Авторы

  • Содиқ Турсоатов
    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, мустақил изланувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdit.77415

Аннотация

Ўзбекистон ҳуқуқий тизимини шакллантиришда ҳуқуқнинг рағбатлантирувчи усули устувор аҳамият касб этиб келди. Мустақилликдан сўнг қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таҳлили шундан далолат берадики, жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий, маънавий ҳаёт соҳаларини ислоҳ этишда рағбатлантирувчи ҳуқуқий сиёсат кенг миқёсда ўз ифодасини топган. Зеро, жамиятда оламшумул ўзгаришлар, янгиланиш, модернизациялаш амалга оширилаётган бир шароитда унинг ҳуқуқий асоси, таъминотига жиддий эътибор берилади. Жамият аъзоларини амалга оширилаётган ислоҳотлар иштирокчисига айлантириш, ҳар бир шахс манфаатининг қондирилиши ислоҳотларнинг самарадорлиги ва натижасига боғлиқлигини англаб етиши, кўп жиҳатдан давлатнинг рағбатлантирувчи ҳуқуқий сиёсати ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари мазмунига боғлиқдир.


background image

156

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИДА ҲУҚУҚИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШНИНГ

ИФОДАЛАНИШИ

Турсоатов Содиқ Худоёр ўғли

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Давлат ва ҳуқуқ институти, мустақил изланувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15141825

Ўзбекистон ҳуқуқий тизимини шакллантиришда ҳуқуқнинг рағбатлантирувчи

усули устувор аҳамият касб этиб келди. Мустақилликдан сўнг қабул қилинган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таҳлили шундан далолат берадики, жамиятнинг
ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий, маънавий ҳаёт соҳаларини ислоҳ этишда
рағбатлантирувчи ҳуқуқий сиёсат кенг миқёсда ўз ифодасини топган. Зеро, жамиятда
оламшумул ўзгаришлар, янгиланиш, модернизациялаш амалга оширилаётган бир
шароитда унинг ҳуқуқий асоси, таъминотига жиддий эътибор берилади. Жамият
аъзоларини амалга оширилаётган ислоҳотлар иштирокчисига айлантириш, ҳар бир
шахс манфаатининг қондирилиши ислоҳотларнинг самарадорлиги ва натижасига
боғлиқлигини англаб етиши, кўп жиҳатдан давлатнинг рағбатлантирувчи ҳуқуқий
сиёсати ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари мазмунига боғлиқдир.

Шу сабабли Ўзбекистон мустақилликнинг илк давридан бошлаб ҳуқуқнинг

рағбатлантирувчи усулидан кенг даражада фойдаланди, рағбатлантирувчи ҳуқуқий
сиёсатни амалга оширди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси демократик ҳуқуқий давлат қуриш,

фуқаролик жамиятини шакллантириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини
таъминлаш тизимининг пойдевори сифатида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг
ҳаракатлантирувчи кучидир. Конституциявий қоидалар алоҳида олинган ҳуқуқ
тармоғи эмас, балки бутун ҳуқуқий тизимни янгилашнинг, либераллаштиришнинг
асосидир.

Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тизимида рағбатлантириш усуллари

тобора мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Конституциянинг жамият ижтимоий, иқтисодий,
сиёсий негизларини белгиловчи қатор моддаларида рағбатлантирувчи қоидалар
мустаҳкамланган. Жумладан, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган
Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият,
тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг
ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.

Конституция бозор иқтисодиётига ўтишга, хилма-хил мулкчилик шакллари тенг

равишда амал қиладиган муносабатларни қарор топтиришга хизмат қилади.
Мулкчиликнинг барча шакллари тенглигини, иқтисодий фаолият юритиш ва
тадбиркорлик эркинлиги қоидаларни мустаҳкамлайди.

Шахснинг қонунда назарда тутилган иқтисодий ҳуқуқларини самарали муҳофаза

этиш давлат кафолатлари билан таъминланади. Бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий
заминини яратиш манфаатларидан келиб чиқиб, Конституция хусусий мулк
дахлсизлиги ва унинг давлат томонидан қўриқланишини (53-модда) ҳамда ҳар
кимнинг мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини (36-модда) мустаҳкамлади. Хусусий
мулкчиликнинг

расман

тан

олиниши

иқтисодий

фаолият

эркинлигини,


background image

157

тадбиркорликни таъминлаш имкониятини яратди. Маълумки, мулкий жиҳатдан
мустақил бўлган шахсгина давлат, давлат идоралари билан тенг равишда ҳуқуқий
муносабатга кириша олади, зарур ҳолларда судда ўз мулки юзасидан мажбуриятлар
ўташи мумкин бўлади. Иқтисодий эркинлик қарор топиб боргани сайин давлат,
юридик шахслар ва фуқаролар ўртасидаги муносабатлар эркин, тенг, ўзаро
шартномавий характерга эга бўла боради.

