`
73
ДАВЛАТ ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИГИ АСОСИДА ХУСУСИЙ
ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ХОРИЖ
ТАЖРИБАСИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Тохиров Жахонгир Махмуджон ўғли
Наманган муҳандислик технология
институти тадқиқотчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15342164
Ҳозирги кунда ривожланган мамлакатлар тажрибасидан шуни кузатишимиз
мумкинки, давлат-хусусий шериклик (ДХШ) муносабатлари мамлакат иқтисодиётини
ривожлантириш, йирик инфраструктура лойиҳаларини самарали амалга ошириш
мамлакатда ижтимоий инфратузилмани яхшиланишида катта рол ўйнамоқда. Бу
борада ривожланаётган давлатлар тажрибасини ўрганиш ва улардаги амалиётларни
мамлакатимизга жорий этиш муҳим вазифалардан саналади. Хусусан, G20
мамлакатлари ҳамда бошқа ривожланган ва ривожланаётган давлатларнинг давлат-
хусусий шериклик муносабатлари борасида тажрибаларини ўрганиб, бевосита, бу
борадаги муваффақиятли амалиётларни мамлакатимизга жорий этиш, айниқса,
аҳамиятлидир.
Мамлакатимизнинг иқтисодий ўсишида тўсқинлик қилиши мумкин бўлган
асосий омиллар транспорт, энергетика, коммунал хизматлар каби инфратузилма
тармоқларининг етарлича ривожланмаганлигидадир. Шунингдек, ушбу тармоқларда
инфратузилма объектларини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича зарур
инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларнинг етишмаслиги ва
замонавий теҳнологияларни жалб этиш даражасининг пастлиги асосий муаммолардан
ҳисобланади. Бундай муаммоларни ҳал этишда дунё амалиётида энг самарли
усуллардан бири давлат-хусусий шериклик асосида инвестицион лойиҳаларни амалга
ошириш ҳисобланади.
Турмуш фаровонлигини белгиловчи инфратузилма объектларини яратиш, сақлаб
туриш билан боғлиқ харажатларга ҳар йили дунё бўйича катта маблағ сарфланади.
Аммо, бу харажатларни қилмасликнинг ҳам иложи йўқ. Агар рақамларга ва прогноз
кўрсаткичларга эътибор қаратадиган бўлсак, дунё мамлакатлари айнан мана шу
тармоққа жуда катта эътибор қаратаётганлигини гувоҳи бўламиз.
Замонавий дунёда давлат ва хусусий бизнес муносабатлари соҳасида иккитага
принципиал ҳар хил методика бўйича ҳам, институционал схемасида юз бераётган туб
ўзгаришлар бўйича ҳам ажратилади.
Биринчиси мавжуд институционал муҳитнинг ўзгартирилган мақсадларга,
устивор йўналишларга ва давлатнинг иқтисодий фаолияти шароитларига
структуравий мослашишни ўзида акс эттиради. Амалдаги институтларда давлат ва
хусусий бизнес шерикчилиги янги принциплари, норма ва қоидаларининг ишлаб
чиқилиши ва вужудга келиши ёхуд давлатни тартибга солишнинг эълон қилинган
янги иқтисодий сиёсати (Буюк Британия, Янги Зеландия, Аргентина, Лотин Америкаси
бошқа мамлакатлари) контекстида юз беради.
Иккинчиcи бозор иқтисодиётига мос институтларнинг “нолдан” бошлаб
шаклланиши билан ва давлатнинг хўжалик ҳаётидаги янги ўрнига боғлиқ. Бу схема
`
74
собиқ социалистик мамлакатларда, МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларида, айрим
ривожланаётган мамлакатларда амалга оширилади.
Дунё амалиётида етарлича миқдорда молиявий механизмлар мавжуд, улар
ҳисобига давлат-хусусий шерикчилиги амалга оширилади. Улардан энг асосийлари
қуйидагилар ҳисобланади:
-
ҳар хил даражадаги бюджет маблағлари;
-
давлат корхоналари ва муассасалари маблағлари;
-
мамлакат иқтисодиёти хусусий сектори маблағлари;
-
жамоат ва нотижорат структуралар маблағлари;
-
молия-кредит муассасалари кредит ресурслари;
-
қўшма корхоналар қимматли қоғозлари эмиссияси; хорижий давлат ва хусусий
инвесторлар маблағлари;
-
жисмоний шахслар маблағлари ва бошқа манбалар (масалан, халқаро молия
ташкилотлари).
