YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
84
ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСЛАРНИ МАЪЛУМ БИР ШАРТЛАР АСОСИДА
ЖАВОБГАРЛИК ВА ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИШ
Аметова Айсулу Мнажатдиновна
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети мустақил изланувчиси
aisuluametova@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.14942461
Аннотация:
Мақолада вояга етмаганларни муайян шароитларда жиноий
жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш масалалари кўриб чиқилган. Ўзбекистонда
вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик бўйича статистик маълумотлар таҳлил
қилиниб, асосий тенденциялар ва муаммолар аниқланган. Жазога муқобил бўлган
мажбурлов таъсир чораларини қўллаш, уларнинг ҳуқуқий асослари ва самарадорлигига
алоҳида эътибор қаратилган. Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни ресоциализация
қилишнинг халқаро ва миллий тажрибаси, илмий ёндашувлари кўриб чиқилган. Вояга
етмаганларга нисбатан жиноят-ҳуқуқий сиёсатни такомиллаштириш бўйича чора-
тадбирлар таклиф этилган.
Таянч сузлар:
вояга етмаган, жамият, мажбурлов чора, жиноий жавобгарлик,
жазо, ижтимоийлаштириш, озодликдан маҳрум қилиш, ҳуқуқ, тарбия.
ОСВОБОЖДЕНИЕ НЕСОВЕРШЕННОЛЕТНИХ ОТ ОТВЕТСТВЕННОСТИ И
НАКАЗАНИЯ НА ОПРЕДЕЛЕННЫХ УСЛОВИЯХ
Аметова Айсулу Мнажатдиновна
Самостоятельный соискатель Каракалпакского
государственного университета имени Бердака
aisuluametova@gmail.com
Аннотация:
В
статье
рассматриваются
вопросы
освобождения
несовершеннолетних от уголовной ответственности и наказания при определенных
обстоятельствах. Проанализированы статистические данные о преступности среди
несовершеннолетних в Узбекистане, выявлены основные тенденции и проблемы.
Особое внимание уделяется применению мер принудительного воздействия,
альтернативных наказанию, их правовым основам и эффективности. Рассмотрены
международный и национальный опыт, научные подходы к ресоциализации
несовершеннолетних правонарушителей. Предложены меры по совершенствованию
уголовно-правовой политики в отношении несовершеннолетних.
Ключевые слова:
несовершеннолетний, общество, принудительная мера,
уголовная ответственность, наказание, социализация, лишение свободы, право,
воспитание.
Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил
апрель ойи ҳолатида мамлакат аҳолиси сони 36 963 262 нафарни ташкил қилади.
Мамлакат аҳолисининг 60%дан ортиғини ёшлар ташкил қилади. Шундан катта қисмини
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
85
вояга етмаганлар ташкил қилишини ҳисобга олган, вояга етмаганлар ўртасида жиноят
содир қилганлар билан ишлаш масаласи долзарб эканлиги яққол намоён бўлади.
Газета uz. нашрининг Статистика агентлиги ҳисоботига асосланиб хабар
беришича “Ўзбекистонда 2023 йилда қарийб 3600 нафар вояга етмаганлар жиноят
содир этди. Беш йил давомида бу кўрсаткич қарийб 4,4 баробарга ошди. Йил давомида
товламачилик 70, безорилик 60, қасддан баданга оғир шикаст етказиш 40, номусга
тегиш ва одам ўлдиришга уриниш эса 20 фоизга кўпайди.
2023 йилда Ўзбекистонда 3599 нафар вояга етмаганлар (13−17 ёшли) жиноят
содир этгани учун рўйхатга олинди. Бу ўтган йилга нисбатан 15,6 фоизга (3112 та)
ва 2021 йилга нисбатан (2595) 40 фоизга кўпдир.
2020 йилда 1276 та (2023 йилга нисбатан 2,8 баробар кам), 2019 йилда эса 818
та жиноят қайд этилган. Шундай қилиб, беш йил ичида жиноят содир этган вояга
етмаганлар сони 4,4 баробарга ошганини кўриш мумкин.
