Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
18-to’plam 2-son Aprel 2025
299
СУРХОНДАРЁ ВОХАСИНИНГ МЕЪМОРИЙ ДУРДОНАЛАРИ
Абдирахмонова Махфуза Нодир кизи
Термиз давлат мухандислик-агротехнологиялар университети (ассистент)
Чориев Чори Комилович
Термиз давлат мухандислик-агротехнологиялар университети
Архтиектура (турлари бўйича) II босқич талабаси
Маълумки. Қўҳна Термиз харобалари ҳозирги Термиз шаҳридан 7
чақирим шимолий-ғарбда, азим Амударё соҳили бўйида жойлашган бўлиб,
унинг майдони 500 га дан ошиқ бўлган. Шаҳар қалъа, шаҳристон ва шаҳар
атрофи-работдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири махсус мудофаа
иншоотлари билан ҳимоя этилган. Бундан ташқари работнинг атрофидаги
анчагина майдон шаҳар таркибига кирган. Бу майдон ҳам махсус мудофаа
девори билан ўралган бўлган.
Шаҳар атрофида дала ва боғлар бўлган. Афсуски, шаҳарнинг жуда
катта майдони ҳозир ўзлаштириб юборилган. Бунинг оқибатида
бобокалонларимиз яратган кўплаб ноёб тарихий-маданий дурдоналар йўқ
бўлиб кетган, бу жуда ачинарли ҳол. Асрлар давомида сақланиб келган ноёб
ёдгорликларнинг излари бизнинг замонамизда бузиб юборилиши ачинарли
ҳолгина эмас, катта тарихий жиноят, аждодларимиз хотирасини оёғ ости
қилиш демакдир (1)
Шаҳарнинг энг қадимий номи қандай бўлган, қачондан бошлаб y
“Термиз” деб атала бошлаган ва Термиз сўзи нимани англатган бу тўғрида
аниқ бир маълумотга эга эмасмиз. Бунинг устига шаҳарнинг номи
манбаларда турлича талаффуз қилинган. Хусусан, қадимги арман
манбаларида (IV-V асрлар) у “Дрмат” деб аталган. VI асрларга оид хитой
манбаларида эса “Тами” номи билан маълумдир. XIV асрларга оид хитой
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
18-to’plam 2-son Aprel 2025
300
манбаларида у “Талима” деб қайд қилинган. IX-XI асрларга оид араб-форс
манбаларида шаҳарнинг номи кўпинча “Тармир”, “Тармиз” ва “Тирмиз”
шаклида бўлган (2).
Кушонлар даврида Термиз 350 га да жойлашган бўлиб, унинг аҳолиси
тахминан 50 минг кишини ташкил қилган. Ўз даврининг энг йирик
шаҳарларидан бирига айланган Термизда қадимги Шарқ маданиятининг
илғор йўналишлари уйғунлашган. Термизнинг қадимги давридаги ички
тузилиши ҳақидаги маълумотлар жуда чекланган. Сабаби у даврда қурилган
иморатлар кейинчалик текисланган ёки бир неча метр чуқурликда кўмилиб
кетган.
Марказий Осиё будда даъватчилари йўлидаги дастлабки ҳудудлардан
бўлган. Бақтрия Марказий Осиёда будда даъватчилиги етиб келган биринчи
тарихий-маданий минтақа эди. Археология материаллари Кўҳна Термиз
минтақасида
буддавийликнинг
энг
йирик
марказларидан
бири
бўлганлигидан далолат беради (3). Кўҳна Термиз аҳолиси мафкурасининг
шаклланишида деярли етти аср (милодий I – VII асрлар) давомида буддизм
катта рол ўйнаган. Диний-фалсафий таълимот сифатида буддизм милоддан
аввалги VI асрда Шимолий Ҳиндистонда юзага келган. Будда издошлари бу
таълимотни бир неча асрлар давомида фақат Ҳиндистон доирасида тарғиб
қилганлар. Бироқ вақтлар ўтиши билан буддизм Ҳиндистон доирасидан
четга чиқган ва жаҳон динига айланиб борган.
Тарихчи Ш.Р. Пидаевнинг тадқиқотларига кўра, Термизнинг кушон
даври уч босқичдан иборат. Биринчи босқичда, милоддан аввалги I аср –
милодий I асрлар давомида илк кушон даврида Термизнинг шимолий ва
шимолий-шарқий томондаги кенг манзил – шаҳристон ташқи девор билан
ўраб олинган. Пахсадан қурилган деворлар кунгурадор кўринишга эга
бўлган. Шу даврдан бошлаб шаҳарда будда ибодатхоналари қурилган.
