YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
66
ГИПЕРАНДРОГЕНИЯ СИНДРОМИНИ ЗАМОНАВИЙ ТАШХИСЛАШ
ТАМОЙИЛЛАРИ
Г.О. Саидова
Д.Б. Асронкулова
Андижон давлат тиббиёт институти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15244404
Гиперандрогения синдроми аёлларда андроген гормонлар меъёридан ортиқ
ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ ҳолатларга айтилади. Ушбу ҳолатлар метаболик
жараёнлар патологияси, гирсутизм, менструал циклни бузилиши, ҳомила тушиши ва
бепуштликка олиб келади.
Мақсад:
миллий ва ҳорижий адабиётлар таҳлили орқали гиперандрогения
синдромини замонавий ташхислаш тамойилларини аниқлаш.
Материал ва усуллар:
PubMed, Scopus, Web of Science ва Google Scholar маълумот
базаларида [гиперандрогения], [гиперандрогенизм], [ташхислаш], [диагностика],
[hyperandrogenism], [diagnostics] каби калит сўзлар билан охирги 5 йиллик давр
мобайнидаги нашрлар орасида қидирув амалга оширилди. Муаммо бўйича 100 000 дан
ортиқ нашрлар аниқланди ва улар орасидан энг релевантлари танлаб олинди.
Натижалар:
гиперандрогенияни келиб чиқишидан чин, рецептор, транспорт,
ятроген шакллари фарқланади. Чин гиперандргения лаборатор текширувлар орқали
аниқланадиган андрогенларни миқдори ошиши билан тавсифланади. Рецептор шакли
андроген “нишон” рецепторларни сони ва сезувчанлиги ошиши билан кечади.
Транспорт шаклида тестостерон боғловчи қон оқсиллари фаолияти бузилиши
кузатилади. Ятроген шакли эса, андроген хусусиятларга эга дори воситаларни қабул
қилиш билан боғлиқ бўлади. АҚШ ва Европа репродуктив тиббиёт хамжамиятлари
гиперандрогения синдромини ташхислашда клиник, лаборатор гормонал, ультратовуш
текширувлари орқали амалга ошириш тамойилларини тавсия этганлар. Бироқ,
гиперандрогенияни шакли ва турли хил клиник кечишига хос бўлган тамойиллар хали
ханузгача адабиётларда тўлиқ ёритилмаган.
Хулоса:
бугунги кунда гиперандрогения синдромини ташхислаш усулларини кенг
имкониятларига қарамай, унинг шакллари ва турли хил клиник кечишларига хос бўлган
эрта ташхислаш тамойилларни ишлаб чиқиш, гинекология амалиёти учун муҳим
муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади.