YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
42
ШАҲАРЛАРНИНГ СИЁСИЙ-МАЪМУРИЙ БОШҚАРУВ МАРКАЗЛАРИ
СИФАТИДАГИ АҲАМИЯТИ
Бердиев Жамшид Панжиевич
Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Қарши давлат университети
https://doi.org/10.5281/zenodo.15245594
Манбаларнинг маълумот беришича, Шайбонийлардан кейин ҳокимият тепасига
келган Аштархонийлар даврида (1601-1756 йй.) бошбошдоқлик, ўзаро курашлар,
маҳаллий ҳокимиятнинг марказга бўйсунмаслиги даври бўлиб, сиёсий барқарорлик
сулола инқирозига ҳамда давлатнинг учга бўлиниб кетиши билан тугади. Давлатдаги
расмий даражадаги бошқарув икки босқичли бўлиб марказий ва маҳаллий бошқарув
тизимига эга эди. Вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимларининг марказий ҳокимиятга
бўйсуниши белгиланган йиллик солиқларни тўплаб хон хазинасига юбориб туриши, хон
фармонига кўра, ҳарбий юришларда ўз қўшинлари билан қатнашишдан иборат бўлган,
холос. Кўп ҳолларда ўзларини марказий ҳокимиятдан мустақил деб ҳисоблаган вилоят
амирлари ва шаҳар ҳокимлари ҳам ўз бошқарув тизимига ва ҳарбий кучларига эга
бўлганлар
1
.
Маълумки, Бухоро амирлигида манғитлар сулоласи ҳукмронлиги тарихи 1756
йилда Муҳаммад Раҳимбийдан бошланиб (аввал хонлик, 1785 йилдан, Шоҳмурод
давридан амирлик) 1920 йилда Амир Олимхон билан барҳам топади. Манғитларнинг
ҳокимият тепасига келиши ва уларнинг ҳукмронлиги даври алоҳида аҳамиятга молик
маъмурий-сиёсий, диний давлат бошқаруви тизимига эга эканлиги билан ажралиб
туради.
Бухоро амирлигининг сиёсий тизими, идора этиш тартиб - қоидалари, давлат
рамзлари, унвонлар ва мансаблар ҳақида кўпгина олимлар тадқиқот ишлари олиб
борганлар. Ушбу тадқиқотларнинг таҳлиллари шуни кўрсатадики, манғитлар
ҳукмдорлари “Амир” унвони билан ҳокимиятни бошқариб, ўзларидан олдинги
сулолаларнинг анъанавий бошқарувини – давлат бошқаруви тизими, қонун-қоидалари,
унвонлар ва мансаблар, бошқарув тартибларини такомиллаштириб борганлар.
Заруратга қараб мамлакат пойтахтида амир бошчилигида Давлат Кенгаши (Машварат)
чақирилиб турилган. Анъанага кўра, лавозимларига қараб 5 тадан 20 тагача амалдорлар
аъзо бўлган ушбу кенгашларда мамлакат ҳаётига доир энг муҳим масалалар кўриб
чиқилган
2
.
Юқорида таъкидлаганимиздек, марказий ва маҳаллий бошқарув тизимидан
иборат бўлган амирликдаги давлат бошқаруви мураккаб бошқарув тармоқларига эга
бўлган ҳамда асосан амир, сарой амалдорлари, манғит (сарой, кенагас, қатағон)
уруғларининг ҳамда қабила бошлиқлари, уламолар, ҳарбий бошлиқлардан ташкил
топган. Марказий ҳокимият амир бошчилигидаги сарой аъёнлари қўлида бўлса,
1
Эшов Б. Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2012. – Б 336.
2
Эшов Б. Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи... – Б. 348-349.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
43
маҳаллий бошқарув вилоят ноиблари (беклар) қўлида эди. Вилоятлар беклари, шаҳар
ҳокимлари амир томонидан асосан манғит уруғи вакилларидан тайинланган
3
.
Хива ва Қўқон хонликларида бўлгани каби Бухоро амирлигида ҳам катта ва кичик
шаҳарлар сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий марказлар бўлиш билан бирга шаҳар
ҳокимияти ҳамда ҳудудларга хос бошқарув органлари, турли-туман мансаб ва
лавозимлар, ички тартиб ва қонун-қоидалар мавжуд бўлган сиёсий-маъмурий
марказлар ҳам эдилар. Тадқиқотчиларнинг фикрича, олдинги даврларда бўлгани каби
сўнгги ўрта асрлар мобайнида шаҳар ҳокимияти ҳамда унинг сиёсий-маъмурий
тузилишидаги асосий ҳолатлар сақланиб қолган бўлса-да, уларнинг фаолиятида
ўзгаришлар ҳам кузатилади. Ўрганилаётган даврда Бухоро, Хива ва Қўқонда бир қатор
умумий хусусиятлар билан бир қаторда фақатгина ҳар бир хонлик шаҳарларига хос
бўлган айрим хусусиятлар ҳам шаклланди ва ривожланди
4
.