Ҳозирда ўрганилган буддавий ёдгорликлардан бири Фаёзтепа II асрда
қурилган. Илк кушон даври маданияти намуналарига Гелокол тангаларига
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
18-to’plam 2-son Aprel 2025
301
тақлид этиб зарб қилинган тангалар, от ва чавандоз тасвирлари, турли
ҳайкалчалар киради. Иккинчи босқич милодий II – III асрларни қамраб олиб,
ўрта кушон даври деб номланади.
Кушон давлатининг гуллаб яшнаган даврида Термизда ҳозирги
Қоратепа ўрнида жойлашган йирик будда ибодатхонаси бунёд этилган.
Ибодатхона учун сунъий ғордан фойдаланиш, одам қиёфасидаги будда
тасвирлари, ҳинд ёзувлари бу даврда Ҳиндистон маданиятининг кенг
кўламда кириб келганлигидан далолат беради. Учинчи босқич – сўнгги
кушон даври IV – V асрнинг бошларини ўз ичига олади. Сосонийлар Эрони
билан кураш натижасида Кушон давлати инқирозга учрай бошлайди.
Тахминан IV аср бошларида Термиз сосонийлар Эрони давлати таркибига
кирган.
Қадимги Бақтрияга қарашли ҳудудларда олиб борилаётган археологик
тадқиқотлар натижасида бу ерда кушонлар даврига оид ўнлаб, юзлаб шаҳар
ва қишлоқларнинг ҳаробалари топилган. Лекин уларнинг фақат бир
нечтасидагина археологик қазиш ишлари олиб борилмоқда. Бу қазиш
ишлари туфайли бақтрияликларнинг кушонлар давридаги ижтимоий ҳаёти,
иқтисодий ва маиший турмуши, маъданияти, диний тасаввурлари, касблари
тўғрисида маълумотлар олинмоқда (4).
Термизнинг маданий ва маънавий ва мафкурий ҳаётида буддизм
алоҳида ўрин эгаллаган. Сўнги изланишларга қараганда, Термизга будда
дини илк бор милоддан олдинги I асрнинг охирлари милоднинг бошларидаёқ
кириб кела бошлаган. Шаҳар аҳолисининг каттагина қисми буддавийлик
динини қабул қилган ва унга ҳар томонлама ҳомийлик қилган. Шаҳар ҳокими
ва зодагонлари ҳам буддавийликнинг бу ерда кенг тарқалишига алоҳида
эътибор берганлар. Улар буддавийлик ибодатхоналарини бунёд этганлар.
Ана шундай марказий ибодатхоналардан иккитаси ҳозир Қоратепа ва
Фаёзтепа номи билан маълум. Бу ёдгорликлар шаҳар ташқарисида
жойлашган бўлиб, Шимолий Бақтриянинг энг катта ибодатхоналаридан
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
18-to’plam 2-son Aprel 2025
302
ҳисобланган. Шунингдек, бу ерда алоҳида ступалар мавжуд бўлган. Шундай
ступалардан бири ҳозир Зурмала деб аталади. Бу ступа ўзининг маҳобати
билан одамларни ҳайратга солади. Ўз даврида бу ёдгорлик оқ мармар тошдан
тайёрланган ҳайқалчалар билан безатилган. Ҳайкаллар, асосан буддавийлик
билан боғлиқ бўлиб, улар зўр маҳорат билан ишланган. Албатта, будданинг
ҳайкали улар орасида алоҳида ўрин эгаллаган. Афсуски, бизгача бу
ҳайкалларнинг баъзи бирларигина етиб келган холос. Шаҳар аҳолиси
уйларида махсус ибодат қиладиган хоналар ҳам бўлган. Бу хоналардаги
Будданинг терракотадан ясалган ҳайкалчалари турган. Йиллар, асрлар ўтиши
билан буддавийлик Шимолий Бақтрия аҳолиси орасида кенг тарқала бориб,
бу дин соҳиблари xатто қишлоқ аҳолиси орасида ҳам кўпайиб борган.
