Авторы

  • Бахрамбек Адилов
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси мустақил изланувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdif.52374

Ключевые слова:

қонун жиноят-ижроия кодекси жазо фаолият муассаса қонун ҳужжатлари ҳуқуқ ҳимоя маҳкум ижро этиш принцип норма такомиллаштириш.

Аннотация

мақолада жиноят-ижроия қонунчилигини унинг халқаро стандартларга мувофиқлиги, мазкур фаолиятни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари, уларнинг турлари, мазкур жиноий жазоларни ижро этиш соҳасидаги қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий такомиллаштириш истиқболлари, амалга ошириш мехнанизмлари ҳамда амалиёт жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.


background image

163

ЖИНОЯТ-ИЖРОИЯ ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА АЙРИМ МАСАЛАЛАР

Адилов Бахрамбек Кахрамонович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси мустақил изланувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14250060

Аннотация:

мақолада

жиноят-ижроия қонунчилигини унинг халқаро

стандартларга мувофиқлиги, мазкур фаолиятни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари,
уларнинг турлари, мазкур жиноий жазоларни ижро этиш соҳасидаги қонун ва
қонуности норматив-ҳуқуқий такомиллаштириш истиқболлари, амалга ошириш
мехнанизмлари ҳамда амалиёт жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

Калит сўзлар:

қонун, жиноят-ижроия кодекси, жазо, фаолият, муассаса, қонун

ҳужжатлари, ҳуқуқ, ҳимоя, маҳкум, ижро этиш, принцип, норма, такомиллаштириш.

НЕКОТОРЫЕ ВОПРОСЫ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ УГОЛОВНО-

ИСПОЛНИТЕЛЬНОГО ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА

Адилов Бахрамбек Кахрамонович

Соискатель Академии МВД Республики Узбекистан

Аннотация:

в статье представлены анализ соответствия уголовно-

исполнительного законодательства международным стандартам, рассмотрены
законодательные акты, регулирующие данную деятельность, и их виды, освещены
перспективы совершенствования законов и подзаконных нормативно-правовых актов
в сфере исполнения уголовных наказаний, механизмы их реализации, а также даны
предложения и рекомендации по их внедрению в практику.

Ключевые слова:

закон, уголовно-исполнительный кодекс, наказание,

деятельность, учреждение, законодательные акты, право, защита, осужденный,
исполнение, принцип, норма, совершенствование.

SOME İSSUES OF İMPROVİNG CRİMİNAL-EXECUTİVE LEGİSLATİON

Adilov Bakhrambek Kahramonovich

Applicant of the Academy of the Ministry of Internal Affairs of the

Republic of Uzbekistan

Abstract:

the article presents an analysis of the compliance of criminal-executive

legislation with international standards, examines legislative acts regulating this activity and
their types, highlights the prospects for improving laws and by-laws in the field of execution of
criminal penalties, mechanisms for their implementation, and also provides proposals and
recommendations for their implementation in practice.

Key words:

law, criminal-executive code, punishment, activity, institution, legislative

acts, right, protection, convicted person, execution, principle, norm, improvement.


Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексида [1] жиноят-ижроия

қонунчилиги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланиши (1-м. 1-қ.),
халқаро ҳуқуқнинг жазони ижро этиш ва маҳкумлар билан муомалада бўлишга
тааллуқли принцип ва нормаларини инобатга олиши (4-м.1-қ.) белгиланган.

Бундан ташқари, Президентнинг “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” [2]ги қарори билан маъқулланган


background image

164

“2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси жиноят-ижроия қонунчилигини
такомиллаштириш концепцияси”нинг 1.1-бандида жиноят-ижроия қонунчилигини
унинг халқаро стандартларга мувофиқлигии нуқтаи назаридан инвентаризация қилиш
ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини кенгайтириш назарда тутилган. Шу
асосда жазони ижро этиш фаолиятини тартибга соладиган амалдаги қонун
ҳужжатларининг ўзига хос жиҳатларини атрофлича ўрганиш ҳамда ундаги
номувофиқликлар ва бўшлиқларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадга
мувофиқдир.

Ана шундай масалалардан бири жиноят-ижроия қонунчилигининг асосий ҳужжати

ҳисобланган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексининг номланиши
билан

боғлиқ

ҳисобланади.

