28
РАДИКАЛЛАШУВ, ЗЎРАВОНЛИК ВА ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ ГЛОБАЛ
КУРАШ СТРАТЕГИЯЛАРИ
Элмирзаев Фаррух Йўлчибоевич
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги, Терроризмга қарши курашиш
хизмати маъсул ходими, электрон манзил: Farruh_uz@inbox.ru, Телефон: +998 71
231-48-45 (иш), +998 90 110-64-00 (мобил).
https://doi.org/10.5281/zenodo.14134312
Аннотация
: жамият ва замонавий дунё тараққиёти радикализмга, зўравонликка
ва экстремизмга қарши самарали курашиш орқалигина таъминланиши мумкин. Турли
давлатлар радикализмга қарши кураш учун ўзларига хос услублар ва ҳаётий
тажрибаларга эга. Мақолада Саудия Арабистони, Сингапур, Покистон ва Хитой каби
мамлакатлар мисолида радикализмга қарши кураш тажрибалари таҳлил қилинади.
Хусусан, Саудия Арабистонининг радикал ғояларга қарши жазо ижро этиш
муассасаларидаги маҳкумлар билан олиб бориладиган ишлар, Сингапурнинг ўзини ўзи
радикаллаштиришга
қарши
ёндашувлари,
Покистоннинг
дерадикализация
марказларидаги таълим ва реабилитация дастурлари ва Хитойнинг сепаратизмга
қарши кураш стратегиялари тилга олинган.
Калит сўзлар:
радикализм, зўравонлик, экстремизм, радикал ғоялар, Саудия
Арабистони, Сингапур, Покистон,Хитой.
GLOBAL STRATEGIES FOR COMBATING RADICALIZATION, VIOLENCE, AND
EXTREMISM
Elmirzayev Farrukh Yulchiboevich
Officer of the Counter-Terrorism Service, Ministry of Internal Affairs, Republic of
Uzbekistan. Email: Farruh_uz@inbox.ru, phone: +998 71 231-48-45 (work), +998 90
110-64-00 (mobile)
Abstract:
The development of society and the modern world can only be ensured
through effective combating of radicalism, violence, and extremism. Different countries
possess unique methods and experiences in combating radicalism. The article analyzes the
experiences of countries such as Saudi Arabia, Singapore, Pakistan, and China in fighting
against radicalism. Specifically, it discusses the practices in Saudi Arabian penal institutions
dealing with convicts of radical ideas, Singapore's approaches to self-radicalization,
educational and rehabilitation programs in Pakistani deradicalization centers, and China's
strategies against separatism. The article provides an analytical approach and explores
specific solutions to these problems.
Key words:
radicalism, violence, extremism, radical ideas, Saudi Arabia, Singapore,
Pakistan, China.
Жамият ва замонавий дунё тараққиётини таъминлаш учун радикализмга,
зўравонликка, экстремизмга қарши курашиш йўли билангина эришиш мумкинлигини
ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Бу борада турли давлатларнинг ўзига хос услублари, ҳаётий
тажрибалари мавжуддир. Жумладан, Саудия Арабистони –
Ислом динининг маркази,
жамиятнинг бирмунча консервативлиги билан ажралиб турсада, радикализмга қарши
курашиш бўйича катта тажрибага эгалиги билан ҳам алоҳида эътиборга молик давлат
ҳисобланади.
29
Мазкур йўналишда ҳозирги кундаги глобаллашув, террористик, экстремистик ва
бошқа таҳдидларга қарамасдан Саудия Арабистони Қироллиги дунёдаги энг хавфсиз
давлатлар қаторидан жой эгаллаб келмоқда. Австралия Иқтисодиёт ва тинчлик
институтининг 2020 йилдаги “Глобал терроризм индекси”да Саудия Арабистони
терроризм хавфи даражаси
ноль баллга баҳоланиб,
энг хавфсиз
давлатлар қаторига
киритилган (кейинги ўринларда: Туркманистон, Словения, Сингапур, Того ва Гамбия
(Африка)).[2]
Саудия Арабистонида радикализмга қарши курашда дастлаб қироллик жазони
ижро этиш муассасаларида экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноят содир
қилган маҳкумлар мулоқот ўрнатилиб, радикаллашувнинг асосий сабаблари
ўрганилиб, улар билан диний, руҳий ва маданий йўналишларда ишлар ташкил
қилиниб, ислом дини бўйича тушунчалари таҳлил қилинади. Маҳкумларга соф
исломий тушунчалар ва билимлар берилишига асосий эътибор қаратилиб, оилавий
байрамларни нишонлаш, спорт билан шуғулланишлари рағбатлантирилади.
