Авторы

  • Одина Расулова
    Андижон туман шахсий таркиб ҳужжатлар давлат архиви архивчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.87672

Аннотация

Ҳар бир миллат ўз тарихини албатта буюк шахслар ҳаёти ва меҳнати орқали улуғлайди. Бу инсонлар миллий хотирамизнинг тирик тимсоли, авлодларга руҳий таянчдир. Улар ўз замонасида курашиб, меҳнат қилиб, келажак авлод учун тўғри йўл қолдирган фидойилардир.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

110

ХАЛҚ ХОТИРАСИДА ЖОНЛАНГАН ҚАҲРАМОН – СУЛТОНБОЙ ХОЖИ

ДОДА

Одина Расулова Муродулло қизи

Андижон туман шахсий таркиб ҳужжатлар давлат архиви архивчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15408108

Ҳар бир миллат ўз тарихини албатта буюк шахслар ҳаёти ва меҳнати орқали

улуғлайди. Бу инсонлар миллий хотирамизнинг тирик тимсоли, авлодларга руҳий
таянчдир. Улар ўз замонасида курашиб, меҳнат қилиб, келажак авлод учун тўғри йўл
қолдирган фидойилардир.

Шундай инсонлардан бири – бобом, Султонбой Хожи Дода Сопидеҳқон ўғлидир.
Иккинчи жаҳон уруши – XX асрнинг энг даҳшатли фожиаларидан бири бўлиб,

инсоният тарихида ўчмас из қолдирди. Бу урушда миллионлаб инсонлар ҳалок бўлди,
юртлар вайрон бўлди. Бироқ халқлар, жумладан, ўзбек халқи ҳам ғалаба учун барча
имкониятларни сафарбар этди, фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса
қўшди.

Бу урушда юрт муҳофазаси учун курашган ва меҳнат қилган қаҳрамонлардан бири

– Андижон вилояти, Избоскан туманидаги Мойгир қишлоғида туғилган Султонбой Хожи
Дода Сопидеҳқон ўғлидир.

Болалик ва Шажара

Султонбой Хожи Дода 1924 йил 10 апрелда деҳқон оиласида туғилган. Отаси –

Сопидеҳқон (1877–1961), онаси – Угилхон (1853 йил таваллуд топган). Унинг бобоси
Раҳмонқул "Тўққиз ўғил" лақаби билан машҳур бўлиб, Руҳзивой Супи авлодидан
саналади. Шажарасида ҳурматли, обрўли инсонлар кўп бўлган.

Уруш ва Меҳнат Йиллари

Уруш йилларида Султонбой Хожи фронт ортида фаол меҳнат қилган. 1942 йилда

колхозда табелчи, 1943 йилда Совет котиби, 1944 йилда "Большевик" колхозида
ҳисобчи сифатида ишлаган. Ҳисобчилик соҳасида билим олиш мақсадида 6 ойлик ўқув
курсларини ҳам тамомлаган.

Урушдан кейин ҳам меҳнатдан тўхтамаган. 1945–1947 йилларда яна Совет котиби,

1948–1950 йилларда ишчи сифатида ишлаган. Кейинроқ РайПОда магазин мудири
бўлиб иш бошлаган. 1957 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида малака оширган. 1985
йилга қадар Андижон РайПОда фаолият юритган. Иш фаолияти давомида уч марта
мукофотланган.

Уруш ва Мустақиллик Тўғрисидаги Фикрлари

Султонбой Хожи Дода уруш йилларини қийин, лекин бирдамлик даври сифатида

эсларди. У киши шундай дердилар:

"Ўша пайтда Янги нон, тўйиб овқат ейиш деган гап йўқ эди. Эркаклар урушда,

аёллар бола боқиб, колхозда ишлаб, шу юртни тўқ қилишга уринади. Мен ҳам тинмасдан
меҳнат қилдим. Табелчи бўлдим, ҳисобчи бўлдим, ишчи бўлдим. Ҳар бир юк
кўтарилганда, ғалабага яқинлашдик деб ўйлардим."

