Авторы

  • Андижон давлат педагогика институти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.69330

Аннотация

Фуқаролик позицияси – ижтимоий онгнинг шаклидир. Чунки, фуқаролик позициясининг самараси индивидуал ҳолда эмас, балки гуруж, жамоа ва жамият томонидан намоён этилганда кўринади. Шу сабабли ҳам унинг шаклланиши учун маълум бир устқурма – фундамент керак. Бундай асос эса жамиятнинг маданий ривожланганлик даражасидир. Шу билан биргаликда жамият аъзоларининг иқтисодий, ҳуқуқийц ва сиёсий билимлари ҳам бу жараёнга таъсир кўрсатадиган муҳим омиллардандир. Шу билан биргалик қатор хусусий ҳолатлар ҳам фуқаролик позицяисни шаклланишига таъсир кўрсатиши мумкин ва бобда бу ҳақида батафсил фикр юритилган.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

49

ЎЗБЕКИСТОНДА ФУҚАРОЛИК ПОЗИЦИЯСИ ШАКЛЛАНИГА ТАЪСИР

КЎРСАТУВЧИ ИЖТИМОИЙ ОМИЛЛАРНИНГ ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ

Сулаймонов Махмуджон Шуҳратбекович

Андижон давлат педагогика институти

https://doi.org/10.5281/zenodo.14923802

Фуқаролик позицияси – ижтимоий онгнинг шаклидир. Чунки, фуқаролик

позициясининг самараси индивидуал ҳолда эмас, балки гуруж, жамоа ва жамият
томонидан намоён этилганда кўринади. Шу сабабли ҳам унинг шаклланиши учун
маълум бир устқурма – фундамент керак. Бундай асос эса жамиятнинг маданий
ривожланганлик даражасидир. Шу билан биргаликда жамият аъзоларининг иқтисодий,
ҳуқуқийц ва сиёсий билимлари ҳам бу жараёнга таъсир кўрсатадиган муҳим
омиллардандир. Шу билан биргалик қатор хусусий ҳолатлар ҳам фуқаролик позицяисни
шаклланишига таъсир кўрсатиши мумкин ва бобда бу ҳақида батафсил фикр
юритилган.

Ушбу бобда фуқаролик позициясини шаклланишига доир эмпирик маълумотлар

ҳам таҳлил этилган. Бунда йирик ижтимоий-иқтисодий воқеларнинг шиддат билан
фуқаролик позициясини вужудга келтиришига эътибор қаратилган.

Тадқиқотда уч йўналишда – иқтисодий, ҳуқуқий ва сиёсий қоҳада фуқаролик

позициясига доир маълумотлар таҳлил этилади. Фуқароларнинг билим даражаси,
иқтисодий, ҳуқуқий ва сиёсий жараёнларга муносабати ва ижтимоий борлиқни қандай
тушунишига доир хулосалар шакллантирилади. Шу билан биргаликда фуқаролик
позициясини шаклланишига ижодбий таъсир кўрсатаётган омиллар ва унга тўсиқ
бўлваётган жиҳатлар бўйича атрофлича фикр мулоҳаза юритилади.

Ўзбекистонда фуқаролик позицуиясини шакллантириш бўйича салоҳият

мавжудлиги, бу борада фуқароларнинг интилишлари сезилиши намоё1н бўлсада, айрим
масалаларда – хусусан ҳуқуқий ва иқтисодий соҳаларда юксак фуқаролик туйғуларидан
кўра ғуруҳ ва жамоа манфаатлари устун келишига урғу берилади. Бу каби муаммоларни
ҳал қилиш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар илгари сурилади.

Ўзбекистонда фуқаролик позициясини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи

омилларни таҳлил қилиш орқали, ушбу жараённи ривожланиш йўналишларини
аниқлаб олиш мумкин бўлади. Маълумки, ижтимоий жараёнларларга турли омиллар
таъсир кўрсатади. Уларнинг мазмун-моҳияти турлича бўлиб, таъсир натижасида
вужудга келадиган оқибат ҳам турли кўринишда бўлиши мумкин. Ўзбекистонда
фуқаролик позициясини шакллантириш давлат ва миллат хавфсизлигини таъминлаш,
тараққиёт ва барқарорликнинг муҳим шарти бўлиб, бу борада бирор бир қарши
аргумент мавжуд эмас. Яъни, фуқаролик позицияси шаклланмаслиги натижасида пайдо
бўладиган бирор бир ижобий, прогрессив ҳолат ҳақида маълумотлар йўқ. Шундай экан
фуқаролик позициясини шакллантиришга ижобий таъсир кўрсувчи омиллар ва унга
тўсиқ бўладиган муаммоларни чуқур таҳлил қилиш зарур бўлади.



