Mualliflar

  • Гўзалхон ВАХОБОВА

Muallif biografiyasi

  • Гўзалхон ВАХОБОВА

    санъатшунос

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

    Санъатшунослик институти мустақил тадқиқотчиси,

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yottoro.90699

Kalit so‘zlar:

Калит сўзлар: ислом масжид кошин мақбара хонакоҳ минбар гумбаз. Ключевые слова: ислам мечеть кашин мавзолей ханака купол. Кей wордс: Islam mosque Kashin mausoleum khanaka minbar dome.

Annotasiya

Аннотация: Ушбу мақолада ХIХ аср охири — ХХ аср боши Тошкент шаҳридаги масжидлар безагида кошинкорлик санъатининг ўрни ўрганилган.

Аннотация: В статье рассматривается роль искусства керамики в оформлении мечетей Ташкента в конце XIX — начале XX вв.

Аннотатион: The article examines the role of ceramic art in the decoration of Tashkent mosques in the late 19th – early 20th centuries.


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari

https://scientific-jl.com/

17-to’plam 2-son Mart 2025

34

ЗАМОНАВИЙ МЕЪМОРЧИЛИКДА КОШИНКОРЛИК

САНЪАТИНИНГ ЎРНИ.

Гўзалхон ВАХОБОВА, санъатшунос

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Санъатшунослик институти мустақил тадқиқотчиси,

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими

Аннотация: Ушбу мақолада ХIХ аср охири — ХХ аср боши Тошкент

шаҳридаги масжидлар безагида кошинкорлик санъатининг ўрни ўрганилган.

Калит сўзлар: ислом, масжид, кошин, мақбара, хонакоҳ, минбар,

гумбаз.

Аннотация: В статье рассматривается роль искусства керамики в

оформлении мечетей Ташкента в конце XIX — начале XX вв.

Ключевые слова: ислам, мечеть, кашин, мавзолей, ханака, минбар,

купол.

Аннотатион: The article examines the role of ceramic art in the decoration

of Tashkent mosques in the late 19th – early 20th centuries.

Кей wордс: Islam, mosque, Kashin, mausoleum, khanaka, minbar, dome.

Меъморлар, хаттотлар, наққошлар, ганч ва ёғоч ўймакорлик санъатида

эришилган янги ютуқлар, юртимиздаги кўплаб масжид ва мадрасаларнинг

бадиий образини яратилишига сабаб бўлмоқда. Тошкент масжидлари

кошинкорлиги (яъни, сирланган сопол плиткалар билан безак ясаш санъати)

Ўрта Осиё меъморчилигининг ўзига хос ва қадимий жиҳатларидан биридир.

Айниқса, масжид ва мадрасаларнинг ички ва ташқи деворлари, гумбазлари

кошинлар билан безатилган бўлиб, бу ўзига хос нақшлар орқали диний ва

маданий меросни ифодалайди.


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari

https://scientific-jl.com/

17-to’plam 2-son Mart 2025

35

Кошинкорлик ёки кошинпазлик — кошин ясаш ва биноларни кошин

билан безатиш санъати. Ўрта Осиёда XIV асрдан меъморий обидаларни

кошин билан безаш кенг тарқалган. Кошинкорлик билан махсус усталар

шуғулланган. Уста кошинпазлар махсус лойдан тайёрлаган кошинлар

сирланиб, хумдонда пишириб олинган. Нақшли гуллар ишланган кошин

сирлангач, яна бир бор хумдонда пиширилган. Биноларни кошин па парчин

билан қоплаш ва улар ёрламила турли хил вақш мужассамотлари ҳосил

қилиш тараққий этган. Ҳудудларнинг кошинкорлик намуналари ўзига хос

ранг хиллари ва ишланиш услублари билан тубдан фарқ қилади. Самарқанд

ва Бухоро каби шаҳарларда бу санъат энг юқори чўққисига етган бўлса,

Тошкент ҳам ўзининг ёдгорликлари билан машҳур бўлган. Тошкентдаги

масжидларда ҳам кошинкорлик санъати ўзига хос тарзда ривожланган.

