ГЕОГРАФИЯГА ОИД СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАРНИ ЎҚИТИШ БОСҚИЧЛАРИ

Annotasiya

Иқтисодий ва ижтимоий география дарсларида талабаларга статистик кўрсаткичларнинг моҳиятини, уларни ҳисоблаш, таҳлил қилиш ва изоҳлаш малакаларини шакллантиришнинг тўрт босқичи ажратилган. Ҳар бир босқичда амалга ошириладиган ишлар ва уларнинг хусусиятлари изоҳланган.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
27-31
23

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Джумабаева, С. . (2024). ГЕОГРАФИЯГА ОИД СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАРНИ ЎҚИТИШ БОСҚИЧЛАРИ. Инновационные исследования в современном мире: теория и практика, 3(16), 27–31. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/zdit/article/view/63085
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Иқтисодий ва ижтимоий география дарсларида талабаларга статистик кўрсаткичларнинг моҳиятини, уларни ҳисоблаш, таҳлил қилиш ва изоҳлаш малакаларини шакллантиришнинг тўрт босқичи ажратилган. Ҳар бир босқичда амалга ошириладиган ишлар ва уларнинг хусусиятлари изоҳланган.


background image

27

ГЕОГРАФИЯГА ОИД СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАРНИ ЎҚИТИШ

БОСҚИЧЛАРИ

Джумабаева Саломат Кaмилжоновна

Чирчиқ давлат педагогика университети

Табиий фанлар факултети

География кафедраси

Email:S.djumabayeva@cspi.uz

https://doi.org/10.5281/zenodo.14533299

Аннотация.

Иқтисодий ва ижтимоий география дарсларида талабаларга

статистик кўрсаткичларнинг моҳиятини, уларни ҳисоблаш, таҳлил қилиш ва изоҳлаш
малакаларини шакллантиришнинг тўрт босқичи ажратилган. Ҳар бир босқичда амалга
ошириладиган ишлар ва уларнинг хусусиятлари изоҳланган.

Калит сўзлар:

иқтисодий ва ижтимоий география, аҳоли, босқич, демография,

абсолют кўрсаткич, туғилганлар сони, статистика, саноат, транспорт.

Annotation.

In the lessons of economic and social geography, students are divided into

four stages of developing the skills of calculating, analyzing and interpreting the essence of
statistical indicators. The work to be carried out at each stage and their characteristics are
explained.

Key words:

economic and social geography, population, stage, demography, absolute

figure, number of births, statistics, industry, transport.


Иқтисодий ва ижтимоий география олий таълим географиясининг энг кўп

ўрганиладиган бўлимларидан биридир. Мазкур фан айниқса аҳолининг иқтисодий
(ишлаб чиқариш), ижтимоий (истеъмол) ва демографик (аҳолининг такрор барпо
бўлиши) хусусиятлари билан боғлиқ комплекс маълумотларни ўз ичига олади ва шу
сабабли талабаларни ўз устида кўпроқ ишлашга мажбур қилади. Бу борада статистик
кўрсаткичлар маълумотларни яхшироқ ўзлаштиришни таъминлаб беради. Умуман,
иқтисодий ва ижтимоий география статистика билан бевосита алоқадор бўлиб, унинг
кўрсаткичларидан мунтазам фойдаланиб келади.

Талабаларга иқтисодий ва ижтимоий ҳолатни тавсифловчи статистик

кўрсаткичлар билан ишлашни ўргатиш учун пухта ўйланган методология лозим ва
бунинг ёрдамида талабаларнинг когнитив фаолияти самарадорлигини ошириш
мумкин. Э.Н.Кабанова-Меллер томонидан умумлаштирилган техникалар ва
талабаларнинг ақлий ривожланиши концепциясига кўра, ўргатиш технологияси
талабаларнинг таълим муаммоларини ҳал қилиш усулларидан биридир

1

. Ўз навбатида

улар бир неча (катта, кичик) тизимлардан ташкил этилган фаолиятдан иборат.
Д.Н.Богоявленский фикрига кўра, ақлий фаолият усуллари остида “маълум турдаги ва
турли даражадаги комплекс муаммолар – масалаларни ҳал қилиш учун махсус ташкил
этилган таҳлил, синтез, абстракция, умумлаштириш ва бошқалар жараёнлари ёки
операциялари тизимини” тушунади

2

.

Юқоридалардан келиб чиққан ҳолда, иқтисодий ва ижтимоий географияни

ўрганишда статистик кўрсаткичлар ёрдамида, талабаларнинг ҳисоблаш усуллари

1

Методика обучения географии в средней школе/Под ред. А.Е.Бибик и др. - М.: Просвещение, 1975. – 384 с.

