Авторы

  • Aхмаджон Икромов
    Ўзбекистон Миллий университети “Эконометрика ва иқтисодий моделлаштириш” кафедраси докторанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.71734

Ключевые слова:

Предприятия пищевой промышленности резидент протекционистская политика потребительский выбор количественные характеристики качественные характеристики ценовая характеристика.

Аннотация

В данной статье рассмотрены теории управления конкурентоспособностью пищевой продукции на макроэкономическом уровне - протекционистской политики, реализуемой в целях обеспечения национальной продовольственной безопасности в стране, в том числе защиты деятельности резидентов, производящих пищевую продукцию, от иностранных конкурентов. в том числе по результатам обобщена практика управления конкурентоспособностью продукции и разработаны рекомендации.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

92

КОРХОНАЛАРДА МАҲСУЛОТ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ БОШҚАРИШ

УПРАВЛЕНИЕ КОНКУРЕНТОСПОСОБНОСТЬЮ ПРОДУКЦИИ НА

ПРЕДПРИЯТИЯХ

MANAGEMENT OF PRODUCT COMPETITIVENESS IN ENTERPRISES

Икромов Aхмаджон Шавкат ўғли

Ўзбекистон Миллий университети

“Эконометрика ва иқтисодий моделлаштириш” кафедраси докторанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15030225

Aннотация

Ушбу мақолада озиқ-овқат маҳсулотларининг макроиқтисодий даражадаги

рақобатбардошлигини бошқариш назариялари – мамлакатда миллий озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи
резидентлар фаолиятини ташқи рақобатчилардан ҳимоялаш мақсадида амалга
ошириладиган протекционистик сиёсат, жумладан, маҳсулот рақобатбардошлигини
бошқариш амалиётини натижаларга асосланган ҳолда хулоса ва тавсиялар ишлаб
чиқилган.

Калит сўзлар.

Озиқ-овқат корхоналари, резидент, протекционистик сиёсат,

истеъмолчилар танлови, миқдор хусусиятлари, сифат хусусиятлари, нарх хусусияти.

In this article, the theories of managing the competitiveness of food products at the

macro-economic level - the protectionist policy implemented in order to ensure national food
security in the country, including the protection of the activities of residents producing food
products from foreign competitors, including the practice of managing product
competitiveness based on the results, are summarized and recommendations have been
developed.

Keywords.

Food enterprises, resident, protectionist policy, consumer choice, quantity

characteristics, quality characteristics, price characteristic.

В данной статье рассмотрены теории управления конкурентоспособностью

пищевой продукции на макроэкономическом уровне - протекционистской политики,
реализуемой в целях обеспечения национальной продовольственной безопасности в
стране, в том числе защиты деятельности резидентов, производящих пищевую
продукцию, от иностранных конкурентов. в том числе по результатам обобщена
практика

управления

конкурентоспособностью

продукции

и

разработаны

рекомендации.

Ключевые слова.

Предприятия пищевой промышленности, резидент,

протекционистская

политика,

потребительский

выбор,

количественные

характеристики, качественные характеристики, ценовая характеристика.


Озиқ-овқат маҳсулотлари рақобатбардошлигини таъминлаш нафақат иқтисодий

балки ижтимоий аҳамиятга эга бўлиши билан биргаликда, бир вақтнинг ўзида ҳам


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

93

макроиқтисодий (яъни мамлакат ички) ҳам глобал даражада устувор аҳамият касб
этувчи илмий ва амалий жиҳатдан долзарб аҳамиятга эга бўлган муаммо ҳисобланади.
Иқтисодий

жиҳатдан

озиқ-овқат

саноати

корхоналарида

маҳсулот

рақобатбардошлигини бошқариш амалиёти корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотларга нисбатан бозордаги потенциал талаб ҳажмини ортиши ҳисобига ишлаб
чиқарилаётган

маҳсулотларни

сотишдан

олинадиган

даромад

ҳажмининг

барқарорлашига олиб келиши билан ифодаланади. Ижтимоий тарафдан эса аҳолини
уларнинг саломатлиги учун фойдали бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан
таъминланишига эришилади. Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолининг
бирламчи истеъмоли таркибига кирувчи маҳсулотлар қаторидан ўрин эгаллаганлиги
сабабли, айнан бу турдаги маҳсулотлар рақобатбардошлигини бошқариш амалиётини
такомиллаштириш ҳисобига мамлакатда миллий озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлашга эришилади. Шу сабабли ҳам озиқ-овқат корхоналарида маҳсулот
рақобатбардошлигини бошқариш амалиётини такомиллаштириш узоқ йиллар
мобайнида иқтисодий фанда ўз долзарблигини йўқотмай келаётган юқори даражадаги
илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган муаммолар қаторидан ўрин эгаллайди.

