115
БАНК СОҲАСИДА МОЛИЯВИЙ ХИЗМАТЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ
ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Юлдошев Оббос Амонович
Турон университети ўқитувчиси
Email: abbosyuldashev667@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.15282031
Аннотация:
Мақолада молиявий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини
оширишда банк соҳасида рақамли технологияларни қулланилиши аҳамияти
кўрсатилади. Жумладан, масофавий банк хизматларининг аҳолига қулайликлари ошиб
бораётганлиги ҳамда уни ривожлантириш хусусида мулоҳаза юритилиб, таклифлар
келтирилади.
Калит сўзлар.
тўлов тизими, масофавий банк хизматлари,
рақамли технология,
чакана тўлов тизимлари (Uzcard ва Humo).
ПУТИ ПОВЫШЕНИЯ ЭФФЕКТИВНОСТИ ФИНАНСОВЫХ УСЛУГ В
БАНКОВСКОЙ СФЕРЕ
Юлдашев Оббос Амонович
Преподаватель университета Турон
Email: abbosyuldashev667@gmail.com
Аннотация
. В статье отражено значение использования цифровых технологий в
банках для повышения эффективности финансовых услуг. В частности, обсуждаются
предложения по повышению удобства дистанционного банковского обслуживания
населения и его развития.
Ключевые слова.
платежная система, дистанционное банковское обслуживание,
цифровые технологии, розничные платежные системы (Uzcard и Humo).
WAYS TO IMPROVE THE EFFICIENCY OF FINANCIAL SERVICES IN THE
BANKING SECTOR
Yuldoshev Obbos Amonovich
Teacher at Turon University
Email: abbosyuldashev667@gmail.com
Abstract.
The article reflects the importance of using digital technologies in banks to
improve the efficiency of financial services. In particular, proposals for improving the
convenience of remote banking services for the population and its development are discussed.
Keywords.
payment system, remote banking, digital technologies, retail payment
systems (Uzcard and Humo).
Кириш.
Аҳолига
молиявий
хизматни
ривожлантиришнинг
асосий
йўналишларидан бири бу - тўлов тизими архитектурасини жадал ривожлантиришдир.
Тўлов тизими - бу қийматни бир шахсдан (ёки ҳўжалик юритувчи субъектдан)
иккинчисига ўтказиш тушунчасидир.
Бугунги кунда рақамли ахборот технологиялари иқтисодиётнинг барча соҳаларига
жадал кириб бориб, унинг шакли ва моделларини ўзгартирмоқда.
Рақамли технологиялар ҳисоб-китоб ва тўлов тизимларининг шакли, мазмуни
билан боғлиқ технологик жараёнларини ўзгартириб, уларни тез ва қулай бажармоқда.
116
Улар мобиль банк иловалар, онлайн-банкинг, сунъий интеллект, блокчейн
технологиялари, электрон тўлов тизимларидан фойдаланишга асосланган.
Таҳлил ва натижалар.
Масофавий банк хизматларининг ривожланиши
. Ўзбекистон банк
тузилмаларида ҳам молиявий хизматлар бўйича бир қанча ижобий ўзгаришларни
кўриш мўмкин. Жумладан, рақамли технологияларга асосланган масофавий банк
хизматларидан (МБХ) фойдаланувчилар сонини банклар кесимида қуйидаги жадвалда
кўрамиз.
