Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
17-to’plam 1-son Mart 2025
123
ҚИЗИЛМИЯ ВА ҚУШҚЎНМАС ЎСИМЛИКЛАРИ
АНТИОКСИДАНТЛИК ХУСУСИЯТИНИ ХАЛҚ ТАБОБАТИДАГИ
АХАМИЯТИ.
Мамадалиев Ш.И. –
фармакология, клиник фармакология ва тиббиёт биотехнологиялари
кафедраси ассистенти
Илмий раҳбари: Хакимов Насрулла Сабирович
АДТИ ВМО ва ҚТФ “Тиббий радиология, онкология, КЛД ва
фтизиатрия” кафедраси доценти, т.ф.д.
Муаммонинг долзарблиги.
Жигарнинг ноалкоголли ёғли касаллиги
гепатоцитларда ёғ тўпланиши (стеатоз), сўнгра уларнинг яллиғланиши
(стеатогепатит), беморларда цирроз ва гепатоцеллюляр карциномага
айланиши ва фиброз ривожланиши билан боғлиқ бўлган характерли
патологик ўзгаришлар спектрини ўз ичига олади.
Ҳозирги кунда 400 миллионга яқин дунё ахолиси ортиқча тана вазнига
эга ва бу муаммо бутун жаҳон миқёсида эпидемия характерини олган бўлиб,
уларнинг 30-100% ида жигарни ноалкоголли ёғли касаллиги (ЖНЁК) аниқ-
ланади. Бу касаллик сурункали жигар касалликлари структурасида 60-95%
ни ташкил этади. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ЖНЁК бошқа жигар
касалликлари билан биргаликда 2-турдаги қандли диабет учун хавф омили ва
юрак-қон томир тизими преморбид ҳолатининг эрта маркери ҳисобланади.
Ёғли дегенерацияси бўлган жигар айниқса экзоген зарарга (вирусли, токсик ва
бошқалар) мойил эканлиги қайд этилган. ЖНЁК билан оғриган беморларнинг
хаёт давомийлиги ва сифатига сезиларли таъсир кўрсатадиган асосий салбий
омиллар бир томондан, жигар патологиясининг тўғридан-тўғри стеатоздан
стеатогепатитга, фиброзга, циррозга ва гепатоцеллюляр карцинома
ривожланиб, жигар транспланта-цияси ўтказишга асосий сабабларидан бири
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
17-to’plam 1-son Mart 2025
124
бўлса, бошқа томондан турли хил метаболик бузилишлар бир қатор
касалликларнинг, биринчи навбатда юрак-қон томир касалликларининг юзага
келиши ва ривожланиш хавфини келтириб чиқаради. Ушбу патологияни бир
қисми сифатида хужайраларнинг эркин радикаллар томонидан оксидланиши
хам сабаб сифатида кўрсатилади. Шунинг учун ўсимликларнинг
антиоксиданлик хусусияти халқ табобатида мухим хисобланади.
Тадқиқот усуллари.
Тажриба ‘‘K7000’’ ултрабинафша сфектрофотометр
анализаторида амалга оширилди. Намуналар экстрактларини таёррлаш учун
қизилмия хамда қушқўнмас ўсимликларидан турли композицияда: 1-намуна
1:1, 2-намуна 3:1, 3-намуна 1:3 нисбатларда олинди хамда хар бир намунадан
0,75 грдан тортиб олинди ва 50 мл сувда 10 дақиқа қайнатиш билан амалга
оширилди. Олинган экстрактлар 0,45 мкм ли шприцли филтрдан ўтказилиб,
анализ учун фойдаланилди.
Анализ учун берилган намуналарнинг
адреналиннинг ин витро шароитида аутооксидланиш реакциясини
ингибирланиши методи билан яни адреналиннинг аутооксидланиш реакцияни
ингибирлаш қобиляти ва шу билан бирга кислороднинг фаол шаклини хосил
бўлишини олдини олиши билан бахоланди. Текширилган намуналарнинг
антиоксидант фаоллиги адреналиннинг аутооксидланишини ингибирлаши
бўйича фоизларда (АФ%) ифодаланади. Текширилаётган ўсимлик
экстрактидан 0,045 мл, буфер эритмадан 3 мл ва адреналин тартратнинг 0,18
% ли еритмасидан 0,15 мл олиб юқоридаги усулда аралаштирилди хамда 347
нм тўлқин узунлигида оптик зичлиги ўлчанди (Д2), Назорат сифатида 0,1
мг/мл концентрацияли витамин С эритмаси олинди.
Натижалар.
Тажриба
қисмида
қизилмия
ва
қушқўнмас
ўсимликларининг 1:1, 3:1, 1:3 нисбатлари олинди хамда адреналиннинг ин
витро шароитида аутооксидлаш методи билан намуналарнинг экстраксиялари
антиоксидланиш фаоллиги аниқланди. Тадқиқот натижасида турли
композицион аралашмадаги ўсимлик экстраксияларининг антиоксидант
хусусияти вақт оралиғи мобайнида ўрганилди. Олинган натижалар
текширилаётган намуналарнинг прооксидант хусусияти мавжудлигини
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
17-to’plam 1-son Mart 2025
125
кўрсатмоқда. Шуни айтиш мумкинки, 3:1 нисбатда олинган намуна экстракти
қолган намуналарга нисбатан прооксидантлик хусусияти пастроқ эканлиги
аниқланди.
Хулоса.
Таржриба шуни кўрсатдики, қизилмия ва қушқўнмас
ўсимликларининг 3:1 нисбатдаги аралашмасида антиоксидантлик хусусияти
юқорилигидан фойдаланган холатда жигарни оксидатив стресслардан сақлаш,
липидлар
дисбалансини
минималлаштириш
ва
стеатогепатитни
профилактикаси, даволашни ўрганиб чиқиш ва ножўя таъсирлардан ҳоли,
иқтисодий жиҳатдан таннархи арзон, маҳаллий дори воситаси ишлаб чиқиш
мумкин.