`
60
ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИК ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИНИ СОДИР ЭТГАНЛИК УЧУН
ЖАВОБГАРЛИКНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ
Бобоқулов Хамид Махмадўстович
Тошкент давлат юридик университети
мустақил изланувчиси
E-mail: BKM@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.15798368
Аннотация.
Мақолада оилавий (маиший) зўравонлик ҳуқуқбузарлигини
квалификация қилишда юзага келадиган қийинчиликлар ва амалий муаммолар
ҳуқуқий таҳлил қилинади. 2023–2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига киритилган
ўзгартишлар асосида қонунчиликдаги таркиблар ва санкциялар ўзаро таққосланади.
Муаллиф бола ва собиқ бирга яшаган шахсларни жабрланувчилар доирасига киритиш
зарурлигини асослайди ва ЖК 126
1
-моддасидаги оғирлаштирувчи белгиларнинг
тўлиқлигини таъминлаш бўйича таклифлар илгари суради. Мақолада мавжуд
қонунчиликдаги мутаносибликлар ва адолат принципига зид ҳолатлар кўрсатилиб,
уларни бартараф этишнинг ҳуқуқий йўллари таклиф этилади.
Калит сўзлар:
маъмурий жавобгарлик, ҳуқуқбузарлик, ижтимоий хавфли
қилмиш, зўравонлик.
Оилавий (маиший) зўравонлик ҳуқуқбузарлигини
тўғри квалификация қилиш бу
нафақат қонунчиликдаги нормаларни аниқ татбиқ этиш, балки зўравонликнинг
ҳақиқий моҳияти, унинг оқибатлари ва жамият учун хавфини тўлиқ баҳолашни талаб
қилади. 2023 йилда апрел ойидаги қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига оилавий зўравонлик
билан боғлиқ мустақил ҳуқуқбузарлик таркибларининг киритилиши муҳим қадам
бўлди.
Қуйида оилавий (маиший) зўравонлик қилмишининг квалификацияси билан
боғлиқ айрим масалаларни ёритиб ўтамиз.
Объект белгилари билан боғлиқ ҳолат.
1) Оиладаги жанжал пайтида ота 16 ёшли ўз фарзандига тегишли бўлган 12 млн
сўмлик телефонга ва ўз укасининг 15 ёшли ўғлига тегишли 12 млн сўмлик телефонга
қасддан шикаст етказса, қилмиш қандай квалификация қилинади? 2) Шу холат 1 млн
сўмлик телефонга нисбатан бўлсачи? 3) Шу холат хотинига нисбатан бўлсачи?
Агарда оиладаги жанжал пайтида ота 16 ёшли ўз фарзандига тегишли бўлган 12
млн сўмлик (12.000.000/375.000(БҲМ[1])=32 (кўп бўлмаган миқдор)) телефонга ва ўз
укасининг 15 ёшли ўғлига тегишли 12 млн сўмлик (12.000.000/375.000(БҲМ) =
32 баравари (БҲМнинг 30-100 баравари - кўп бўлмаган миқдор)) телефонга қасддан
шикаст етказса, қилмиш МЖТКнинг 61
2
-модда (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга
зарар етказиш)нинг 2-қисми билан квалификация қилинади (базавий ҳисоблаш
миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15
суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади).
Шу
холат
1
млн
сўмлик
(1.000.000/375.000=2.6 баравари
(БҲМнинг
30 бараваригача - оз миқдор)) телефонга нисбатан бўлса, қилмиш МЖТКнинг 61
2
-
`
61
моддасининг 1-қисми билан квалификация қилинади (базавий ҳисоблаш миқдорининг
5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади).
Бола ЖК 126
1
-моддаси 1-қисми ёки МЖТК 59
2
-моддаси 1-қисми бўйича
жабрланувчи ҳисобланмаганлиги сабабли, юқоридаги ҳолатлар қилмишни оилавий
(маиший) зўравонлик сифатида квалификация қилиб бўлмайди.
Шу холат хотинига нисбатан бўлса, қилмиш МЖТК 59
2
-моддаси 1-қисми бўйича
жавобгарлика сабаб бўлади (базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан
20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 10 суткагача муддатга маъмурий
қамоққа олишга сабаб бўлади).
