4
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ РИВОЖИДА ИНСОН ОМИЛИ
Абдувахабжан Мадаминов
Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти
“Аниқ ва табиий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14287880
Инновацион технологияларининг ривожи шахс шаклланишига, умуман олганда
инсон омилига қандай таъсир кўрсатмоқда? Ўтган даврларда одам бутун умри
давомида маълум бир худуд доирасида яшаган ва фақат унинг имкониятларидан
фойдаланган холос. Бугунга келиб эса қисқа вақт ичида қитъа ва океанларни босиб
ўтувчи трансатлантик авиалайнерларни, кўп уяли телефонларнинг яратилиши,
ЮНЕСКОнинг таърифича, дунёни "Глобал қишлоқ"қа айлантирувчи интернет - алоқа
компьютер тармоғининг барпо этилиши дунё интеграциясининг жадаллик билан
ривожланишига олиб келди. Натижада кўп жойларда бирлашиш, ягона худуд ташкил
этиш тенденцияси кучайди, "чегарасиз дунё", "дунё фуқароси" каби иборалар тез-тез
ишлатилиб турилибди. Буларнинг барчаси шахснинг ривожланиш билан, хусусан
унинг сиёсий маданияти билан чамбарчас боғлиқ.
Маънавий маданият ижтимоий вокелик сифатида синфлар ва давлатларнинг
пайдо бўлиши билан юзага келган.
Маънавий маданият ўз мазмуни ва моҳиятига кўра одамлар ижтимоий
фаолиятининг хосиласи, уларнинг сиёсий бунёдкорлиги ва фаоллигини аниқлаш
мезонидир.
Ижтимоий онги етук, чуқур ҳуқуқий билимли, мустахкам иймон – эътиқодли
шахсни, олди – қочди гаплар билан алдаб, йўлдан уриб, хар хил ақидалар таъсирига
олиб чалғитиб бўлмайди.
XX аср охири ва XXI асрнинг бошлари дунё бўйича инновацион
технологияларининг ривожланиш даври бўлди десак хато бўлмайди. Чунки, бу давр
ичида жуда катта тезлик билан олдинга силжиш кузатилди.
Жаҳондаги йирик корхона ва фирмалар, хусусан Майкрасофт фирмаси ҳам жуда
яхши ривожланиш босқичини босиб ўтди. Инновацион технологиялари соҳасида
кўплаб янгиликлар яратилди. Хусусан ўтган асрнинг охирларида шундай ахборот
воситаси яратилдики, бу ҳодиса жаҳон ахборот оламида ўзига хос бурилиш ясади. Бу
янги коммуникация воситаси — интернет эди.
Бундан йигирма йил муқаддам дунёда жами тўқсон минг интернет
фойдаланувчиси бўлган бўлса, бугунги кунда дунё аҳолисининг олтидан бир қисми
ушбу тармоқ имкониятларидан фойдаланмоқда.
Ахборий глобаллашув барча хусусий шахслар, компаниялар ва бирлашмаларга
ижтимоий-иқтисодий муаммоларни самарали ҳал этишда улкан имкониятлар яратади.
Инсониятнинг билими ўсишида, савдо-тижорат, маркетинг, туризм ва бошқа кўплаб
соҳаларни ўзлаштиришда интернет имкониятлари ва хизматларидан кўз юмиб
бўлмайди.
Биринчидан — ахборий глобаллашув натижасида бир миллат онгига бошқа бир
миллат маданияти, урф-одати ва ҳаёт тарзи сингиб бориши мумкин. Бунда
кинофилмлар, телесериаллар, қўшиқлар ва клиплар алоҳида ўрин тутади.
5
Иккинчидан — ахборий глобаллашув натижасида жаҳондаги камсонли халқ
тилларининг мавқеи пасайиши, ҳаттоки, айримларининг йўқолиб кетиши
кузатилмоқда.
Учинчидан — ахборий глобаллашув натижасида бир қатор йирик давлатлар дунё
ахборот оламида ҳукмронликка интила бошлайдилар. Натижада давлатлар бир-
бирини ички ва ташқи ахборот бозоридан сиқиб чиқаришга уринади. Оқибатда эса
давлатлараро ахборот кураши бошланади. Бу урушдан асосий мақсад ахборий-
психологик соҳада сиёсий устунликни таъминлашдир.
Информацион урушининг макони мавжуд эмас ва у оддий урушдаги каби денгиз
ёки қуруқликда олиб борилмайди. Бу уруш инновацион технологиялари юксак бўлган,
оммавий ахборот воситалари ривожланган ҳудудларда мавжуд. У худди «тинч уруш»
сингари фақат ғоявий шаклда олиб борилади.
Энг аввало, мактабгача таълим муассасаларида миллий истиқлол ғоялари
масалаларига эътиборни кучайтириш лозим. Ёшларимизни маънан ва руҳан соғлом
тарзда тарбияламоғимиз керак. Уларни шундай тарбия қилайликки, дуч келган ёт
фикрни ўзларига ўрнак сифатида қабул қилиб олишмасин. Маънавияти юксак ёшлар
нимани қабул қилиш кераклигини яхши билишади. Ахборий глобаллашувни тўхтатиб
бўлмайди, бироқ у орқали юзага келиши мумкин бўлган муаммолардан имкон қадар
ўзимизни ҳимоя қилишимиз лозим. Бунга қарши ҳимояланиш жамиятнинг маълум
қатламлари учунгина эмас, барчамизнинг бирдек вазифамиз эканлигини унутмайлик.
