182
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ
ШАРОИТИДА АУДИТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УСЛУБИЁТИ
Ш.Б. Хусанов
МЧЖ “Erkin Autit XXI” аудиторлик ташкилоти директори
https://doi.org/10.5281/zenodo.16315165
«Мустақил аудиторнинг умумий мақсадлари ва аудитни Аудитнинг халқаро
стандартларига мувофиқ ўтказиш
»
номли 200-сонли АХС га кўра Молиявий
Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари (МҲХС) бўйича тузилган молиявий ҳисобот аудити
бу ташқи аудитор томонидан амалга ошириладиган мустақил текширув бўлиб, у
молиявий ҳисоботнинг ишончли-лиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида
ўтказилади.
Аудитор мустақил текширувга киришар экан МҲХСларини Бухгал-терия
ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС)дан фарқини ва уларни молиявий
ҳисоботларни тузишга таьсирини яхши билиши лозим.
Аудиторлик текширувини ўтказиш жараёнида аудитор рискларни тўғри
белгилаши учун МҲХС билан БҲМС ўртасидаги билиши лозим бўлган фарқларни
муҳимларини келтириб ўтамиз
Маълумотларни фойдаланувчилари бўйича:
МҲХС бўйича тайёрланган молиявий ҳисобот маьлумотларининг фойдала-
нувчилари бўлиб–маҳаллий ва хорижий инвесторлар ҳамдамулк эгалари юзага чиқса ,
БҲМС бўйича шакллантирилган маълумотларнинг асосий фойдала-нувчилари эса
асосан фискал идоралар- банк, солиқ, статистикавхк идоралар ҳисобланади.
Транзакцияни акс эттириш шакли бўйича.
МҲХСда молиявий муомалаларни қайд этишда уларнинг иқтисодий мазмуни
муҳим аҳамиятга эга. Миллий ҳисоб қоидаларида эса ҳужжатли шакл устунлик қилади,
хўжалик муомаласини бажарувчи шахснинг субъектив мулоҳазаси мутлақо инобатга
олинмайди.
Ҳисобот валютаси.
Халқаро қоидаларга кўра, ҳисобот тузаётган пайтда компания унинг
кўрсаткичларини даромад оладиган валютада акс эттириши мумкин. БҲМС эса
ҳисоботни фақат ўзбек сўмида тайёрлашни талаб қилади.
Молиявий воситаларни мулкнинг махсус тури сифатида тасарруф этиш.
МҲХС молиявий воситаларни - капитал, активлар ва мажбуриятларни алоҳида
гуруҳга ажратади. Ўзбекистон миллий бухгалтерия стандартлари молиявий
воситаларни ва МҲХСда катта аҳамият касб этувчи хосила молиявий воситаларни
алоҳида шакллантиришни назарда тутмайди. Баланс ҳисоботида фақат ушбу активлар
ва пассивлар гуруҳлари бўйича ҳисобварақларнинг қолдиқлари кўрсатилади.
Ҳисобот даври.
Халқаро стандартларга мувофиқ, ҳисобот даврини компаниянинг ўзи
фаолиятининг хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон республикасида у аниқ белгиланган - 1 январдан 31 декабргача.
Даромадлар ва харажатлар.
183
МҲХСда даромадлар ва харажатларни мослиги тамойилига қатъий риоя
қилинади. БҲМС бўйича ҳисобот тузилганда бу тамойилдан фойдала-ниш имконияти
чекланган.
Солиқ базаси.
МҲХС қоидаларига кўра, активлар қийматини сўндириш усуллари компания
раҳбари томонидан танланиши мумкин. Миллий стандартларига кўра эса, солиқ
базасини аниқлаш тартиби қатьий белгилаб қўйилган.
Фоиз даромади.
Халқаро қоидалар шартнома бўйича самарали фоиз ставкасини назарда тутади,
уни қайта ҳисоблаш мумкин. БҲМС хўжалик юритувчи субьектлар ўртасида
тузиладиган шартномалардасамарали фоиз ставкасини қўллашни назарда тутмайди.
Aдолатли қиймат тушунчаси.
13-сонли МҲХСга кўра, адолатли қиймат ташкилотнинг активларини баҳолаш
жараёнида ишлатилади. Миллий стандартлар эса мулкни олинган ҳужжат-ларга
мувофиқ белгиланадиган қийматда баҳолашни назарда тутади .
МҲХС ларни қўллаш шароитида аудитни ХАС асосида ўтказиш мижоз компания
фаолияти узлуксизлиги ҳақидаги фараздан молиявий ҳисоботларни тайёрлашда тўғри
фойдаланганини аниқлашдан бошланади.
