63
ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИДА МАНФААТЛАР
ТЎҚНАШУВИНИ БОШҚАРИШ АСОСЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
МАСАЛАЛАРИ
Сафаров Т.У.
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг
Коррупцияга қарши курашиш илмий-ўқув маркази прокурори.
e-mail: t.safarov@proacademy.uz
тел.: (71) 207-04-96
https://doi.org/10.5281/zenodo.14059907
Аннотация
: Мақолада давлат харидлари соҳасидаги манфаатлар тўқнашуви ва
қонунбузилиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотлар кўриб чиқилган. Мазкур ҳолатларни
бартараф этиш учун вазирлик ва идораларга 30 дан ортиқ тақдимнома киритилган.
Шунингдек, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муаммоларни тартибга солиш ва
олдини олиш мақсадида одоб-ахлоқ комиссиялари ва махсус бўлинмалар фаолияти
тўғрисида ҳамда ҳужжатларда манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар бўйича
хулосалар ва таклифлар киритиш, манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар қилмаган
ходимларга жавобгарликка тортиш, шунингдек, манфаатлар тўқнашувининг олдини
олиш бўйича қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш тавсия этилган.
Калит сўзлар
: манфаатлар тўқнашуви, одоб-аҳлоқ комиссияси, махсус бўлинма,
коррупцияга қарши ички назорат тузилмалар
ПРОБЛЕМЫ ФОРМИРОВАНИЯ ОСНОВ УПРАВЛЕНИЯ КОНФЛИКТОМ
ИНТЕРЕСОВ В ГОСУДАРСТВЕННЫХ ОРГАНАХ И ОРГАНИЗАЦИЯХ
Аннотация
: В статье рассмотрены вопросы конфликтов интересов и случаев
правонарушений в сфере государственных закупок. Для устранения этих ситуаций в
министерства и ведомства было направлено более 30 представлений. Также
рассматриваются вопросы организации деятельности этических комиссий и
специализированных
подразделений,
направленных
на
регулирование
и
предотвращение проблем, связанных с конфликтами интересов, а также предложения и
выводы, касающиеся случаев конфликта интересов. В статье рекомендуется привлекать
к ответственности сотрудников, не сообщивших о конфликте интересов, а также
принимать меры, соответствующие законодательству, для предотвращения таких
конфликтов.
Ключевые слова
: конфликт интересов, этическая комиссия, специализированное
подразделение, внутренние структуры антикоррупционного контроля.
ISSUES OF FORMING THE FOUNDATIONS OF CONFLICT OF INTEREST
MANAGEMENT IN PUBLIC AUTHORITIES AND ORGANIZATIONS
Abstract
: The article examines issues related to conflicts of interest and cases of legal
violations in the field of public procurement. In order to address these issues, more than 30
representations have been sent to ministries and agencies. The article also discusses the
activities of ethics commissions and specialized departments aimed at regulating and
preventing issues related to conflicts of interest, as well as conclusions and proposals
concerning cases of conflict of interest. The article recommends holding employees accountable
64
for failing to report conflicts of interest, and taking legislative measures to prevent such
conflicts.
Keywords
: conflict of interest, ethics commission, specialized department, internal anti-
corruption control structures.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботига кўра, биргина 2021
йилда давлат харидларини амалга ошириш жараёнида 763 та ҳолатда 971,1 миллиард
сўмлик манфаатлар тўқнашуви ва бошқа қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Мазкур
муаммоларни бартараф етиш мақсадида тегишли вазирлик ва идораларга 30 дан ортиқ
тақдимномалар киритилди
1
.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти якунларига кўра, 2022 йилда
биргина давлат харидлари соҳасида 1030 та мансублик ва манфаатлар тўқнашуви
ҳолатлари аниқланган бўлиб, ушбу ҳолатлар бўйича тузилган шартномалар қиймати 72
миллиард сўмни ташкил етади. Хусусан, биргина Бухоро вилоятида 340 та,
Сурхондарёда 155 та, Самарқандда 277 та, Фарғонада 158 та, Қашқадарёда 66 та ҳолатда
давлат харидлари шартномалари мансублик ва манфаатлар тўқнашуви билан
тузилган.
2
.
Мазкур ҳолатларни бартараф этиш нафақат давлат харидлари соҳасида долзарб
эканлигини, балки бошқа муносабатларда вужудга келадиган
Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар
манфаатлар тўқнашуви билан
боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасида:
ходимлар томонидан мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабардор қилиш
тизимини ташкил этади;
эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг ва мавжуд
манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарноманинг белгиланган шаклини ўзининг
расмий веб-сайтларига жойлаштиради;
манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарорларни
белгиланган тартибда ўзгартиради ёки бекор қилади;
Агарда махсус бўлинма томонидан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда
қабул қилинган қарор ёки битим аниқланган бўлса, ушбу вазият юзасидан қарорни ёки
битимни хизмат текшируви хулосаси натижаси бўйича қонунчилик ҳужжатларида
белгиланган тартибда ўзгартиради ёки бекор қилиши мумкин. Агарда бунда, қабул
қилинган қарор ёки тузилган битим бўйича иккинчи тараф фойда олмаган бўлса.
манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битимларни ўзгартиради
ёки бекор қилади ёхуд бундай битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида
белгиланган тартибда судга даъволар билан мурожаат этади;
1
Об отчете о деятельности Счетной палаты Республики Узбекистан за 2021 год: постановление Сената
Олий Мажлиса Республики Узбекистан от 29 апреля 2022 г. № ПС–531–IV [Электронный ресурс]. – URL:
https://lex.uz/uz/docs/6000483
(Дата обращения: 16.06.2023).
2
2022 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш
бўйича олий таълим соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан [Электронный ресурс]. – URL:
(дата
обращения: 24.03.2023).
65
одоб-ахлоқ комиссияларининг ва махсус бўлинмаларнинг манфаатлар тўқнашуви
билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш бўйича фаолиятини ташкил этади;
давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда манфаатлар тўқнашувининг
олдини олиш бўйича ички идоравий тартибни белгилайди;
аниқланган манфаатлар тўқнашуви бўйича хизмат текширувининг холисона
ташкил этилишини ва унинг натижалари одоб-ахлоқ комиссиялари томонидан кўриб
чиқилишини таъминлайди;
манфаатлар тўқнашувининг олдини олишда ўрнак бўлаётган ходимларни
рағбатлантириш чораларини кўради;
манфаатлар тўқнашуви натижасида фуқароларга, ташкилотларга, жамиятга ёки
давлатга етказилган зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш, шунингдек аҳолининг
тегишли давлат органига ёки бошқа ташкилотга бўлган ишончини тиклаш чораларини
кўради.
Одоб-ахлоқ комиссияси:
давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими томонидан ушбу Қонунда белгиланган
талабларга риоя этилишини таъминлаш чораларини кўради;
манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан кўрилаётган чораларнинг
етарлилиги (тўғрилиги) ҳақидаги масалаларни кўриб чиқади;
мавжуд манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳоллар устидан коллегиал назоратни
амалга оширади;
ушбу Қонунда белгиланган талабларнинг давлат органи ёки бошқа ташкилот
ходимлари томонидан бузилишлари мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида хизмат
текшируви натижаларига кўра хулоса чиқаради;
манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар қилмаган, била туриб ёлғон ёки нотўғри
ахборот тақдим этган ёхуд бундай ахборотни яширган ходимни жавобгарликка тортиш
ҳақида давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг раҳбарига таклиф киритади.
Махсус бўлинма:
давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими томонидан аниқланган
манфаатлар тўқнашуви ҳоллари тўғрисидаги ахборотни умумлаштиради;
давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ушбу Қонун талабларини бузган
ходимига нисбатан хизмат текширувини ўтказади;
давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимлари ўртасида манфаатлар
тўқнашувининг олдини олиш юзасидан қонунчиликка мувофиқ тушунтириш ишларини
амалга оширади;
эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияларни, шунингдек
мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарномани кўриб чиқади, уларнинг
натижаларига кўра одоб-ахлоқ комиссиясига таклифлар киритади;
давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги
хабарлари муносабати билан манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги
тўғрисида хулоса беради;
давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда аниқланган манфаатлар тўқнашуви
ҳолларини таҳлил қилади ҳамда уларни тартибга солиш бўйича таклифларни ишлаб
чиқади;
66
давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда ушбу Қонун талабларига риоя
этилиши ҳолати тўғрисидаги ҳар йилги ҳисоботларни тайёрлайди ҳамда ҳисоботлар
унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлайди.
Мазкур махсус бўлинманинг вазифалари ташкилотларда кадрлар билан ишлаш
бўлинмалари ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари бирга амалга ошириб
келишади.
References:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: 2023 – 78.
2.
Ўзбекистон Республикасининг “Манафаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни
3.
Об отчете о деятельности Счетной палаты Республики Узбекистан за 2021 год:
постановление Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан от 29 апреля 2022 г. № ПС–
531–IV [Электронный ресурс]. – URL: https://lex.uz/uz/docs/6000483 (Дата обращения:
16.06.2023).
4.
2022 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида коррупцияга қарши курашиш ҳамда
унинг олдини олиш бўйича олий таълим соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан
[Электронный ресурс]. – URL: https://anticorruption.uz/uzc/item/2023/05/19/2022-yil-
va-joriy-yilning-otgan-davrida-korrupsiyaga-qarshi-kurashish-hamda-uning-oldini-olish-
boyicha-oliy-talim-sohasida-amalga-oshirilgan-ishlar-yuzasidan
(дата
обращения:
24.03.2023).