Авторы

  • Бекжон Исмаилов
    УзМУ Ҳуқуқий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdif.105798

Ключевые слова:

Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқ қонун конвенция давлат давлат ислоҳотлари.

Аннотация

Дунёда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш бугунги кунда долзарб аҳамиятли масалалардан бирига айланди. Ўз навбатида, бу тоифа шахсларни фуқаролик жамиятининг тўла ҳуқуқли аъзоси деб қабул қилиш натижасида соҳа доирасида истиқболли ёналишлар белгиланди. Истиқболли ёналишлар сифатида қуйидагилар намоён бўлади: ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзолари бўлишини кафолатлаш; ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқий лаёқатининг тенглигини қайд этиш; ногиронлик белгиси бўйича камситишларга қарши тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш; бундан ташқари, ногиронлиги бўлган шахсларни сифатли ўқув-таълим жараёнлари билан таъминлаш бўйича халқаро даражадаги ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётга жорий қилиш. Амалиётга жорий этиш мумкин бўлган халқаро ҳужжатлар сифатида БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўгрисидаги конвенцияси, Саламанка декларацияси каби ҳуқуқий асосларни таъкидлаб ўтсак мантиқан тўгри бўлади.


background image

109

ЎЗБЕКИСТОНДА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ

ТАЪМИНЛАШНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

ТАҲЛИЛИ

Исмаилов Бекжон Салихович

УзМУ Ҳуқуқий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси,

Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).

E-mail: bekjon.4@mail.ru

https://doi.org/10.5281/zenodo.15658035

Аннотация:

Дунёда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш

бугунги кунда долзарб аҳамиятли масалалардан бирига айланди. Ўз навбатида, бу тоифа
шахсларни фуқаролик жамиятининг тўла ҳуқуқли аъзоси деб қабул қилиш натижасида
соҳа доирасида истиқболли ёналишлар белгиланди. Истиқболли ёналишлар сифатида
қуйидагилар намоён бўлади: ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятнинг тенг
ҳуқуқли аъзолари бўлишини кафолатлаш; ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқий
лаёқатининг тенглигини қайд этиш; ногиронлик белгиси бўйича камситишларга қарши
тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш; бундан ташқари, ногиронлиги бўлган
шахсларни сифатли ўқув-таълим жараёнлари билан таъминлаш бўйича халқаро
даражадаги ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётга жорий қилиш. Амалиётга жорий этиш
мумкин бўлган халқаро ҳужжатлар сифатида БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари
тўгрисидаги конвенцияси, Саламанка декларацияси каби ҳуқуқий асосларни таъкидлаб
ўтсак мантиқан тўгри бўлади.

Калит сўзлар:

Ногиронлиги бўлган шахслар, ҳуқуқ, қонун, конвенция, давлат,

давлат ислоҳотлари.

Бугунги кунда, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари, эркинликлари ва уларнинг

қонуний манфаатларини ифода этиш, давлат ижтимоий ҳимоя сиёсатининг муҳим
йўналишларидан бирига айланди. Мазкур йўналишга конституция даражасида эътибор
қаратилаётганлиги диққатга сазовор албатта. Меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар,
ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа
тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир. Давлат аҳолининг ижтимоий
жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг турмуш сифатини оширишга, жамият ва давлат
ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун уларга шарт-шароитлар яратишга ҳамда
уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини
кенгайтиришга қаратилган чораларни кўради. Давлат ногиронлиги бўлган
шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан
тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратади, уларнинг ишга жойлашишига,
таълим олишига кўмаклашади, уларга зарур бўлган ахборотни тўсқинликсиз олиш
имкониятини таъминлайди[1].

Мазкур конституциявий ҳуқуқий норма мазмун моҳиятига эътибор қаратадиган

бўлсак, ногиронлиги бўлган шахсларни таълим олиш ҳуқуқи, меҳнат қилиш ҳуқуқи,
уларни жамият муҳитига интеграция қилиш масалалари давлат томонидан
кафолатланиши белгилаб қўйилганлигини кўришимиз мумкин бўлади. Шунингдек,
15.10.2020 йилда 641-сонли ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги
махсус соҳавий қонуннинг қабул қилинганлиги ногиронлиги бўлган шахслар


background image

110

ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги давлат ислоҳотларини тизимли ташкил
этилишида муҳим қадам бўлди. Мазкур қонунга кўра, ногиронлиги бўлган шахслар
ҳуқуқларини таъминлаш бўйича, бир қатор махсус имкониятлар белгилаб берилди.
Жумладан, таълим олиш ҳуқуқи, меҳнат қилиш ҳуқуқи каби соҳалар доирасида махсус
куотали имтиёзлар тақдим этилди. Мисол учун ногиронлиги бўлган шахсларнинг олий
таълим муассасаларига киришлари учун 2 фоизлик куота назарда тутилди. Меҳнат
муносабатларида эса, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишга киришлари учун 3
фоизлик куота қонунчиликда белгилаб қўйилди. Шунингдек, ногиронлиги бўлган
шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида, ногиронлик ҳолатлари оқибатларини
нисбатан камайтиришга хизмат қиладиган махсус ускуналар, адаптив аппаратлар
ишлаб чиқиш, уларни ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга имтиёзли шаклда йетказиб
бериш амалиёти йўлга қўйилди.

