Авторы

  • Марғуба Раджапова
    АДУ, Ўзбекистон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси
  • Абдурахмон Тургунов
    АДУ, Жахон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdif.52426

Ключевые слова:

фуқаролик жамияти виждон эркинлиги диний ташкилотлар конфессия толерантлик.

Аннотация

Мақолада Ўзбекистон давлатидаги дин ва давлат муносабатлари, ҳамда республикада фаолият кўрсатаётган  диний конфессиялар ҳақида сўз боради. (Фарғона водийси мисолида)


background image

30

ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГ МАМЛАКАТ

(ФАРҒОНА ВОДИЙСИ МИСОЛИДА (1991-2003 ЙЙ))

Марғуба Закировна Раджапова

1

АДУ, Ўзбекистон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси

Тургунов Абдурахмон

2

АДУ, Жахон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14350781

Аннотация:

Мақолада Ўзбекистон давлатидаги дин ва давлат муносабатлари,

ҳамда республикада фаолият кўрсатаётган диний конфессиялар ҳақида сўз боради.
(Фарғона водийси мисолида)

Аннотация:

Статья посвящена отношениям религии и государство в Узбекистане,

а также религиозным конфессиям действующих в стране. (В примере Ферганской
долины).

Annotation:

The article is devoted to the relationship between religion and the state in

Uzbekistan, as well as religious confessions in the country. (In the example of the Fergana
Valley)

Калит сўзлар:

фуқаролик жамияти, виждон эркинлиги, диний ташкилотлар,

конфессия, толерантлик.

Ключевые слова:

гражданское общество, свобода совести, религиозные

учреждение, конфессия, толерантность.

Keywords:

civil society, freedom of conscience, religious institution, {denomination}

confessions, tolerance.


Мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг амалга оширилиши мустақиллик

шарофатидир. Идеократик тоталитаризм ва синфий авторитаризм исканжасидан
чиққандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ўз йўлини танлаб олди.

Биринчи Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, “ижтимоий йўналишдаги

бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик давлат барпо этишдан иборат”.

Фуқаролик жамияти кишилар ўртасидаги муносабатларнинг юксак маданий

савияга ва теран маънавий заминга асослангани билан ажралиб туради. Бундай
жамиятнинг ижтимоий маънавий хаётида умуминсоний қадриятларнинг устиворлиги,
уларнинг мўътабар ва ҳатто муқаддас саналиши, барқарор бўлмоғи шарт. Муайян
инсоннинг қадр-қиммати одамлар орасидаги меҳр-оқибат, самимийлик, ахлоқий
поклик, адолат ва инсонпарварлик каби энг эзгу умуминсоний қадриятлар фуқаролик
жамияти ижтимоий-маънавий ҳаётининг ҳақиқий мезонидир. Айнан шунинг учун ҳам
янги Ўзбекистонда кечаётган давлат ва жамият қурилиши жараёнида фуқароларнинг
ҳақиқий виждон эркинлигин таъминлашга алоҳида урғу берилмоқда.

Чунки айнан Конституцияда инсон энг мўътабар мавқега кўтарилди. Фуқаровий

эркинликлар ичида инсоннинг ички маънавий дунёсининг ва унинг руҳиятига
бевосита алоқадор бўлган виждон эркинлиги демократик дунё бўйлаб умумэътироф
этилган инсон ҳуқуқларининг энг асосийларидандир.

Виждон эркинлиги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида

ўзининг аниқ қонуний ифодасини топган: «Ҳамма учун виждон эркинлиги
кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга


background image

31

эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга» [1.]. Демак, виждон эркинлиги деган тушунчанинг
мазмун моҳиятини хоҳлаган динга эътиқод қилиш ҳуқуқидан ташқари, ҳеч қандай
диний ақидага эътиқод қилмаслик ҳуқуқи ҳам ташкил этади. Ҳар бир инсоннинг ушбу
ҳуқуқи бузилишининг олдини олиш учун мазкур модда: «диний қарашларни мажбуран
сингдиришга йўл қўйилмайди» деган муҳим қоида билан тўлдириб қўйилган.

Мамлакатимиздаги том маънодаги виждон эркинлиги ҳуқуқини кафолатлаш ва

ҳаётда таъминлаш учун тўлақонли ҳуқуқий тизим яратилган. У «Виждон эркинлиги ва
диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги
таҳририга асосланган (1998 йил, 1 май). Қонун талқинига кўра, виждон эркинлиги
фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки эътиқод қилмасликдан иборат
кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир [2.].

Виждон эркинлиги ҳар бир муайян инсоннинг ақлий салоҳиятига хос маънавий

дунёсини рўёбга чиқариш ҳамда уни камол топтириш имкониятини яратиб берувчи
улуғ неъматдир.

Ахлоқий нуқтаи назардан баҳо берилганда, виждон эркинлиги —бу муайян

инсоннинг фикрлаш тарзи ва шахсий маънавий эътиқодига мос хатти-ҳаракат қилиш
ҳуқуқидир.