Қоратепа ва Фаёзтепа ибодатхоналарига Шимолий Бақтриядаги
кўпчилик шаҳар ва қишлоқ аҳолиси келиб сажда қилишган. Гарчи ҳар бир
шаҳарда буддавийларнинг алоҳида ибодатхоналари бўлсада, марказий
ибодатхонада тоат-ибодатлар маҳаллийлардан бошқачароқ, ғайритабиий
тусда ўтган. Бунинг устига марказий ибодатхоналар коҳинлари будда
ақидаларини жуда яхши билганлар
1968 йили Қоратепа ибодатхонасидан 2-3 чақирим шимолий-шарқда
буддавийларнинг яна бир ибодатхонаси топилган. Унинг топилиши Бақтрия
буддавийлигини ўрганишда муҳим бир босқич бўлган. Бу ибодатхона фанга
Фаёзтепа номи билан маълум бўлган. Қадимги Бақтрия давлатига оид будда
монастир ибодатхона мажмуаси (вихара), яъни ўша давр архитектурасига
кўра будда ибодатхона иншооти Фаёзтепадаги жойлашган ўрни,
архитектуравий ечими, қурилиш материаллари ва бошқа хусусиятларига
кўра, бу ёдгорлик Марказий Осиёдаги дастлабки буддавий ибодатхонадир.
Ибодатхона таркибининг асосий қисмларидан бири – ступа бўлиб, у бошқа
ибодатхоналардан фарқли равишда ибодатхона ҳовлисининг марказида эмас,
балки унинг ташқарисида жойлашган. Ҳозирги кунда Фаёзтепа археологик
жиҳатдан тўла ўрганилиб чиқилган. Фаёзтепа манзилгоҳи Ўзбекистоннинг
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
18-to’plam 2-son Aprel 2025
303
антик давр шаҳарсозлик санъати архитектураси ҳақида тасаввур берувчи,
манзилгоҳ режасининг мукаммаллиги, ўша даврга хос лойиҳа асосида
қурилганлигидан далолат беради.
Шундай марказлардан бири Фаёзтепа ёдгорлиги бўлиб, Термиз
шаҳрига яқин бўлган, Эски Термиз шаҳар харобаларининг шимолий-ғарбида
Қоратепадан шимолий-шарқда, тахминан 1 км узоқликда жойлашган.
Фаёзтепа ёдгорлиги 1968-1976 йилларда археолог Л.И. Альбаум, 2004-2006
йилларда археолог Т.Аннаев раҳбарлигида тўлиқ қазиб очилган ва
ўрганилган. Фаёзтепа ўрнидаги бу диний марказ қадимда бу жойдан
топилган ёзув намуналарига кўра, “Ҳая-Виҳара” яъни “Отлилар монастири”
деб аталган. Фаёзтепада эни 34 м, узунлиги 113 м га тенг уч қисмли иншоот
сақланиб қолган. Марказда ибодатхона, унинг атрофида ошхона ва
омборхона бўлган. Марказий қисмининг асосини ҳовли ташкил қилиб, унинг
тўрт томони бўйлаб ички қисми деворий ранг тасвирлар билан безатилган
айвонлар жойлашган. Ибодат жойида ганчли тошдан юза қисмига зарҳал сув
юритилган буддавий ҳайкаллар қўйилган. Ибодатхонанинг хўжалик қисмида
овқат ва нон тайёрлашга мўлжалланган жойлар бўлган
Фаёзтепа ёдгорлиги милодий I—III асрларга оид будда монастир –
ибодатхона мажмуаси (вихара). Фаёзтепанинг очилиши 1968 йил баҳор
фаслида, чўпон Абсад Бекнаев топиб олган, мергелий оҳак тошидан
ишланган будда санамини, Термиз ўлкашунослик музейига олиб боришидан
бошланган. Фаёзтепа майдони кўчма қумлар уюмидан тозалаш бошлангач,
унинг меъморий тарҳи очилган, у 3 қисмли монументал иншоот эканлиги
яъни марказий қисмида — ибодатхона, унинг шимолий – ғарбида монастир,
жанубий–шарқида эса хўжалик қурилиш иншоотларидан иборатлиги
аниқланган [1 б., 9-ил.].
Фаёзтепа ибодатхонаси ўзининг қурилиши билан Ҳиндистондаги
1
Жалолиддин Мирзо. Термиз тарихи. Тошкент.: 2001. 15-бет.