Бугунги кунга қадар иқтисодий адабиётда айнан озиқ-овқат маҳсулотлари

рақобатбардошлигини бошқариш амалиёти билан боғлиқ бўлган кўп сонли илмий
тадқиқотлар ўтказилган бўлиб, уларни бир-биридан рақобатбардошликни бошқариш
даражаси, усуллари ва йўналишлари жиҳатдан ўзаро фарқ қилиши аниқланди. Бу
турдаги гуруҳлашни амалга оширилиши ҳисобига корхоналарда озиқ-овқат
маҳсулотлари рақобатбардошлигини бошқаришга қаратилган назарияларни глобал,
макро, тармоқ, микро, мотивацион, стратегик ва рационал бошқарув кабий йирик
турдаги назарий қарашлар гуруҳларига ажратишга эришилди (1-расмга қаранг) ва
улар қуйидаги тартибда изоҳланади (1-иловага қаранг):

1-расм.

Корхоналарда

маҳсулот

рақобатбардошлигини

бошқариш

амалиётига оид назарий қарашларнинг гуруҳланиши

озиқ-овқат маҳсулотларининг глобал даражадаги рақобатбардошлигини

бошқариш назариялари – бу турдаги илмий қарашларда корхонада ишлаб
чиқарилаётгаан озиқ-овқат маҳсулоти рақобатбардошлигини ушбу маҳсулотга

Маҳ

су

ло

т

рақоба

тба

рд

ош

ли

ги

ни

бо

ш

қари

ш

назари

ял

ари

г

уру

ҳл

ани

ш

и

Глобал бошқарув назариялари

Макроиқтисодий бошқарув назариялари

Тармоқ бошқаруви назариялари

Микроиқтисодий бошқарув назариялари

Мотивацион бошқарув назариялари

Стратегик бошқарув назариялари

Рационал бошқарув назариялари


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

94

нисбатан қўлланиладиган халқаро даражадаги сифат стандартлари, жумладан, “ISO”,
“FSSC”, “HACCP”, “GMP” каби маҳсулотнинг глобал сифат стандартлари тизимига
интеграциялаш асосида унинг рақобатбардошлигини бошқариш амалиётини
такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.
Бу турдаги маҳсулот рақобатбардошлигини бошқариш амалиётидан одатда глобал
озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида ўз ўрнига эга бўлиш истагида бўлган, жумладан,
корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари билан халқаро
бозорларга кириб бораётган корхоналар кенг фойдаланадилар. Жумладан, халқаро
озиқ-овқат саноатида етакчи ўринга эга бўлган “Nestle SA”, “General Mills Inc”, “Mondelez
International Inc”, “The Hershey Co”, “Danone SA”, “The Kraft Heinz Co”, “Inner Mongolia Yili
Industrial Group Co Ltd”, “McCormick & Co Inc”, “Wilmar International Ltd” ва “Kellogg Co”
каби йирик компаниялар амалиётида глобал рақобатбардошликни бошқариш
амалиётига чуқур ихтисослашувга эришилганлиги, уларнинг жаҳондаги ТОП-10[1]
озиқ-овқат маҳсулотлари компаниялари сифатида фаолият юритаётганлиги билан
изоҳланади;

озиқ-овқат

маҳсулотларининг

макроиқтисодий

даражадаги

рақобатбардошлигини бошқариш назариялари – мамлакатда миллий озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи
резидентлар фаолиятини ташқи рақобатчилардан ҳимоялаш мақсадида амалга
ошириладиган протекционистик сиёсат, жумладан, маҳсулот рақобатбардошлигини
бошқариш амалиётини қўллаб-қувватлааш мақсадида давлат томонидан амалга
оширилаётган инвестицион дастурларга устуворлик қаратилади. Бу турдаги давлат
дастурларини амалга ошириш орқали маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб
чиқарувчи

корхоналарга

маҳсулот

сифатини

бошқариш

амалиётини

такомиллаштиришлари учун улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни
ички истеъмол бозоридаги айланмаси ҳажмини ортиши ҳисобига қўшимча молиявий
ресурсларга эги бўлишини қўллаб-қувватлашга эришилади. Шуни ҳам таъкидлаш
керакки, маҳаллий озиқ-овқат корхоналарида маҳсулот рақобатбардошлигини
бошқариш амалиётини такомиллаштиришда ҳукумат томонидан қўлланиладиган
протекционистик чора-тадбирлар тегишли муддатларда камайтириб борилиши керак
бўлади;