Тошкентда бу санъат, айниқса, ХVI-ХIХ асрларда катта аҳамиятга эга

бўлган. Хусусан ХVI асрда барпо этилган Кўкалдош мадрасаси Тошкентдаги

йирик диний иншоотлардан бири бўлиб, унинг деворлари ва гумбазлари

кошинкорлик санъати билан безатилган.

Ҳазрати Имом мажмуаси Тошкентнинг энг катта ва энг қадимий диний

марказларидан бири ҳисобланади. Бу ерда кошинкорлик санъати жуда нафис

ва қадимий услубда намоён бўлган. Айниқса, Бароқхон мадрасаси,

Тиллашайх масжиди ва бошқа ёдгорликларда кошинкорлик намуналари

катта аҳамиятга эга. Масжиднинг ички ва ташқи деворлари кошинлар билан

безалган бўлиб, уларнинг асосий ранглари кўк ва оқ рангларда ишланган.

Бинонинг ташқи ҳашамини силлиқланган ғиштин меъморий

элементлар, ўймакор дарвоза-эшиклар сатҳларидан ташқари, асосан сиркор

кошин майолика безак ташкил этади. Кириш дарбоза ва ён залларининг

шарқий тарз эшиклари жойлашган пештоқсимон хажмнинг равоқлари,

атрофини П шаклида ўраган қалин кошин ҳошияга насталик хатида арабий

ёзувлар, нақшлар орасига туширилган маёлика тахтачалари қопланган. Бу

майолика сиркор кошинлар кошинкорликка хусусийлашган кичик

корхоналар яратган бўлсалар-да, асосий қисми Тошкентдаги Муҳиддин


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari

https://scientific-jl.com/

17-to’plam 2-son Mart 2025

36

Раҳимов номидаги бадиий керамика тажриба комбинати ижодкор кулоллари

томонидан тайёрлаб берилган.

Кошинкорлар Ҳазрати Имом Жомеъ масжиди ташқи безагидаги арабий

ёзувларни Шайх Абдулазиз Мансур тахрири остида Хабибуллоҳ Солиқ,

Исломбек Муҳаммад ва Абдулғофур Ҳақберди каби моҳир хаттотлар битган

матн асосида сиркор кошинларга нақшинкор қилиб туширган.

Гумбаз безаклари ва пештоқлардаги сиркор кошин қопламалар тажриба

корхонаси раҳбари Фурқат Мансуров бошчилигидаги Абдувоҳид

Мамажонов,

Арслон

Норматов,

Юнус

Мавлонов,

Дилором

Муҳаммаджонова, Зулфия Исматова, Виктор Чан, Виктор Холодников,

Сергей Иванов каби мусаввир-кошинкорлар ва кимё фанлари номзоди

Махсума Маъсудова бошчилигидаги гуруҳ ҳамда кошин терувчи уста

Бозорбой Ботировларнинг гуруҳи меҳнатининг маҳсули бўлади.

Бугунги кунда кўплаб биноларнинг кошиккорлик безаклирин

яртаиётган моҳир усталардан бири Абдувоҳид Мамажоновдир. Реставрация

илмий текшириш институтида фаолиятини бошлаган уста Ўзбекистондаги

кўплаб маданий ёдгорликларнинг реставрация ишларида фаол қатнашган.

