Mualliflar

  • Латипова Дилшода Бахтияровна

Muallif biografiyasi

  • Латипова Дилшода Бахтияровна

                        Урганч Ранч Технология Университети

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yottoro.90635

Annotasiya

 

Охирги йилларда клиник иммунологиянинг ривожланиши натижасида кўплаб патология олди ва патологик ҳолатлар механизмлари очиб берилиб, турли юқумли ва соматик касалликлар шаклланиши ва ривожланишига доир ҳал қилинмаган масалаларга ойдинлик киритилди. Шунинг баробарида репродукция иммунологияси борасида ҳам кўплаб илмий тадқиқотлар натижалари эълон қилинган бўлса ҳам ушбу муаммога боғлиқ минтақавий масалалар ечилмай қолмоқда. Шу сабабли ҳам ҳомиладор ва эмизикли аёллар иммун тизими ҳолатини ўрганиш, олинган натижаларни талқин ва таҳлил қилинган ҳолатда асосий хулосалар қилиш, уларни соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш давр талабидир [1, 7, 10].


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari


https://scientific-jl.com/

18-to’plam 1-son Aprel 2025

231

ТУҒРУҚ ЁШИДАГИ ҲОМИЛАДОРЛАР ҲАМДА ЭМИЗИКЛИ

АЁЛЛАР ИММУН ТИЗИМИНИНГ ГУМОРАЛ БЎҒИНИ МИҚДОРИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШ

Латипова Дилшода Бахтияровна

Урганч Ранч Технология Университети

Охирги йилларда клиник иммунологиянинг ривожланиши натижасида

кўплаб патология олди ва патологик ҳолатлар механизмлари очиб берилиб,

турли юқумли ва соматик касалликлар шаклланиши ва ривожланишига доир

ҳал қилинмаган масалаларга ойдинлик киритилди. Шунинг баробарида

репродукция иммунологияси борасида ҳам кўплаб илмий тадқиқотлар

натижалари эълон қилинган бўлса ҳам ушбу муаммога боғлиқ минтақавий

масалалар ечилмай қолмоқда. Шу сабабли ҳам ҳомиладор ва эмизикли аёллар

иммун тизими ҳолатини ўрганиш, олинган натижаларни талқин ва таҳлил

қилинган ҳолатда асосий хулосалар қилиш, уларни соғлиқни сақлаш

амалиётига жорий этиш давр талабидир [1, 7, 10].

Тадқиқот мақсади.

Қишлоқ туманларида доимий истиқомат қилувчи

фертил ёшидаги ҳомиладорлар ҳамда эмизикли аёллар иммун тизимининг

гуморал бўғини миқдорий кўрсаткичларини аниқлаш.

Тадқиқот материали ва методи.

тадқиқотларга жалб қилинган 145

нафар ҳомиладор аёллар ва 145 нафар эмизикли аёлларни скрининг қилиш

жараёнида аниқланган ва тасдиқланган I-II даражали анемиялар (n=36 тадан)

ва аутоиммун тиреодит (n=36 тадан) нозологик бирликлари танлаб олинди.

Улар иммунологик кўрсаткичлари соғлом ҳомиладорлар ((n=20) ва соғлом

эмизикли аёллар (n=20) параметрлари билан қиёсланган ҳолда келтирилди.

Тадқиқот

натижаси.

Аниқланишича, JgA нинг қон зардобидаги

концентрацияси соғлом ҳомиладорларда 1,76±0,07 г/л ни ташкил этгани

ҳолда анемиялар ташҳисланган аёлларда унинг концентрацияси 1,73±0,09 г/л


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari


https://scientific-jl.com/

18-to’plam 1-son Aprel 2025

232

ни бўлди (Р˃0,05). Кўриниб турибдики, олинган натижалар орасида

ишонарли тафовут аниқланмади (41-жадвал). Бу кўрсаткич аутоиммун

тиреодит (АИТ) ташҳисланган аёлларда ҳам аниқланди, олинган натижа

1,64±0,10 г/л бўлгани қайд этилди. Бу ҳолатда ҳам меъёрдан фарқли натижа

олинмади (Р˃0,05).