озиқ-овқат маҳсулотлари рақобатбардошлигини тармоқ даражасида бошқариш

назариялари – Озиқ-овқат маҳсулотлари рақобатбардошлигини бошқаришда озиқ-
овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ресурс базаси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги
билан интеграцион муносабатларни чуқурлаштириш, нафақат маҳсулот балки, унинг
ресурсларига нисбатан тегишли тартибда сифат стандартларини ишлаб чиқиш, кўп
тармоқли қишлоқ хўжалиги субъектлари, жумладан, агрокластерлар, агросаноат
мажмуаларини ташкил этиш орқали озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини бошқариш
амалиётини такомиллаштириш назарда тутилади;

озиқ-овқат маҳсулотлари рақобатбардошлигини микро даражада (ёки корхона

даражасида) бошқариш назариялари – бу турдаги илмий қарашлардан маҳсулот
рақобатбардошлигини корхона фаолияти даражасида бошқариш жараёнида маҳсулот
сифати, унинг сотув нархи билан бозор айланмаси ҳажми ўртасидаги ўзаро


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

95

мутаносибликни таъминлашда ички ва ташқи омиллар таъсир доираларини тўғри
баҳолаган ҳолда, уларнинг самарадорлигини таъминлашга устуворлик қаратилади.
Бунда одатда корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича тегишли тартибда ички
даражадаги сифат меъёрлари ишлаб чиқилиб, корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш
салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш талаб этилади;

озиқ-овқат маҳсулотлари рақобатбардошлигини бошқаришнинг мотивацион

назариялари – аксарият илмий қараашларда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб
чиқариш жараёнида инсон омилининг иштироки кўп бўлган ёки инновацион
ривожланишга устуворлик қаратилган бошқарув амалиётига эга бўлган корхоналарда
мос равишда ҳодимларнинг меҳнат самарадорлигини ошириш ёки уларнинг креатив
фикрлаши, инновацион ғоялар устида ишлашини рағбатлантириш асосида
маҳсулотнинг рақобатбардошлинини ошириш бўйича бошқарув қарорларини қабул
қилиш билан боғлиқ жараёнлар тушунилади. Шу билан биргаликда, озиқ-овқат
саноати корхоналарида маҳсулот рақобатбардошлигини бошқаришда корхона
мижохлари танловини рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам амалга
оширилиб келинмоқда. Жумладан, корхона томонидан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат
маҳсулотлари сотиб олган истеъмолчилар учун бепул етказиб бериш хизматлари
кўрсатилиши, турли совринли ўйинлар ўтказилиши, маълум бир ҳажмда сотиб
олинган маҳсулот учун қўшимча тартибда корхона томонидан ишлаб чиқарилган
маҳсулотдан истеъмолчига бепул берилиши каби чора-тадбирлар ҳам ривожланиб
бормоқда. Истеъмолчилар танловини рағбатлантириш амалиёти орқали маҳсулот
рақобатбардошлигини бошқариш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган чора-
тадбирларни амалга оширилиши бир тарафдан корхона ҳаражатларини ортишига олиб
келса, иккинчи тарафдан у томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бозор
айланмаси ҳажми ортишига сабаб бўлмоқда;

озиқ-овқат

маҳсулотлари

рақобатбардошлигини

стратегик

бошқарув

назариялари – бунда корхона томонидан узоқ муддатли даврга мўлжалланган
дастурларни ишлаб чиқиш асосида, унинг таркибига кирувчи тактик режаларни
амалга

ошириш

орқали

ишлаб

чиқарилаётган

озиқ-овқат

маҳсулотлари

рақобатбардошлигини бошқариш амалиёти билан боғлиқ бўлган чора-тадбирлар
ҳисобига маҳсулотлар рақобатбардошлигини мунтазам равишда ошириб бориш
ҳисобига бозорнинг қамров даражасини кенгаайтирилши назарда тутилади. Саноат
жиҳатдан тарақққий этган мамлакатлар амалиётида нафақат озиқ-овқат, балки бошқа
тармоқ корхоналарида маҳсулот рақобатбардошлигини бошқаришнинг стратегик
дастурларини ишлаб чиқишда маркетинг ва менежмент ўртасидаги чуқур
интеграциялашувга устуворлик қаратилади;