1

Конституцияда нафақат ёш авлодни шу билан бирга ижтимоий ҳимояга муҳтож

бўлганларни ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялашга катта аҳамият берилади.
Жумладан, Асосий Қонунимизда давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарнинг
васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди,
болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантириши мустаҳкамланган (64-
модда).

Ҳар қандай жамият, халқ ва миллатнинг юксалиши шу халқ, миллатнинг

тинимсиз ва фидокорона меҳнати, саъй-ҳаракати натижасидир. Шу сабабли давлат
жамият аъзоларининг меҳнатини эъзозлайди ва қадрлайди. Меҳнатга оид
муносабатларда давлатнинг рағбатлантирувчи сиёсати Ўзбекистон Республикасининг
1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат
кодекси»да ўз ифодасини топган. Унда меҳнатга оид муносабатларда камситишнинг
тақиқланиши, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга
солишнинг хусусиятлари, ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ва муддатлари,
аҳолининг айрим тоифалари учун ишга жойлашишдаги қўшимча кафолатлар, давлат
органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган ходимларни ишга
жойлаштириш юзасидан қўшимча кафолатлар, иш вақтининг қисқартирилган
муддати, оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун йиллик қўшимча
таътил, ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш
вақтининг қисқартирилган муддати, алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар
учун иш вақтининг қисқартирилган муддати, ижтимоий таътиллар, меҳнат учун
рағбатлантириш, ходимларни сут, даволаш-профилактика, озиқ-овқат, газли шўр сув,
шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш, ногиронлар меҳнатини
муҳофаза қилишнинг қўшимча чоралари, ҳомиладор аёлларни ва боласи бор аёлларни
ишга қабул қилишдаги кафолатлар каби моддаларда меҳнат қилаётган шахсларни
рағбатлантириш чоралари мустаҳкамланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 1 декабрдаги «Тиббиёт

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида,
мустақиллик йилларида мамлакатимизда халқимизга зарур соғлом ва муносиб турмуш
шароити яратиш, хамма фойдалана оладиган ва сифатли соғлиқни сақлаш тизимини
шакллантириш борасида муҳим ишлар амалга оширилганлиги, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси
соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ килиш Давлат дастури тўғрисида"ги Фармони ва
мақсадли дастурлар доирасида фуқаролар соғлиғини сақлашни тубдан яхшилаш,
хотин-қизлар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий ёрдам сифатини
ошириш учун ташкилий ва амалий шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ врачлик

1

Одилқориев Х.Т. Конституция ва фуқаролик жамияти. –Т.: Шарқ, -Б. 121.


background image

158

пунктларини шакллантириш, касалликлар тарқалишининг олдини олиш тадбирлари
изчиллик билан амалга ошириб борилганлиги, бу ўз навбатида аҳоли турмуш тарзини
сезиларли даражада соғломлаштириш имконини берганлиги, соғлиқни сақлашни
ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тизимида тиббиёт ходимлари меҳнатига хақ тўлашни
такомиллаштириш ва моддий рағбатлантиришга йўналтирилган тадбирларга ғоят
муҳим аҳамият берилаётганлиги таъкидланади.

Шу билан бирга, тиббиёт ходимлари мехнатини баҳолаш ва ҳақ тўлашнинг

амалдаги тизимини янада яхшилаш, улар олаётган иш ҳақи ва рағбатлантириш
механизми бажарилаётган ишнинг мураккаблик даражасига ва кўрсатилаётган тиббий
ёрдам сифатига аниқ ва бевосита боғлиқ эканини таъминлаш талаб этилади. Меҳнатга
ҳақ тўлаш тизимида ҳар бир тиббиёт ходимининг ўз профессионал савияси ва
қобилиятларини доимий оширишга интилишига ундайдиган баркарор моддий
манфаатдорликни яратиш зарур.

Ўзбекистон Республикаси 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Божхона

кодекси»да қатор рағбатлантирувчи нормалар мустаҳкамланган. Бундай нормаларга
«эркин божхона зонаси», «эркин омбор», «бож олинмайдиган савдо дўкони», «божхона
назоратининг муайян шаклларидан озод қилиш», «божхона тўловларини тўлашни
кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш» кабилар мисол бўла олади. Жумладан, божхона
кодексининг 27-моддаси эркин божхона зонаси ва эркин омборларнинг ҳуқуқий
мақомини белгилаб беради. Эркин божхона зонаси ва эркин омбор режимига кўра, чет
эл товарлари муайян ҳудудлар ва жойларда бож, солиқлар ва иқтисодий сиесат
чоралари қўлланилмасдан жойлаштирилади ва ишлатилади, Ўзбекистон товарлари эса
экспорт режимига мувофиқ олиб чиқишда қўлланиладиган шартларга кўра
жойлаштирилади ва ишлатилади.