Урушдан кейин ҳаёт енгил кечмаган, бироқ меҳнат, сабр ва ватанга муҳаббат уни

доим олдинга етаклаган. Мустақиллик йиллари ҳақида эса ифтихор билан шундай
дердилар:


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

111

"Аллоҳга шукр, эркин, тинч мамлакатда яшаб қолдик. Бизнинг давримизда бундай

ободлик, фаровонлик бўлмаган. Энди фарзандларимиз ва набираларимиз ўз йўлини
топяпти. Илм, меҳнат ва дин эркин. Ҳозирги ёшлар бу неъматнинг қадрига етиши
керак."

Илмий ва Диний Сафарлар
1992 йилда Султонбой Хожи Дода ҳаж сафарига борган, 1993 йилда эса меҳнат

фаолияти учун Андижон РайПО томонидан унга “Москвич” автомашинаси берилган.
1996 йилда иккинчи марта ҳаж зиёратига турмуш уртоги Кимсанхон она билан бирга
борган.

Оиласи ва Авлодлари

1945 йил 3 март куни Кимсанхон Хожи она билан турмуш қурган. Уларнинг 9 нафар

фарзанди, 45 нафар набираси ва 58 нафар чевараси бор. Фарзандларидан икки нафари –
Абдулвакқос ва Абдулвосит Афғонистон урушида қатнашган.

Халқ Хотирасида Жонланган Қаҳрамони учун

Султонбой дода учун

Президентимиз фармон карорларига асосан бир неча бора шухрат медаллари билан
тақдирлаган


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

112

Хотирага ҳурмат

2021 йил 9 май куни Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан уруш ортидаги

меҳнат фахрийси сифатида Избоскан туманида телевидение орқали эътироф этилган.
Шу йили, 9 декабрда вафот этди.

Авлод Хотирасида


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

113

Султонбой Хожи Дода нафақат фарзандлари, балки набиралари учун ҳам ҳақиқий

ibrat мактаби эди. У киши фақат меҳнатни эмас, инсонликни, ҳалолликни, каттага
ҳурмат, кичикка меҳр каби қадриятларни уқтирар эдилар.

Архивчи Набираси Сифатида Миссиям

Мен – архивчи сифатидаги меҳнат фаолиятимда бобомнинг изидан боришни ўз

бурчим деб билдим. У киши ҳақидаги маълумотларни йиғдим, ҳужжатлар, суҳбатлар,
манбалар асосида уни халққа танитишга киришдим. Ушбу жараёнда менга Избоскан
туман архиви директори Баҳромжон Рўзматов ва туман фаолларидан Шукуржон ака
Мамитовлар катта ёрдам беришди. Улар бобом ҳақида алоҳида китоб тайёрлаш, шахсий
фонд яратишни таклиф қилишди. Бу ғояларни амалга ошириш учун ҳаракат бошладик.

Набираси сифатида мен бугун ҳам бобомни сагинаман, у кишининг ҳар бир сўзи,

ҳар бир ҳикмати қалбимда сақланган. У кишининг хотираси – мен учун фахр ва
маънавий қўлланма. Ҳаётимда ҳар қандай қарор олсам, бобом айтган: "Одам доим рост,
покиза ва сабрли бўлса, ризқ ҳам, иззат ҳам келади," – деган сўзлари ёдимга келади.

Хулоса

Иккинчи жаҳон урушида қатнашган халқ қаҳрамонларини ёдга олиш, уларнинг

ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ва эъзозлаш – ҳар бир авлоднинг муқаддас бурчидир.
Уларнинг жасорати ҳамиша халқимиз хотирасида яшайди.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

https://www.uzbekistan.org.ua/uz/yangiliklar/7013-o-zbek-xalqining-ikkinchi-jahon-

urushi-davridagi-jasorati-beqiyos.html
2.

"Ўзбекистоннинг Янги Тарихи", Иккинчи китоб, Шарқ нашриёти, Тошкент, 2000

3.

https://uzbekembassy.com.my/uzb/news_press/ozbek_xalqining_ikkinchi_jahon_urush

i_davridagi_jasorati_beqiyos.html

Библиографические ссылки