Ўтган йили жиноят содир этган 3599 нафар вояга етмаганларнинг (бу жиноят
содир этган 88913 нафарнинг 4 фоизи) 82,6 фоизи жиноий жавобгарликка тортилган.
Улардан 744 нафари 13−15 ёш, 2855 нафари 16−17 ёшлилардир. Қизларнинг улуши 8,7%
− 314 кишини ташкил этди. Жиноят содир этган вояга етмаганлар энг кўп − 700 нафар
Фарғона вилоятида қайд этилган. Кейинги ўринларда Тошкент − 545, Наманган
вилояти − 451 ва Тошкент вилояти − 345 киши. Энг паст кўрсаткичлар Жиззахда − 54,
Навоийда − 62 ва Хоразм вилоятларида − 66 киши.
Жиноят
турлари
бўйича
вояга
етмаганларнинг
аксарияти
ёки
1602 нафари ўғрилик (бир йил аввал − 1581 нафар), 453 нафари безорилик
(284 нафар, ўсиш 60 фоиз), 135 нафари фирибгарлик (134 нафар), 181 нафари
талончилик ва босқинчилик (162 нафар, +11%) содир этган, 104 нафари қасддан баданга
оғир шикаст этказиш (74, +40%), 54 нафари − номусга тегиш ва номусга тегишга уриниш
(46, +20%), 27 киши − товламачилик (16, +70%) 12 нафари эса қасддан одам ўлдириш
ва одам ўлдиришга уриниш (10, +20%) жиноятини содир этган.
Шунингдек, вояга етмаганларнинг 57 нафари гиёҳвандлик воситаларини ишлаб
чиқариш ёки сотиш, 121 нафари ўлимга олиб келмайдиган йўл-транспорт ҳодисалари, 4
нафари қалбаки пул ёки қимматли қоғозларни тайёрлаш ёки сотиш каби жиноят
қилган.
Жиноят
содир
этилган
вақтда
уларнинг
2730
нафари
талабалар,
510 нафари ишчилар, 148 нафари ишламайдиган ёки ўқимайдиган, 8 нафари
хизматчилар, 190 нафари бошқа тоифаларга мансуб болалар бўлган”[1].
Вояга етмаган шахсларнинг ўзига хос хусусиятлари, яъни жиноятни одатда
оқибатини тўлиқ англамасдан, ҳис-ҳаяжонга берилиш, тенгдошлари орасида ўзини
кўрсатиб қўйиш, катталарга нисбатан эътирозини намоён қилиш, жамиятдаги обрў,
иззат-икром ҳақидаги тушунчаларни нотўғри талқин қилиш, катталарнинг салбий
таъсири каби ҳолат туфайли жиноят содир қилиб қўйганликлари туфайли уларни
мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш
муҳим аҳамият касб этади. Чунки, юқорида санаб ўтилган ҳолатлар таъсири остида
жиноят содир қилганларни жиноий жавобгарликка тортиш ва жазолаш орқали жамият
потенциал рецидив жиноятчиларни шакллантириб қўйиши мумкин. Шу сабабдан ҳам
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
86
вояга етмаган шахсларни маълум бир шартлар асосида жавобгарлик ва жазодан озод
қилиш, бундай шахсларни қайта ижтимоийлаштириш (ресоциализация) орқали
келажакда жиноий хулқни шакллантиришнинг олдини олишда жуда муҳим масала
ҳисобланади.