Бу даврда ҳокимиятни бошқариб турган турли сулолалар вакиллари олий
ҳукмдорларнинг-барча хонликларда катта ва кичик шаҳарлар бошқарувининг ўзига хос
шакллари мавжуд бўлиб, бу ҳолат ҳудудлардаги ўз даврига хос сиёсий, ижтимоий-
иқтисодий жараёнлар билан бевосита боғлиқ эди. Бу жараённи аввало шаҳарлар ва
бекликлар бошқарувидаги умумийликда кузатадиган бўлсак, давлат ҳукмдорлари
айрим мулкларга (шаҳар, вилоят, бекликларга) эгалик қилишни (ҳоким ёки бек
бўлишни) даъво қилган шахсларни (фарзандлари, қариндош - уруғлари, яқин
кишиларини) маълум ҳудудлар чегарасида ҳокимият билан таъминлаш, бошқарув учун
уларга маъмурий-сиёсий марказлар бўлган вилоятлар ва шаҳарларни беришга ҳаракат
қилганлар.
Мисол учун, манбаларнинг маълумот беришича, Бухоро ҳукмдори Убайдуллахон
(1702-1711 йй.) XVIII аср бошларида Балхни қўлга киритишдаги хизматлари учун
“Фарҳодбий ўтарчига Шаҳрисабз, Муҳаммад Раҳим оталиққа (хоннинг яқин одамлари –
Ж.Б.) Қарши шаҳарларини”
5
бошқариш (ҳукмронлик қилиш) учун беради. XVIII аср
ўрталарида Термиз ва Шерободни сўнгги Аштархонийларнинг (Шерғозихон 1754-1756
йй.) яқин амалдорлари бўлган Шералихон бошқарган бўлса
6
, амирликда Бухородан
иккинчи ўринда турган Қарши шаҳрини амирнинг ўғли бошқарган ҳамда Қаршида тахт
ворисининг қароргоҳи жойлашган
7
. Бу анъана манғитлар сулоласи ҳокимият тепасига
келган пайтдаёқ мавжуд бўлган. Хусусан, Бухорода ҳокимият тепасига келган манғитлар
сулоласининг биринчи вакили Муҳаммад Раҳимбий Самарқанд шаҳри ва унинг вилояти
ҳокими этиб укаси Баротбий манғитни тайинлаган
8
.
Қиёсий солиштирадиган бўлсак, рус муаллифларининг маълумотларига кўра,
Қўқон хонлигидаги вилоят ва шаҳарларни кўп ҳолларда “хоннинг қариндош - уруғлари
3
Воҳидов Ш., Холиқова Р. Марказий Осиёдаги давлат бошқаруви тарихидан. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2006.
– Б. 14.
4
Агзамова Г.А. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида… – Б. 26.
5
Мир Муҳаммад Амин-и Бухари. Убайдулланаме // Перевод с перс.-тадж. А.А.Семенова – Т.: Фан. 1957. – С.
142.
6
Чағаниён тарихи. Муаллифлар жамоаси. – Тошкент: Тошкент ислом университети. 2002, – Б. 59.
7
Крестовский В.В. В гостях у эмира Бухарского. СПб. 1887. – С. 220.
8
Ахмедов Б.А. Историко-географическая литература Средний Азии XV-XVIII вв. – Ташкент: Фан. 1985. – С.
118.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
44
ва ўғиллари томонидан бошқарилганлиги
9
” эътироф этилади. Русларга қадар Қўқон
хонлигида бўлган ҳиндистонлик Мир Иззатулло ҳам Марғилон шаҳри ҳақида маълумот
берар экан, “Қўқон хонининг ўғли унинг ҳокими” эканлигини
10
таъкидлайди.
Ўрганилаётган даврда манбаларда вилоятлар ва уларнинг марказий
шаҳарларининг бошқаруви қўлида бўлган шахсларга нисабатан “ҳоким”, “бек”, “бий”
атамалари ҳам қўлланилади. Г.А. Агзамованинг фикрича, одатда, ўзбек уруғлари
бошлиқларига нисбатан қўлланилган “бек”, “бий” атамаларининг “ҳоким” маъносида
қўлланилиши уларнинг Ўрта Осиё сиёсий ҳаётидаги мавқеини аниқлашга ёрдам беради.