Шунингдек,
Қироллик
Ички
ишлар
вазирлиги
ҳузурида
2004 йилдан буён радикал шахслар ва экстремистик ғоялари таъсирига тушган
шахслар билан ишлаш бўйича Мухаммад ибн Ноифа номидаги Реабилитация маркази
фаолият юритиб келади.
Ушбу марказда, мазкур тоифадаги маҳкумлар жазодан озод этилишидан олдин 8
ҳафтадан 12 ҳафтагача бўлган муддатда ижтимоий реабилитация қилиш, ҳамда соғлом
муҳитга қайтариш мақсадида реабилитация марказида ўқитилиб уларга тиббий,
психологик, моддий, ҳуқуқий ҳамда бошқа ижтимоий ёрдам кўрсатилади, касб-ҳунарга
ўргатилиб иш билан таъминлаш чоралари кўрилади.
Бундан ташқари, Қироллик Ямандаги жанговор ҳаракатларда қатнашган
147 нафар вояга етмаган шахсларни мувафаққиятли тарзда радикал ғояларидан
кечишига эришиб, жамиятга мослаштира олди.
Бу ўринда Сингапур тажрибаси ҳам аҳамиятга молик саналади. Биз биламизки,
Сингапур
—
дуёнвий демократик ривожланган ва
кўп миллатли, динли давлат
сифатида барча фуқароларини толерантлигини таъминлаш мақсадида радикализмга
қарши курашаётган давлатлардан бири ҳисобланади.
Сингапурда “ўзини ўзи радикаллаштириш” (self-redicalised)
(араб давлатларига
саёҳат натижасида ёки Интернет ва ижтимоий тармоқлардаги “жиҳод”га чақирувчи
ёки диний даъватлар таъсирида радикал ғоялар таъсирига тушиш)
кенг тарқалган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда Сингапурда “ўзини ўзи
радикаллаштириш” жараёнлари 15-20 ёшдаги ўсмирлар ва аёллар орасида кўпайган.
[3]
Сингапурда ҳам Саудия Арабистонидагидек радикализмга қарши курашда
экстремистик ва радикал ғоялар таъсирига тушиб қолган шахсларнинг дастлаб
радикаллашувнинг асосий сабаблари ўрганилиб, ислом дини бўйича тушунчалари
таҳлил қилинади ва улар билан психологик, ижтимоий ва диний йўналишларда
мураббийлар бириктириш, диний маслаҳатлар бериш орқали курашилади.
Радикализм ва ёт ғояларга қарши кураш дастурининг асосий қисми сифатида —
дунёвий ва диний таълим муассасаларида, жамоатчилик ташкилотларида, ОАВда,
такси ҳайдовчилари, алоқа марказлари операторлари, меҳмонҳона ва савдо
30
марказларида, хорижий фуқаролар ва уларнинг аёллари билан тарғибот тадбирлари
олиб борилади.
Радикаллашувга қарши катта тажрибага эга давлатлардан яна бири Покистон
ҳисобланади.
Покистон —
демократик тараққиёт борасида катта салоҳиятга эга
мамлакат бугунги кунда радикаллашувга қарши тураётган, жаҳон ҳамжамияти билан
самарали ҳамкорлик қила олаётган,
энг асосийси, замонавий бошқарувни қўлдан бой
бермаётган мамлакат ҳисобланади
Бунинг ўзига хос сабаблари сифатида Покистон Конституциясини мамлакатда
зўравонлик ва экстремизмга қарши курашнинг муҳим ҳуқуқий асоси бўлганлигини
эътироф этган ҳолда, мамлакатда радикаллашувга қарши сиёсатчиларнинг,
партияларнинг, жамоат ташкилотларининг ҳам роли юқори.
Покистон армияси “
Қалблари ва онгларига кириб борамиз
” (“WHAM” with
hearts and minds) шиори орқали чегарадош ҳудудларидаги ёшларни, аёлларни, вояга
етмаган шахсларга таълим бериш, уларни ғоявий, руҳий, иқтисодий ва ижтимоий
томондан қўллаб-қувватлаш орқали радикал ва эстремистик ғоялар таъсиридан воз
кечдиришга эришиш билан бир қаторда ушбу худудлар тинчлигини таъминлай олди.
[4]
Покистон бир неча йиллар давомида Афғонистондан келган қочоқлар, қуролли
тўқнашувларда асирга тушган жангарилар ва сепарастик ҳаракатларга қарши курашда
дерадикализм бўйича катта тажрибага эга бўлди.
Покистонда
Сабон, Мишал, Спарлей
номли дерадикализация марказлари мавжуд
бўлиб, 2009 йилдан буён мазкур марказларда жазони ижро этиш муассаларидаги
маҳкумлар ёт ғояларга қарши диний таълим, психологик ва касбий таълим берилади.