1-жадвал. Масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан
фойдаланувчиларнинг сони 2024 йил 1 август ҳолатига*
Банк
Юридик шахслар
ва якка
тартибдаги
тадбиркорлар
Жисмоний
шахслар
Жами
1
Миллий банк
108 797
2 028 981
2 137 778
2
Ўзбекистон саноат-
қурилиш банки
74 537
6 189 832
6 264 369
3
Агробанк
221 998
5 574 275
5 796 273
4
Ипотека-банк
173 784
3 304 263
3 478 047
5
Микрокредитбанк
74 096
1 064 120
1 138 216
6
Халқ банки
120 781
4 791 543
4 912 324
7
Гарант банк
7 000
78 836
85 836
8
Бизнесни
ривожлантириш банки
32 532
292 449
324 981
9
Туронбанк
48 616
475 896
524 512
10
Hamkorbank
128 309
1 772 240
1 900 549
11
Асака банк
36 861
820 191
857 052
12
Ипак Йўли банки
69 642
2 786 256
2 855 898
13
Ziraat bank Uzbekistan
5 298
70 690
75 988
14
Трастбанк
50 026
255 080
305 106
15
Алоқабанк
65 495
1 615 416
1 680 911
16
КДБ Банк Ўзбекистон
1 434
51 534
52 968
17
Содерот банк Тошкент
446
2 825
3 271
18
Универсал банк
13 933
166 176
180 109
19
Капиталбанк
57 660
1 519 429
1 577 089
20
Octobank
2 719
73 884
76 603
21
Давр-банк
26 149
246 796
272 945
22
Invest Finance bank
17 878
380 145
398 023
23
Asia Alliance bank
26 900
599 467
626 367
24
Ориент Финанс банк
30 729
617 509
648 238
117
25
Мадад Инвест банк
1 148
1 939
3 087
26
AVO bank
125
299
424
27
Пойтахт банк
1 157
11 268
12 425
28
Tenge bank
3 423
240 818
244 241
29
TBC bank
-
3 650 976
3 650 976
30
ANOR bank
29 812
4 210 585
4 240 397
31
UZUM bank
-
1 300 046
1 300 046
32
HAYOT bank
-
1 898
1 898
Жами
1 431 285
44 195 662
45 626 947
* Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг расмий сайти. –
Ушбу жадвалда МБХ дан фойдаланувчилар сони банклар кесимида келтирилган
бўлиб, унда МБХ дан фойдаланувчи
жисмоний шахслар
сони бўйича энг юқори
кўрсаткич Ўзбекистон саноат-қурилиш банкида (6 189 832 киши), кейинги ўринларни
Агробанк (5 574 275 киши), Халқ банки (4 791 543 киши) ва ANOR bank (4 210 585 киши)
эгалламоқда. Шуни қайд этиш керакки, ANOR bank мамлакатимизда ташкил бўлган янги
банклардан (2020 йил онлайн-сервис ишга туширилган) бўлишига қарамасдан, мавжуд
32 та банклар орасида бў йўналишда мижозлар сонини кескин ошириб, муваффақиятга
эришаётганлигини кўриш мўмкин.
Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизимида (2014 йилда жорий
этилган) республикада фаолият юритаётган чакана тўлов тизимларининг (Uzcard ва
Humo) банк карталари орқали жами 30 дан ортиқ хизматлар (барча коммунал
ташкилотлар, бюджет тўловлари, нотариат ва ФХДЁ тўловлари, жарима ва бошқа
тўловлар) бўйича тўловлар реал вақт режимида амалга оширилмоқда ҳамда тизим
орқали амалга оширилаётган тўловлар ҳажми ва кўлами доимий равишда ортиб
бормоқда.
Миллий карточкали чакана тўлов тизимларининг (Uzcard ва Humo) жорий
қилиниши қандай натижа бераётганлигини қуйидаги диаграммада кўрамиз.
17686
20547
25776
27105
34196
63712
71020
81000
111137
177671
0
20000
40000
60000
80000
100000
120000
140000
160000
180000
200000
2 0 1 8
2 0 1 9
2 0 2 0
2 0 2 1
2 0 2 2
БА Н К П Л А С Т И К К А Р Т А Л А Р И С О Н И В А Т Р А Н З А К Ц И Я Л А Р
МИ ҚДО Р И Н И Н Г ЎЗ ГА Р И ШИ ДИ Н А МИ К А С И ( 2 0 1 8 - 2 0 2 2
Й )
карталар сони (минг дона)
транзакциялар (трлн.сўм)
118
Диаграмма маълумотлари йиллар (2018-2022) давомида банк карталари сони
ошиб бориши билан транзакциялар суммаси ҳам ўсиб борганлигини кўрсатади,
жумладан,
2022
йилда
2018
йилга
нисбатан
банк
карталари
сони
1,9
мартага (34 196 / 17 686) ошган бўлса, мос равишда транзакциялар сўммаси
2,8
мартага (177 671 / 63 712) ошган. Бундан, чакана тўлов тизимларининг (Uzcard ва
Humo) жорий қилиниши анъанавий тўлов тизимларидан фарқли равишда ривожланиш
тенденциясини кўрсатаётганлиги яъни, аҳолига қулайликлар келтираётганлигини
хулоса қилиш мўмкин.