Чунончи, XVIII асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиёда мавжуд бўлган сиёсий
бошбошдоқлик натижасида турли уруғлар вакилларининг ҳокимият тепасига келиши
шаҳарлар ва вилоятлар бошқарувида “бек”ва “бий”лар мавқеининг ўсиб боришига асос
бўлган эди
11
. Фикримизча, бу ҳолат нафақат сиёсий бошбошдоқлик, балки мавқеи
юқори бўлган уруғлар (мас. манғитлар, кенагаслар, қўнғиротлар, минглар) нинг бир-
бирини қўллаб-қувватлаши ва ижтимоий тизимда улар мавқеининг ўсиб бориши ҳамда
марказга интилувчи кучларнинг бирлашишга интилиши билан ҳам боғлиқ бўлган.
XIX аср маълумотларига кўра, Бухоро, Қўқон ва Хива хонликлари вилоятлари ва
шаҳарлари хокимларига нисбатан “бек” ҳамда “бий” атамаларининг кенг
қўлланилганлиги кузатилади. Хусусан, XIX аср ўрталарида Хива ҳақида қимматли
маълумотлар қолдирган. М. Иванин “Бийлар уларга топширилган шаҳарларни
бошқарадилар
12
”, дея маълумот берса, Бухоро амирлигида ўрганилаётган даврда
шаҳарлар ва вилоятлар бошқаруви олий ҳукмдор “томонидан тайинланадиган ҳамда
озод этиладиган беклар”га
13
топширилганлиги ҳақида хабарлар мавжуд.
Шунингдек, ўрганилаётган давр амирликнинг вилоятлар (бекликлар), катта ва
кичик шаҳарлар бошқарувида беклар ва бийларнинг мавқеи ва тутган ўрни ҳақида
бошқа маълумотлар ҳам бизгача етиб келган. Манбаларга кўра, “Бухоро ҳукмдори шаҳар
ва вилоятлар бекларни (ҳокимларини) тайинлашда анъаналарга амал қилса-да,
бўлажак бек ва бийларнинг келиб чиқиши, насл - насаби ҳамда маълум ҳудудларда
эгаллаган мавқеига ҳам катта эътибор берган. Бу борада кўпроқ уламоларнинг
маслаҳатларига қулоқ солар эди. Амир Шоҳмурод Бухоро бош муфтийсининг маслаҳати
билан Шаҳрисабзга Муҳаммад Амин кенагасни, Қаршига эса ўғли Ҳайдарни бек қилиб
жўнатди”
14
.
Бу ўринда таъкидлаш лозимки, “Амир” унвони билан ҳокимият тепасига келган
Шоҳмурод (1785й.) ўз ҳукмронлиги даврида амирликдаги шаҳарлар тараққиёти ва
ободончилигига алоҳида эътибор қаратди. Тарихда “Амири маъсум” (“Бегуноҳ амир”)
номи билан қолган Шоҳмурод марказий ҳокимиятни нисбатан мустаҳкамлашга эришиб,
амирликни ривожлантиришга йўналтирилган тўртта муҳим ислоҳот-молия, суд,
9
Кун А. Очерки Кокандского ханства // Военный сборник. – СПб. 1876. – С. 437.
10
Путешествие Мир Иззео Уллы от границы..., – С. 208.
11
Агзамова Г.А. XVI-XIX асрнинг бринчи ярмида… – Б. 264.
12
Иванин М.И. Хива и река Аму-Дарья. – СПь.: Обществ. Польза. 1873. – С. 34.
13
Гейер И.И. Туркестан. – Т.: 1909. – С. 186.
14
Семенов А.А. Очерк устройство центрального административного управления Бухарского ханства (по
материалам письменных источников) // Материалы таджиков и узбеков Средней Азии. Вып.2. Сталинабад. 1954.
– С. 12.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
45
маъмурий ва ҳарбий ислоҳотлар ўтказди. Манбаларга кўра, бутун амирликдаги шаҳар
ва вилоятларнинг суд ҳайъати ишларини Амир Шоҳмуроднинг бевосита ўзи бошқарган.
Суд ишларини олиб бориш учун махсус судлов қонунлари мажмуаси ишлаб чиқилган
бўлиб, барча вилоят, шаҳар, туман, беклик қозилари айнан мана шу қонунлар мажмуаси
асосида иш олиб борганлар
15
. Умуман олганда, Амир Шоҳмурод томонидан ўтказилган
ислоҳотлар шаҳарлар бошқарувига ҳам ижобий таъсир ўтказиб, мамлакатдаги
марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаб, иқтисодий юксалишни таъминлаган эди.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Эшов Б. Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи. – Тошкент: Янги аср
авлоди, 2012. – Б 336.
