ЖАЗОНИ ЎТАШДАН МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ШАРТЛИ ОЗОД ҚИЛИШ ИНСТИТУТИНИНГ ТАҲЛИЛИЙ ДИНАМИКАСИ

Annotasiya

Бугунги кунда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида жиноят қонунчилиги нормалари янада либераллаштирилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда жавобгарлик ва жазодан озод қилиш асослари соддалаштирилди, айрим турдаги жиноятлар бўйича санкциялар енгиллаштирилди ва жавобгарликдан озод этишга қаратилган рағбатлантирувчи нормалар жорий этилди.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
  • Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Жазони ижро этиш фаолияти кафедраси ўқитувчиси
141-143
23

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Халилов , Д. (2024). ЖАЗОНИ ЎТАШДАН МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ШАРТЛИ ОЗОД ҚИЛИШ ИНСТИТУТИНИНГ ТАҲЛИЛИЙ ДИНАМИКАСИ. Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования, 3(14), 141–143. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/zdif/article/view/62920
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Бугунги кунда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида жиноят қонунчилиги нормалари янада либераллаштирилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда жавобгарлик ва жазодан озод қилиш асослари соддалаштирилди, айрим турдаги жиноятлар бўйича санкциялар енгиллаштирилди ва жавобгарликдан озод этишга қаратилган рағбатлантирувчи нормалар жорий этилди.


background image

141

ЖАЗОНИ ЎТАШДАН МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ШАРТЛИ ОЗОД ҚИЛИШ

ИНСТИТУТИНИНГ ТАҲЛИЛИЙ ДИНАМИКАСИ

Халилов Д.А.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

Жазони ижро этиш фаолияти кафедраси ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14555103

Бугунги кунда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида жиноят қонунчилиги

нормалари янада либераллаштирилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда жавобгарлик ва
жазодан озод қилиш асослари соддалаштирилди, айрим турдаги жиноятлар бўйича
санкциялар енгиллаштирилди ва жавобгарликдан озод этишга қаратилган
рағбатлантирувчи нормалар жорий этилди.

Қолаверса, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида “Инсон қадри учун” эзгу ғояси

асосида “Маҳкумлар ва жазони ўтаб бўлган шахсларнинг меҳнат, ижтимоий таъминот
ва халқаро эътироф этилган бошқа ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий
мослашуви

ва

жамиятга

реинтеграциясига

кўмаклашишнинг

самарали

механизмларини жорий этиш, ушбу йўналишда давлат ва жамият институтларининг
биргаликдаги фаолиятини йўлга қўйиш

асосий мақсадлардан бири сифатида қайд

этилган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги

“Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаш-тириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-4006-сон қарори билан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган жазоларни ижро этиш механизмларини тубдан қайта кўриб чиқиш, шартли
ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган
шахсларнинг хулқ-атвори устидан назорат самарадорлигини ошириш устувор
вазифалардан бири сифатида белгилаб берилган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида

таъкидлаганидек, жиноий жазоларнинг ижросини таъминлаш соҳасидаги норматив-
ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишларидан бири
сифатида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш
механизмларини тубдан қайта кўриб чиқиш, шартли ҳукм қилинган ва жазони
ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан
назорат самарадорлигини ошириш лозим деган раҳбарий ташаббуслари тадқиқот
ишининг методологик асосларини белгилаб берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг

2019 йилдан 2023 йилгача

бўлган

вақт оралиғидаги статистика маълумотига кўра, мамлакатимизда ҳар йили ўртача

26

мингдан

ортиқ жазо ўтаётган маҳкумлар ўрнатилган тартиб қоида талабларини

бажарганлиги ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги сабабли жазосини ўташдан
муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Айрим хорижий давлатларнинг статистик маълумотларга кўра, “2022 йилда жазо

муддатини ўтаётган маҳкумлар орасидан АҚШда 33,8 фоиз, Россияда 5,8 фоиз ва
Канадада 5,1 фоизи жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод
қилиниб, мазкур кўрсаткич ҳар йили 7,3 фоизга қадар ортиб бормоқда”

1

.

1

URL:https://www.statista.com/search/?q=parole&p=1 (Электрон манбага мурожаат қилинган

вақт:12.11.2024 й.).


background image

142

Мамлакатимизда асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш

озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган (

муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш,

озодликни чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари

) жазо тайинланган ёки жазоси енгилроғи

билан алматирилган (ЖК 74-модда) маҳкумлар хиссасига тўғри келади.

Жумладан, 2021 йилда

95,4 фоиз,

2022 йилда

91,7 фоиз,

2023 йилда

96,3 фоиз

маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган.

Биргина

2023 йилда

жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш

жазо турлари бўйича таҳлил қилинганида:

– озодликдан маҳрум қилиш жазосидан

2 079 нафар;

– муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан

2 735 нафар;

– озодликни чеклаш жазосидан

11 262 нафар;

– ахлоқ тузатиш ишларидан

17 536 нафар

(шундан жазони ижро этиш

муассасасидан озод этилганлар 5 759

) шахсларни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сўнгги йилларда жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод

қилиш институтининг маҳкумларга нисбатан қўлланиш динамикаси ортиб бормоқда.

Масалан, 2021 йилда

21 780 тани

, 2022 йилда

18,6 фоизга

ошиб,

26 753 тани,

2023 йилда

20,4 фоизга

ошиб,

33 612 тани

ташкил қилмоқда.

Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-

атвори устидан назоратни амалга ошириш Пробация тўғрисидаги қонунга асосан
Пробация хизматига зиммасига юклатилган.