Шундай бўсада, ҳамон кўпчилик одамлар ҳозир хам аввалгидек, банк муассасалари
кассасида тўлов учун навбат кутмокда.
Умуман, бундай навбат кутаётган одамларни коммунал ташкилотларнинг ўзидаги
мавжуд банк кассаларида ҳам кўриш мўмкин.
Бунга қуйидаги 2 та сабаб бўлиши мўмкин:
1) одамларни тўлов тизимларидан фойдаланиш бўйича саводхонлиги
етишмаслиги;
2) вақтинча ишсиз одамлар тўловларни амалга ошириш учун ўзларига банк
пластик карталари расмийлаштириб олмаганлиги.
Иккинчи ҳолатни мулоҳаза қиладиган бўлсак, мавжуд қонунчилик бўйича ҳар
қандай фуқаро банкка мурожаат қилиб, ўзининг номига банк пластик картаси олиши
мўмкин ва уни банк кассасига нақт пул тўлаб ёки бошқа шахсларнинг пластик
карталаридан пул ўтказмалари тизими орқали электрон пуллар билан тўлдириши ва
тўлов тизимлари (Clic ёки бошқа) орқали масофадан тўловларни амалга ошириши
мўмкин.
Демак, ҳар иккала ҳолатга ҳам аҳолининг саводхонлиги етишмаслиги сабаб
бўлмоқда. Шу сабабдан, саводхонликни ошириш мақсадида банклар томонидан
тегишли тадбирлар амалга оширилиши лозим.
Хулоса ва таклифлар
1.
Рақамли технологияларни қулланилиши бўйича аҳоли саводхонлигини
ошириш.
Аҳоли саводхонлигини ошириш бўйича илмий кўргазмали эшиттиришларни
телевидения ва интернет тармоқлари орқали намойиш қилиш;
2.
Масофавий банк хизмати моделларини ривожлантириш.
Масофавий банк
хизматларини кўрсатиш бўйича рақамли банк иловаларининг турларини кўпайтириш,
шунингдек, мавжудларини янги хизмат функциялари билан бойитиш орқали
мижозларга қулайликлар яратиш юзасидан янги банк бизнес моделларини яратиш;
3.
Рақамлаштиришни
рағбатлантириш
тадбирларининг
зарурати
–
муваффақият омили
. Рақамлаштиришни жадаллаштириш мақсадида республикада шу
соҳа билан шуғулланувчилар ўртасида рақамлаштириш мавзулари бўйича тез-тез
конкурслар ўтказиб турилиши ва ғолибларни ҳар хил даражада пул мукофотлари билан
тақдирлаш лозим. Бу эса шу соҳа билан шуғулланувчи салоҳиятли мутахассислар
сонининг ошиши ва келажакда мукаммал рақамли технологиялар яратилишини
рағбатлантиради. Шу сабабли, бундай тадбирларни ҳар хил даражадаги давлат ва
хусусий субъектлар (вазирлик, ташкилот ёки ўқув муассасалари) томонидан
ўтказилиши мўмкин.
119
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Рахимова Х.У. (2024) Современные тренды в цифровизации платёжной системы
Узбекистана. MOLIYA VA BANK ISHI, 1(2024).1-7
2.
Белоусова В.Ю., Усоскин В.М.(2012) Платежные системы и организация расчетов в
коммерческом банке. – М.: Издательский дом НИУ ВШЭ, – 192 с
3.
Официальный сайт Центрального банка Республики Узбекистан. Интернет сайт:
