МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ФАОЛИЯТИДА ҚОНУНИЙЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ АҲАМИЯТИНИ ОШИРИШ

Annotasiya

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норма ижодкорлиги роли ва аҳамиятини ўрганиш давомида, давлат томонидан қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ташкилий-ҳуқуқий чораларни қайд этиш лозим. Ушбу соҳада қабул қилинган муҳим ҳужжатлардан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4551-сон қароридир.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
26-30
23

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Шокиров , О. . (2024). МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ФАОЛИЯТИДА ҚОНУНИЙЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ АҲАМИЯТИНИ ОШИРИШ. Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования, 3(9), 26–30. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/zdif/article/view/45889
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норма ижодкорлиги роли ва аҳамиятини ўрганиш давомида, давлат томонидан қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ташкилий-ҳуқуқий чораларни қайд этиш лозим. Ушбу соҳада қабул қилинган муҳим ҳужжатлардан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4551-сон қароридир.


background image

26

МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ

ФАОЛИЯТИДА ҚОНУНИЙЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА ПРОКУРАТУРА

ОРГАНЛАРИ АҲАМИЯТИНИ ОШИРИШ

Ойбек Шокиров

Ўзбекистон Республикаси

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси докторанти

E-mail: oybekazizovich@mail.ru

https://doi.org/10.5281/zenodo.13677783

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норма ижодкорлиги роли ва аҳамиятини

ўрганиш давомида, давлат томонидан қонун устуворлиги ва қонунийликни
таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ташкилий-ҳуқуқий чораларни қайд этиш
лозим. Ушбу соҳада қабул қилинган муҳим ҳужжатлардан бири Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун
устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда
жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ–4551-сон қароридир.

Хусусан, мазкур қарор муқаддимасида алоҳида қайд этиладики, “… Конституция

ва қонун устуворлигини таъминлаш қонун бузилиши билан боғлиқ салбий
оқибатларга қарши самарали курашишни ҳамда бундай ҳолатнинг барвақт олдини
олишга қаратилган таъсирчан тизимни шакллантиришни талаб этмоқда”

1

.

Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг деярли барча қоидалари, шу жумладан

Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада назоратни кучайтириш
ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури
тадқиқотчилар орасида алоҳида қизиқиш уйғотиши керак.

Биринчи навбатда, ушбу қоидалар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг

маҳаллий ҳалқ манфаатларга бевосита дахлдор қарорлар лойиҳалари устидан
экспертиза институтини янада ривожлантириш, шунингдек, ушбу турдаги қарорлар
қабул қилиниши тўғрисида ўз вақтида хабардор қилишни таъминлашга қаратилган

2

.

Шуниси қизиқарлики, тасдиқланган Дастурнинг асосий мақсадларидан бири сифатида
Конституция ва қонун устуворлигини, давлат органлари қарорлари, мансабдор
шахсларнинг хатти-ҳаракатлари қонунларга тўлиқ мувофиқ бўлишини таъминлаш,
қонунлар ижросини самарали ташкил этиш, шунингдек жамиятда ҳуқуқий онг ва
ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш,
ҳуқуқий ахборотни замонавий усуллар орқали кенг оммага етказиш, ҳар бир фуқаро ва
мансабдор шахсларда Конституция ва қонунларга ҳурмат ҳиссини шакллантириш

1

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ–4551-сон қарори

муқаддимаси.

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ–4551-сон қарори 3-бандига

мувофиқ, 2020 йил 1 мартдан бошлаб аҳоли масканларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва
ободонлаштириш, шунингдек, уларда комплекс қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга
оширишга оид қарорлар дастлаб ўша ҳудуддаги аҳоли ўртасида муҳокама қилиниб, жамоатчилик
экспертизасидан ўтказилади. Бундан ташқари, шу вақтдан бошлаб, жисмоний ва юридик шахсларга ер

ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар қабул қилинганидан (расмийлаштирилганидан) кейин бир кун муддатда
тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.


background image

27

белгиланган

3

.

Шу муносабат билан, бу борада прокуратура органи фаолиятининг ушбу ғоятда

муҳим йўналишида самарали ва таъсирчан ҳуқуқий ишларни олиб бориш учун зарур
бўлган чора-тадбирлар доирасини белгилашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Бизнинг фикримизча, қонунийликни таъминлаш бўйича иш мазмун жиҳатидан

қуйидаги чора-тадбирлар мажмуини ижро этишни мўлжаллаши керак:
1)

ҳуқуқий мониторинг;

2)

қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш учун зарур бўлган ҳуқуқий

ҳужжатларни масъул ижрочилардан талаб қилиб олиш;
3)

қонун устуворлиги ва қонунийлик принципига риоя этишни таъминловчи чора-

тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
4)

қонунлар ва қонуности норматив ҳужжатларининг талаблари аниқ ва бир хилда

бажарилишини ташкил этиш;
5)

Маҳаллий давлат ҳокимияти органи фаолиятида қонун устуворлиги ва

қонунийлик принципига риоя этилиши устидан ички назорат ўрнатилганини
текшириш;
6)

қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича иш

натижаларини баҳолаш.