Ногиронлиги бўлган шахсларга бу каби имтиёзларнинг тақдим этилиши уларга

жамиятда имкониятлар тенглигини тақдим этади. Жамиятда Ногиронлиги бўлган
шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишдаги имкониятлар тенглиги
улар учун объектлар ҳамда хизматлардан, ижтимоий, иқтисодий ва маданий
соҳалардан, соғлиқни сақлашдан, таълимдан, ишга жойлашишдан, шунингдек
ахборотдан ва алоқа воситаларидан фойдаланиш кафолатларини яратишга ҳамда
улардан тенг равишда фойдаланиш имкониятларини беришга доир чора-тадбирларни
амалга ошириш йўли билан таъминланади[2].

Бундан ташқари, БМТ томонидан чиқарилган ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги

халқаро конвенциянинг 07.06.2021 йилда, Ўзбекистон Республикаси томонидан
ратификация

қилинганлиги

ҳам

эътиборга

молик

ишлардан

биридир.

Мамлакатимизнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга қўшилишига оид
масала давлат бошлиғининг қуйидаги дастурий ҳужжатларида:

биринчидан

, “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-

қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Фармонида (2017-йил 1-декабрда қабул қилинган);

иккинчидан

, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70

йиллигига бағишланган Тадбирлар дастурида (2018-йил 5-майдаги Фармон билан
тасдиқланган);

учинчидан

, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий

стратегиясида (2020-йил 22-июндаги Фармон билан тасдиқланган);

тўртинчидан

, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Миллатлар

Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 2021-йил 22-февралда бўлиб ўтган
46-сессиясидаги нутқида назарда тутилган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва БМТ халқаро шартномавий

органлари – Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар қўмитасининг, Ирқий
камситишни тугатиш бўйича қўмитасининг якуний тавсия ва мулоҳазаларида
Ўзбекистон томонидан Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация
қилиниши бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш ва бу борада тарғибот-
ташвиқот фаолиятини амалга ошириш бир неча марта тавсия этилган. Ногиронлар
ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиш жараёнида Ўзбекистон
Республикаси томонидан ноёб тажриба қўлланилди. Яъни, халқаро-ҳуқуқий ҳужжат


background image

111

дастлаб миллий қонунчиликка имплементация қилиниб, шундан кейин ратификация
қилинди.

Конвенцияни ратификация қилишда 3 та манба: миллий қонунчилик, хорижий

юридик амалиёт ва ушбу Конвенциянинг ўзига таянилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда ногиронлик соҳасида 600 га яқин нодавлат

нотижорат ташкилоти фаолият юритмоқда. Улар орасида Ўзбекистон ногиронлар
жамияти, Ўзбекистон ногиронлар жамоат фонди, Ўзбекистон Ногирон ишбилармон
аёллар миллий ассоциацияси, Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази,
Ўзбекистондаги фалаж ногирон болалар ва ўсмирларга ёрдам бериш “Умр”
жамоатчилик маркази, “Инклюзив ҳаёт” ногиронлар жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон
Кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти каби ННТлар бор. Ушбу нодавлат
нотижорат ташкилотларининг вакиллари Конвенцияни ратификация қилишда фаол
иштирок этди.

Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг ратификация қилиниши

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида замонавий
усуллар ва халқаро стандартларни жорий этишга, Конвенциянинг асосий қоидаларини
амалга оширишга, шунингдек Барқарор ривожланиш мақсадларининг “Ҳеч кимни ортда
қолдирманг” тамойилини амалга оширишга ёрдам беради.

Конвенцияни ратификация қилиш натижасида – ногиронлиги бўлган шахсларни

ижтимоий ҳимоя қилиш тизими халқаро норма ва стандартларга мувофиқлашиши,
ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича халқаро
ташкилотларнинг мақсадли ресурсларини жалб қилиш имкони кенгайишини, аҳолини
ижтимоий ҳимоя қилишдаги мамлакатимизнинг ижобий халқаро имижи яна-да
яхшиланишига хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш

масаласи бўйича, мамлакатимизда, изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу каби
ислоҳотлар ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлашда, бу тоифадаги
шахсларни мустақил ҳуқуқ субъекти сифатида эътироф этишда муҳим аҳамият касб
этади.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон

Республикаси

конституцияси.

30.04.2023

57-модда.

https://lex.uz/docs/-6445145.
2.

Ўзбекистон Республикаси қонуни. Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари

тўғрисида. 15.10.2020 7-модда. https://lex.uz/docs/-5049511.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси конституцияси. 30.04.2023 57-модда. https://lex.uz/docs/-6445145.

Ўзбекистон Республикаси қонуни. Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида. 15.10.2020 7-модда. https://lex.uz/docs/-5049511.