background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

50














2.1-расм. Фуқаролик позициясига таъсир кўрсатувчи омиллар
Биз фуқаролик позициясига ижобий таъсир кўрсатувчи омилларга қуйидагиларни

киритган бўлар эдик:

1.

Давлат раҳбарининг имиджи;

2.

Ёшларнинг давлат сиёсатидан ҳабардорлик даражаси;

3.

Ёшларнинг сиёсий жараёндаги иштироки;

4.

Иқтисодий кўрсаткичлар ва уларнинг барқарор ўсиши масалалари;

5.

Ўзбекистондаги тинчлик ва барқарорлик;

6.

Ўзбекистоннинг ҳалқаро ҳамжамиятдаги ўрни ва нуфузи.
Давлат раҳбарининг имиджи фуқароларнинг давлат сиёсатига бўлган ишончини

мустаҳкамлайдиган, уларни ўз ресурсларини сафарбар қилишга ундайдиган, зарур
ҳолларда жараённи турли ташқи салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш учун
бирлаштирадиган муҳим ижтимоий-сиёсий институтдир.Шу нуқтаи назардан ҳам
қадим қадимдан, “Сиёсатнома”, “Темур тузуклари” ва “Бобурнома” каби сиёсий
асарларда давлат раҳбар ўз обрў ва эътиборини эҳтиёткорлик билан асраши зарурлиги,
халқ ишончи ва ҳурматига жиддий ёндашуви зарурлиги таъидланган. Жумладан,
“Соҳибқирон ўз тажрибаларига таянган ҳолда подшоҳ қуйидагиларга амал қилиш зарур
деб ҳисоблайди: сўзда қатъий, ишда шерик бўлмаслиги; ҳар нарсада адолатпеша
бўлиши, адолатли вазир сақлаши; мамлакатда буйруқ ва фармонлар бериш фақат фақат
подшоҳнинг ихтиёрида бўлиши; подшо ҳукми жорий этилиши; подшо эркини бошқага
бериб қўймаслиги; ҳар кимдан фикр олиш, ундан керакли пайтда фойдаланиши; сипоҳ
ва раиятга боғлиқ масалаларда бошқаларнинг сўз ва феълига қараб амал қилмалсиги;
подшоҳ ҳайбати бошқаларни итоат ва тобеликка тортиб туриши; ҳукмини ҳурматда
тутиши: “Қайси ҳоким ҳукмининг таъсири калтаклаш таъсиридан камроқ экан, ундай
ҳоким ҳукумат юргизишга яроқсиздир, - дейилади “Тузуклар””да.

1

Ҳозирги глобаллашув

1

Муқимов.З. Амир Темур тузуклари (тарихий-ҳуқуқий тадқиқот). Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат

университети. 2008 й., - Б. 73.

ФУҚАРОЛАРНИНГ БИЛИМ ДАРАЖАСИ

ДАВЛАТ РАҲБАРИНИНГ

ИМИДЖИ

ЁШЛАРНИНГ СИЁСИЙ

ЖАРАЁНЛАРДАН

ХАБАРДОРЛИГИ

ЁШЛАРНИНГ СИЁСИЙ

ЖАРАЁНДАГИ

ИШТИРОКИ

ИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАР

ЎЗБЕКИСТОННИНГ

ҲАЛҚАРО

ҲАМЖАМИЯТДАГИ ЎРНИ

ЁШЛАРНИНГ ФУҚАРОЛИК ПОЗИЦИЯСИ

УМУМИЙ МАДАНИЯТ


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

51

ва ахборатлашув шароитида давлат раҳбарининг имиджи масаласи янада долзарб
аҳамият каби этмоқда. Соҳибқирон таъкидлаб ўтган “Қайси ҳоким ҳукмининг таъсири
калтаклаш таъсиридан камроқ экан, ундай ҳоким ҳукумат юргизишга яроқсиздир”
деган сўзлар сиёсий трансформация шарпоитида янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Эндиликда жамият аъзолари нафақат расмий манбаларда, балки интернет тармоғи
орқали норасмий манбаларда ҳам раҳбар ҳақидаги турли қарашларни ўзида акс
эттирган маълумотларни олишлари мумкин. Геосиёсий тагмаънога эга бўлган бундай
хабарларнинг ҳаммаси ҳам объектив хусусиятга эга эмас. Айрим ҳолларда мавжуд
фактларни бўрттириб юбориш, ёлғон маълумот тарқатиш ва ўқувчиларни чалғитиш
ҳоллари ҳам учраб туради. Бу эса давлатнинг ахборот сиёсатини янада мукаммал
бўлиши талаб этади. “Мустаҳкам аҳлоқий қарашлар, юқори лаёқатли раҳбар,
стреотиплардан юқори бўлиш қобилияти, ўзини адекват баҳолаш, жавобгарликни ўзига
ола билиши каби маҳоратлари можароли вазиятдан чиқиб кетишига ёрдам беради.”

2

Ҳозирги кунда дунё миқёсида лидерларнинг янги авлод шаклланмоқда. Ижтимоий
тармоқларда фаол, норасмий муносабатларга уста ва аҳолининг турли қатламлари
билан мулоқотга тезда киришиб кета оладиган лидерларга бўлган ишонч юқорилаб
бормоқда. Фуқаролик позицияси – давлат раҳбари томонидан юритилаётган сиёсатга
бўлган ишончда ҳам акс этади. Агар давлат раҳбарининг ташаббуслари умуммиллий
хусусиятга эга бўлса, илгари сурилаётган ташаббуслар кенг жамоатчилик томонидан
қўллаб-қувватланса фуқаролик позицяси ҳам кучайиб бораверади. Турли хил миш-
мишлар, обрўсизлантирувчи маълуомтларнинг кўпайиши эса фуқароларнинг
ишонччизлигига сабаб бўлиши мумкин. Бундай фуқараролар агар ўз позицяисни
билидришнинг механизмларини топа олмаса аста секинлик билан атрофдаги
жараёнларга нисбатан лоқайдлик билан муносбатда бўла бошлайди. Бу эса давлат ва
халқ ҳаёти учун салбий оқибатларни келтириб чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари

халқаро миқёсда ҳам муносиб эътироф этилди. Жумладан, Жанубий Кореядаги Осиё
журналистлар ассосация Шавкат Мирзиёевни “Осиёда 2018 йилнинг одами” деб
эътироф этди.

3

Ушбу хабар ҳақидаги изоҳларга эътибор берсак, аксарият

фойдаланувчилар давлат раҳбарининг сиёсатини қўллаб-қувватлаши ва президент
сифатида Шавкат Мирзиёевдан фахрланиши маълум қилганлар.

4

Бу каби халқаро ва

миллий даражадаги эътирофлар натижасида жамоатчилик, хусусан ёшлар орасида ўз
ватани, халқи ва давлатига бўлган юксак ишонч пайдо бўлади. Амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг келажагига нисбатан дахлдорлик ҳисси кучаяди.

Шу нуқтаи назардан ҳам давлат раҳбарининг имиджи ҳозирги шароитда муҳим

аҳамиятга эга бўлган масаладир. Мустақил Ўзбекистон ўзининг узоқ йиллик тарихига
эга эмас. Давлатчилик тарихи учун 20-30 йил жуда қисқа муддат. Жамоатчилик

2

Шакаров У. Раҳбар ахлоқи ва адолатли бошқарувни ташкил этиш муаммолари. Сиёсий фанлар бўйича фалсафа

доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Тошкент, 2018. – Б. 18.