2
Болганова М.С. Архитектура буддийских памятников Средней Азии: Автореф. дис. Канд. Ист. Наук. –
Ташкент, 2011. – С. 15.
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
18-to’plam 2-son Aprel 2025
304
будда ибодатхоналаридан ажралиб туради. Будданинг ўзи ҳам бу ерда ўзига
хос тасвирланган. Маълумки, Будданинг учта ўзига хос ажратиш белгилари
бўлган, пешонасида доғ, бошининг ўртасида дўнглик ва қулоғининг
солинчоғи узун бўлган. Фаёзтепада тасвирланган Будданинг эса, бундай
ажратиш белгиларидан ташқари, атрофи нимб (Нимб – лотинча нимбус
сўзидан олинган ва булут маъносини билдиради. Буддизм санъатида нимб
Будданинг боши атрофидаги ёғду тасвирига нисбатан қўлланилиб, у
муқаддаслик ва диндорлик аломатидир) ёки аланга билан ўралган. Фаёзтепа
ибодатхонаси ва расмлари Шарқий Туркистон ва Узоқ Шарқдаги
буддистларнинг ибодатхоналари ва расмларига кўпроқ яқин. Аммо улар
Фаёзтепадан анча кейинги даврларга оиддир. Демак, Шарқий Туркистон ва
Узоқ Шарққа буддизм Марказий Осиё орқали тарқалган, деб ҳисоблаш
мумкин.
Фаёзтепа манзилгоҳи ўзининг қурилиш услуби, қурилиш
материаллари, ступанинг ибодатхонанинг ичида эмас ташқарисида
жойлашишига кўра ўша даврда бошқа ибодатхоналардан ажралиб турган.
Қурилган даври узоқ ўтмишга, яъни кушонлар даврига бориб тақалувчи
бундай ёдгорликларни археологик жиҳатдан ўрганиш, сақлаш ва таъмирлаш
бугунги кунда мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантиришда муҳим
аҳамиятга эгадир.
Ажинатепа - будда ибодатхонаси ҳаробаси сақланган тепалик (VI–VII
асрлар). Тожикистон Республикасидаги Қўрғонтепа шаҳридан 12,5 км
шарқда жойлашган. Тожикистон археологик экспедицияси томонидан 1961–
1969 йилларда қазиб ўрганилган. Ибодатхона ва монастирдан иборат 2
қисмли иншоот 100х50 м. Будданинг нирвана ҳолатида ётган 12 м ли ҳайкали
ва совға келтираётганларнинг деворий расмлари муҳим тарихий аҳамиятга
эгадир.
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
18-to’plam 2-son Aprel 2025
305
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Пидаев Ш.Р. Қадимий Термиз. Т.: “ФАН”, 2001. 4-бет.
2. Пидаев Ш. Қадимги Бақтрия. Тошкент.: 1976. 7-бет.
3. Жалолиддин Мирзо. Термиз тарихи. Тошкент.: 2001. 13-бет.
4.Ўтаназарова Н.А. Термизнинг меъморий ёдгорликлари ва уларнинг
тарихий аҳамияти. Битирув малакавий иш. Термиз.: 2015. 19-бет.
5.Багиров А.Н. Нахчыванские топонимы в истроических источниках.
Российский индекс научного цитирования Science Index. М.: 2015 С. 115-121
6. Султонова Д.Н. Применение архитектурного декора и художественной
пластики в средневековой архитектуре Узбекистана и её место в
художественной культуре Средней Азии Молодой учёный. (рубрика:
Искусствоведение, часть 4). декабрь №12. - Казань, 2013. ISSN 2072-0297. -
Б. 719-723.
7. Султонова Д.Н. Практика применения художественных и изобразительных
средств в современной архитектуре Казахстана Материалы международной
научно-практической конф. “Химия в строительных материалах и
материаловедении в ХХ1 веке”. Шымкент: ЮКГУ им. М.Ауэзова, 2008. –
С.81-85
8. Назаров У.О. Фаёзтепа – Будда монастири архитектураси// Архитектура,
Қурилиш, Дизайн.– Тошкент, 2020. – 2-сон. – Б. 57-63. (18.00.00. №2)
9.Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 9-жилд, Тошкент.: 2005. 167-бет.
10. Болганова М.С. Архитектура буддийских памятников Средней Азии:
Автореф. дис. Канд. Ист. Наук. – Ташкент, 2011. – С. 15.