Адабиётлар, турли давлатлар қонунчилиги таҳлили вояга етмаганларни
мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш чора-
тадбирлари қуйидаги асосий йўналишларда олиб борилаётганлигини кўрсатади:
- ижтимоий реабилитация тизими. Бунда вояга етмасдан жиноят содир
қилганларни таълим, ижтимоий ва психологик чоралар орқали жамиятга интеграция
қилишга эътибор қаратилади. Ушбу чоралар вояга етмаганларни қайта жиноят содир
қилишларини олдини олиш ва уларда ижтимоий ижоюий хулқни шакллантиришга
хизмат қилади;
- муқобил жазо чораларани қўллаш. Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
жазолар ўрнига ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий ишлар, мажбурий таълим олиш,
ижтимоий хизматларни бажариш (волонтёрлик ва х.к.) га каби чоралар қўлланилади;
- индивидуал ёндашув. Бунда вояга етмасдан жиноят содир қилган ҳар бир шахсга
жиноят содир қилиш ҳолати, уни содир қилган шахснинг ўзига хос хусусиятларига қараб
тегишли чоралар тури танланади;
- вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Вояга етмаганлар жиноятларига
оид ишларни кўраётганда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш,
адекват ҳимояга бўлган ҳуқуқини таъминлаш, адолатли суд жараёнини ўтказишга
эътибор қаратилади;
- профилактика ва реабилитация. Вояга етмаганлар жиноятчилигини олдини
олишнинг профилактик чораларига ҳамда вояга етмасдан жиноят содир қилган
шахсларнинг жазони ўтаганидан кейин ёки жавобгарилкдан ва жазодан озод
қилинганида жамиятга мослашуви (ижтимоий реабилитация)га аҳамият қаратиш.
Вояга етмаганларни мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жиноий
жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш масаласи ҳуқуқшунос олимларнинг диққат
марказида бўлиб келганлигини таъкидлаш жоиз. Жумладан, А.М.Магомедова жиноят
ҳуқуқида тарбиявий аҳамиятга эга мажбурлов чораларининг ривожланиши
масалаларини[2], И.Н.Тюрина вояга етмаганларни мажбурлов чораларини қўллаган
ҳолда жавобгарликдан ва жазодан озод қилишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик
жиҳатларини[3], Н.А. Быданцев ювенал юстиция йўналиши сифатида вояга
етмаганларга нисбатан тарбиявий хусусиятдаги мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда
жиноий таъқибни тугатиш масалаларини[4], О.А.Анфёрова вояга етмаганларга
нисбатан тарбиявий хусусиятдаги мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жиноят
ишини тугатишнинг процессуал жиҳатларини[5], Е.В.Поводова тарбиявий хусусиятдаги
мажбурлов чораларинининг назарий жиҳатлари ва уни ҳуқуқий тартибга солиш
масалаларини[6], Н.Ю.Скрипченко вояга етмаганларга нисбатан бошқа жиноят-ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш назарияси ва амалиётини[7], З.Р.Абземилова вояга
етмаганларга нисбатан жазо ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъср чораларини қўллаш
муаммоларини[8], Р.А.Колониченков вояга етмаганлар жиноий жавобгарлигини
ҳуқуқий тартибга солиш ва жазо тайинлаш масалаларини[9] ва бошқа олимлар вояга
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
87
етмаганларга нисбатан мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда уларни жиноий
жавобгарликдан ёки жазодан қилишнинг жиноят-ҳуқуқий, жиноят-процессуал,
криминологик жиҳатларини тадқиқ қилишган.
Мамлакатимиз олимларидан Д.Р.Каримова Ўзбекистон ҳудудида бола ҳуқуқлари
генезиси, эволюцияси ва унинг истиқболлари[10], Н.Н.Дусмухамедова давлат ва ҳуқуқ
назарияси ихтисослигида Ўзбекистонда Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликнинг
ривожланиши ва такомиллаштириш муаммоларини тадқиқ қилиш асносида вояга
етмаганларнинг жиноий жавобгарилиги, уларни жавобгарликдан озод қилиш
масалаларига ҳам тўхталиб ўтган[11], А.З.Джураева вояга етмаганлар ўртасида
ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига оид қонунлар ижроси устидан прокурор
назорати масалаларини тадқиқ қилган[12], М.Акрамова жиноий жавобгарликдан озод
қилишнинг махсус асосларини[13] тадқиқ қилишган.