Ушбу

кодекс

давлат

тилида – “Ўзбекистон

Республикасининг

Жиноят-ижроия

кодекси”

деб,

рус

тилида – “Уголовно-

исполнительный кодекс Республики Узбекистан” деб номланган. “Кодекснинг номи
давлат тилидан рус тилига “Преступление исполнительный кодекс Республики
Узбекистан” деб таржима қилинади. Кодекснинг номини рус тилидан ўзбек тилига
сўзма-сўз таржима қилиб бўлмайди. Чунки, “уголовно” (“уголовный”) сўзининг
маъносини айнан акс эттирувчи сўз мавжуд эмас. Бундан ташқари, “уголовно”
(“уголовный”) сўзи халқаро термин сифатида эътироф этилмаган, шунингдек ўзбек
тилининг луғатига киритилмаган” [3].

Жиноят-ижроия кодексининг давлат ва рус тилларидаги номлари мазмунан ўзаро

мувофиқ бўлмай, ўзбекчаси тўғри маъно ҳам англатмайди (“жиноят-ижроия” атамаси
жиноятни бажариш, жиноят қилиш деган маъноларни билдиради). “Таъкидлаш жоизки,
“уголовный” тушунчаси ҳуқуқий терминологияга ХVIII асрнинг охирги чорагида кириб
келган бўлиб, ушбу атаманинг келиб чиқиши (этимологияси) ҳозиргача аниқланмаган.
Жиноят ҳуқуқи назариясида “уголовный” тушунчасининг мазмуни ва келиб чиқиши
бўйича қатор илмий фаразлар илгари сурилган. А. Сайдалиев жазони ижро этиш ва
пробация фаолияти ўзаро боғлиқ бўлганлиги боис ушбу соҳалар битта Кодекс асосида
ҳуқуқий тартибга солиниши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаган ҳолда, янги таҳрирдаги
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексини “Ўзбекистон Республикасининг
Жазони ижро этиш кодекси” деб номлашни таклиф этган [3].

Унинг таъкидлашича, “таклиф этилаётган ушбу ном Кодекс билан тартибга

солинадиган масалалар доирасини кенгайтириш, хусусан пробацияга алоқадор
қуйидаги асосий масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш имконини беради: пробация
назоратидаги шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати; пробация органлари ва уларнинг
ваколатлари; пробация органлари фаолиятини назорат қилиш тартиби; пробация
назоратини амалга ошириш тартиби; пробация назоратидаги шахсларни ахлоқан
тузатиш воситалари ва уларни қўллаш тартиби; пробация назоратидаги шахсларни
ижтимоий мослаштириш воситалари ва уларни қўллаш тартиби; пробация
назоратидаги шахсларнинг қайта жиноят содир этиш хавфини аниқлаш ва бунга йўл
қўймаслик бўйича профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш; маҳкумларни
пробация органлари ваколати доирасига ўтказиш тартиби ва шартлари; пробация
назоратидаги шахсларни жазони ижро этувчи муассасалар ваколати доирасига ўтказиш
тартиби ва шартлари кўрсатилган.

Янги таҳрирдаги Жиноят-ижроия кодексининг номланиши бўйича илгари


background image

165

сурилган таклифнинг инобатга олиниши замонавий халқаро стандартлар ва илғор
хорижий тажрибани миллий қонунчиликка имплементация қилиш, қонунчиликдаги
ҳуқуқий бўшлиқ ва зиддиятларни бартараф этиш билан бирга, жазони ижро этиш ва
пробация фаолияти соҳаларида яхлит самарали тизимни йўлга қўйишга хизмат қилади”
[3].

Дархақиқат, ушбу кодексда нафақат асосий ва қўшимча жазолар ҳамда пробация

назорати тарзидаги жиноят-ҳуқуқий таъсир чорасини ижро этиш, балки бошқа жиноят-
ҳуқуқий таъсир (вояга етмаган шахсларга нисбатан мажбурлов чоралари, тиббий
йўсиндаги мажбурлов) чораларини ҳам қўллаш тартиби ва шартлари белгиланган.
Бундан ташқари, асосий жазо чоралари, қўшимча жазо чоралари ва бошқа жиноят-
ҳуқуқий таъсир чоралари (вояга етмаган шахсларга нисбатан мажбурлов чоралари,
тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари, пробация назорати)ни умумий тавсифга эга
“жазо” тушунчасининг мазмуни қамраб олади. Зеро, ушбу чораларнинг барчаси жиноят
содир этган шахсларни жазолаш учун қўлланилади.

Юқоридагиларга асосланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия

кодексининг номини “

Ўзбекистон Республикасининг Жиноий жазони ижро этиш

кодекси

” деб ўзгартиришни таклиф этамиз. Қайд этиш жоизки, мазкур таклиф бўйича

тадқиқот доирасида ўтказилган ижтимоий сўровнома респондентларининг 63 фоизи
ижобий муносабат билдирди.