Бу масалада мазкур соҳадаги алоҳида чораларнинг моҳияти ва аҳамияти нуқтаи

назаридан илмий-услубий тусдаги бир қатор хулосалар ва тавсияларни
шакллантиришга ҳаракат қилинди.

Жумладан,

ҳуқуқий мониторинг

– қонун устуворлиги ва қонунийликни

таъминлаш бўйича ишларнинг дастлабки босқичидир.

Унинг асосий мақсади – бажарилиши лозим бўлган ҳуқуқий талаблар тўғрисидаги

зарур маълумотларни ўз вақтида олиш. Умумий қоидага кўра, ҳуқуқий
мониторингнинг ижро функцияси юридик хизмат масъулияти соҳасига тааллуқли,
хусусан, ҳуқуқий ишларни бошқариш бўйича тармоқ ва лойиҳа тузилмаларидан
фойдаланиш билан боғлиқ. Бу ресурсларни мақбуллаштириш, зарур ҳуқуқий
ахборотни олиш ва қайта ишлашга тизимли ёндашувни таъминлашга имкон беради.
Мазмун нуқтаи назаридан, ҳуқуқий мониторинг оммавий бошқарув субъекти
фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш манбаларини доимий кузатиш, ўрганиш ва
таҳлил қилишни кўзлайди.

Хуллас,

ҳуқуқий мониторинг

анча жиддий ҳажмда

таҳлилий ишларни

бажаришни

кўзда тутади. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, бундай ишни бажариш учун етарли
даражада махсус тайёргарликка эга ходимлар бўлиши керак. Ҳуқуқий мониторингнинг
якуний натижаси ички ҳужжатлар (маълумотномалар, билдиришномалар ва ҳок.)
ҳисобланади. Бунда, шуни таъкидлаш зарурки, тегишли ахборот ҳужжатларини
тайёрлаш ҳуқуқий ахборотни ҳуқуқшунос бўлмаган шахслар тушуна оладиган
категорияларга анча чуқур тарзда мослаштиришни (ўзгартиришни) кўзда тутади.

Прокуратура ходимлари айнан ушбу ҳуқуқий мониторинг жараёни аҳволини

3

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ–4551-сон қарори 1-

банди.


background image

28

ўрганиши, унинг ташкилий механизмлари узвий, изчил ва кетма-кетлигини ўрганиши
лозим.

Ҳуқуқий ҳужжатларни масъул ижрочилардан талаб қилиб олиш

босқичи

маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан норматив ҳужжатларни прокуратура
масъул ижрочиларига уларнинг ваколати доирасида тезкор етказиб беришни кўзда
тутади.

Қонун устуворлигини ва қонунийликни таъминлаш

бўйича

ишларнинг

навбатдаги босқичи, одатда, прокуратура зиммасига юкланиб, норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни таҳлил қилишдан иборат. Ўз мазмунига кўра, у қонунийликни
таъминлаш учун зарур бўлган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифларни
тайёрлаш чоралари мажмуидан иборат. Ишлаб чиқилаётган таклифлар қонунийлик
талабларини таъминлаш учун ижро этилишини талаб қиладиган ҳуқуқий чора-
тадбирлар режаси лойиҳасини кўзда тутади.

Прокуратура раҳбарияти томонидан тегишли таклифлар кўриб чиқилиб,

маъқулланганидан сўнг, зарурат бўлса, манфаатдор ташкилотлар ва ҳуқуқий ишчи
гуруҳлар раҳбарлари билан келишилган чора-тадбирлар режаси расмийлаштирилади.

Башарти, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан қонунийлик

талабларини таъминлаш учун прокуратуранинг норматив-ҳуқуқий ҳужжат юзасидан
тегишли қарори ва ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси кўриб чиқиб, маъқул
бўлса,

тегишли тадбирлар ижросини ташкил этиш

керак. Бунинг учун режада кўзда

тутилган чора-тадбирларнинг масъул ижрочиларини (таркибий бўлинмалар ёки
ҳуқуқий ишлар гуруҳлари раҳбарларини) аниқлаш ва уларга тегишли маълумотларни
тезкорлик билан етказиш лозим.

Кейинчалик, масъул ижрочилар конкрет тадбирларни амалга ошириш учун ўз

ваколатлари доирасида янада батафсил чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқади ва
ушбу режаларни юридик хизмат ва бошқа таркибий бўлинмалар (гуруҳлар) билан
келишади. Шундан сўнг, улар тегишли тадбирларни амалий жиҳатдан бажаришга
киришади.

Қонунийликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини амалга оширишда,

прокуратура, қоида тариқасида,

мувофиқлаштирувчи

функцияни ҳам бажаради.