Бож олинмайдиган савдо дўкони режимига мувофиқ, товарлар божхона

ҳудудининг божхона органлари ушбу Кодексга мувофиқ белгилайдиган жойларида
бож, солиқлар ва иқтисодий сиесат чоралари қўлланилмасдан божхона назорати
остида туради ҳамда реализация қилинади. Бож олинмайдиган савдо дўкони режимига
божхона ҳудудига олиб кириш ҳамда ундан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида реализация қилиш тақиқланган товарлар жойлаштирилиши мумкин эмас
(29-модда).

Ҳуқуқий рағбатлантириш жиноят қонунчилигида мустаҳкам ўрин олган.

Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодексида жиноий хатти-ҳаракатлар ва уларга
жазо белгилаш билан бир қаторда шундай хулқ-атвор учун жавобгарликдан озод
қилиш масаласи мустаҳкамланган. Юридик жавобгарликдан озод қилиш – давлатнинг
жиноий қилмиш содир этган шахсни жазолашдан воз кечиши шаклидаги ҳуқуқий
рағбатлантиришдир.

Юридик жавобгарликдан озод қилиш институти давлатнинг рағбатлантирувчи

ҳуқуқий сиёсатининг элементи бўлиб, ҳуқуқ субъектларининг хулқ-атворини ҳуқуқий
рағбатлантириш механизмига эга. Ушбу масала юзасидан проф. А.В.Малько
қуйидагиларни таъкидлайди: «рағбатлантириш инсонни нафақат исталган натижага
эришишда манфаатдорлик йўли билан юқори сифатли ва самарадор меҳнатга ундайди,


background image

159

шу билан бирга билвосита жамиятга хилоф, қонунга зид хулқ-атвордан уни тутиб
туради.

2

Ижобий усуллар билан шахсни ҳуқуқбузарликни содир этишдан воз кечишга

ундайди, бу эса ижтимоий муносабатларнинг тартибга солинганлик ҳолатини
билдиради. Бунда қонунни ҳурмат қилиш, қонун талабларини тушуниб етиш унинг
онгида пайдо бўлиши керак, худди шунда унинг умумий таъсир кўрсатиши намоён
бўлади.

Ҳуқуқий хулқ-атвор нафақат жазо таъсир чорасини қўллашни тўхтатиши, шу

билан бирга унинг пайдо бўлишини ҳам истисно қилиши мумкин. Кўплаб
рағбатлантирувчи нормалар шунга йўналтирилган. «Ўзбeкистон Рeспубликасининг
жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларига биноан, жиноий жавобгарликдан озод
қилиш шаxс қасддан ёxуд эҳтиётсизлик орқасида жиноят қонунида кўзда тутилган
ижтимоий xавфли қилмишни содир этганида уни жиноий жавобгарликка тортишга
барча асослар мавжуд бўлган, бироқ, жиноий жавобгарликка тортиш муддатининг
ўтиб кeтганлиги (ЖК 64-м.), қилмиш ёки шаxс ижтимоий xавфсизлигини йўқотганлиги
(ЖК 65-м.), ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги (ЖК 66-м.),
ярашганлиги муносабати билан (ЖК 66

1

-м.), касаллик туфайли (ЖК 67-м.), амнистия

акти (ЖК 68-м.) ёки афв этиш ҳолатларининг мавжудлиги туфайли шаxсни жиноий
жавобгарликка тортиш мумкин бўлмаганида ёxуд содир этилган қилмишнинг ва
айбдор шаxснинг ижтимоий xавфлилиги xусусиятини инобатга олиб, шаxсни жиноий
жавобгарликка тортмасдан, жумладан, жазони қўлламасдан тарбиялаш мумкин
бўладиган ҳолатлар мавжудлигини тақозо этади»

3

. Барча кўрсатилган ҳолатларда

ҳуқуқий хулқ-атвор рағбатлантиришнинг асосларидан бири сифатида намоён бўлади.