Маҳкумнинг ўзини тутишига қараб мазкур таълим оила аъзолари иштирокида ҳам
ўтказилади. Покистон расмийларнинг маълумотларига кўра ушбу дастурлар орқали
2500 нафардан ортиқ террористик ташкилотларнинг жангарилари тўғри тузалиш
йўлига ўтган. [4]
Шу ўринда радикаллашувга қарши курашда Хитой ҳам ўзига хос йўли билан
ажралиб туради.
Хитойда
радикализмга
қарши кураш – экстремизм ва терроризмни
олдини олиш сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Сепаратистик,
экстремистик ва террористик ҳаракатлар кузатилиши мумкин бўлган ҳудудларда
Антитеррористик қўмитанинг махсус радикаллашувга қарши ўқув марказлари ташкил
этилган. Масалан, Шинжон ва Тибет провинцияларида шундай ўқув марказлари
ташкил этилган бўлиб, ушбу марказларда асосан қонун устуворлиги тўғрисидаги
умумий билимсизлик муаммосини ҳал қилиш учун миллий қонунчилик, юридик
билимлар ва профессионал тарзда касб-ҳунарга ўргатилади.
Хитойда радикализмга қарши курашишда анъанавий медиа-каналлар,
телевидение, газета, радио ва Интернет алоҳида рол ўйнайди. Шунингдек, сепаратизм,
терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонунчиликни тарғиб этиш учун махсус
дастурлар йўлга қўйилган. Масалан, шаҳар марказларидаги рақамли экран, реклама
таблолари ва автобус телеэкранларда терроризмга қарши курашни тарғиб этувчи
видеороликлар доимий кўрсатилади.
Бундан ташқари, терроризмга ва экстремизмга қарши курашдаги таълимни
кенгайтириш мақсадида кўнгил очар дастурлар орқали маданиятни тарғиб қилишга
31
қаратилган новаторлик антитеррористик билимлар лойиҳаси қўлланилмоқда. Бу
лойиҳа доирасида, қўшиқ, ўйинлар ва комедик саҳналар орқали инсонларга
дерадикализм ғояларини етказиш ва жамиятда терроризмга қарши муносабатни
шакллантириш рағбатлантирилади.
Шунингдек, Тибет автоном ҳудудида ҳам экстремизм ва терроризмга қарши
кураш маълум хусусиятлар билан ажралиб туради. Масалан, терроризм таҳдидларига
жавоб бериш учун полиция ходимлари будда ибодатхоналарида ўқитилади. Тибетда
инсоннинг ўзиги ўт қўйиши ёқиш «терроризм» сифатида таъриф этади.
Бундан ташқари, Хитойда хорижий террористик ташкилотлар, уларнинг
аъзоларини Хитойдаги фаолияти, диний экстремизмни тарқатганлик, терроризмни
тарғиб қилганлик ва бошқалар ҳақида маълумот, ахборот етказган шахсларга 300 000
юань миқдорда
(525 000 000 сўм)
мукофот пули берилади.
Миср араб республикасида
радикализм ва экстремизмга қарши кураш
мақсадида “
Ал-азҳар Экстремизмга қарши кураш обсерваторияси”,
“
Электрон
фатволар маркази”
ҳамда
Миср Фатво уйи ҳузуридаги Экстремизмни тадқиқ этиш
“Салам”
марказлари фаолият олиб боради.
“Экстремизга қарши кураш обсерваторияси”
2015 йилда ташкил этилган
бўлиб, унинг асосий мақсади террорчи гуруҳлар томонидан тарқатилаётган
экстремистик ғоя ва мафкуралар билан боғлиқ жараёнларни мониторинг қилишдан
иборат.
Ушбу жараёнларни ўрганиш ва таҳлил қилиш учун хорижий тилларни мукаммал
биладиган 50 нафар ходим турли тиллардаги веб-сайтлар ва ижтимоий медиа
воситаларида экстремистик ғоя ва фикрларни кузатиб боришлари баробарида 13
тилда уларга раддиялар тайёрлайди.
«Электрон фатволар маркази»
- аҳолидан диний масалалар бўйича келадиган
саволларга жавоб бериладиган марказ бўлиб, марказга келиб тушган саволлар
уларнинг мазмун-моҳияти, мавзуларга кўра мутахассисларга тақсимланади, шу билан
бир қаторда, онлайн равишда берилаётган жавоблар доимий равишда ушбу марказ
томонидан назорат қилиб борилади.
Мазкур марказ томонидан юзма-юз суҳбатлар олиб бориш ёки ижтимоий
тармоқлар орқали маълумотларни кенг тарқатиш радикализмга қарши курашда яхши
натижа бериши таъкидланган.