МҲХСни қўллаш шароитида ХАС асосида аудитни ўтказиш шароитида аудитор
учун энг кўп вақт сарфи ва рискларни келтириб чиқарувчи йўналиш бу асосий
воситалар шаклидаги моддий активларлaрни ҳисобда ва ҳисоботда тўғри акс
эттирилганлигини текширишдир.
МҲХС шароитидаги аудитнинг мураккаб, масьулиятли ва рисккаэга бўлган
йўналишларидан бири бу мижоз корхоналарида асосий воситаларни қадрсизланиши
бўйича тестларни тўғри ўтказилганлигини текширувдан ўтказишдир. Чунки,
активларни адолатли қиймати бўйича баҳолаш МҲХСга ўтиш пайтида мураккаб
тадбирлардан бири ҳисобланади. Бунда, асосий қийинчилик компания балансидаги
асосий воситаларни адолатли қийматда баҳолаш бўлиб, у катта миқдордаги вақт ва
пул маблағлари сарфини талаб қилади. Бу йўналишни малакали тарзда аудиторлик
текширувидан ўтказиш учун аудиторнинг ўзи мазкур жараённи амалга ошириш
тартибини чуқур билиши лозим. Ушбу масала “Активларнинг қадрсизланиши” номли
36-сонли БҲХСда кенг ва тушунарли тарзда акс эттирилган.Ушбу Стандартнинг
мақсади тадбиркорлик субъекти томонидан қўлланиладиган шундай тартибларни
белгилашдан иборатки, бунда унинг активлари уларнинг қопланадиган қийматидан
ортиқ бўлмаган суммада ҳисобга олиниши таъминланади. Активнинг баланс қиймати
активдан фойдаланиш ёки уни сотиш орқали қопланадиган қийматидан ошса, ушбу
актив ўзининг қопланадиган қийматидан ошган суммада ҳисобга олинган бўлади.
Агарда ушбу холат юз берса, актив қадрсизланган деб ҳисобланади ва мазкур Стандарт
тадбиркорлик субъектидан қадрсизланиш бўйича зарарни тан олишни талаб этади.
Бизнинг фикримизча, дебиторлик қарзларини текширишда аудитор аудит
ўтказиш дастурида бу борада қуйидагиларни назарда тутиши лозим
•
Ҳисоб сиёсатида тасдиқланган шубҳали қарзлар бўйича захираларни ҳисоблаш
тамойилларини кўриб чиқинг.
184
•
Текширилаётган давр бошида ва охирига дебиторлар рўйхатини ва ҳар бир
дебиторлик қарзи бўйича қолдиқларни олиш.
•
Ҳар бир қарздор учун дебиторлик қарзлари айланмасини ҳисоблаб чиқиш. Агар
дебиторлар сони кўп бўлса унда уларнинг йириклари бўйича бу муомалани амалга
ошириш.
•
Мутахассислар билан суҳбатлашган ҳолда қандай ўртача дебиторлик қарзлари
айланмаси корхона учун нормал деб ҳисобланишини аниқлаш.
•
Асосий дебиторлар билан тузилган шартномалар асосида дебиторлик қарзларини
тўлаш бўйича ўртача шартнома муддатини аниқлаш
•
Aйланма муддати шартномада кўрсатилган тўлов муддатидан ва/ёки корхона
учун ўртача нормал даврдан сезиларли даражада узоқроқ бўлган дебиторлик
қарзларини аниқлаш.
•
Олдинги босқичда белгиланган дебиторлик қарзларини тўланишини аниқлаш
учун кейинги ҳисобот даврида амалга оширилган хўжалик муомалаларини кўриб
чиқиш.
•
Агар кейинги хисобот даврида йирик дебиторларнинг айримлари бўйича тўлов
амалга оширилмаган тақдирда, “хавфли” қарзлар реестрини тузиш ва уларни тўлов
эҳтимоли ҳақида тушунтириш олиш учун корхона раҳбарияти-га сўров юбориш.
•
Олинган маълумотлар ва шубҳали қарзлар бўйича резерв бўйича қабул қилинган
ҳисоб сиёсати тамойиллари асосида захирага баҳо бериш.
•
Амалга оширилган барча харакатларни ҳужжатлаштириш.
Умуман олганда аудитор бу борада малакали хулоса чиқариши учун МҲХС ни
мукаммал тарзда ўрганиб чиқиши ва уни тўғри қўллай олиши лозим.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
“Мустақил
аудиторнинг
умумий
мақсадлари
ва
аудитни
Аудитнинг халқаро стандартларига мувофиқ ўтказиш”
номли 200-сонли АХС.
https://gov.uz/uz/imv/news/view/16015
2.
“Ҳаққоний
қийматни
баҳолаш”
номли
13-сонли
МҲХС.
https://finotchet.ru/articles/100/
3.
“Активларнинг
қадрсизланиши”
номли
36-сонли
БҲХС,
https://gov.uz/uz/imv/news/view/16015