Масъул ташкилот ва идоралар билан келишиш, шунингдек, муайян ҳуқуқий
ҳаракатларни қай йўсинда яхшироқ ва тўғри бажариш кераклигини тушунтирган
ҳолда,

маслаҳатчи

функциясини ҳам бажаради.

маҳаллий давлат ҳокимияти органи

фаолиятида қонун устуворлиги ва

қонунийлик принципига риоя этилиши устидан прокурор назоратни ташкил қилиш

бўйича ишлар моҳияти ва аҳамиятини таҳлил қилиш баробарида бир қатор муҳим
жиҳатларга эътибор қаратилиши керак.

Жумладан, амалиётда ҳуқуқий экспертиза ишларини амалга оширадиган

ташкилий тузилмалар хилма-хиллигига қарамасдан, шунга интилиш лозимки, айнан
прокуратура органи ҳар қандай ташкилот фаолиятининг қонунийлиги устидан умумий
назоратни амалга ошириши зарур. Бу, бизнинг фикримизча, тегишли назоратнинг
мустақиллиги ва холислигини таъминлашга имкон беради, унинг сифати ва
самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Шу билан бирга, қонунийликка риоя этиш


background image

29

устидан прокурор назоратининг айрим қисмлари ҳуқуқий экспертиза ишларининг
муайян йўналишларига масъул бўлган прокуратурадаги таркибий бўлинмалар ва
гуруҳлар ваколат доирасида бўлади.

Бунда, амалда қонунийликка риоя этилиши устидан

назорат қилишнинг учта

асосий шаклидан

фойдаланиш керак:

превентив

4

, жорий

5

ва кейинги (сўнгги)

6

.

Прокурор назоратини ўтказиш давомида масъул таркибий бўлинма а) ташкилот

раҳбарини аниқланган ёки тахминий ҳуқуқбузарлик тўғрисида хабардор қилади; б)
ходимнинг бевосита раҳбарига мурожаат қилиш орқали унинг хатти-ҳаракатларини
чеклашга кўмаклашади.

Қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича ишларнинг якуний

босқичи натижаларни баҳолаш ишларидан иборат бўлиб, қуйидагиларни назарда
тутади:
– ушбу иш натижадорлигини баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни олиш;
– маълумотларни таҳлил қилиш;
– келгусида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш бўйича ишнинг
самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Қонун устуворлигини таъминлаш бўйича ишларнинг натижадорлигини баҳолаш

миқдорий кўрсаткичларга, энг аввало, ҳуқуқий кўрсаткичларга қурилиши керак.

Хусусан,

натижадорликнинг ҳуқуқий кўрсаткичларига

назорат жараёнида

аниқланган маҳаллий давлат ҳокимияти органи, унинг раҳбарлари ва ходимларининг
фаолиятидаги қонун бузилишлари динамикаси; қонунийликни бузганлик учун
юрисдикция органлари томонидан санкцияларни қўллаш даврийлигининг
ҳуқуқбузарликлар сонига нисбати; шунингдек, тўхтатилган (олди олинган)
ҳуқуқбузарликлар динамикасини қамраб олади. Ушбу иш натижадорлигини баҳолаш
якунларига кўра, камчиликларни бартараф этиш, ижро интизоми пастлиги
ҳолатларини тўхтатиш чоралари кўрилади.

References:

1.

Янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция

ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш
ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ–4551-сон қарори.
3.

Younas, A., & Zeng, Y. (2024). Proposing Central Asian AI ethics principles: a multilevel

4

Превентив назорат

локал ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, локал ҳужжатлар лойиҳалари, орган

томонидан тузилган шартномалар лойиҳалари, режалаштирилаётган ҳаракатлар ва чора-
тадбирларнинг қонунийлигини улар амалга оширилишидан аввал текширишни кўзда тутади..

5

Жорий назорат

рухсат берилган чора-тадбирлар ва ҳаракатлар ижроси ёки жараёнини текширишни

кўзда тутади ва чора-тадбирлар ва ҳаракатлар жараёнида қонун бузилишлар олдини олишни мақсад
қилади.

6

Кейинги назорат

рухсат берилган ҳужжатлар, чора-тадбирлар, ҳаракатлар ижроси натижаларини

текширишни кўзда тутади ва аниқланган қонунбузилишларни тезкор бартараф этишни мақсад қилади.

Бунда, назоратнинг ушбу шакли норматив ҳужжатда маъмурий, солиқ, меҳнат ва бошқа қонун
ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилишни кўзлайди.


background image

30

approach for responsible AI. AI and Ethics, 1-9.
4.

Younas, A. (2019). Legality Of Rule Of Law With Chinese Characteristics. SSRN Electronic

Journal.

Bibliografik manbalar

Янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4551-сон қарори.

Younas, A., & Zeng, Y. (2024). Proposing Central Asian AI ethics principles: a multilevel approach for responsible AI. AI and Ethics, 1-9.

Younas, A. (2019). Legality Of Rule Of Law With Chinese Characteristics. SSRN Electronic Journal.