Дунёнинг турли — туман мамлакатларида узоқ тарихий давр мобайнида

оламнинг яратилиши ва ривожланиши асосан, диний тушунишга асосланган тарзда
изоҳлаб келинди. Бироқ илму фан тараққиёти мазкур ҳодисаларнинг дунёвийликка
асосланган тушунтириш тамойилини кучайтирди. Бу ҳар бир инсонга эркин фикрлаш
ва қонун доирасида ҳаракат қилиш имкониятини яратиб берди. Ва шу жиҳатдан
виждон эркинлиги атамаси ҳуқуқий категорияга айланди.

Биринчидан — муайян шахс худога ишониш, хоҳлаган динига эътиқод қилиши

мумкин.

Иккинчидан- худога ва динга ишонмаслиги, уларга нисбатан бетараф бўлиши

мумкин.

Учинчидан — даҳрий, яъни ҳеч бир динга эътиқод қилмайгина қолмасдан, балки

уларни инкор этиши мумкин.

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» ги Ўзбекистон

Республикаси Қонуни ҳар бир фуқарога санаб ўтилган уч имкониятдан бирини ҳеч
қандай тазйиқларсиз, онгли равишда танлаб олишни кафолатлайди.

Бу қонун 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумий

декларациясининг: «Ҳар бир инсон фикр, виждон, дин ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига
эгадир», деб ёзиб қўйилган 18-моддасига мувофиқ келади. 1966 йилда қабул қилинган
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 18-моддасида ҳам:

«Бирор одам ҳам ўз ихтиёри билан ўз дини ва эътиқодига эга бўлиш ёки уларни

қабул қилиш эркини камситадиган мажбурий ҳатти-ҳаракатларга дучор бўлмаслиги
керак», деган қоидалар билан мустаҳкамлаб берилган.

Ушбу Қонун ҳар бир фуқарога мустақил равишда ҳеч қандай мажбурлашсиз

ўзининг динга муносабатини белгилаш имкониятини беради.

Илгари амалда бўлган қонунларда ишлатилиб келинган «диний маросимларни

бажариш» деган ва унча тўғри бўлмаган атама «ибодат қилишда, диний расм-русумлар
ва маросимларда қатнашиши ёки қатнашмаслик» деган тўғри ибора билан жуда


background image

32

ўринли алмаштирилган.

Инсон ибодат қилишда, диний маросимлар ва расм-русумларда қатнашиш ёки

қатнашмаслик масаласини ўзи ҳал қилади. Бу диний таълим беришга ҳам тўла
тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 1992 йил 7 мартдаги

Фармонига асосан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида дин ишлари бўйича ташкил этилган
қўмита ўз фаолиятини ҳам «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» ги
қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда олиб бормоқда.

Ҳозирги кунда қўмитада республика ҳудудида мавжуд бўлган турли динларга

мансуб барча диний ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари билан доимий алоқалар
ўрнатилган.

Қўмита ҳузурида жами бўлиб

2104

та диний ташкилот фаолият кўрсатиб

келмоқда [3.]. Улардан

1918

таси исломий,

60

таси Корейс протестантлари черкови,

35

таси Рус Православ черкови,

24

таси Евангель Христиан баптистлар жамоаси,

20

та “Тўлиқ Инжил христианлар черков”и,

12

та “7 кун христиан адвентистлар

черкови”,

7

та “Яҳудий диний жамоалари”,

7

та “Баҳоий диний жамоалари”,

5

та “ Рим

католик черкови”, 4 та “Евангель-лютеранлар черкови”,

4

та “Новоапостоль черкови”,

2

та “Иегов гувоҳлари черкови”,

2

та “Кришнани англаш”,

1

та “Будда ибодатхонаси”,

1

та

Арман Апостополик черкови,

1

та “Голоc Божий” христиан черкови,

1

та “Библия китоб

жамияти” тишкилотлари фаолият кўрсатиб келмоқдалар.

Жумладан, Фарғона вилоятида жами бўлиб

201

диний ташкилот фаолият

рўйхатдан ўтган. Жумладан, 1

89

таси Исломий,

2

та Корейс протестант черкови,

3

та

Рус Православ,

2

та Евангель христиан баптистлар,

1

та тўлиқ инжил христианлар

черкови,

1

та 7 кун христиан адвентистлар черкови,

1

та Рим-католик черкови,

1

та

Евангель-лютеранлар ,

1

та “Иегов гувоҳлари” черкови;

Наманган вилоятида жами бўлиб

186

та диний ташкилот бўлиб, бундан:

183

таси

Исломий,

1

та Корейс протестантлари,

1

та Рус Правослаб черкови,

1

та Евангель

Христиан баптистлар черкови;

Андижон вилоятида жами бўлиб

183

та, жумладан,

181

таси Исломий,

1

та Рус

Православ

1

та Тўлиқ Инжил христианлари черкови [3.] диний ташкилотлари фаолият

кўрсатиб келмоқда. ( 2003, 1.03)

Диний ташкилоларга аъзолар Фарғона вилоятидаги

2.762

минг аҳолидан

95.38

фоизини мусулмонлар,

2.65

фоизини православлар,

0.0028

фоизини католиклар,

0.088

фоизини яҳудийлар,

0.025

фоизини Евангель христиан баптистлар,

0.24

фоизини

Корейс протестантлари,

0.093

фоизини Арман Апостол черкови намояндалари,

1, 51

фоизи қолган диний конфессияларга тегишли аҳоли вакиллари яшаб, эмин-эркин ўз
ибодатларини амалга ошириш учун барча шароит яратилган.