Шу ўринда жазони ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликдаги яна бир норманинг

моҳиятини таҳлил қилиш жоиздир. Бунда гап, ЖИКнинг 5-моддасидаги “Жазони ижро
этиш учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими ёки қарори, шунингдек
амнистия ёки авф акти асос бўлади” деган қоида хусусида бормоқда. Ушбу моддада
мазмунан, жазони ижро этишнинг ҳуқуқий асоси ҳамда моддий шарти фақатгина
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими ёки қарори, шунингдек амнистия ёки авф
акти бўлиши белгиланган. Шунингдек, жазони ижро этиш идоралари қонуний, асосли ва
адолатли

бўлган

суд

ҳужжатларининг

ижро

этишга

ваколатли

бўлган ягона давлат орган эканлигидан далолат беради. Таъкидлаш жоизки, Кодексдаги
ушбу норма Ўзбекистон Республикасининг Янги таҳрирдаги Конституциянинг 146-
моддасида қайд этилган конституциявий принципга ҳам мос келади. Маълумки, ушбу
модда орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш бўйича
тезкор-қидирув, тергов ва бошқа махсус вазифаларни мустақил равишда бажарувчи
ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва уларнинг бўлинмаларини тузиш ҳамда
уларнинг фаолият кўрсатиши тақиқланган. Негаки, ушбу вазифалар давлатнинг
ҳуқуқни муҳофаза қилиш функцияси доирасида бўлиб, бунинг учун тегишли ваколатга
эга бўлган давлат органлари ҳамда улар фаолиятини тартибга соладиган қонунчилик
тизими ҳам жорий этилган. Шу асосда мазкур тартибга зид тарзда фаолият олиб
борадиган ҳар қандай жамоат ташкилотлари хамда шахсларнинг ҳаракати қонун
ҳужжатларига зид ҳисобланади.

Амалдаги қонунчилик тизимидаги юқоридаги принципнинг аҳамияти

ва унга амал қилинишини таъминлаш зарурати, айни даврга келиб янада долзарблик
касб

этмоқда.

Айниқса,

ижтимоий

тармоқлар

ривожланиб,

ижтимоий

муносабатларнинг янги маконига айланиб бораётгани айрим фуқаролар томонидан
бошқа фуқароларни “ўзича судлаш” ва жазолашга уриниш ҳолатларига оид тасвирларни


background image

166

тез тарқалишига ва маълум бир маънода оммалашувига ҳам сабаб бўлмоқда. Халқ
томонидан “самосуд

” деб номланадиган ушбу ҳолат ҳақида деярли кунора хабарлар

чиқмоқда. Самосуд ўзи нима? Луғатда Линч

деган тушунча мавжуд. АҚШ тарихида

қўзғолон қилмоқчи бўлган қора танлилар ва улар билан бирга ҳаракат қилганларни
судсиз жазолаш шундай аталган. Таассуфки бу каби ҳолатлар бугун Ўзбекистонда ҳам
кўплаб учрамоқда. “Ўзича судлаш” деган иллатнинг яққол мисоли сифатида, яқинда
Тошкентнинг Қўйлиқ бозорида бировнинг автомобилини очаётган шахсларни,
Самарқанд вилоятида фермер хўжалиги мол-мулкини ўғирлашда гумон қилинган
шахсларни, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят
филиалида беморнинг ўлимида гумон қилинган шифокорларнинг ўзбошимчалик билан
жазоланганини кўрсатиш мумкин [4].

Энг аянчлиси “самосуд” ҳар доим ҳам жиноятда гумон қилинаётган шахснинг

ҳаракатларидан жабрланган шахснинг яқин қариндошлари томонидан содир
этилмайди. Кўпгина ҳолларда бу ҳаракатлар жабрланувчига алоқадор бўлмаган
шахслар иштирокида ҳам юз бериши мумкин. Бунда ушбу фуқаролар ўз фикрларича
жамиятда адолат ўрнатмоқчи бўладилар.