Отаси Махмуд Мамажановдан кўплаб кулолчилик сирларини ўрганган. 1980

йилларда устози Мамажанов билан Ойбек метро бекатидаги керамик

безакларни ишлашга қатнашган. Полша, Венгрия, Чехославакия

давлатларида тажриба ўтаб келган, 2001 йилда эркин ижодига кириб келган

Ўзбек миллий драма театридаги ички деворлардаги керамик безакларни

бажарган. 2003 йил Қатағон қурбонлари музейининг экстерьер ва интерьер

қисмларида бетакрор композициялар яратган. Бевосита масжидлардаги

фаолият Тошкент шахридаги Хўжа Ахрор Валий масжиди пештоқ қисмидаги

керамик безакларни, 2005 йилда Шохи Зиндадаги асосий кириш қисмидаги

пештоқ безакларни ишлаган. Дорус Салом, Оқлон, Чорсу бозори ёнида эски

маҳалла ичидаги масжидни безаш ишларини амалга оширган. Шунингдек,

Термиз шахридаги катта жоме масжиди. Биноларни кошинкорлик санъати

билан безашда махаллий ҳудуд мактабларига таянилади. Масалан, Термиз


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari

https://scientific-jl.com/

17-to’plam 2-son Mart 2025

37

энг қадимий услубларни ўзида сақлаб қолган мактаб ҳисобланади, Султон

Саодат, Термиз шохлар саройидаги терракота безаклари элементлари

бугунги кундаги композицияларда сақланиб келмоқда. Масалан,

Ўзбекситондаги Ислом цивилизация маркази биноси ва бошқа иншоотлар

безакларида қўлланилмоқда. Бу мактабнинг ўзига хослиги 7, 9 қиррали

юлдузлардан кенг фойдаланишидир.

Ҳозирда

Тошкентдаги

кўплаб

масжидларнинг

кошинкорлик

безакларида геометрик нақшлар устуворлик қилмоқда. Анъанавий

кулолчиликдан фарқли бўлмаган бугунги кунда биноларнинг кошинларини

ишлашга эски мактаб лой тайёрлаш усуллари қўлланилмоқда. Шу билан

бирга янги материаллардан тажрибалар амалга оширилмоқда, яъни

ёпишқоқлик ҳусусияти юқори бўлган клейлар. Кошинни тошга (марморга)

ёпиштиришда фойдаланиладиган хопс клейи (таркиби дебаксид смала,

карбонада). Бундай материаллар жахон тажрибасида кемасозликда кенг

қўлланилади ва бугунги кунда кулолларнинг иш фаолиятига хам кириб

келди. Аввал мозаикалар учун қолиплар ганчдан ишланган бўлса, ҳозирги

кунда полестир деб номланган янги материалдан ясалмоқда. Бу ҳам жуда

мустахкам ва енгил конструкция ҳосил қилади. Илгари кошинларга ранг

беришда ишкордан фойдаланилган бўлса, бугун хорижий мамлакатлардан

(Хитой, Германия, Қозоғистон, Россия) келтирилаётган тез тайёрланадиган

ва ҳамёнбоб бўлган буёқлардан кенг қўлланилмоқда.

Тошкент масжидлари кошинкорлиги асосан эрон ва турк санъати

анъаналарига асосланган, аммо маҳаллий ҳунармандларнинг ўзига хос

услублари бу санъатга янгича ранг-баранглик олиб кирган. Тошкентдаги

янги масжидлар ҳам замонавий архитектура ва анъанавий ўзбек

меъморчилигини уйғунлаштирган ҳолда барпо этилмоқда. Ушбу янги

масжидларда ҳам кошинкорлик санъати муҳим ўрин тутади, лекин услуби

бироз ўзгариб, замонавийлик билан уйғунлашмоқда.

Янги масжидларда кошинкорлик анъанавий нақш ва ранглардан

фойдаланилган ҳолда, бироз минималистик услубда яратилган. Мовий, оқ ва


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari

https://scientific-jl.com/

17-to’plam 2-son Mart 2025

38

олтин ранглар асосий ранг палитрасини ташкил этади. Шунингдек,

замонавий масжидларда ёритиш тизими ва бошқа технологиялар билан

кошинкорликнинг уйғунлиги, замонавий дизайн элементлари билан

бойитилган. Бу масжидларда ҳам исломий нақшлар ва хаттотлик муҳим ўрин

эгаллайди. Кошинкорлар ҳозирги замонда ҳам қадимий услублардан

илҳомланиб, замонавий технологиялар ёрдамида юқори сифатли безаклар

яратмоқда.

Сузук Ота масжиди Тошкентдаги энг муҳим зиёратгоҳ ва масжидлардан

бири бўлиб, диний ва маданий меросни ўзида жамлаган. Масжиднинг

замонавий ва қадимий меъморчилик унсурлари ўзаро уйғунлашган бўлиб, у

Тошкентликлар учун катта маънавий аҳамиятга эга жойдир. Сузук Ота

масжиди Тошкентнинг бошқа диний иншоотлари каби анъанавий ўзбек

меъморчилигидан илҳомланган. Масжид деворлари ва ички қисми кошинкор

нақшлар билан безатилган. Асосий ранглар кўк, оқ ва олтин тусларида

ишланган бўлиб, бу ранглар диний поклик ва руҳий юксакликни ифодалайди.