2

Психология формирования понятий и умственных действий. - М.: Изд-во АПН РСФСР, 1966. - 227 с.


background image

28

умумий мақсад билан бирлаштирилган бир нечта кетма-кет мантиқий жараёнлар ва
ҳаракатлардан иборат бўлади. Н.Н.Петрова томонидан тадбиқ этилган статистик
кўрсаткичлар билан ишлаш методологияси асосида, иқтисодий ва ижтимоий
географияни ўрганиш амалиётида статистик маълумотлар билан ишлашнинг барча
усуллари қўллаш мумкин

3

. Булар қуйидагилар:

зарур статистик маълумотларни тўплаш;

танлаб олинган белгиларни таққослаш;

комплекс статистик кўрсаткичларни аниқлаш;

барча материалларини таҳлил қилиш;

жадвал, графиклар, диаграммалар тайёрлаш.
Шу билан бирга олий таълим иқтисодий ва ижтимоий географияси методикасида

жадваллар, диаграммалар ва кўрсаткичлар тизими ҳам муҳим ҳисобланади. Олий
таълим ўқитувчилари талабаларга статистик кўрсаткичларнинг моҳиятини, уларни
ҳисоблаш, таҳлил қилиш ва изоҳлаш малакаларини шакллантиришлари зарур. Олий
таълим географиясида иқтисодий ва ижтимоий географияга оид статистик
кўрсаткичларни ўқитиш методикаси қуйидаги тўрт босқични ўз ичига олади.

1 босқич

– статистик кўрсаткичларни шакллантириш: мазкур амалларни

бажаришга математик материаллар асос бўлиб хизмат қилади. Бу босқичда
кўрсаткичлар рақамлар ва ҳарфлар ёрдамида номланади.

Иқтисодий ва ижтимоий географияда бу мақсадда асосан лотин ва юнон

алифбоси ҳарфларидан фойдаланилади. Бунга қўшимча равишда уларни маҳаллий
алифбо ҳарфлари билан алмаштиришни таклиф қиламиз. Сабаби улар грек
ҳарфларидан кўра талабаларга тушунарлироқ бўлади. Масалан, АС - аҳоли сони; АЗ -
аҳоли зичлиги, ЕФС – ердан фойдаланиш самарадорлиги, СФС – сувдан фойдаланиш
самарадорлиги, ТК - табиий кўпайиш ва ҳ.к. Бу эса талабаларга кўрсаткич номларини
ҳарф белгилари билан боғлаш ва билимини мустаҳкамлаш имконини беради

4

. Айни

вақтда, бошқа фанлардаги каби (физика, кимё, математика) комбинация қилиб
(алмаштириб) фойдаланса ҳам бўлади. Масалан, аҳоли зичлиги формуласида
ҳудуднинг майдони лотинча "S" ёки кирилча “М” сифатида белгиланиши мумкин.

Бизнинг фикримизча айрим статистик кўрсаткичларни илмий номлашда, унинг

ўзгариб боришини ҳам ҳисобга олши керак. Масалан, “ҳудудий ишлаб чиқариш
мажмуалари” (ҲИЧМ) – вақт давомида ўзгариб, унга ноишлаб чиқариш мажмуалари
ҳам қўшилди ва ҳудудий мажмуалар (ҲМ) деб қайта номланди

5

.

2 босқич

- маълумотларни аниқлаш ва уни қўллаш белгиларини аниқлаштириш,

мазкур босқичда талабалар назарий билимларини амалиётда қўллаш имконини
беради. Фойдаланиладиган кўрсаткичнинг таърифи ва унинг номи илмий бўлиши
билан бирга талабаларга тушунарли бўлиши учун жуда мураккаб бўлмаслиги лозим.
Унинг нисбатан соддароқ бўлиши ҳар томонлама маъқулдир. Одатда бирор ишлаб
чиқариш натижаси, таркиби фоизда (%), туғилиш, табиий кўпайиш, сувнинг шўрлиги
промилледа (‰) келтирилади. Айрим юқори кўрсаткичлар каттароқ рақамларда

3

Петрова Н.Н. Методика преподавания географии в дифференцированной школе. - М.: Блик и Ко, 2000. - 336 с.

4

Намозов Ж.А. Ер-сув ресурсларидан фойдаланишнинг географияси (Самарқанд вилояти материаллари

асосида). Монография. Чирчиқ, 2022.

5

Солиев А.С. Ҳудудий мажмуаларнинг назарий асослари. Т., 2003.


background image

29

кўрсатилиши мумкин (ўн мингга, юз мингга бир ва ҳ.к.). Иқтисодий ва ижтимоий
географик тадқиқотларда бундан ташқари ўрта арифметик, ўрта геометрик, сальдо,
мода кўрсаткичларидан ҳам фойдаланилади

6

.