Шунга ўхшаш натижа IgG бўйича ҳам кузатилди, ҳар иккала назологик

бирликлар кўрсаткичлари меъёрий параметрлар даражасида бўлди мос

равишда 19,42±0,29 г/л ва 20,02±0,95 г/л га қарши 20,35±0,18 г/л (Р˃0,05).

Ҳар иккала иммуноглобулинлар тенденцияси бир хил бўлгани аниқланди.

Қон зардобидаги бошқа иммуноглобулин IgМ бўйича ҳам шунга ўхшаш

натижа

кузатилди,

фақат

анемияларда

унинг

миқдори

меъёр

кўрсаткичларидан ишонарли равишда юқори бўлди (Р˃0,05), соғломларда

унинг концентрацияси 2,10±0,08 г/л бўлгани ҳолда анемияларда 2,86±0,13

г/л, АИТ да эса 2,32±0,14 г/л бўлди. Эътиборли томони шуки, ҳар учала

иммуноглобулинларнинг қон зардобидаги концентрациясидаги ўзгаришлар

тенденцияси амалий жиҳатдан бир хил бўлди, интенсивлигида ҳам айтарли

кескин ўзгаришлар кузатилмади.

Аммо, IgЕ бўйича олинган натижалар бўйича бундай фикр билдириб

бўлмайди, чунки ушбу параметрлар соғлом ҳомиладорлар кўрсаткичларидан

статистик жиҳатдан аҳамиятли даражада тафовутланиши билан ажралиб

турди (Р˂0,05). Ҳар иккала нозолоик бирликда ҳам IgЕнинг қон зардобидаги

конфентрацияси меъёр кўрсаткичларидан юқори бўлди (Р˂0,05). Турли

даражадаги анемияларда ушбу иммуноглобулин миқдорий кўрсаткичи

181,71±1,99 ХБ/мл бўлган бўлса, АИТда 156,82±1,22 ХБ/млни ташкил этди.

Ҳар иккала кўрсаткич соғлом ҳомиладорлар параметрларидан (138,82±0,89

ХБ/мл) мос равишда 1,31 ва1,13 мартага ишонарли даражада юқори бўлди

(Р˂0,05).

Шундай қилиб, I-II даражали анемиялар ва АИТ ташҳисланган

ҳомиладор

аёллар

қон

зардобидаги

асосий

иммуноглобулинлар


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari


https://scientific-jl.com/

18-to’plam 1-son Aprel 2025

233

концентрацияларнинг ўрганиш шуни кўрсатдики, ушбу аёллар IgА, IgG ва

IgМ параметрлари бўйича соғлом ҳомиладорлар кўрсаткичларидан амалий

жиҳатдан фарқ кузатилмади (анемияларда IgМ миқдоридан ташқари).

Натижалар қиёсий таҳлили уларнинг бир-биридан фарқ қилмаслигини,

ўзгаришлар интенсивлигидасезиларсиз фарқ аниқланса ҳмаки, улар

ўзгаришлар тенденцияси бир хил эканлигини кўрсатди. Эътиборлиси шуки,

назологик бирликлараро тафовут ҳам кузатилмади (Р˃0,05). Бу ҳолат

иммуноглобулинларнинг ушбу касалликлар патогенезидаги ўрни камлиги,

шаклланган яллиғланиш жараёни йўқлиги, бирламчи ва иккиламчи иммун

жавобни шакллантирадиган даражада антиген стимуляцияси йўқлиги билан

изоҳланди. IgЕ бошқа иммуноглобулинлардан фарқ равишда ҳар иккала

ҳолатда ҳам ишонарли даражада фарқ қилгани билан ажралиб турди. Бу эса

аллергик фон борлигидан далолат берди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Арипова Т.У., Умарова А.А., Петрова Т.А. Интерпретация

иммунограмм в норме и при вторичных иммунодефицитных состояниях //

Методические рекомендации. - Ташкент, 2008. - 24 с.

2.

Нуралиев Н.А., Рахманова С.С., Исмаилов Г.А. Иммунология. Маъруза

матнлари тўплами. - Урганч, 2010. - 57 б.

3.

Сизякина Л.П., Андреева И.И. Справочник по клинической

иммунологии. Ростов-на-Дону: Феникс, 2005. - 488 с.