Наманган вилоятидаги

2.006

минг аҳолининг:

98.15

фоизини мусулмонлар,

0.85

фоизини православлар,

0.0019

фоизини католиклар,

0.026

фоизини Яҳудийлар

,0.0077

фоизини Евангель лютеранлар,

0.15

фоизини Корейс протестантлари,

0.02

фоизини

Арман Апостол черкови аъзолари,

0.78

фоизини эса қолган конфессиялар аъзолари

ташкил қилади.

Андижон вилоятида эса

2.274

минг аҳолидан:

97.2

фоизини мусулмонлар,

1.16

фоизини православлар,

0.0012

фоизини католиклар,

0.036

фоизини яҳудийлар.

0.0047


background image

33

фоизини Евангель-лютеранлар,

0.12

фоизини Корейс протестантлари,

0,057

фоизини

Арман Апостол черкови аъзолари,

1.34

фоиз аҳоли қолган конфессиялар вакилларидир

[3.].

Бугун Ўзбекистон диний бағрикенглик ва динлараро муроса борасида нафақат

МДҲ давлатларига, балки бутун дунёга намуна бўлмоқда. Бу ҳақда марҳум Москва ва
Буюк рус патриархи Алексей II, АҚШ собиқ давлат котиби Мадлен Олбрайтлар ҳам
таъкидлаб ўтганлар.

Ислом бошқа динга эътиқод қилувчилар билан ҳамкорлик қилишни

таъқиқламайди. Қуръонда аниқ ва равшан қилиб айтиб қўйилган. “Оллоҳ сизларни
динларингиз тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз диёрингиздан ҳайдаб
чиқармаган кимсалардан, уларга яхшилик қилишингиздан ва уларга адолатли
бўлишингиздан қайтармас албатта. Оллоҳ адолат қилувчиларни севар” [4.549].

1995 йил “Бир само остида” халқаро христиан-мусулмон конференцияси, 1996

йил ноябрь ойида Рус православ черкови Тошкент ва Ўрта Осиё епархиясининг 125
йиллиги, 1996 йил декабрь ойида Ўрта Осиёда ягона “Евангель-лютеранлар”
жамоасининг 100 йиллиги нишонланди.

Нуфузли ҳалқаро ташкилот бўлмиш Ислом конференцияси ташкилотининг

Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича тузилмаси — АЙСЕСКО томонидан
Тошкент шаҳрининг 2007 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши ҳам
бугунги Ўзбекистоннинг жаҳон жамоатчилиги томонидан юксак эътирофининг
тасдиғидир. Муқаддас қадамжолар Макка, Мадина, Қуддус ва бошқа шаҳарларга зиёрат
қилувчиларнинг сони ортиб бормоқда.

Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг “Юксак маънавият—енгилмас куч”

асарида шундай ёзади:

Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш

кучайиб, унинг хайрихоҳ ва тарафдорлари кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас.
Бунинг асосий сабаби муқаддас динимизнинг ҳаққонийлиги ва поклиги,
инсонпарварлиги ва бағрикенглиги, одамзотни доимо эзгуликка чорлаши, ҳаёт
синовларида ўзини оқлаган қадрият ва анъаналарни аждодлардан авлодларга
етказишдаги беқиёс ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ.

...Шу нуқтаи назардан қараганда, муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни

турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш,
унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом
маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб
қолмоқда” [5.36].

Ислом инсоний билимларнинг барча манбаларини фойдали деб ҳисоблайди. У

бошқа халқлар томонидан тўпланган билимларга ҳурматсизлик билан қараш мумкин
эмас деб таъкидлайди. Инсон бу дунёда абадий қолмаганидек, шу билан бирга худди
ҳар сонияда вафот этиши мумкин бўлганидек илмни ривожлантиришга, юксалтиришга
интилиши лозим.

References:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Т., 2016.

2.

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун. (3-модда)Янги


background image

34

таҳрири. Т., 1998 й.
3.

Ўзбекистон Республикаси этноконфессиал картаси, Т., 2003 й.

4.

Қуръони Карим, Абдулазиз Мансур, ўзбекча изоҳли таржима, Т., “Ислом

университети” 2001 й.
5.

Ислом Каримов. “Юксак маънавият-енгилмас куч” Т., “Маънавият” 2008.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Т., 2016.

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун. (3-модда)Янги таҳрири. Т., 1998 й.

Ўзбекистон Республикаси этноконфессиал картаси, Т., 2003 й.

Қуръони Карим, Абдулазиз Мансур, ўзбекча изоҳли таржима, Т., “Ислом университети” 2001 й.

Ислом Каримов. “Юксак маънавият-енгилмас куч” Т., “Маънавият” 2008.