Ривожланган
мамлакатлар
тажрибасида
иқтисодиётнинг
муҳим
инфратузилмавий тизимида давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликнинг
концессион шакли мазкур тизимнинг янада тараққий этишига ҳамда мамлакат
хизматлар бозорининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатаётганлиги кўринмоқда.
Ҳозирги кунда давлат ва хусусий сектор муносабатларида концессиялар
ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисмига айланиб бормоқда.
Концессия - давлат-хусусий шерикликнинг шаклларидан бири бўлиб, бунда
давлат хусусий шерикка концессия шартномасида назарда тутилган хўжалик
фаолиятининг муайян турини амалга ошириш учун рухсатнома берган ҳолда мол-
мулкни ва ер участкаларини тақдим этади
Концессион келишувлар, одатда амал қилиш муддатининг давомийлиги билан
тавсифланади (ўртача бир неча ўн йил). Дунё тажрибасининг кўрсатишича
инфратузилмадаги концессион келишувлар қуриш (реконструкция қилиш) ва уни
эксплуатация қилиш даврларини, яъни, анча узоқ муддатни қамраб олади. Масалан,
Буюк Британия, Португалия, Италия ва Нидерландияда концессияси одатда 30 йил,
Испанияда – 75 йил, энг кам муддат Финландияда – 15 йил муддатга тузилади. Бир
қатор давлатларнинг қонунчилигида Концессион келишувлар маълум муддатга тузиш
тартиби жорий қилинган.
Россия
қонунчилигида
концессион
келишувларнинг
муддати
аниқ
белгиланмаган. “Концессион келишувлар тўғрисида”ги Федерал қонунда концессион
келишувларни амал қилишининг максимал муддати белгиланмаган, балки қонунинг 6-
моддасида “концессион келишувларнинг муддати концессион келишув асосида
қурилаётган объектни барпо этиш ёки реконструкция қилиш муддатига, концессион
келишув асосида қурилаётган объектни барпо этиш ёки реконструкция қилишга
сарфланаётган инвестиция ҳажмига, бу инвестицияларни ўзини-ўзи қоплаш муддатига
ва концессион келишувда иштирок этувчи концессионернинг шартномадаги
мажбуриятларига боғлиқ ҳолда белгиланади” – деб кўзда тутилган [2].
Ривожланган мамлакатлари тажрибасида қуйидаги концессия моделлари энг
кенг тарқалган:
`
75
ВООТ (
Built, Own, Operate, Transfer / қуриш ҳуқуқи – эгалик қилиш ҳуқуқи -
фойдаланиш ҳуқуқи - топширишнинг мажбурийлиги);
ВОТ
(Built, Operate, Transfer / қуриш – фойдаланиш - топшириш) – ушбу ДХШ
модели объект қуришини, ишга туширишдан олдин синовдан ўтказишни ва ишнинг
дастлабки босқичида лойиҳани умумий бошқариш учун маблағлар ажратишни назарда
тутади. Лойиҳанинг аксарияти камида 30 йил давом этади.
Тескари ВООТ
(давлат кейинчалик хусусий ҳамкорга фойдаланишга
топширадиган инфратузилмани яратиш учун зарур маблағларни шакллантиради,
кейинчалик эса хусусий ҳамкор унинг эгалигини қўлга киритади);
DBFO
(Design, Built, Finance, Operate / лойиҳалаш – қуриш - молиялаштириш -
фойдаланиш);
DCMF
(Design, Construct, Maintain, Finance / лойиҳалаш – қуриш – бошқариш -
молиялаштириш);
ВОО
(Built, Own, Operate / лойиҳалаш – фойдаланиш ҳуқуқи - фойдаланиш).
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги “Давлат-хусусий шериклик
тўғрисида”ги ЎРҚ-537-сон Қонуни. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон.
2.
Максимов В.В., Куркин П.Е. Использование концессионного механизма для
строительства федеральных автомобильных дорог с последующей эксплуатацией на
бесплатной основе.