“Салам”
экстремизмни тадқиқ этиш маркази экстремизм ва радикализмга қарши
курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда ҳокимият органларига кўмаклашиш,
экстремизм ва радикализм профилактикасининг илмий, маданий, ижтимоий,
иқтисодий ва психологик жиҳатларини ўрганиш каби бир қатор муҳим вазифаларни
бажаради.
Бирлашган араб амирликларида
– 2012 йилдан буён радикализм
ва экстремизмга қарши кураш бўйича
“Hedayah”
халқаро маркази фаолият юритиб
келади. Ушбу марказ дунёнинг юздан ортиқ мамлакатларида радикализм
ва экстремизмга қарши кураш, жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга
қаратилган лойиҳаларни илгари суради.
Марказ давлат ва нодавлат ташкилотлар салоҳиятини ошириш, экстремизмга
олиб келадиган радикаллашувга самарали қарши кураш юзасидан 2015-2021 йилларда
32
11 мамлакатдаги 39 та лойиҳа орқали 15 мингдан ортиқ ёшлар, 1850 та мактаб
ўқитувчилари, 500 дан зиёд журналистлар, 134 та давлат идораларининг матбуот
котиблари диний етакчилар таҳсил олган.[6] Террористик ташкилотлар томонидан
чоп этилган (ёшларга мўлжалланган) қўлланмаларнинг зарарли томонларини тадқиқ
қилиб, уларга қарши 30 га яқин турли қўлланмалар чиқарган.
Ўзбекистонда радикаллашув ва экстремизмга қарши курашиш учун бир қатор
стратегиялар ишлаб чиқилган. Ушбу стратегиялар қуйидагиларни ўз ичига олади:
радикаллашувга қарши курашиш марказларини ташкил этиш, таълим дастурлари
орқали маданий хилма-хиллик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, медиада
диний мавзуларда фитна ва мутаассибликка қарши тезкор раддиялар бериш,
ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга доимий ижтимоий назорат ва реабилитация
ташкил этиш, экстремистик ташкилотларнинг ёллаш ишларига қарши туриш, ёшларни
ижобий қаҳрамонлар мисолида тарбиялаш, иқтисодий лойиҳалар орқали ишсизликни
камайтириш, ва хорижий мамлакатлар билан тажриба алмашишни йўлга қўйиш.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, дунёнинг турли бурчакларида радикализм,
зўравонлик ва экстремизмга қарши курашиш усуллари ва стратегиялари турлича
бўлиб, ҳар бир мамлакат ўз муҳити ва шароитига мос ёндашувларни ишлаб чиққан.
Саудия Арабистони, Сингапур, Покистон ва Хитой каби давлатлар ўзларининг уникал
услублари билан ажралиб турар экан, Ўзбекистон ҳам радикал ғояларга қарши
самарали курашиш йўлларини ишлаб чиқмоқда. Бу йўллар орасида таълим дастурлари,
маданий ва диний бағрикенгликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий реабилитация,
экстремистик ташкилотларга қарши фаолиятларни ошириш каби чора-тадбирлар
мавжуд. Хорижий тажрибалардан унумли фойдаланиб, миллий стратегияларни
такомиллаштириш орқали Ўзбекистон радикализм ва экстремизмга қарши
муваффақиятли курашиш йўлини давом эттирмоқда.
References:
1.
Ҳасанбаев Ў. Диний-маърифий ва ижтимоий-маънавий соҳа тарғиботчилари учун
айрим атама ва тушунчаларнинг изоҳли луғати. – Тошкент: “Shamsuddin Boboxonov”
NMIU, 2020. – 607 б.
2.
Orumbayeva M., Kurmangali A. WORLD EXPERIENCE IN COUNTERING AND
PREVENTING EXTREMISM AND TERRORISM. Public Administration and Civil Service.
МЕМЛЕКЕТТІК БАСҚАРУ ЖӘНЕ МЕМЛЕКЕТТІК ҚЫЗМЕТ. халықаралық ғылыми-талдау
журналы. №3 (78) 2021. DOI:10.52123/1994-2370-2021-348 c.
3.
Wicker C. (2007). International Lessons Learned and Recommendations for Combating
Domestic Islamic Terrorism. Corpus ID: 152705766.
4.
Matveyev S.A. Anglo-russkiy teologicheskiy slovar. Iudaizm-Xristianstvo-Islam/
S.A.Matveyev. -M.: AST: Vostokzapad, 2014.
5.
Канунникова Н.Г. (2014). Зарубежный опыт противодействия международному
экстремизму и терроризму. Corpus ID: 150634057
6.
Razak M.A., Haneef S.S., Shukri A.S. (2019). Muslim world in encountering the challenges
of
global
extremism
and
terrorism.
Corpus
ID:
159279992.