Ўзича судлаш жамият учун катта хавф туғдирадиган ҳолат. Нимаси билан

дейсизми? Асосий хавфларни санаб ўтамиз, демак:

биринчидан

, “ўзича судлаш” оқибатида жазоланган шахс аслида айбсиз бўлиши ёки

айбдор-у, лекин жазо адолатли бўлмаслиги, яъни арзимаган қилмиш учун жуда жиддий
жазо бериб юборилиши мумкин. Чунки, ўзича судлаш кўпинча тўсатдан аниқланган
ҳолатлар бўйича ва ҳолат содир бўлган жойнинг ўзида, кўпчиликнинг ҳис-ҳаяжонини
жиловлаш имкони мавжуд бўлмаган шароитларда содир этилади. “Ўзича судлаш”
пайтида жазолаётган шахслар жазо адолатли бўлиши кераклигини ўйлаб ўтирмайди,
одатда кучи етганича жазолаб юбораверади;

иккинчидан

, “ўзича судлаш”ни амалга ошираётганларнинг ўзларини соғлиги ва

ҳаёти хавф остида қолиши мумкин. Агар ушланган шахс ростдан ҳам жинояти бўлса ва
ўзи билан пичоқ ёки бирор совуқ қурол олган бўлса, жазоламоқчи бўлганларнинг
соғлигига жиддий зарар етказиши мумкин;

учинчидан

, ўзича судлаш бу шунчаки тартибсизлик ва маданиятсизлик бўлиб,

ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай давлатда Ҳукумат бундай ҳолатларга қарши кескин
курашади. Чунки, ҳар қандай тартибсизлик мамлакатни ривожланишига тўсқинлик
қилади, обрўсига салбий таъсир кўрсатади ва вақтида тўхтатилмаса хаос, яъни
бошбошдоқликка олиб келиши мумкин [5].

Жиноят қонунчилигида “Самосуд” деган ибора қонунда ишлатилмайди,

шунингдек, амалдаги қонунчиликда ушбу ҳуқуқбузарлик учун жиноий жавобгарликни
назарда тутадиган алоҳида модда назарда тутилмаган. Суд-тергов амалиётида бундай

Изоҳ 8.: Самосуд — ҳақиқий ёки гумон қилинган жиноят содир этган шахс ҳақида давлатнинг ваколатли

органларига мурожаат қилмасдан ноқунуний жазолашдир (https://ru.wikipedia.org/wiki/самосуд).

Изоҳ 9.: Линч — (inglizcha: lynching, the Lynch law) жиноят ёки ижтимоий қонунларни бузганлиги ҳақида

сезилган кишини судсиз ва терговсиз ўлдириш, одатда кўча оломони билан ўлдириш тушунилади. Линч суди,
расмий ҳуқуқчилик билан параллель ҳолда ХIХ ва ХХ-асрда АҚШда пайдо бўлufyи. Асосан қора танли аҳолига
нисбатан осиш орқали, шунингдек қийноқлар ва гулханда ёқиш билан ҳам амалга оширилган.
(https://uz.wikipedia.org/wiki/Linch_sudi).


background image

167

ҳуқуқбузарлик Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229-моддасидаги
“ўзбошимчалик”, шунингдек квалификацион белгиларидан келиб чиқиб, жиноят
кодексининг тегишлича 97, 103, 104, 277-моддалари билан ҳам малакаланмоқда. Бироқ,
барча ҳолатларда ҳам “самосуд” ҳуқуқбузарлиги элементларини қамраб олинмайди.
Боиси, қилмишнинг ушбу моддалар билан малакалаш учун албатта оқибат келиб
чиқиши талаб этилади. Қолаверса, “ўзича судлаш” ва жазолаш учун алоҳида
жавобгарлик белгиланмагани оқибатида бугунги кунда, халқ орасида, айниқса ёшлар
ўртасида ушбу қилмишларнинг ҳажми ортиб бормоқда.

Хорижий давлатлар қонунчилиги таҳлил қилинганда, қатор давлатларда,

жумладан Россия Федерацияси жиноят кодекси (330-модда 2-қисми) [6], Қозоғистон
Республикаси Жиноят кодексларида (389-модда 4-қисм) [7] “

зўрлик ишлатиш ёки зўрлик

ишлатиш билан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш”

усулида содир этилган

ўзбошимчалик ҳаракатлари учун жиноий жавобгарлик алоҳида нормаларда акс
эттирилган.

Юқоридагилардан

келиб

чиқиб,

жазони

ижро

этишнинг

моддий

ва процессуал асосларини белгилайдиган қонун ҳужжатлари, яъни Ўзбекистон
Республикасининг амалдаги Жиноят ва Жиноят-ижроия кодексларига қуйидаги
ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш таклиф этилади:

1) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли

Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия
кодексининг 5-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдириш:

«Шахсга суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўлмаган тақдирда, жазоларни ва

бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларининг қўлланилишига йўл қўйилмайди»

;

2) Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-

сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексини
қуйидаги мазмундаги 138

1

-модда билан тўлдириш:

“138

1

-модда. Ўзбошимчалик билан жазолаш

Муайян қилмишни содир этган ёки содир этишда гумон қилинган шахсни

ўзбошимчалик билан жазолаш мақсадида унга зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш
билан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш йўли билан ёки қонунга хилоф
бошқа ҳаракатлар воситасида руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим
ўтказиш -

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача жарима ёки бир йилгача

озодликни чеклаш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:
1) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан
2) бир гуруҳ шахслар томонидан;
3) оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан,

шунингдек Интернетдан фойдаланиб тарқатилган ҳолда содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача жарима ёки бир

йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум
қилиш билан жазоланади.”