Шуни қайд этиш лозимки, ушбу кўрсаткични аниқ таълим шароитида, дарснинг

аниқ мавзусида қўллаш мақсадга мувофиқ. Мавзуларда қишлоқ хўжалиги, саноат,
транспорт ёки аҳоли географияси ва демографияга оид ҳодисалар ҳамда уларнинг
ҳудудий хусусиятлари баён этилади. Ўқитувчи топшириқларни мутлақ ёки нисбий
кўрсаткичларда белгилаши, талабалар билан биргаликда унинг ўхшаш қийматини
аниқлаши, сўнгра мисолдан фойдаланиб, унинг бевосита бир неча босқичларда
ишлатилишини ўргатиши керак.

3 босқич

- математик модел тузиш. Бунда ўқитувчи талабаларга ишланадиган

масалани ҳисоблаш формуласини тақдим этиши ва унинг ўлчов бирликларини
аниқлаб бериши зарур. Ўқитувчи бу ерда мисолларни шунчаки тақсимлаш эмас, балки
уни талабаларга ҳар бири ҳақида маълумот тақдим этиб бориши лозим. Масалан:

Аҳоли табиий кўпайишининг абсолют кўрсаткичи туғилганлар ва ўлганлар

сонидаги фарқда ифодаланади ва қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.

K=T-O‘
Бу ерда, К - табиий кўпайиш; Т-маълум даврдаги туғилганлар сони; O‘-маълум

даврдаги ўлганлар сони.

Аҳоли табиий кўпайишини дунё ҳудудлари, давлатлар, алоҳида вилоят, туманлар

бўйича таққослашда унинг нисбий кўрсаткичидан фойдаланилади. Абсолют кўрсаткич
асосида, ҳудудларни таққослаб бўлмайди, чунки ҳар бир ҳудуд аҳолисининг сони
турлича бўлиб, улардаги туғилганлар, ўлганлар сони ҳам аҳоли умумий сонига боғлиқ
бўлади. Аҳоли табиий кўпайишининг нисбий кўрсаткичи аҳоли табиий кўпайиш
коэффисиенти орқали аниқланади. Аҳоли табиий кўпайиш коэффисиенти ҳар 1000
аҳолига нисбатан табиий кўпайишининг абсолют кўрсаткичини промилледа (‰)
ифодалайди.

Аҳолининг табиий кўпайиш коэффициенти қуйидаги формула ёрдамида

аниқланади.

1000

S

K

Kk

Бу ерда, Кк – табиий кўпайиш коэффисиенти; К – табиий кўпайиш; S – маълум

даврдаги аҳолининг ўртача сони; 1000 – ҳар 1000 киши ҳисобига.

Шунингдек,

аҳолининг

табиий

кўпайиш

коэффисиентини,

туғилиш

коэффициенти билан ўлим коэффициенти орасидаги фарқдан ҳам билиш мумкин.
Бунинг учун туғилиш ва ўлим коэффициентларини аниқлаш лозим.

Туғилиш коэффициенти ҳар 1000 аҳолига туғилган болалар сонини промилледа

(‰) ифодалайди ва қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.

1000

S

T

Tk

7

6

Солиев А., Қаршибоева Л. Иқтисодий географиянинг назарий ва амалий масалалари, Т., 1999.

7

Тожиева З.Н. Аҳоли географияси. Т., 2010.


background image

30

Бу ерда, Tk – туғилиш коэффициенти; Т – туғилганлар сони; S – маълум даврдаги

аҳолининг ўртача сони; 1000 – ҳар 1000 киши ҳисобига.

Бунда формулани тайёр шаклда ёзиш эмас, балки уни индикаторнинг таърифи

асосида олиш учун энг мақбул ишлаб чиқиш йўлларини кўриб чиқамиз. Шуни ёдда
тутиш керакки, гарчи бир-бирига боғланган бўлса ҳам индикаторнинг таърифи ва
унинг формуласининг мазмуни бир хил эмас. Маъносини билиб, сиз формулани
тузишингиз мумкин ва аксинча, формулани қандай ўқишни билиб, ҳисобланган
кўрсаткичнинг таърифини беришингиз мумкин. Масалан, ўлим даражаси – йиллик
аҳолининг 1000 кишига тўғри келадиган ўлим сони. Ушбу таърифни билиб, талабалар
унинг формуласини шакллантиришлари мумкин. Уни ҳисоблаш учун мамлакатда бир
йилда вафот этганлар сонини (O‘) йиллик аҳоли сонига (S) бўлиш ва бу нисбатни 1000
га кўпайтириш керак. Шундай қилиб, ушбу кўрсаткичнинг формуласи:

1000

S

O'

k

O'

Бу ерда, O‘k - ўлим коэффициенти; O‘ – ўлганлар сони; S – маълум даврдаги

аҳолининг ўртача сони; 1000 – ҳар 1000 киши ҳисобига.