Бунда, 2021 йилда

22,861 нафар,

2022 йилда

22 060 нафар,

2023 йилда

29 798

нафар

жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар пробация

назорати ҳисобига олинган.

Шу билан бирга, жазони ўташдан озод қилиш (муддатидан илгари шартли озод

қилиш; жазо енгилроғи билан алмаштириш; касаллиги ёки меҳнат қобилиятини
йўқотганлиги; амнистия ёки авф) турлари ичида маҳкумларга нисбатан энг кўп
қўлланиладиган институт айнан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод
қилиш бўлиб, унинг кўрсаткичси қуйидагича:

– 2021 йилда

72,7 фоиз;

– 2022 йилда

71,1 фоиз;

– 2023 йилда

71,3 фоиз.

Бироқ, амалга оширилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда жазони ўташдан

муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар томонидан қайта жиноят содир
этиш ҳолатлари кузатилдмоқда.

Хусусан, содир этилган жиноятлар 2023 йилда 4,4 фоизга ошиб, 113 тани ташкил

этган бўлса, 2024 йилнинг 10 ойида 22,9 фоизга ошиб, 140 та жиноят содир этилган

2

.

Шу билан бирга, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниб,

жазонинг ўталмаган қисми давомида қайта жиноят содир этган шахслардан 2022
йилда 4,6 фоизи, 2023 йилда 2,6 фоизи биринчи маротаба жиноят содир этганларни
ташкил қилади. Ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг 10 ойида умуман қайд этилмаган.

Шунингдек, Суд статистик маълумотларига кўра, 2019-2023 йиллар давомида

2

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош

марказининг 2024 йил 29 ноябрдаги №3537 сонли маълумоти.


background image

143

жиноят ишлари бўйича судларда кўрилган ишларнинг ижтимоий хавфлилик
даражасига кўра таснифи қуйидагича:

– ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар

68,4

фоизни;

– оғир жиноятлар

26,8 фоизни;

ўта оғир жиноятлар

4,6 фоизни

ташкил этади.

Ушбу статистик маълумотлардан кўриниб турибдики, яқин келажакда пробация

хизматига қисқа муддатда, яъни жазо муддатининг учдан бир қисмини ўтаб чиққан
шахслар сонининг ортиши кузатилмоқда.

Айрим тоифадаги шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари

шартли озод қилишнинг қўллашни назарда тутувчи жиноят-ҳуқуқий нормаларни
янада такомиллаштириш зарурати мавжуд. Жумладан, вояга етмаганларга нисбатан
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни қўллашга доир тартиб-
таомилларни янада такомиллаштириш зарур.

Президентимиз таъбири билан айтганда “Сайёрамизнинг эртанги куни,

фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ”

3

. Суд

статистик маълумотига кўра, 2019 йилда судланган вояга етмаганлар сони 497
нафарни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2023 йилга келиб 1 414 нафарга ёки 384,6
фоизга ошганини гувоҳи бўламиз. Шу билан бирга ушбу тоифадаги маҳкумларни
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни қўллаш ҳам кескин
равишда кўпайган. Мисол учун, 2019 йилга нисбатан 2023 йилда 627 маротабага ёки
739,8 фоизга ошган

4

.

References:

1.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар

бош марказининг 2024 йил 29 ноябрдаги №3537 сонли маълумоти.
2.

https://strategy.uz/index.php?news=615

3.

https://stat.sud.uz/

4.

https://www.statista.com/search/?q=parole&p=1

5.

Халилов Д. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш

институтининг ривожланиш тарихий босқичлари //Евразийский журнал права,
финансов и прикладных наук. – 2023. – Т. 3. – №. 5. – С. 226-232.
6.

Xalilov D., Muxammatqulov S. JAZONI O ‘TASHDAN MUDDATIDAN ILGARI SHARTLI

OZOD QILISHNING TUSHUNCHASI VA MOHIYATI //Академические исследования в
современной науке. – 2023. – Т. 2. – №. 19. – С. 101-108.
7.

Ugli K. D. A. THE ESSENCE OF THE STAGE OF PAROLE IN THE EXECUTION OF

PUNISHMENT AND ITS THEORETICAL AND LEGAL ASPECTS //International Journal Of Law
And Criminology. – 2024. – Т. 4. – №. 08. – С. 21-25..

3

https://strategy.uz/index.php?news=615 (электрон манбага мурожаат қилинган вақт 28.03.2024

й.).

4

https://stat.sud.uz/ (электрон манбага мурожаат қилинган вақт 28.03.2024 й.).

Bibliografik manbalar

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош марказининг 2024 йил 29 ноябрдаги №3537 сонли маълумоти.

https://strategy.uz/index.php?news=615

https://stat.sud.uz/

https://www.statista.com/search/?q=parole&p=1

Халилов Д. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш институтининг ривожланиш тарихий босқичлари //Евразийский журнал права, финансов и прикладных наук. – 2023. – Т. 3. – №. 5. – С. 226-232.

Xalilov D., Muxammatqulov S. JAZONI O ‘TASHDAN MUDDATIDAN ILGARI SHARTLI OZOD QILISHNING TUSHUNCHASI VA MOHIYATI //Академические исследования в современной науке. – 2023. – Т. 2. – №. 19. – С. 101-108.

Ugli K. D. A. THE ESSENCE OF THE STAGE OF PAROLE IN THE EXECUTION OF PUNISHMENT AND ITS THEORETICAL AND LEGAL ASPECTS //International Journal Of Law And Criminology. – 2024. – Т. 4. – №. 08. – С. 21-25..