Сўнгги йилларда бутун дунёда болалар ўртасида жиноятчиликнинг ўсиши
кузатилмоқда, бу эса бутун жамиятда ҳақли равишда ташвиш уйғотмоқда. Шу муносабат
билан вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлари ва жиноятларига қарши кураш
чоралари билан боғлиқ масалалар алоҳида долзарблик касб этмоқда. Шубҳасиз,
ижтимоий-иқтисодий ва тарбиявий-профилактик характердаги чораларга устунлик
берилиши керак. Бироқ, жиноятлар содир этилганда, айниқса юқори хавфли жиноятлар
содир этилганда, вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлиги, муҳофаза-жазолаш
ҳуқуқий муносабатлари доирасида жиноий-ҳуқуқий чораларни қўллаш масаласи
туғилади. Шунга қарамай, жиноий жавобгарлик ва шахс хусусиятларини ҳисобга олган
ҳолда, биринчи ўринга жамиятдан ажратиш билан боғлиқ бўлмаган жиноий-ҳуқуқий
чоралар, асосан болаларни оила, мактаб, меҳнат жамоаси шароитида тузатишга имкон
берувчи мажбурий тарбиявий таъсир чоралари қўлланилиши керак.
Шу муносабат билан, жиноят содир этган вояга етмаганларга судлар томонидан
қўлланиладиган мажбурий тарбиявий таъсир чоралари алоҳида қизиқиш ва
долзарблик касб этмоқда.
Адабиётлар таҳлили асосида вояга етмаганларни жиноий жавобгарликдан ёки
жазодан озод қилишнинг назарий-концептуал асослари сифатида қуйидагиларни
ажратиб кўрсатиш мумкин:
инсонпарварлик принципи – бунда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари
устунлигига устуворлик берилади, жазонинг қаттиқлигига эмас, балки унинг
тарбиявий таъсири устуворлик қилади;
дифференциация ва индивидуаллаштириш – ҳар бир жиноят қилган боланинг
ишини алоҳида кўриб чиқиш, боланинг ёши, психологик хусусиятларини ҳисобга олиш;
ресоциализация концепцияси – болаларни жамиятга қайта мослаштириш, уларни
ижтимоий фойдали фаолиятга жалб этиш;
реститутив адолат назарияси – жабрланувчи ва ҳуқуқбузар ўртасидаги низони
ўзаро келишган ҳолда ҳал қилиш, асосий эътиборни етказилган зарарнинг ўрнини
қоплашга устунлик бериш;
профилактик чораларнинг устуворлиги – жиноятнинг олдини олишга қаратилган
чораларга эътибор қаратиш, такрорий жиноятчиликнинг олдини олиш;
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
88
минимал аралашув назарияси – болаларга нисбатан жиноят-ҳуқуқий таъсир
чораларини иложи борича камроқ қўллаш, уларни жамиятдан ажратмаган ҳолда
тузатиш имкониятларини излаш;
ижтимоий назорат назарияси – оила, мактаб, маҳаллар, жамоатчилик назоратини
кучайтириш, болалар ижтимоийлашувида ижтимоий институтларнинг ролини
ошириш;
ривожланиш психологияси назарияси – жиноят содир қилган вояга
етмаганларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш, болаларда шахс шаклланишининг
ўзига хос жиҳатларини инобатга олиш;
ижтимоий ўрганиш назарияси – болаларда шаклланган жиноий хулқ-атворни
атроф-муҳит таъсирининг натижаси сифатида кўриш, болаларда ижобий намуналарга
тақлид қилишни рағбатлантириш;
стигматизация назарияси – болаларга “жиноятчи” деган тамғаси урилиши
(жамиятда жиноятчи деб қараш) қочиш, уларни жамиятга мослашиш имкониятларини
сақлаб қолиш;
виктимология назарияси – жабрланувчи ва жиноят қилган болалар ўртасидаги
муносабатларни ўрганиш, жабрланувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
криминологик прогнозлаш – болаларнинг келажакда жиноят содир этиш
эҳтимолларини баҳолаш, жиноят содир этишга олиб келиши мумкини бўлган авф
омилларини аниқлаш ва бартараф этиш.
Албатта бу назарий асослар болаларни жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод
қилиш тизимини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади, деб ўйлаймиз. Келтириб
ўтилган асослар қонун чиқарувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга вояга
етмаганлар жиноятчилигига қарши курашнинг самарали механизмларини ишлаб
чиқиш имконини беради.