Хотинига нисбатан содир мулкка зарар етказиш санкцияси МЖТК доирасида
боланинг мулкка зарар етказишга нисбатан жарима қисмида оғиррок, маъмурий қамоқ
қисмида енгилроқ ҳисобланмоқда. Бу эса бизнингча адолат принципига мос
келмайдиган ҳолат. Чунки анча ёки кўп миқдорда мулкка зарар етказиш ҳолатида
хотинга нисбатан ҳам болага нисбатан ҳам бир хил жавобгарлик - ЖКнинг 173-моддаси
бўйича келиб чиқса, оз ёки кўп бўлмаган миқдор ҳолатида болага нисбатан мулкка
зарар етказиш учун жавобгарлик санкция қисми ҳам енгилроқ ҳам оғирроқ бўлган
МЖТКнинг
61
2
-модда (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) бўйича жавобгарлик
келиб чиқмоқда. Бизнингча, шу сабабдан, ЖК 126
1
-моддаси 1-қисми ва МЖТК 592-
моддаси 1-қисмига жабрланувчи сифатида болани ҳам киритиш мақсадга мувофиқ.
2) ЖК 126
1
-моддасида назарда тутилган қилмишлар бир рўзғор асосида
биргаликда яшаётган, эмас балки яшаган ва хозирда яшамаётган шахсга нисбатан
содир этилса қилмиш қандай квалификация қилинади?
ЖК 126
1
-моддасида хотин ёки эрнинг собиқлари ҳам жабрланучилар эканлиги
қайд этилган. Бироқ, бир рўзғор асосида биргаликда яшаган шахс (масалан, собиқ
жазман) жабрланучи доирасига киритилмаган. Жазманнинг бирга яшаб турганигина
жабрланувчи ҳисобланади. Демак, агар бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган эмас,
балки яшаган шахсга нисбатан ЖК 126
1
-моддасида назарда тутилган қилмишлар содир
этилганида, қилмиш ЖКнинг 126
1
-моддаси билан эмас, балки бошқа тегишли
моддалари билан квалификация қилинади. Шу нуқтаи назардан, ЖК 126
1
-моддасига
бир рўзғор асосида биргаликда яшаш қисмида ҳам “собиқларни”, яъни нафақат
яшаётган, балки яшаганларни ҳам киритиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Объектив томон белгилари билан боғлиқ ҳолат.
1) ЖК 126
1
-моддасининг 1-қисмида, МЖТК 59
2
-моддасининг1-қисмида “худди
шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг
шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш” жумласи қўлланилган. Эр хотинга нисбатан,
ҳақорат эмас, балки сен фалон шахс билан фалон ишлар билан шуғиллагиб юрибсан
деб, хотини соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда тухмат қилса, биз эрни
қайси модда бўйича жавобгарликка тортамиз?
Агарда, хотини соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда унинг шаъни ва
қадр-қимматини таҳқирласа, МЖТК 59
2
-моддасининг 1-қисми билан жавобгарлик
келиб чиқади (базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача
миқдорда жарима солишга ёки ўн суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб
`
62
бўлади). Жавобгарликка тортилганидан сўнг, яна шу қилмишни содир этса, ЖК 126
1
-
моддасининг 1-қисми билан жавобгарликка тортилади (базавий ҳисоблаш
миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима ёки 160 соатдан 300
соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан
жазоланади).
Мазкур ҳолатда, МЖТК 59
2
-моддасининг 1-қисмида ҳам ЖК 126
1
-моддасининг 1-
қисмида ҳам “соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда тухмат қилиш” назарда
тутилмаганлиги сабабли, тегишли тарзда туҳмат учун жавобгарлик белгиланган
МЖТК нинг 40-моддаси (базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан
60 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади) ва ЖКнинг 139-моддаси
бўйича жавобгарлик келиб чиқади (базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача
миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ
тузатиш ишлари билан жазоланади). Мазкур ҳолатда ҳам, жазолар бир-бирдан
фарқланишини кузатишимиз мумкин. Шу нуқтаи назаридан, қилмишга адолатли жазо
тайинлаш мақсадида, МЖТК 59
2
-моддасининг 1-қисмига, ЖК 126
1
-моддасининг 1-
қисмига “тухмат қилиш”ни ҳам киритилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
2) Эр хотинининг олий ўқув юртига кирганлигидан ранжиб, ўқимайсан, ахир
уйдаги қария ота онамга ким қарайди, дея хотинининг таълим олишга оид ҳуқуқини
амалга оширишга тўсқинлик қилса ёки вояга етмаган фарзандига нисбатан шу важлар
билан умумий ўрта таълим олишига тўсқинлик қилса, қилмишга қандай баҳо
берилади?
Эр хотинининг олий ўқув юртига кирганлигидан ранжиб, ўқимайсан, ахир уйдаги
қария ота-онамга ким қарайди, дея хотинининг ўқишига тўсқинлик қилса, МЖТК 59
2
-
моддаси билан (базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача
миқдорда жарима солишга ёки ўн суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб
бўлади), жавобгарликка тортилганидан сўнг, бир йил ичида яна шу қилмишни содир
этса,
ЖК 126
1
-моддасининг 1-қисми билан жавобгарликка тортилади (базавий ҳисоблаш
миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима ёки 160 соатдан 300
соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан
жазоланади).