2.
Эшов Б. Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи... – Б. 348-349.
3.
Воҳидов Ш., Холиқова Р. Марказий Осиёдаги давлат бошқаруви тарихидан. –
Тошкент: Янги аср авлоди, 2006. – Б. 14.
4.
Агзамова Г.А. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида… – Б. 26.
5.
Мир Муҳаммад Амин-и Бухари. Убайдулланаме // Перевод с перс.-тадж.
А.А.Семенова – Т.: Фан. 1957. – С. 142.
6.
Чағаниён тарихи. Муаллифлар жамоаси. – Тошкент: Тошкент ислом университети.
2002, – Б. 59.
7.
Крестовский В.В. В гостях у эмира Бухарского. СПб. 1887. – С. 220.
8.
Ахмедов Б.А. Историко-географическая литература Средний Азии XV-XVIII вв. –
Ташкент: Фан. 1985. – С. 118.
9.
Кун А. Очерки Кокандского ханства // Военный сборник. – СПб. 1876. – С. 437.
10.
Путешествие Мир Иззео Уллы от границы..., – С. 208.
11.
Агзамова Г.А. XVI-XIX асрнинг бринчи ярмида… – Б. 264.
12.
Иванин М.И. Хива и река Аму-Дарья. – СПь.: Обществ. Польза. 1873. – С. 34.
13.
Гейер И.И. Туркестан. – Т.: 1909. – С. 186.
14.
Семенов А.А. Очерк устройство центрального административного управления
Бухарского ханства (по материалам письменных источников) // Материалы таджиков и
узбеков Средней Азии. Вып.2. Сталинабад. 1954. – С. 12.
15.
Ражабов Қ. Амир Шоҳмурод ёҳуд Амири Маъсум (Турон тарихида унинг тутган
ўрни) // Бухоро мавжлари. 2006. №1. – Б. 28 - 36.
16.
Asilbek, Khojayorov. "History of Sufism in Nasaf Oasis." Intersections of Faith and Culture:
American Journal of Religious and Cultural Studies (2993-2599) 1.6 (2023): 15-19.
17.
Ходжаёров, Асилбек Отабек угли. "СОМОНИЙЛАР ДАВРИДА НАСАФ ШАҲРИНИНГ
ИЖТИМОИЙ, ИҚТИСОДИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТИ." ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ 6.1 (2023).
18.
Хўжаёров, Асилбек Отабек ўғли. "ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИ АЛЛОМАЛАРИ ИЛМИЙ
МЕРОСИНИНГ АҲАМИЯТИ." INTERNATIONAL CONFERENCES. Vol. 1. No. 21. 2022.
15
Ражабов Қ. Амир Шоҳмурод ёҳуд Амири Маъсум (Турон тарихида унинг тутган ўрни) // Бухоро мавжлари.
2006. №1. – Б. 28 - 36.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
46
19.
Хўжаёров, Асилбек. "ЎРТА АСРЛАРДА НАСАФ ВОҲАСИ ИЛМИЙ–АДАБИЙ ҲАЁТИ."
Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования
2.7 (2023): 41-43.
20.
Бўриев, Очил, Шерзод Искандаров, and Асилбек Хўжаёров. "Абу Райҳон
Берунийнинг “Ҳиндистон” асари ноёб этнографик манба сифатида." Academic research in
educational sciences 3 (2022): 399-411.
21.
Khojayorov, A. (2023). The scientific–literary environment of the Nasaf oasis in the
middle ages. Educational Research in Universal Sciences, 2(3), 885-888.
22.
Khojayorov, A. (2024). JURISPRUDENCE OF MUHAMMAD BAZDAWI (IX–XII CENTURIES).
Collection of scientific papers «SCIENTIA», (February 23 2024; Amsterdam, Netherlands), 188-
191.
23.
Хўжаёров, А. О. (2024). МИРЗО УЛУҒБЕКНИНГ АСТРОНОМИЯ ИЛМИ РИВОЖИГА
ҚЎШГАН ҲИССАСИ. Science and innovation, 3(Special Issue 3), 332-336.
24.
Бўриев, О., & Хўжаёров, А. О. (2024). ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ РЕНЕССАНСИ–УЙҒОНИШ
ДАВРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ. Science and innovation, 3(Special Issue 3), 115-123.