YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
8
ҲОКИМИЯТ ВАКИЛИГА ЁКИ ФУҚАРОВИЙ БУРЧИНИ БАЖАРАЁТГАН
ШАХСГА ҚАРШИЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИ НАЗАРДА ТУТУВЧИ
ЖИНОЯТ ҚОНУНЧИЛИГИНИ НОРМАЛАРИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ
Уткир Холиқов
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги
Судьялар олий мактаби мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15493985
Аннотация:
Ушбу мақолада ҳокимият вакили ёки фуқаролик бурчини
бажараётган шахсга қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи
жиноят қонунчилигини такомиллаштириш масалалари ёритилган.
Abstract:
This article highlights the issues of improving criminal legislation that
establishes liability for resisting a representative of authority or a person performing a civic
duty.
Аннотация:
В данной статье освещаются вопросы совершенствования
уголовного
законодательства,
предусматривающего
ответственность
за
сопротивление представителю власти или лицу, выполняющему гражданский долг.
Калит сўзлар:
ҳокимият вакили, фуқаровий бурчини бажараётган шахс,
қаршилик, мажбур қилиш, зўрлик ишлатиш.
Keywords:
representative of authority, person performing a civic duty, resistance,
coercion, use of force.
Ключевые слова:
представитель власти, лицо, исполняющее гражданский долг,
сопротивление, принуждение, применение насилия.
Жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш борасида мамлакатимизда
ўта муҳим ислоҳотлар, жумладан қонунчиликни ва унинг ижро механизмини
такомиллаштириш борасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Ушбу ислоҳотларнинг замирида авваламбор “Тараққиёт стратегияси” ётибди десак
адашмаган бўламиз.
2022–2026
йилларга
мўлжалланган
Янги
Ўзбекистоннинг
Тараққиёт
Стратегиясида
1
ўз аксини топиб, ушбу ҳужжатга кўра жамоат хавфсизлигини
таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни
ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш борасида бир
қатор мақсадлар белгиланди. Хусусан:
жиноят,
жиноят-просессуал
ва
жиноят
ижроия
қонунчилигини
такомиллаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, жиноий жазолар ва уларни ижро
этиш тизимига инсонпарварлик тамойилини кенг жорий этиш;
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга
олиб чиқиш;
аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат
органларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28-январдаги “2022–2026 йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннниг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони //
https://lex.uz/docs/5841063
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
9
таълим ташкилотлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш каби муҳим
ва долзарб мақсадлар Тараққиёт стратегияси ўз аксини топди
2
.
Юқорида таъкидланган вазифа ва мақсадларнинг ижросини таъминлаш
юзасидан, жиноят қонунчилигини такомиллаштириш борасида сўнги йилларда 50
ортиқ қонун ва қонун ости ҳужжатлари қабул қилинди.
Ушбу ҳужжатлар билан белгиналанган вазифа ва мақсадлардан келиб чиқиб,
ҳокимият вакили ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатганлик
учун жавобгарликни назарда тутувчи жиноят қонунчилигини
3
такомиллаштириш
юазсидан қуйидаги таклифларни тақдим этиш мақсадга мувофиқ.
Ҳокимият вакили тушунчаси илмий, назарий ва амалий жиҳатдан таъриф бериш
ва уни қуйидагича баён этиш:
Ҳокимият вакили – давлатнинг бирор-бир ҳокимият органининг номидан иш
кўриб, муайян вазифаларни доимий ёки вақтинча амалга оширувчи ёки ўз ваколатлари
доирасида кўпчилик ёхуд барча фуқаролар ёки мансабдор шахслар учун мажбурий
бўлган ҳаракатларни содир этиш ёки фармойишлар бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс.
Фаол қаршилик деганда шахсга нисбатан ҳар қандай шаклдаги ҳаёти ва соғлиги
учун хавфли бўлмаган куч ишлатиш (мушт тушуриш, тепиш), жабрланувчининг
ҳаракатини жисмоний тўсиш ёки чегаралиш назарда тутиш.
