БЕҲИ МЕВАСИНИ САҚЛАШ ВА ҚУРИТИШ УСУЛЛАРИ
Ушбу илмий мақолада беҳи (Cydonia oblonga Mill.) мевасининг сақлаш ва дастлабки ишлов бериш жараёнларини оптималлаштириш орқали унинг қуритиш технологиясини такомиллаштириш масалалари ўрганилган. Беҳи мевасининг юқори сув миқдори, сақлашда юзага келадиган сифатни йўқотиш ва тез бузилиш хавфи мавжудлиги сабабли, қуритиш технологияси маҳсулотни узоқ муддатли сақлаш, транспортировка қилиш ва ишлатишда қулайлик яратиш учун муҳим аҳамиятга эга. Мақолада беҳи мевасининг қуритиш жараёнига таъсир қилувчи омиллар, жумладан, дастлабки ишлов бериш (ювиш, тозалаш, майдалаш), қуритиш усуллари (табиий, конвекцион ва микровалновка СВЧ қуритиш) ва уларнинг самарадорлиги таҳлил қилинган. Шунингдек, қуритиш жараёнида беҳи мевасининг органолептик ва физик-кимёвий хусусиятларининг сақланиши, витаминлар ва бошқа биофаол моддаларнинг йўқолишини минималлаштириш имкониятлари кўриб чиқилган. Ушбу тадқиқотлар беҳи мевасини сифатли ва самарали қуритишнинг оптимал шароитларини яратишга қаратилган ва унинг турли соҳаларда, масалан, озиқ-овқат саноати, тиббиёт ва косметикада фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради. Мақола натижалари беҳи мевасининг сақлаш ва қуритиш технологияларини такомиллаштириш бўйича янги тавсиялар ва инновацион ёндашувларни ишлаб чиқишда муҳим амалий аҳамиятга эга.