МАЪМУРИЙ СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИШ ИНСТИТУТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ

Аннотация

Мазкур мақолада маъмурий суд ҳужжатларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилишига оид айрим масалалар ёритилган бўлиб, ушбу институтнинг ҳуқуқий асослари, қайта кўриш жараёнидаги муаммолар, амалиётда учрайдиган ҳолатлар ва уни такомиллаштиришга оид тавсиялар келтирилган.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
12-15
18

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Кенжаев , А. (2025). МАЪМУРИЙ СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИШ ИНСТИТУТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ. Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования, 4(4), 12–15. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/zdif/article/view/71647
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мазкур мақолада маъмурий суд ҳужжатларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилишига оид айрим масалалар ёритилган бўлиб, ушбу институтнинг ҳуқуқий асослари, қайта кўриш жараёнидаги муаммолар, амалиётда учрайдиган ҳолатлар ва уни такомиллаштиришга оид тавсиялар келтирилган.


background image

12

МАЪМУРИЙ СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИШ ИНСТИТУТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ

Кенжаев Аҳрор

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

академияси магистратура тингловчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14988324

Аннотация:

Мазкур мақолада маъмурий суд ҳужжатларини қайта кўриш

институтининг такомиллаштирилишига оид айрим масалалар ёритилган бўлиб, ушбу
институтнинг ҳуқуқий асослари, қайта кўриш жараёнидаги муаммолар, амалиётда
учрайдиган ҳолатлар ва уни такомиллаштиришга оид тавсиялар келтирилган.

Калит сўзлар:

маъмурий суд ҳужжатлари, қайта кўриш институти, ҳуқуқий

асослар, маъмурий ҳуқуқ, суд қарорлари.


Кейинги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш орқали

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини
ишончли ҳимоя қилиш, одил судловни самарали таъминлаш борасидаги ислоҳотлар
тизимли амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси билан ҳар кимга ўз

ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа
ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари,
ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланди[1].

Бизга маълумки, суд-ҳуқуқ соҳасининг бир йўналиши сифатида маъмурий суд

ҳужжатларини қайта кўриш институтини такомиллаштириш ҳуқуқий давлатни
мустаҳкамлашга, маъмурий ва суд органларининг фаолиятини яхшилашга хизмат
қилади.

Маъмурий ишни апелляция, кассация ва тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш суд

ҳужжатининг қонунийлиги ва асослилигини таъминловчи муҳим ҳуқуқий институт
ҳисобланади.

Бу институт маъмурий органлар ва фуқаролар ёки тадбиркорлик субъектлари

ўртасидаги муносабатларда юзага келадиган низолар юзасидан қонуний ва асосли
қарорлар қабул қилишга қаратилган ҳуқуқий механизмлардан биридир. Шу боис, ушбу
институтни такомиллаштириш зарурлиги кундан-кунга ортиб бормоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги

“Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва
фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4966-сонли
Фармони билан маъмурий судлар ташкил этилиб, 2017 йил 1 июндан ўз фаолиятини
бошлади.

Бунинг мантиқий давомида сифатида маъмурий суд ишларини юритишни амалга

ошириш тартибини белгилаш мақсадида, 2018 йил 25 январда Ўзбекистон
Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс (кейинги
ўринларда МСИЮтК деб аталади) қабул қилиниб, 2018 йил 1 апрелдан қонуний кучга
кирди.

Ушбу Кодекс билан фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки

низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш


background image

13

тўғрисидаги маъмурий ишларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал этиш тартиби ҳамда маъмурий
судлар кўрадиган оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар
тоифаси белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар

фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6034-сонли Фармонига асосан, 2021 йил 1
январдан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий
судлари сақлаб қолиниб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент
шаҳрининг марказларида маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб
чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган туманлараро маъмурий судлари ўз
фаолиятини бошлади.

Суд ҳужжатларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби

такомиллаштирилиши муносабати билан 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-889-сонли
Қонуни билан МСИЮтКга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган маъмурий судларда ишлар

апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўрилиши, ишлар тафтиш тартибида
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида ва
алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатида кўрилиши ҳамда
юқори инстанция судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция
судига юбориш тартиби бекор қилиниши тартиби белгиланди.