Туғилиш ва ўлим коэффициентлари аниқ бўлса, табиий кўпайиш коэффисиенти

қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.

Kk = Tk - O‘k
Бу ерда, Kk – табиий кўпайиш коэффициенти; Tk – туғилиш коэффициенти; O‘k –

ўлим коэффициенти.

4-босқич

– рақамли кўрсаткичнинг амалиётдаги талқини. Ҳисоблаш ишлари

амалга оширилгандан сўнг географик таҳлилга ўтилади. Бу талабаларга иқтисодий ва
ижтимоий географик ҳолатни тавсифловчи статистик кўрсаткичларни ўргатишда жуда
зарур. Математик модел ёрдамида бажарган ишлари амалиётда қанчалик
мустаҳкамланаётганлигини ўқитувчи доимо кузатиб боради. Методик билимларни
мустаҳкамлаш жараёнида талабалар даставвал ўқитувчи билан биргаликда, кейин эса
мустақил равишда кўрсаткичларни ҳисоблаш ва таҳлил қилиш кўникмаларига эга
бўлади. Ҳисоблашни бажариш учун амалий иш элементи сифатида тақдим этилиши
мумкин бўлган бир нечта оддий топшириқлар берилади (гуруҳларга бўлиб ўқитиш
шаклидан фойдаланган ҳолда ҳам бир неча вариантга эга бўлиш мумкин). Масалан,
юқоридаги формуладан фойдаланиб, минтақалар (қитъалар ёки давлатлар) саноат,
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ўзаро ёки бошқа ҳудудлар ўртача кўрсаткичлари
билан таққосланади. Математик ҳисоб-китобдан ташқари, талабалардан бажарилган
қийматларни график ёки картографик шаклда кўрсатишни сўраш мумкин.

Булардан ташқари, статистик кўрсаткичлар билан ишлаш учун бизнингча,

маълумотларни солиштириш, ҳисоблаш, тизимлаштириш, график талқин қилиш,
рақамли маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш, савол ва топшириқлардан
фойдаланишни киритиш мумкин.

References:

1.

Намозов Ж.А. Ер-сув ресурсларидан фойдаланишнинг географияси (Самарқанд

вилояти материаллари асосида). Монография. Чирчиқ, 2022.


background image

31

2.

Солиев А.С. Ҳудудий мажмуаларнинг назарий асослари. Т., 2003.

3.

Солиев А., Қаршибоева Л. Иқтисодий географиянинг назарий ва амалий

масалалари, Т., 1999.
4.

Тожиева З.Н. Аҳоли географияси. Т., 2010.

5.

Психология формирования понятий и умственных действий. - М.: Изд-во АПН

РСФСР, 1966. - 227 с.
6.

Петрова Н.Н. Методика преподавания географии в дифференцированной школе. -

М.: Блик и Ко, 2000. - 336 с.
7.

Киев: Радянска школа, 1983. - 192 с.

8.

Петрова Н.Н. Методика преподавания географии в дифференцированной школе. -

М.: Блик и Ко, 2000. - 336 с.
9.

Слепкань З.И. Психолого-педагогические основы обучения математике. -Киев:

Радянска школа, 1983. - 192 с.

Bibliografik manbalar

Намозов Ж.А. Ер-сув ресурсларидан фойдаланишнинг географияси (Самарқанд вилояти материаллари асосида). Монография. Чирчиқ, 2022.

Солиев А.С. Ҳудудий мажмуаларнинг назарий асослари. Т., 2003.

Солиев А., Қаршибоева Л. Иқтисодий географиянинг назарий ва амалий масалалари, Т., 1999.

Тожиева З.Н. Аҳоли географияси. Т., 2010.

Психология формирования понятий и умственных действий. - М.: Изд-во АПН РСФСР, 1966. - 227 с.

Петрова Н.Н. Методика преподавания географии в дифференцированной школе. - М.: Блик и Ко, 2000. - 336 с.

Киев: Радянска школа, 1983. - 192 с.

Петрова Н.Н. Методика преподавания географии в дифференцированной школе. - М.: Блик и Ко, 2000. - 336 с.

Слепкань З.И. Психолого-педагогические основы обучения математике. -Киев: Радянска школа, 1983. - 192 с.