Масжиднинг гумбази анъанавий равишда кўк рангда бўлиб, геометрик

нақшлар билан безатилган. Гумбаз исломий меъморчиликда муҳим элемент

саналиб, диний маъноларни ўзида акс эттиради. Масжид ичида араб

калиграфияси билан ишланган Қуръон оятлари ва ҳадислардан илҳомланган

ёзувлар учрайди. Ушбу ёзувлар кошинлар ва деворлар бўйлаб жойлашган

бўлиб, ички маконнинг руҳияти ва гўзаллигини оширади.

Шайх Зайниддин масжиди (2019) қадимги Зайниддин Шайх мақбараси

яқинида жойлашган бўлиб, замонавий услубда қайта қурилган. Масжиднинг

ташқи кўриниши оқ мармар ва кошинлар билан безатилган. Ички безакларда

арабча ёзувлар ва геометрик нақшлар катта рол ўйнайди. Бу янги масжид,

эски услубларни янгилаб, замонавий имкониятлардан фойдаланган ҳолда

қурилган.

Зайниддин жомеъ масжидининг умумий кўриниши, ташқи ва ички

кўринишида Испаниянинг мусулмон архитектураси - Қурдоба, Андалусия ва

Алгамбра - турли рангдаги ўзгарувчан ритмлар кемерли рамкаларда ёрқин


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari

https://scientific-jl.com/

17-to’plam 2-son Mart 2025

39

акс этган. Шайх Зайниддин жоме масжидида бу техника деярли барча

хоналарда қўлланилади: масжид ташқарисида ҳам, ичкарида ҳам, таҳорат

хоналари ичидаги равоқли оралиқлар ромларигача ва масжид фасадининг

дераза тешиклари атрофида ҳам. Худди шу техника, лекин кичикроқ

ўлчамларда жилдлар, Убай ибн Каъб масжидининг ички қисмида

ишлатилган.

Масжид гумбазларининг ранги ҳам янгилик ҳисобланиши мумкин.

Шайх Зайниддин – сирланган керамик плиткалар ёрдамида яратилган

Марказий Осиё гумбазларининг одатий кўк ранги бу ерда тўқ яшил рангга

алмаштирилди. Бу техник ва иқтисодий сабаби бошқаларга тарқалгани билан

изоҳланади ушбу ранг схемасининг кейинги масжидлари. Худди шу

гумбазлар, қуюқ яшил ва тўқ фируза кошинлар билан қопланган Коҳ ота

масжиди қурилишида фойдаланилган ранглар, Убай ибн Каъб масжиди,

Ҳаким ат-Термизий ва бошқа кўплаб янги масжидлар гумбазларнинг ташқи

юзаларини лойиҳалашда бу катта хусусиятга айланди. Истисно Шайх

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад мажмуасини ташкил қилади. Давлат

ҳомийлигида қурилган масжид гумбазларнинг ташқи томонларини

лойиҳалашда Марказий Осиё классик масжидлари учун анъанавий безакли

плитка қўшимчалари билан кўк кошинлардан фойдаланилган

1

.

Тошкентлик кошинкор усталари ўзларининг маҳорати ва ижодий

ёндашуви билан Ўрта Осиё ва кенгроқ минтақадаги меъморчилик

анъаналарига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Уларнинг ишлари қадимий

санъатни сақлаб қолиш ва янги биноларда замонавий услублар билан

уйғунлаштиришга қаратилган. Тошкентда кошинкорлик санъати асрлар

давомида ривожланиб, айниқса, масжидлар, мадрасалар, мақбаралар ва

бошқа жамоат биноларини безашда катта аҳамият касб этган.

1

Хакимов А.А. Исламское искусство Узбекистана: философия и поэтика. – Тошкент:

Зилол-булоқ, 2022. 150 б