Шаxсни

жиноий

жавобгарликдан

озод

қилиш

қуйидаги

ҳуқуқий

муносабатларнинг тўxтатилганлигини билдиради: давлат ваколатли ҳуқуқни қўллаш
органлари орқали айбдорни қилмиши учун жазога ҳукм қилиш ва жазолашдан иборат
ҳуқуқ ва мажбуриятларидан воз кeчади, қилмишни содир этган шаxс эса қилган
жинояти учун жазоланиш ҳамда қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва
эркинликларидан маҳрум бўлиш ёки улардан чeкланган ҳолда фойдаланиш
мажбуриятидан озод этилади.

4

Проф. М.Ҳ.Рустамбаевнинг таъкидлашича, «ярашилганлиги муносабати билан

жавобгарликдан озод қилиш, айбини бўйнига олиб, арз қилишга ўхшайди ва худди шу
каби белгиларга эга. Аммо ярашилганликнинг ўзига хос хусусиятлари бўлиб, бу унинг
айбини бўйнига олиб арз қилиш асосида жавобгарликдан озод қилишдан фарқлаш
имконини беради. Ярашганлик асосида жавобгарликдан озод қилиш зарарни қоплаш
ва жабрланувчи томонидан айбланувчини кечириш асосида амалга оширилади.
Айбини бўйнига олиб арз қилишда эса, дастлабки тергов ёки суд томонидан амалга
оширилади. Ярашув институти жиноий жавобгарликдан озод қилиш тури сифатида

2

Мальков А.В. Льготная и поощрительная правовая политика-СПб., 2004.-С. 166.

3

Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм: Дарслик / А. С. Якубов, Р. Кабулов ва бошқ. – Т.: Ўзбeкистон Рeспубликаси ИИВ

Акадeмияси, 2009. – Б. 351.

4

Ўша асар. – Б. 352.


background image

160

шахснинг айбдорлиги масаласини ҳал этмай туриб жиноят ишларини тугатиш учун
асос бўлади»

5

.

Ярашилганлиги муносабати билан ишни тугатишнинг афзаллиги шундаки,

биринчидан,

жабрланувчига етказилган зарарнинг тез ва тўлиқ қопланиши

таъминланади;

иккинчидан,

жиноят содир этган шахс жиноий жавобгарликдан озод

этилгани учун судланмаган ҳисобланади;

учинчидан,

айбдорни кечириш орқали уни

жазоламасдан тарбиялаш имконияти яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги

«Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорида ярашув
қуйидагича талқин этилади: «ярашув – жабрланувчининг авф этишигина эмас, балки
унинг ўз дастлабки талаб ва даъволаридан расмий равишда воз кечишини англатади. У
жиноятни содир этган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш илтимосидан воз кечиш
(агар ярашув жиноий иш қўзғатилишидан аввал юз берган бўлса) ёки унинг аризасига
кўра қўзғатилган жиноят ишини тугатишни сўраб берилган аризадан иборат бўлади.
Ярашув акти жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, баённома
билан расмийлаштирилади»

6

.

Судлар томонидан ярашув институти қўллаш бошлангандан буён, 100 мингга

яқин шахс жиноий жавобгарликдан озод этилган, жабрланувчиларга етказилган 104
миллиард сўм моддий зарар айбдорлар томонидан ихтиёрий равишда қопланган.

7

Ярашув каби жавобгарликдан озод этиш механизмининг яратилиши жиноят

қонунчилиги тизимида катта ўзгаришларга сабаб бўлди. Натижада, тергов ва суд
органларининг қўлида жиноий ишларнинг тўпланиб қолиши, ишларнинг кўплиги
сабабли жиноят ишларини пухта ва сифатли тергов қилиш имкониятининг йўқлиги
каби камчиликларга барҳам берилди. «Ярашув институтининг жорий этилиши ва
амалиётда қўлланиши тергов ходимларининг ижтимоий хавфи катта бўлмаган
жиноятларни тергов қилиш учун камроқ вақт сарфлашига, оғир ва ўта оғир
жиноятларни янада сифатлирок тергов қилиши учун кўпроқ вақт ажратишига имкон
яратди»

8

.

Жиноят қонунчилигида рағбатлантирувчи нормани ўзида мужассамлаган

институтлардан яна бири – бу амнистия институтидир. Амнистия акти асосида
жавобгарликдан озод қилиш жиноят кодeксининг 68-моддасида мустаҳкамланган.
Унга кўра, жиноят содир этган шаxс амнистия акти асосида жавобгарликдан озод
қилиниши мумкин.

Проф. М.Ҳ.Рустамбаевнинг таъкидлашича, амниcтия - Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенати томонидан қабул қилинган норматив характердаги ҳужжат
бўлиб, унда жиноий жавобгарликдан ёки тайинланган жазони ўташдан озод
этиладиган, суд белгилаган жазо муддати қисқартириладиган шахслар тоифалари ёки
барча шахслар белгилаб берилади. Амнистия акти - юрдик кучи муайян даражадаги

5

Рустамбоев М.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар. Умумий қисм. –Б.470.