Инновацион технологияларининг ривожи ёшлар маданиятига турлича таъсир
қилади. Чунки беш қўл баробар эмас деганларидек ҳар бир ҳодисанинг ижобий ва
салбий томонлари бор. Кимдир бундан тўғри хулоса чиқариб яхши мақсадда
фойдаланса, кимлардир унинг аксини қилади. Мана шундай нотўғри тушунчага эга
бўлган ёшларда сиёсий ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш зарурдир.
Ижтимоий онги етук, чуқур ҳуқуқий билимли, мустахкам иймон – эътиқодли
шахсни, олди – қочди гаплар билан алдаб, йўлдан уриб, хар хил ақидалар таъсирига
олиб чалғитиб бўлмайди.
Инновацион технологиялари сохасида хар куни бир янгиликни кўришимиз
мумкин. Бундай янгиликлар эса албатта ёшларга қандайдир томондан таъсир қилиб
унинг онгида ривожланади ва шу инсонни ўша янглик томон етаклайди. Ҳар қандай
шароитда ҳам инсонлар бундай манбалардан оқилона фойдалана олиш керак.
Демократик жамият қуришнинг долзарб муаммоларидан бири - инсон тафаккури
ва маънавиятини ўзгартиришдир. Янгича тафаккурнинг пайдо бўлиши, инсоннинг
бугунги тараққиётдаги ўрни ва ролини англаш жамиятнинг демократик тамойилларга
асосланиб ривожланишининг муҳим омилига айланди. Ҳар бир давлатшшг асосий
бойлиги - бу инсон. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, давлатнинг бойлиги ва
қудратини оширишнинг асосий йўли - ҳар бир шахснинг ижодий қобилиятларини
оширишдир. Бугунги кунда таълим учун сарфланган маблағлар оддий харажат эмас,
балки жуда тез равишда иқтисодий даромад келтирувчи инвестициялар ҳисобланади.
Ижтимоий фаол шахсни шакллантириш ва инновацион технологияларни
қўллашда замонавий усул ва воситалардан фойдаланиб, бу борада қуйидаги
вазифаларни амалга ошириш зарур:
1.
Талабаларни фаол шахс қилиш учун хорижий тилларни мунтазам ўргатиш.
6
2.
Интернеттдан олинаётган материалларни тўғри, нотўғрилигига ўргатиш.
3.
Талабани тўғри йўлга солиш учун мураббий фаолиятига эътибор бериш.
4.
Ватанпарварлик ҳис-туйғуларни тизимли йўлга қўйиш.
5.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қонунларини мукаммал ўргатиш ва
ушбу қонунларга итоаткор қилиб тарбиялашда янгича замонавий технологиялардан
фойдаланиш (анимацион электрон дастурлар, кроссвордлар тайёрлаш ва ҳ.к.).
6.
Ёшларни тарбиявий жихатдан юксак бўлишида, буюк алломаларимизнинг
таълим-тарбия усулларидан доимий равишда фойдаланиш.
7.
Талаба-ёшлар орасида ижтимоий фаол шахсларни аниқлаш ва улар тўғрисида
ОАВ, телевидение, радиоларда чиқишлар уюштириш ва уларни тақдирлаб бориш.
8.
Интеллектуал салохияти юқори бўлган талабалар билан турли мавзуларда
баҳслар ўтказиш, уларнинг фикрларини мулоҳаза қилиб бориш ва мунтазам равишда
вилоят телевидениеларида ёритиш.
Хулоса ўрнида шундай фикрларни айтиш мумкинки, хозирги ҳаётимиздаги ҳар
бир ўзгариш ва янгиликни тўғри тушуниб оқилона фойдалана олсак, ҳар бир янгилик
инсонларга фақат яхши томондан хизмат қилади деб айта оламиз. Акс холда бундай
ўзгаришлар салбий оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин.
References:
1.
“Конституция ва қонун устуворлиги - ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик
жамиятининг энг муҳим мезонидир”. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган
тантанали маросимдаги маърузаси Халқ сўзи. 2019 йил 8 декабрь. №254.
2.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси. 22.12.2017
3.
Ильина Л.Е., Королева-Конопляная Г.И. Политические технологии в современном
обществе и гуманитарное образование //В сборнике: Современные проблемы науки и
образования
Материалы
Международной
(заочной)
научно-практической
конференции. Научно-издательский центр «Мир науки». 2019. С. 146-154. Юнусов А.Р.,
Абдуллаев Х.М., Хамидов К. Глобал инқироз даврида Ўзбекистон иқтисодиёти рақобат
афзалликларини ривожлантирилиши ва инвестиция жалб қилиш имкониятлари // В
сборнике: Минтақа иқтисодиётини инвестициялашнинг молиявий-ҳуқуқий ва
инновацион жиҳатлари. 2020. с. 171-177.