И.Н.Тюрина фикрича, вояга етмаганларни тарбиялаш ҳам ишонтириш, ҳам зарурат
тўғилганда мажбурлаш усули оркали амалга оширилиши мумкинлигини. Амалдаги
қонунчилик таҳлили жиноят содир этган вояга етмаганларга нисбатан тарбия тобора
кўпроқ мажбурлаш хусусиятларини касб этмоқдалигини, тарбиянинг мажбурлашдан
бошқа шакллари ўз самарасизлигини намойиш этган, аммо шахснинг психологик
хусусиятлари туфайли ҳали ҳам хулқ-атворини жамият маъқуллайдиган томонга
ўзгартириш имконияти сақланиб қолган вояга етмаганларга нисбатан қўлланиладиган
муайян интизомий-педагогик воситалар сифатида тушунилади”[14, 13-14-б].
У ўзининг вояга етмаганларга нисбатан мажбурий тарбиявий таъсир чораларини
қўллаш масаласига бағишланган диссертациясида вояга етмаганларга нисбатан
қўлланиладиган тарбиявий мажбурлов чораларининг жиноий жазодан фарқи, ушбу
чораларнинг ривожланиш тарихи, бу чораларни қўллаш асослари ва шартларини,
чораларнинг турларини, уларнинг вояга етмаганлар жиноятчилигини олдини
олишдаги самарадорлигини таҳлил қилиган ҳолда, ушбу масалани ўрганишнинг
ижтимоий, ҳуқуқий ва педагогик аҳамиятини кўрсатиб ўтган[15, 4-б].
Мажбурий тарбиявий таъсир чораларини алоҳида жиноят-ҳуқуқий институт
сифатида тушуниш ва моҳиятини таҳлил қилиш уларнинг ҳуқуқий табиатини ва
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
89
жиноят ҳуқуқининг бошқа институтлари – жиноий жавобгарлик ва жазо билан
нисбатини англашни назарда тутади.
Мажбурий тарбиявий таъсир чоралари вояга етмаганлар жиноятларига
давлатнинг жиноят-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган мустақил реакция шаклидир. Бу
ўрганилаётган чоралар жиноят-ҳуқуқий нормаларда бирлаштирилганлиги билан
изоҳланади. Бироқ, мажбурий тарбиявий таъсир чораларини тайинлаш тартиби,
жиноят ишини қўзғатишдан тортиб суд қарорини чиқаришгача, амалда вояга
етмаганни жиноий жавобгврликка тортиш жараёнини такрорлайди.
Биз. И.Тюринанинг фикрларига қўллаб-қувватлаган ҳолда, ушбу масалани
ўрганиш фақат шу учта жиҳат билан чекланиб қолмаслигини таъкидлаймиз.
Фикримизча, вояга етмаганларни мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жиноий
жавобгарликдан ёки жазодан озод қилишнинг аҳамияти кенг бўлиб, қуйидагиларда
намоён бўлади:
ёшларни жиноий ҳаётдан узоқлаштириш, жамиятда соғлом муҳитни
шакллантириш, Оилавий муносабатларни мустаҳкамлашда ифодаланадиган ижтимоий
аҳамияти;
болаларга нисбатан одил судловни таъминлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилишни такомиллаштириш, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни
такомиллаштиришда ифодаланадиган ҳуқуқий аҳамияти;
болаларга қайта тарбиялаш имкониятини яратиш, оила, маҳалла, таълим
муассасалари билан ҳамкорликни кучайтириш, профилактик чора-тадбирлар
самарадорлигини оширишда ифодаланадиган педагогик аҳамияти;
болаларнинг руҳий ҳолатини ҳисобга олиш, болаларга психологик ёрдам кўрсатиш
механизмларини такомиллаштириш, болаларда жиноятчи шахси шаклланишини
ўрганишда ифодаланадиган психологик аҳамияти;
жазони ижро этиш харажатларини камайтириш, меҳнат ресурсларини сақлаб
қолиш, жамиятга фойдали хулқ-атворли фуқароларни тарбиялашда ифодаланадиган
иқтисодий аҳамияти;
умумий ва вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олиш, рецидив
жиноятчиликка қарши курашиш, жиноятчилик сабабларини аниқлашда ва уларни
олдини олиш чораларини ишлаб чиқишда ифодаланадиган криминологик аҳамияти;
давлатнинг инсонпарварлик сиёсатини амалга ошириш, умумэътироф этилган
халқаро стандартларга содиқликни намоён қилишда, фуқаролик жамиятини
ривожлантиришда ифодаланадиган сиёсий аҳамияти;
болалар жиноятчилиги, уларнинг жиноятларини кўришга оид билимларни
(ювенал адлия), халқаро тажрибани ўрганиш ва уни мамлакатимиз қонунчилигига
уйғунлаштириш бўйича асосланган таклифларни ишлаб чиқиш, ушбу масала бўйича
илмий-назарий қарашларни ривожлантириш асосида миллий қонунчиликни
такомиллаштириш бўйича тавсияларни шакллантиришда ифодаланадиган илмий
аҳамиятини кўрсатиб ўтиш лозим.
Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:
1.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. https://lex.uz/docs/111453
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
90
2.
Ўзбекистон Республикасининг “
Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида
”ги
Қонуни.
3.
Магомедова А.М. Развитие принудительных мер воспитательного воздействия в
уголовном праве. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата
юридических наук. Махачкала 2006.
4.
Тюрина И.Н. Принудительные меры воспитательного воздействия как вид
освобождения несовершеннолетних от уголовной ответственности и наказания:
уголовно-правовой и криминологический аспекты. Автореферат диссертации на
соискание ученой степени кандидата юридических наук. Краснодар 2016.
5.
Быданцев Н.А. Прекращение уголовного преследования (дела) в отношении
несовершеннолетнего с применением принудительной меры воспитательного
воздействия в аспекте ювенальной юстиции. Автореферат диссертации на соискание
ученой степени кандидата юридических наук. Томск 2007.
6.
Анфёрова О.А. Проблемы прекращения уголовного дела (преследования) с
применением к несовершеннолетним принудительных мер воспитательного
воздействия. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата
юридических наук. Волгоград 2003.
7.
Поводова Е.В. Принудительные меры воспитательного воздействия (проблемы
теории и правового регулирования). Автореферат диссертации на соискание ученой
степени кандидата юридических наук. Москва 2005.
8.
Скрипченко Н.Ю. Теория и практика применения иных мер уголовно-правового
характера к несовершеннолетним. Автореферат диссертации на соискание ученой
степени доктора юридических наук. Москва 2013.
9.
Абземилова З.Р. Проблемы применения наказания и иных мер уголовно-правового
характера к несовершеннолетним (по материалам Республики Башкортостан).
Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук.
Москва 2008.
10.
Колониченков Р.А. Уголовная ответственность несовершеннолетних: вопросы
законодательной регламентации и назначения наказания. Автореферат диссертации на
соискание ученой степени кандидата юридических наук. Ростов-на Дону 2009.
11.
Каримова Д.Р. Ўзбекистон ҳудудида бола ҳуқуқлари генезиси, эволюцияси ва унинг
истиқболлари. Юридик фанлар доктори (DSc) диссертацияси автореферати. Тошкент-
2021.
12.
Дусмухамедова Н.Н. Ўзбекистонда Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликнинг
ривожланиши ва такомиллаштириш муаммолари. Юридик фанлар бўйича фалсафа
доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Тошкент-2021.
13.
Джураева
А.З.
Вояга
етмаганлар
ўртасида
ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикасига оид қонунлар ижроси устидан прокурор назорати. Юридик фанлар
бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Тошкент-2023
14.
Акрамова М. Жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг махсус асослари. Юридик
фанлар бўйича фалсафа доктори дис. автореферати. Т. 2022.
15.
Тюрина И.Н. Принудительные меры воспитательного воздействия как вид
освобождения несовершеннолетних от уголовной ответственности и наказания:
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
91
уголовно-правовой и криминологический аспекты. Автореферат диссертации на
соискание ученой степени кандидата юридических наук. Краснодар 2016. С. 4.