6

Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги «Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича

суд амалиёти ҳақида»ги қарори, №27, 11-бўлим.

7

Мустафоев Б. Инсонпарварлик – ислоҳотлар мезони// Халқ Сўзи, 2010 йил 13 август.

.

8

Қаранг: Аҳроров Б., Абдуқодиров Ш. Ярашув институти – бағрикенглик намунаси // Huquq va burch. 2006. №1, -

Б.57.


background image

161

шахсларга нисбатан, (масалан, иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва уларга
тенглаштирилган шахслар, аёллар, вояга етмаганлар ёки 60 ёшдан катталар) ёки
муайян турдаги жиноят (масалан, эҳтиётсизлик туфайли, иқтисодий ва ҳ.к.) содир
этганларга нисбатан чиқарилган норматив акт ҳисобланади. Амнистия тўғрисида
эълон қилинган актларнинг биронтаси ҳам «жавобгарликдан озод этиш» тушунчасини
ўз ичига олмаганлигига қарамай, у жиноий ишни қўзғатишдан воз кечиш, уни
дастлабки тергов пайтида тугатиш ёки айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай
туриб, жиноят ишини тугатиш орқали амалга оширилади.

9

Шундай қилиб, жиноят қонунчилигида мужассамланган рағбатлантирувчи

нормалар, шахсни жиноий қилмиш содир этишини олдини олиш, жиноят содир этиб ўз
қилмишидан пушаймон бўлган, етказилган зарарни қоплаган, қатъий тузалиш йўлига
ўтган шахснинг ўзига хос фаолиятини тақдирлашга қаратилган.

Рағбатлантирувчи нормалар маъмурий қонунчиликда ҳам ўз ифодасини топган. У

ҳам худди жиноят қонунчилиги нормалари каби юридик жавобгарликдан озод этиш
кўринишига эга.

Маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тури ўзига хос хусусиятга эга. Ўзбекистон

Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 21-моддасида
маъмурий жавобгарликдан озод қилиш белгиланган. Унга кўра, содир этилган
маъмурий ҳуқуқбузарлик кам аҳамиятли бўлган тақдирда, шу ишни кўриб чиқишга
ваколати бўлган орган (мансабдор шахс) ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан
озод этиб, уни огоҳлантириш билан кифояланиши мумкин, бу эса маъмурий жазо
ҳисобланмайди. Бу ўринда маъмурий ҳуқуқбузарлик яққол кўриниб турса ҳам унинг
учун жавобгарлик белгиланмаган, фақат ахлоқий тусдаги расмий жавоб бериш
мавжуддир.

10

Маъмурий жавобгарликдан озод қилиш қуйидаги асосларга эга:

биринчидан,

маъмурий ҳуқуқбузарликка йўл қўйган шахсга жазо бермасдан, унинг бу хулқ-атвори
ғайриҳуқуқий эканлигини тушунтириш, жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўлиш
мумкин;

иккинчидан,

огоҳлантириш фақат кам аҳамиятли ҳуқуқбузарлик учун тадбиқ

этилиши, булар катта ижтимоий зарар етказмайдиган ва жамиятга ҳамда фуқароларга
бирон-бир даражада зиён келтирмайдиган хатти-ҳаракат сифатида кам аҳамиятли
бўлган ҳуқуқбузарликнинг жавоб қилишнинг муқаррарлиги тўғрисида асосли равишда
жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўлиши мумкин;

учинчидан,

21-модда барча кам

аҳамиятли ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликдан озод қилишнинг мажбурий
эканлигини билдирмайди, балки фақат ана шундай қарор қабул қилиш ҳуқуқини
назарда тутади.

Жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотлар ўз навбатида

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни ҳам ҳар томонлама қайта кўриб
чииқишни

тақозо

этмоқда.

Шу

боисдан,

фаол

ривожланиб

бораётган

демократлаштириш жараёнларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси

9

Рустамбоев М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шархлар. Умумий қисм. Тошкент - «ILMZIYO»

2006. –Б. 479.

10

Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига шарҳлар. –Т.:


background image

162

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини ҳар томонлама қайта ишлаш ва янги
таҳрирда қабул қилиш зарур

11

.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида рағбатлантирувчи

нормалар устувор аҳамият касб этиб, бутун ҳуқуқ тизимини қамраб олади.

11

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепцияси. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг
қўшма мажлисидаги маъруза. 2010 йил 12 ноябрь. – Тошкент: «Ўзбекистон», -Б.26