озиқ-овқат маҳсулотлари рақобатбардошлигини бошқаришнинг рационалистик

назариялари эса корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотининг
тегишли даражадаги рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида бир вақтнинг ўзида
турли бошқарув усулларидан фойдаланган ҳолда, тегишли рақобат даражасини
таъминланиши назарда тутилади. Глобаллашув жараёнларини тобора чуқурлашиб
бориши шароитида халқаро озиқ-овқат маҳсулотлари бозорига кириб боришда бу
турдаги бошқарув назариялари кенг амал қилишини кўришимиз мумкин бўлади.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

96

Бунда корхона томонидан маҳсулот рақобатбардошлигини бошқаришда маҳсулотнинг
миқдор

ва

сифат

кўрсаткичларини

такомиллаштириш,

ишлаб

чиқариш

самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилиши ҳисобига
корхонада маҳсулот ишлаб чиқришининг техник-технологик жиҳаатдан силжишлар
ҳисобига эришилган рақобат устунлиги тушунилади.

Иқтисодий адабиётда маҳсулот рақобатбардошлигини бошқариш бўйича

шаклланган илмий назарияларни гуруҳлаш асосида тадқиқот объектидан келиб
чиққан ҳолда, уни тадқиқ этиш маақсадга мувофиқ, деган хулосага келинди. Тадқиқот
иши озиқ-овқат корхоналарида маҳсулот рақобатбардошлигини бошқариш
амалиётини такомиллаштиришга қаратилганлиги, ҳамда, мамлакатда ички истеъмол
бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни самарали қондиришга
устуворлик қаратилиб келинаётганлигини инобатга олган ҳолда, микро даражадаги
озиқ-овқат маҳсулотлари рақобатбардошлигини бошқариш назарияларини тармоқ
хусусиятидан келиб чиққан ҳолда таҳлил этиш керак бўлади.

Таҳлилларга кўра, корхона фаолиятини ташкил этилишининг дастлабки

босқичлари, жумладан, унинг озиқ-овқат маҳсулотлари бозорига кириб боришида
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг дастлабки бозор нархини белгилаш керак
бўлганлиги сабабли, нарх орқали маҳсулот рақобатбардошлигини бошқариш
назарияларидан амалиётда кенг фойдаланилади. Жумладан, АҚШлик П. Асперс[2] ва
Д.Ж. Бровн[3] кабилар томонидан амалга оширилган тадқиқотларда мамлакатда
корхоналар маҳсулот рақобатбардошлигини нарх омилига асосланган ҳолда
бошқаришида А. Маршаллнинг илмий қарашларига асосланган ҳолда маҳсулот
қийматини минималлаштириш, жумладан, маҳсулот ишлаб чиқариш учун талаб
этиладиган ҳом ашёнинг арзон манбаларини топиш, ҳамда, маҳсулот ишлаб чиқариш
жараёни билан боғлиқ бўлган бошқа турдаги харажатларни минималлаштириш
асосида маҳсулот таннархини камайтириш асосида унинг сифати билан бозор нархи
ўртасидаги нисбатни ўзаро яқинлаштиришга интилиши борасида илмий хулосалар
шаклланган. А. Маршалл “мамлакатда бозор иқтисодиётининг амал қилиш даражаси
қанчалик мукаммал бўлса, унинг турли ҳудудларида маълум бир турдаги товар ва
хизматларни ишлаб чиқариш ҳаражатлари ўзаро тенг бўлган ҳолда, маҳсулотнинг
бозор нархлари ҳам бир хилда бўлишига эришилади”[4], деб ҳисоблайди.

Бугунги

кунда

жаҳон

амалиётида

озиқ-овқат

маҳсулотлари

рақобатбардошлигини бошқаришда ишлаб чиқарувчи корхоналар нарх омилига
асосланган ёндашувдан фойдаланишда жорий, яъни бозор ҳолати, қисқа ҳамда узоқ
даврлар учун мўлжалланган бошқарув амалиётидан фойдаланишади. Бу турдаги
бошқарув амалиёти маълум бир давр мобайнида маҳсулотнинг бозордаги сотиш
нархини оптималлаштириш ҳисобига рақобат устунлигига эришиш асосида бозор
қамров даражасини оширишга қаратилган ҳисобланади ва улар қуйидаги тартибда
изоҳланади:

жорий (ёки бозор ҳолати) нархи бўйича маҳсулот рақобатбардошлигини

бошқариш – бунда корхона томонидан бозорга сотиш учун тегишли ҳажмдаги
маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, уни чакана ва улгуржи нархлари маҳсулот


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

97

қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва қуйидаги 2-расмда келтирилган
чизма орқали ифодаланади:

2-расм. Корхонанинг жорий (ёки бозор ҳолати) нарх бўйича маҳсулот

рақобатбардошлигини бошқариши

Бундай шароитда корхона учун озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш

ҳаражатлари, яъни унинг қиймати қанчалик кам бўлса, таклиф этилаётган маҳсулот
ҳажмига нисбатан корхона даромадлари ҳажмини максималлаштириш имкониятлари
кенгаяди. Мазкур вазиятда корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми,
яъни унинг таклифи ўзгармаган ҳолда, маҳсулотни сотиш ҳажми чакана савдо ҳажми
бўйича белгиланган меъёрлардан улгуржи савдо ҳажми учун белгиланган меъёрлар
томон ҳаракатланиб боргани сари маҳсулот нархи арзонлашиб боради. Масалан,
истеъмолчи 100 тагача бўлган ҳажмдаги маҳсулотни сотиб олиши чакана савдо
ҳажмининг максимал меъёри бўлса, ундан кўп ҳажмдаги маҳсулотни сотиб олиши учун
истеъмолчига нисбатан арзонроқ бўлган нархларда маҳсулот таклиф этилади, ёки
аксинча ҳолат бўлиши ҳам мумкин. Маҳсулотни бозордаги сотиш нархи уни ишлаб
чиқариш учун сарфланган ҳаражат, яъни, маҳсулот қиймати ҳажмидан қимматроқ
бўлади;

қисқа даврли муддатда маҳсулот нархи бўйича унинг рақобатбардошлигини

бошқариш – бунда корхонанинг маҳсулотни ишлаб чиқариш цикли, яъни корхона
фаолиятида “товар → пул → товар” муносабатларининг икки ёки ундан ортиқ марта
кузатилиши шароитида, маҳсулотнинг мавсумийлиги нуқтаи назаридан бир мавсум
ёки календар йили давомида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бозор нархини
бошқариш амалиёти билан боғлиқ бўлган чора-тадбирларни ўз ичига олади ва
қуйидаги 1.3-расмда келтирилган чизма асосида ифодаланади.

3-расм. Қисқа муддатли даврда корхонада маҳсулот рақобатбардошлигини

нарх асосида бошқариш

Н

арх

Миқдор

Таклиф

Талаб

Н

арх

Миқдор

Таклиф

Талаб


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

98

Қисқа муддатли даврда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот

ҳажмида сезиларли даражада катта ҳажмдаги ўзгаришлар содир бўлмаганлиги
сабабли, бозор нархининг мўтадил даражаси шаклланиб, бунда маҳсулотнинг бозор
нархи ўзгаришсиз қолади.

Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:

1.

Top 10 Food Companies in the World by Market Capitalization. Global Data [Web

Resource].

URL:

https://www.globaldata.com/companies/top-companies-by-

sector/consumer/global-food-companies-by-market-cap/

2.

Aspers P. Alfred Marshall and the Concept of Class. American Journal of Economics and

Sociology. Vol. 69 (1), 2010. – pp. 151-165
3.

Brown D.J., Calsamiglia C. Alfred Marshall’s Cardinal Theory of Value: The Strong Law of

Demand. Economic Theory Bulleten, Vol. 2, 2014. – pp. 65-76
4.

Маршалл А. Принципы политической экономии: в 3 т.: Т. 2 – М.: Прогресс, 1984 – 7

с.
5.

www.worldbank.org

6.

https://www.trade.gov

7.

https://stat.uz

Библиографические ссылки

Top 10 Food Companies in the World by Market Capitalization. Global Data [Web Resource]. URL: https://www.globaldata.com/companies/top-companies-by-sector/consumer/global-food-companies-by-market-cap/

Aspers P. Alfred Marshall and the Concept of Class. American Journal of Economics and Sociology. Vol. 69 (1), 2010. – pp. 151-165

Brown D.J., Calsamiglia C. Alfred Marshall’s Cardinal Theory of Value: The Strong Law of Demand. Economic Theory Bulleten, Vol. 2, 2014. – pp. 65-76

Маршалл А. Принципы политической экономии: в 3 т.: Т. 2 – М.: Прогресс, 1984 – 7 с.

www.worldbank.org