Авторы

  • Гулмира Чориева
    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdift.132908

Аннотация

Сувчечак (Varicella) — герпесвируслар оиласига мансуб Varicella Zoster вируси орқали юқадиган юқори контагиоз касаллик. Инфекциянинг юқумлилик индекси 87–90% бўлиб, эмланмаган шахслар билан контактда деярли барча ҳолларда юқади. У асосан болаларда кузатилса-да, катталар ва ҳомиладор аёлларда оғир кечиши, пневмония, энцефалит ва ўлим ҳолатларига олиб келиши мумкин.


background image

`

84

СУВЧЕЧАККА ҚАРШИ ЭМЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН УЧУН

ДОЛЗАРБЛИГИ

Чориева Гулмира

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

https://doi.org/10.5281/zenodo.16811661

Аннотация

Сувчечак (

Varicella

) — герпесвируслар оиласига мансуб

Varicella Zoster

вируси

орқали юқадиган юқори контагиоз касаллик. Инфекциянинг юқумлилик индекси 87–
90% бўлиб, эмланмаган шахслар билан контактда деярли барча ҳолларда юқади. У
асосан болаларда кузатилса-да, катталар ва ҳомиладор аёлларда оғир кечиши,
пневмония, энцефалит ва ўлим ҳолатларига олиб келиши мумкин.

ЖССТ маълумотларига кўра, сувчечак дунёда ҳар йили 4,2 млн.гача оғир ҳолатлар

ва тахминан 4200 ўлимга сабаб бўлади.

Тадқиқот мақсади.

Ушбу тадқиқотнинг мақсади — сувчечак (

varicella

) касаллиги

билан боғлиқ эпидемиологик ҳолатни таҳлил қилиш, унинг тарқалиш динамикасини
аниқлаш, Ўзбекистон шароитида эмлашга бўлган эҳтиёжни баҳолаш ҳамда сувчечакка
қарши вакциналарнинг бошқа мамлакатлардаги самарадорлиги ва қўлланиш
тажрибасини ўрганиш.

Материал ва методлар.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат

саломатлиги қўмитаси томонидан 2020–2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида
қайд этилган сувчечак ҳолатлари бўйича расмий эпидемиологик маълумотлар
ўрганилди. Халқаро тажриба ва сувчечакка қарши эмлаш самарадорлиги тўғрисидаги
маълумотлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), АҚШнинг Соғлиқни сақлаш
маркази (CDC), Япония, Жанубий Корея, Германия ва Россиядаги миллий эмлаш
дастурларига оид илмий мақолалардан олинди.

Натижалар.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида қўлланилаётган “Окавакс” ва

“Варилрикс” каби тирик вакциналар (штамм Oka ва MAV/06) клиник тадқиқотлар ва
амалий тажрибада юқори иммуногенлик ҳамда хавфсизликка эгалиги билан
тасдиқланган. АҚШ тажрибаси шуни кўрсатадики, миллий эмлаш дастури жорий
этилгандан сўнг сувчечак билан боғлиқ шифохонага ётқизиш ҳолатлари 94% га, ўлим
ҳолатлари эса 97% га қисқарган.

Миллий эмлаш дастурлари жорий этилган бошқа мамлакатларда касалланиш 80–

90% га, сувчечак билан боғлиқ шифохонага ётқизиш ҳолатлари 85–95% га камайган.
Сувчечакка қарши эмлаш 40 дан ортиқ мамлакатларнинг миллий календарга
киритилган бўлиб, икки дозали схема (биринчи доза — 12–18 ойда, иккинчи — 4–6
ёшда) 70–90% гача касалланишни ва 80% гача шифохонага ётқизилишларни
камайтирган.

2020 йилда Ўзбекистонда сувчечакнинг кўрсаткичлари (100 минг аҳолига сонига

нисбатан) 7,4 тани ташкил этган бўлиб, 2024 йилга келиб эса бу кўрсаткич 14,6 ташкил
этди. Бу сўнгги 5 йил ичида касаллик икки баравар кўпайганини кўрсатади. Халқаро
тажриба шуни кўрсатмоқдаки, сувчечакка қарши эмлаш самарали равишда
касалланишни ва асоратлар сонини камайтиради. Шу сабабли Ўзбекистонда ҳам хавф


background image

`

85

гуруҳларини қамраб олган ҳолда пилот лойиҳалар асосида эмлашни жорий этиш
мақсадга мувофиқдир.

Хулоса.

Сувчечак Ўзбекистонда аҳоли саломатлиги учун долзарб бўлиб қолмоқда,

охирги беш йилда касалланиш кўрсаткичи икки баравар ошган. Жаҳон амалиёти шуни
кўрсатадики, икки дозали вакцинация касалланиш ва сувчечак билан боғлиқ
шифохонага ётқизиш ҳолатларини сезиларли даражада камайтиради. АҚШ, Европа ва
Осиё мамлакатлари тажрибаси, шунингдек ЖССТ тавсиялари, эмлашнинг юқори
самарадорлиги ва хавфсизлигини тасдиқлайди. Шунинг учун Ўзбекистонда хавф
гуруҳларини қамраб олган ҳолда пилот эмлаш лойиҳаларини амалга ошириш ва
келгусида уларни миллий эмлаш дастурига киритиш эпидемиологик вазиятни
яхшилашнинг мақбул йўли ҳисобланади.