3

https://www.koreatimes.co.kr//www2/common/404.html

-

4

https://www.gazeta.uz/ru/2018/12/21/aja/

- Шавкат Мирзиёев назван «Человеком года в Азии»


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

52

томонидан мавжуд сиёсий институтларга бўлган ишонч ва ҳурмат бир зумда пайдо
бўлиб қолмайди. Аҳоли, хусусан ёшлар ҳам давлат тушунчасини президент тушунчаси
билан узвий равишда тушунади, давлтаг бўлган ҳурматни президентга бўлган ҳурмат
сифатида айнанлаштиради. Бу ёш давлатимиз учун мутлақо табиий ҳодиса деб
ҳисоблаймиз. Ўналб президентларига эга, юз йиллик тарихга эга бўлган
республикалардагина миллий давлатчилик фундаметдал қадрият сифатида қарор
топган. Шунинг учун ҳам ХХ асрда пайдо бўлган Хитой Халқ Респбликаси ва Туркия
давлати каби нисбатан ёш республикаларда давлат раҳбарларига бўлган юксак ҳурмат
шакллантирилган ва бу фуқаролик позициясининг муҳим элементдир. Жумладан,
Хитой халқ республикасининг асосчиларидан бўлган Мао Цедун мисолида ушбу
масалани кўриб чиқсак. Тадқиқотчиларнинг фикрича, маоизмнинг қатор қарама
қаршиликлари ва келтириб чиқарган оқибатларига қарамасдан уни ўз даври учун
замонавий хувусиятга эга бўлган деб ҳисоблайдилар.

5

Шу билан бирга Хитойда Мао

Цедун ҳукмронлик йилларида юз берган салбий хусусиятга эга воқеаларни чуқур таҳлил
қилиш ва ревизионистик ёндашув қораланади. Бу эса миллий давлатчилик асосларини
мустаҳкамлашга хизмат қиладиган энг муҳим масаладир. Ўзбекистонда ҳам
мустақиллигимиз асосчиси бўлган Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти
Ислом Каримов мероси муносиб қадрлаш учун шарт-шароит яратилмоқда. Шу билан
бирга айрим ўринларда миллий давлатчилигимизга дахлдор бўлган масалаларда
ёшларни шубҳа ва гумонланишга сабаб бўладиган, бир ёқлама қарашларни тарғиб
қилиш орқали фуқаролик позициясининг асосларига путур етказишга қаратилган
уринишлар ҳам сезилиб қолмоқда.

Шу нуқтаи назардан сиёсий лидер – давлат раҳбарининг имиджи масаласига

хорижий тажриба ва миллий хусусиятлардан келиб чиқиб ёндашиш зарур бўлади. Бунда
жамоатчилик, хусусан ёшлар орасида давлат раҳбарининг имиджини янада яхшилиш
чораларини кўриш орқали фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш имконияти
ортиб боради. Шу билан бирга давлатчилик қадриятларини мустаҳкамлаш нуқтаи
назаридан Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти фаолиятига ана шу давр
нуқтаи назаридан ва мамлакат мустақиллигининг асосочиси сифатида ёндашиш
мақсадга мувофиқдир.

Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:

1.

Муқимов.З. Амир Темур тузуклари (тарихий-ҳуқуқий тадқиқот). Алишер Навоий

номидаги Самарқанд давлат университети. 2008 й., - Б. 73.

2.

Шакаров У. Раҳбар ахлоқи ва адолатли бошқарувни ташкил этиш муаммолари.

Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Тошкент,
2018. – Б. 18.

3.

https://www.koreatimes.co.kr//www2/common/404.html

-

5

Бальчиндоржиева О. Модернизация китайского общества: социально-философский анализ. Диссертация на

соискание ученой степени доктора философских наук. Улан-Удэ -2015. – С. 19.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

53

4.

https://www.gazeta.uz/ru/2018/12/21/aja/

- Шавкат Мирзиёев назван «Человеком

года в Азии»

5.

Бальчиндоржиева О. Модернизация китайского общества: социально-

философский анализ. Диссертация на соискание ученой степени доктора философских
наук. Улан-Удэ -2015. – С. 19.

Библиографические ссылки

Муқимов.З. Амир Темур тузуклари (тарихий-ҳуқуқий тадқиқот). Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети. 2008 й., - Б. 73.

Шакаров У. Раҳбар ахлоқи ва адолатли бошқарувни ташкил этиш муаммолари. Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Тошкент, 2018. – Б. 18.

https://www.gazeta.uz/ru/2018/12/21/aja/ - Шавкат Мирзиёев назван «Человеком года в Азии»

Бальчиндоржиева О. Модернизация китайского общества: социально-философский анализ. Диссертация на соискание ученой степени доктора философских наук. Улан-Удэ -2015. – С. 19.