Фуқаролик бурчини бажараётган шахс – давлат ҳокимияти ёки бошқарув
органлари,
жамиятга ёрдам бераётган,
ушбу ташкилотлар томонидан берилган
топшириқ (буйруқ ёки бошқа расмий кўрсатма)ларни ёки
ўзининг конститусиявий
ёки бошқа қонуний мажбуриятларини бажараётган шахс тушунилади.
Мажбур қилиш ижтимоий ҳавфли қилмиш ҳисобланиб, унда шахс жисмоний
зўрлик ёки руҳий зўрликни амалга ошириши мумкин. Бунда ҳаракатлар жиддийлиги,
хавфлилиги ва мақсадга қаратилганлиги билан фаол қаршиликдан ажралиб туради.
Зўрлик деганда – шахс томонидан жисмоний азоб бериш, соғлиги ва ҳаёти учун
хавфли тан жароҳати етказиш назарда тутиш керак. Тан жароҳати етказилганда
жабрланувчи оғир ёҳуд ўрта оғирликдаги тан жароҳати олганлигини, шунингдек қисқа
муддатга жисмоний ҳолати ёки меҳнат қобилияти йўқотганлигини қармаб олиши
керак.
Руҳий зўрлик деганда – шахсга жисмоний азоб бериш ва куч ишлатиш билан
таҳдид қилиш, қурол ва шунга ўхшаш буюмлар билан зарар етказиш реал хавфини
юзага келтириш.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасига, жазони
оғирлаштирувчи ҳолатлар қаторига ҳокимият вакили бўлмаган шахс томонидан
ҳокимият вакилининг хизмат кийими ёки ҳужжатидан ёхуд махсус воситасидан
фойдаланган ҳолда жиноят содир этиш деган янги бандни қўшиш таклифи берилади.
Ҳар бир ижтимоий хавфли қилмишни содир этишда, ушбу жиноятни содир
эитшга шароит яратиш, маълум бир восита ва қуроллардан фойдаланиш содир
этилиши мумкин бўлган жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини янада оширади.
Қолаверса, шахс томонидан ҳокимият вакилининг хизмат кийими ёки ҳужжатидан
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28-январдаги “2022–2026 йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннниг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли
Фармони // https://lex.uz/docs/5841063
3
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
10
ёхуд махсус воситасидан фойдаланган ҳолда жиноят содир этиши жамиятда ҳокимият
вакилининг обрўсига путр етказиши, шунингдек аҳоли орасида асоссиз носоғлом
фикрнинг шаклланишига олиб келиши мумкин. Мазкур фикрларни инобатга олган
ҳолда тақдим этилаётган таклифни реализасия қилиш мақсадга мувофиқдир.
2. Жиноят кодекси ЖК 219-моддасининг номи ва диспозициясини қуйидаги
таҳрирда баён қилиш:
“219-модда. Ҳокимият вакилига, идоравий қорувуллик бўлинмалари ёки
фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш
Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакили ёки
идоравий қорувуллик бўлинмалари ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик
қилиш ёхуд фуқаровий бурчини бажараётган ёки бажарган шахсга таҳдид қилиш
мақсадида ушбу шахслар ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан жисмоний зўрлик
ишлатиш, шунингдек уларни ўлдириш, зўрлик ишлатиш ёки мол-мулкини йўқ қилиш
билан қўрқитиш, –
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда
жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ
тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч
йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги
“Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 13-сонли
қарорида, шахснинг ўз хизмат вазифаси ёки фуқаролик бурчини бажарганлиги
муносабати билан унинг қариндошини қасддан ўлдирилиши, вафот этган шахснинг
жабрланувчига қариндошлик даражасидан қатъий назар айнан хизмат ёки фуқаролик
бурчини бажарганлиги сабабли содир этилган бўлса, қилмий ЖК 97-моддаси “г” банди
билан малакаланиши керак деган раҳбарий кўрсатма белгиланиши керак. Бунда
қасддан одам ўлдириш жинояти жабрланувчининг жияни, тоға-холаси, амма-амакиси
ёхуд бошқа қариндошлари бўлиши мумкин ва бу жиноят хизмат ёки фуқаролик
бурчини бажарган шахсга қасд олиш ва унга руҳий азоб етказиш мақсадида содир
этилиши мумкин.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 219-моддасида
назарда тутилган жиноят учун жавобгарлик ёшини 14 ёш қилиб белгилаш мақсадга
мувофиқ. Шунингдек, Жиноят кодекси 219-моддаси номи ва биринчи қисмини
қуйидаги таҳрирда баён қилиш тавсия этилади:
Жиноят содир этилиш усулининг инсон ҳаёти ва соғлиги учун хавфлилик
даражасини инобатга олган ҳолда, Жиноят кодекси 219-моддасини қуйидаги
мазмундаги учичнчи қисм билан тўлдириш таклиф этилади:
Жиноят содир этилиш усулининг инсон ҳаёти ва соғлиги учун хавфлилик
даражасини инобатга олган ҳолда, Жиноят кодекси 219-моддасини қуйидаги
мазмундаги учинчи қисм билан тўлдириш таклиф этилади:
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида кўрсатилган қилмишлар:
а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан;
г) қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни
ишлатиб ёхуд кўпчилик учун хавфли бўлган усулда содир этилган бўлса, –
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
11
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўзбекистон Республикаси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги
Қонунига
4
мувофиқ ҳар бир жиноятнинг юзага келиш сабабли ва уларнинг олдини
олиш бўйича чора-тадбирлар амалга ширилиши зарур. Илмий ишнинг биринчи бобида
қайд этилганидек, аксарият ҳолларда қаршилик кўрсатиш жиноятини илгари жиноят
содир этган ёки муаммовий ҳулқ-атворли таърифга эга бўлган шахслар томоиндан
содир этилишини учратишимиз мумкин.
Бундай ҳолларни олдини олиш мақсадида масъул ҳокимият вакиллари
томонидан ёшлар, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган шахслар билан
мунтазам профилактик суҳбат, уларнинг ўқиш ва иш жойларини назорат остига олиш
мақсадга мувофиқдир.
Ҳар бир жиноятнинг содир этиш сабаби ва шароити бўлганидек, қаршилик
кўрсатиш жиноятнинг сабабини олдини олиш ва ва уни содир этишга шарт-
шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш лозим.
Жиноятнинг сабаблари — жиноят содир этилишига олиб келган ижтимоий,
руҳий ва моддий омиллар мажмуи тушинилиши лозим.
Жиноятнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни
бартараф этиш чоралари — келгусида жиноят содир этилишининг олдини олишга
қаратилган ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий, тарбиявий, тиббий ва бошқа чора-
тадбирлар мажмуи тушунилмоғи лозим.
Шахснинг қонунларга ҳурмат руҳида шаклланиши, ўзгаларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларини бузмайдиган ва ҳуқуқий маданияти юқори даражада шаклланишига
тарбия ва таълимнинг аҳамияти каттадир. Албатта буларнинг барчаси оила ва билим
даргоҳларида ўз аксини топади. Ҳар бир оилада кўп йиллар давомида шаклланган оила
қадриятлари ва тарбияни инобатга олган ҳолда тушунтириш ишлари, наъмунавий
ҳаракатерга эга бўлган кўрсатмалар берилиши лозим.
Айнан оила ва мактабларда қонунларга итоаткор руҳда шахснинг шаклланиши,
уларга бундай билим ва кўникларнинг мунтазам бериб борилиши лозим. Бунинг
натижасида шахс нафақат ўзига қўйилган талабни бузиш, балким ҳуқуқбузарликни
олдини олиш бўйича ҳаракатларни амалга оширувчи шахс сифатида шаклланади.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси // https://lex.uz/docs/-6445145
2.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси // [Электрон манба]. УРЛ:
https://lex.uz/docs/111453
3.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14-майдаги “Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида”ги ЎРҚ-371-сонли Қонуни // https://lex.uz/docs/2387357
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28-январдаги “2022–2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннниг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги
ПФ-60-сонли Фармони // https://lex.uz/docs/5841063
4
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14-майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тўғрисида”ги ЎРҚ-371-сонли Қонуни // https://lex.uz/docs/2387357
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
12
5.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги
“Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 13-сонли
қарори