Ушбу Қонун фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон

Республикасининг Конституциясида назарда тутилган суд орқали ҳимоя қилиниш ва
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатларини янада оширишга, уларнинг бузилган
ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек қонуний манфаатларини кенгроқ ҳимоя
қилишга хизмат қилиб келмоқда.

Зотан, жамиятдаги муносабатлар ривожланган сари замоннинг ўзи ҳам тегишли

қонунларни янгилаш ёки уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тақозо қилади.

Мазкур Қонун ҳам кучга кирганидан ҳамда амалиётда қўллана бошланганидан

сўнг, айрим бўшлиқларга эга эканлигини, бу эса МСИЮтКга айрим ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш зарурати мавжудлигини кўрсатмоқда.

Жумладан, МСИЮтКнинг 200, 224 ва 249-моддаларида[2] апелляция, кассация ва

тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлган шахслар
белгиланди.

Унга мувофиқ қуйидаги шахслар шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга:
- ишда иштирок этувчи шахслар;
- ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар;

- Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

ҳузуридаги

Тадбиркорлик

субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

(бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно)

;

- прокурор.
2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-889-сонли Қонуни билан апелляция ва кассация

тартибида иш кўрилиши институтига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар
киритилганлиги ҳамда янги тафтиш инстанцияси жорий этилганлиги инобатга олиниб,


background image

14

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тегишли қарорлари билан
тушунтириш берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан 2024 йил 25

мартда “Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция, кассация тартибида
кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 11-сонли ҳамда 2024 йил 25 июнда “Судлар
томонидан маъмурий ишларни тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 22-сонли қарорлари қабул қилинди.

Шуни таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний

манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиш ҳамда уларга кенг имкониятлар яратиш
мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ушбу қарорлари билан
юқорида қайд этилган судларга шикоят қилиш субъектлари сафи кенгайтирилиб,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳам палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб
апелляция, кассация ва тафтиш тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканлиги
тушунтирилди.

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонунга кўра,

Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, ишбилармонлик ва
инвестиция муҳитини яхшилашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик
субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини барча чоралар билан қўллаб-
қувватлаш мақсадида ташкил этилган.

Ушбу Қонуннинг 7-моддасига кўра, Палата тадбиркорлик субъектларининг

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларига,
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига нисбатан даъво аризалари берган
тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ифода этиш функциясини амалга
оширади.

Шундай экан, Палатага қонун билан юклатилган функцияни амалга ошириш учун

унга қонуний асослар яратиш зарур, ваҳоланки МСИЮтКнинг 200, 224 ва 249-
моддаларида апелляция, кассация ва тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест
келтириш) ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати тугал белгиланган бўлиб, унда Палата
назарда тутилмаган.

Шу сабабли, МСИЮтКнинг 200, 224 ва 249-моддаларига тегишли қўшимча

киритиб, Палатага ҳам палата аъзолари манфаатида шикоят қилиш ҳуқуқини бериш
мақсадга мувофиқ бўлади.

Бундан ташқари, “Давлат божи тўғрисида”ги қонун ва қонун ҳужжатларида

Палатага палата аъзолари манфаатида судларга ариза киритиш ҳуқуқи берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Фуқаролар ва

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий
механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-33-
сонли Қарорида ҳам Ўзбекистон Республикасида маъмурий судлар фаолиятини
такомиллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири сифатида давлат органлари
билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ва самарали ҳимоя этилишини
устувор равишда таъминлаш этиб белгиланди.

Агарда ушбу таклиф қонун ҳужжатларига киритилиб, амалиётга жорий этиладиган


background image

15

бўлса, тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликларини,
шунингдек қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, одил судловга эришиш
даражасини янада оширишга ҳамда ушбу тоифадаги ишларни сифатли кўрилишига
қонуний замин яратилган бўлар эди.

Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:

1.

https://www.lex.uz/docs/6445145

2.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги

кодекс. / Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й.,
02/18/МПК/0627-сон

https://www.lex.uz/docs/3527353

Библиографические ссылки

https://www.lex.uz/docs/6445145

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс. / Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 02/18/МПК/0627-сон https://www.lex.uz/docs/3527353