Ота вояга темаган фарзандига нисбатан умумий ўрта таълим олишига тўсқинлик
қилса, МЖТК 47-моддаси 5-қисми билан жавобгарликка тортилади (базавий ҳисоблаш
миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади). Бу ҳолат жавобгарликка тортилганидан сўнг, бир йил ичида такрор содир
этилганида эса, ЖК бўйича жиноий жавобгарлик эмас, балки МЖТК 47-моддаси 6-
қисми билан жавобгарлик келиб чиқади (базавий ҳисоблаш миқдорининг
15 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача
муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади).
Мазкур ҳолатда ҳам кўришимиз мумкинки, болага нисбатан таълим олишга оид
ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш учун жавобгарлик аёлга нисбатан
шундай қилмиш учун жавобгарликка нисбатан анча енгил ҳисобланмоқда. Бу эса,
бизнингча, одиллик принципига зиддир. Шу нуқтаи назардан ҳам, ЖК 126
1
-моддаси 1-
`
63
қисми ва МЖТК 59
2
-моддаси 1-қисмига жабрланувчи сифатида болани ҳам киритиш
мақсадга мувофиқ.
Оғирлаштирувчи белгилар билан боғлиқ ҳолат.
ЖК 126
1
-моддасининг 2-,3-,4
қисмларида бола жабрланувчи сифатида мустаҳкамланган. Бироқ, мазкур модда 7-
қисми “б”-бандида вояга етмаган шахс атамасидан фойдаланилган. Бу икки тушунча
бир маънони англатадими, нега икки хил тушунчадан фойдаланилган? Шундан келиб
чиққан холда, яна бир савол туғилади, иккита вояга етмаган фарзандига ўртача оғир
тан жароҳати етказиш ва оғир тан жароҳати етказиш холатида ота-онанинг
ҳаракатларига қандай баҳо берилади?
“Бола” ва “вояга етмаган” тушунчалари бир маънони англатади,
бола
(болалар)
— ўн саккиз ёшга тўлгунга (вояга етгунга) қадар бўлган шахс (шахслар)[2].
Бироқ, мазкур модда доирасида бу тушунчаларнинг иккиси ҳам қўлланилган. “Бола”
атамаси мазкур моддага 2024 йил октябрь ойида киритилган бўлса, “вояга етмаган”
атамаси мазкур модда киритилган пайтда, яъни 2023 йил апрель ойидаги модда
матнида бор эди.
Ота ёки онанинг битта вояга етмаган фарзанди(бола)га ўртача оғир тан жароҳати
етказгани учун ЖК 126
1
-моддаси 4-қисми билан жавобгарлик келиб чиқса, иккита
вояга етмаган фарзанди(бола)га ўртача оғир тан жароҳати етказгани учун ЖК 126
1
-
моддаси 5-қисми “а”-банди (икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан) билан
жавобгарлик келиб чиқади.
Ота ёки онанинг иккита вояга етмаган фарзанди(бола)га оғир тан жароҳати
етказгани учун жавобгарлик масаласи бироз муаммоли. Чунки 126
1
-моддаси 6-қисмида
қасддан баданга оғир шикаст етказиш учун жавобгарлик назарда тутилган, бироқ
жабрланувчилар доираси “бола”ни қамраб олмайди.
Модданинг 7-қисми “б”-бандида эса, “вояга етмаган шахсга нисбатан” ушбу
модданинг 6-қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этганлик учун
жавобгарлик белгиланган. Демак, бу ҳолатда, “вояга етмаган шахсга нисбатан” асосий
таркибда (6-қисмда) эмас, балки оғирлаштирувчи белги сифатида 7-қисмда келмоқда.
“Икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан” оғирлаштирувчи белгиси эса, мазкур
модданинг 8-қисми “а”-бандида келтирилган. Яъни, ушбу модданинг 6-қисмида
назарда тутилган ҳаракатлар икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан содир этилганида
мазкур модданинг 8-қисми “а”-банди билан жавобгарлик келиб чиқади. Мазкур модда
6-қисмида эса, бола жабрланувчи сифатида назарда тутилмаган. Демак, иккита вояга
етмаган фарзандига оғир тан жароҳати етказиш учун жавобгарликка тотишда
муаммоли вазият келиб чиқади.
Шу нуқтаи назардан, квалификация билан қийинчиликларни бартараф этиш
мақсадида мазкур моддага тегишли ўзгартиришларни киритиш мақсадга мувофиқ.