Бунда, ўтказилган ижтимоий сўровларда амалиётчиларнинг 75 фоизи

томонидан маъқулланган ушбу таклифнинг Жиноят-ижроия кодекси жорий этилиши


background image

168

қонунчиликдаги жазони ижро этиш асосларига оид нормани такомиллашувига ҳамда
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўлмаган тақдирда, шахсга нисбатан жазо ёки
бошқа бошқа ҳар қандай таъсир чораларининг қўлланилиши қонунга зид эканлиги
ҳақидаги нормани жиноят-ижроия қонунчилигида ҳам мустаҳкамланишига замин
яратади. Шунингдек, жазони ижро этиш асосларини қонунчилик доирасида аниқ ва тўла
белгиланишига хизмат қилади.

Хулоса

ўрнида

таъкидлаш

керакки,

юқорида

санаб

ўтилган

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасида маҳкумларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини таъминлаш, уларни ахлоқан тузатиш, жиноий фаолиятининг олдини
олиш, шунингдек, бошқа шахслар томонидан жиноят содир этилишига чек қўйишнинг
самарали тизимини яратиш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлди.

References:

1.

Ўзбекистон

Республикасининг

Жиноят-ижроия

кодекси

(25.04.1997)

https://www.lex.uz/acts/163629.

(мурожаат санаси 22.11.2024й)

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноят-ижроия қонунчилигини

тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори (7.11.2018, ПҚ-4006-
сон).

https://lex.uz/docs/4045443

.

(мурожаат санаси 20.11.2024й)

3.

Сайдалиев А

. Янги таҳрирдаги Жиноят-ижроия кодексининг номланишини

такомиллаштириш // Жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш масалалари:
Илмий-амалий семинар материаллари тўплами. – Т.: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-
ижроия қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро эксперт гуруҳи, 2019.
– Б. 18.
4.

https://kun.uz

;

https://daryo.uz

;

https://qalampir.uz

ва бошқа манбаалардан олинган

маълумотлар.
5.

Мадаминов А., Турсунов А.. «Самосуд» нима ва нимаси билан хавфли?

https://kun.uz/kr/news/2019/07/19/samosud-nima-va-nimasi-bilan-xavfli.
6.

Уголовный кодекс Российской Федерации. от 13.06.1996 N 63-ФЗ (ред. от

12.06.2024)

изм.

и

доп.,

вступ.

в

силу

с

06.07.2024)

https://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_10699/6

(мурожаат

санаси

26.11.2024й)
7.

Уголовный кодекс Республики Казахстан. От 3 июля 2014 года № 226-V

(Действующий с изменениями и дополнениями. Проверено 10.08.2024)

https://kodeksy-

kz.com/ka/ugolovnyj_kodeks/389.htm

(мурожаат санаси 26.11.2024й)

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси (25.04.1997) https://www.lex.uz/acts/163629. (мурожаат санаси 22.11.2024й)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори (7.11.2018, ПҚ-4006-сон). https://lex.uz/docs/4045443. (мурожаат санаси 20.11.2024й)

Сайдалиев А. Янги таҳрирдаги Жиноят-ижроия кодексининг номланишини такомиллаштириш // Жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш масалалари: Илмий-амалий семинар материаллари тўплами. – Т.: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро эксперт гуруҳи, 2019. – Б. 18.

https://kun.uz; https://daryo.uz; https://qalampir.uz ва бошқа манбаалардан олинган маълумотлар.

Мадаминов А., Турсунов А.. «Самосуд» нима ва нимаси билан хавфли? https://kun.uz/kr/news/2019/07/19/samosud-nima-va-nimasi-bilan-xavfli.

Уголовный кодекс Российской Федерации. от 13.06.1996 N 63-ФЗ (ред. от 12.06.2024) (с изм. и доп., вступ. в силу с 06.07.2024) https://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_10699/6 (мурожаат санаси 26.11.2024й)

Уголовный кодекс Республики Казахстан. От 3 июля 2014 года № 226-V (Действующий с изменениями и дополнениями. Проверено 10.08.2024) https://kodeksy-kz.com/ka/ugolovnyj_kodeks/389.htm (мурожаат санаси 26.11.2024й)