Санкция қисми билан боғлиқ ҳолат.
ЖК 126
1
-моддаси махсус норма сифатида
киритилганлигини кузатишимиз мумкин. Мазкур моддаданинг санкция қисмларини
бошқа ўхшаш моддалар санкция қисмлари билан таққослаганда ҳақиқатда оғирроқми?
Мазкур моддаданинг санкция қисмларини бошқа ўхшаш моддалар санкция
қисмлари билан таққослаганимизда шу ҳолат маълум бўлдики, ҳақиқатда мазкур
модда санкциялари бошқа моддалардагига, яъни ЖК 109-, 105-, 104-моддалар
`
64
санкцияларига нисбатан оғирроқ ҳисобланади. Фақатгина ЖК 105-моддаси (Қасддан
баданга ўртача оғир шикаст етказиш)нинг оғирлаштирувчи 2-қисми ва 126
1
-
модданинг қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказишнинг оғирлаштирувчи
белгилари назарда тутилган 5-қисми санкциялари бир хил бўлиб, 3 йилдан 5 йилгача
озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланиши назарда тутилган. Шу нуқтаи назардан, музкур ҳолатда, ЖК 126
1
-
модданинг 5-қисми санкциясини ЖК 105-моддаси нинг оғирлаштирувчи 2-қисми
санкциясига нисбатан оғирроқ қилиб белгилаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Ўхшаш моддалардаги оғирлаштирувчи белгилар билан боғлиқ ҳолат.
ЖК
126
1
-моддасининг
5-,7-8-қисмларида
ва
104-105-моддаларининг
тегишли
қисмларидаги оғирлаштирувчи белгилар нуқтаи назаридан нима фарқли жихатларни
мавжуд?
126
1
-моддасининг 5-,7-8-қисмларида ва 104-105-моддаларининг тегишли
қисмларидаги оғирлаштирувчи белгилар қиёсланганида шу ҳолат маълум бўлдики,
126
1
-моддасининг 5-,7-8-қисмларида назарда тутилган оғирлаштирувчи белгилар
билан содир этилган қилмишлар учун модда санкцияси 104-105-моддаларининг
тегишли қисмларидаги оғирлаштирувчи белгилар билан содир этилган қилмишлар
учун санкцияларга нисбатан оғирроқ қилиб белгиланган. Бироқ, ЖК 104-105-
моддаларининг тегишли қисмларидаги оғирлаштирувчи белгиларнинг барчаси ҳам
ЖК
126
1
-моддасининг 5-,7-8-қисмларида назарда тутилмаган. Масалан, 104-моддаанинг 2-
қисмида назарда тутилган “инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш мақсадида”
оғирлаштирувчи белгиси ЖК 126
1
-моддасининг 7-8-қисмларида назарда тутилмаган.
Масалан, инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш мақсадида эр ўз
хотинига қасддан баданга оғир шикаст етказса, қилмишни 126
1
-модданинг
6-қисми билан квалификация қилишга тўғри келади, чунки 7-8-қисмларда бундай
оғирлаштирувчи белги назарда тутилмаган. 104-модданинг 2-қисми “и”-бандида эса,
“инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш мақсадида” оғирлаштирувчи белгиси
назарда тутилган. Натижада, ўз хотинига бундай мақсадда қасддан баданга оғир
шикаст етказиш (ЖК 126
1
-моддаси 6-қисми санкциясига кўра, 5 йилдан 7 йилгача
озодликдан маҳрум қилиш) қўшнинг хотинига шундай мақсадда қасддан баданга оғир
шикаст етказиш (ЖК 104-моддаси 2-қисми санкциясига кўра, 5 йилдан 8 йилгача
озодликдан маҳрум қилиш)га нисбатан енгилроқ жавобгарликни келтириб чиқаради.
Бу эса, бошқа оғирлаштирувчи ҳолатларда оғирроқ жазо назарда тутилганлигига
қарамасдан, мазкур ҳолатда енгилроқ жазо назарда тутилганлигини кўрсатади.
Бизнингча, бу одиллик принципига зид бўлиб, мазкур модданинг 7-қисмида “инсон
аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш мақсадида” оғирлаштирувчи белгисининг
назарда тутилиши мақсадга мувофиқдир.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
`
65
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.08.2024 йилдаги “Иш ҳақи,
пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-108-сон Фармони,
https://lex.uz/docs/7059431
2.
Ўзбекистон Республикасининг 07.01.2008 йилдаги “Бола ҳуқуқларининг
кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-139-сон Қонуни. https://lex.uz/ru/docs/1297315