УЗУМНИНГ ХЎРАКИ НАВЛАРИГА ШАКЛ БЕРИШНИНГ ФЕНОЛОГИК ФАЗАЛАРНИНГ ЎТИШИГА ТАЪСИРИ

Annotasiya

Мазкур мақолада узумнинг хўраки навларига берилган турли шакллар — оддий, тик кардон, қия ёки нишаб кардон ҳамда горизонтал (ётик) шакл бериш усулларининг фенологик фазаларнинг ўтишига кўрсатган таъсири ўрганилди. Сирдарё вилоятининг тупроқ-иқлим шароитида Хусайни белый, Ризамат, Советский, Хусайние келин бармоқ ва Тайфи розовый каби навларга шакл бериш усуллари узумнинг вегетация даври давомийлиги, куртакларнинг бўртиши, гуллаш ва меванинг пишиши фазаларига турлича таъсир кўрсатиши аниқланди. Ушбу тадқиқот натижалари амалиётда турли навлар учун мос шакл бериш усулини танлаш ва юқори самарадорликка эришишда муҳим аҳамиятга эга.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
89-93
21

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Адилов, Х., Эгамбердиев, П., & Абдураимов, Д. (2025). УЗУМНИНГ ХЎРАКИ НАВЛАРИГА ШАКЛ БЕРИШНИНГ ФЕНОЛОГИК ФАЗАЛАРНИНГ ЎТИШИГА ТАЪСИРИ. Инновационные исследования в современном мире: теория и практика, 4(12), 89–93. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/zdit/article/view/83145
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мазкур мақолада узумнинг хўраки навларига берилган турли шакллар — оддий, тик кардон, қия ёки нишаб кардон ҳамда горизонтал (ётик) шакл бериш усулларининг фенологик фазаларнинг ўтишига кўрсатган таъсири ўрганилди. Сирдарё вилоятининг тупроқ-иқлим шароитида Хусайни белый, Ризамат, Советский, Хусайние келин бармоқ ва Тайфи розовый каби навларга шакл бериш усуллари узумнинг вегетация даври давомийлиги, куртакларнинг бўртиши, гуллаш ва меванинг пишиши фазаларига турлича таъсир кўрсатиши аниқланди. Ушбу тадқиқот натижалари амалиётда турли навлар учун мос шакл бериш усулини танлаш ва юқори самарадорликка эришишда муҳим аҳамиятга эга.


background image

89

УЗУМНИНГ ХЎРАКИ НАВЛАРИГА ШАКЛ БЕРИШНИНГ ФЕНОЛОГИК

ФАЗАЛАРНИНГ ЎТИШИГА ТАЪСИРИ

Х.А.Адилов

Тошкент давлат аграр университети

П.Э.Эгамбердиев

Д.У. Абдураимов

Гулистон давлат университети

https://doi.org/10.5281/zenodo.15309443

Аннотация.

Мазкур мақолада узумнинг хўраки навларига берилган турли

шакллар — оддий, тик кардон, қия ёки нишаб кардон ҳамда горизонтал (ётик) шакл
бериш усулларининг фенологик фазаларнинг ўтишига кўрсатган таъсири ўрганилди.
Сирдарё вилоятининг тупроқ-иқлим шароитида Хусайни белый, Ризамат, Советский,
Хусайние келин бармоқ ва Тайфи розовый каби навларга шакл бериш усуллари
узумнинг вегетация даври давомийлиги, куртакларнинг бўртиши, гуллаш ва меванинг
пишиши фазаларига турлича таъсир кўрсатиши аниқланди. Ушбу тадқиқот
натижалари амалиётда турли навлар учун мос шакл бериш усулини танлаш ва юқори
самарадорликка эришишда муҳим аҳамиятга эга.

Калит сўзлар:

узумчилик, хўраки навлар, шакл бериш усуллари, фенология,

куртаклар бўртиши, гуллаш, меванинг пишиши, вегетация даври.

Кириш.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги тармоғининг энг истиқболли

йўналишларидан бири бу — узумчилик саналади. Мамлакатимиз иқлим шароити, ер-
водий ресурслари ва табиий имкониятлари узумчиликни ривожлантириш учун жуда
қулай ҳисобланади. Шу боисдан, мазкур соҳани илмий асосда юритиш, ҳосилдорликни
ошириш, сифатли хўраки навларни етиштириш ҳамда экспорт салоҳиятини
юксалтириш бугунги кун талабидир .

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ–60-сонли

“Қишлоқ

хўжалигида

илғор

технологияларни

жорий

этиш

ва

соҳани

рақамлаштиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қишлоқ
хўжалиги экинларининг самарадорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш
ҳамда замонавий агротехник тадбирларни амалиётга татбиқ этиш устувор вазифа
сифатида белгиланган. Шунингдек, ПҚ–3424-сонли қарор (2018 йил 16 ноябрь) даги
мева-сабзавот ва узумчиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш
ва экспорт ҳажмини ошириш вазифалари кўрсатиб ўтилган [1;2:].

Ушбу қарорлардан келиб чиқиб, хўраки узум навларини мақбул шаклда

парваришлаш орқали улардаги вегетация даврининг самарали кечишини таъминлаш,
ҳосилдорликни ошириш ва барқарор ривожланишни таъминлаш муҳим илмий ва
амалий аҳамиятга эга [7;8:]..

Фенологик фазалар – узумнинг ўсиш ва ривожланиш жараёнидаги асосий

босқичлар бўлиб, уларнинг ўз вақтида кечиши кўп жиҳатдан шакл бериш усулига
боғлиқ. Куртакларнинг бўртиши, гуллаш, меванинг пишиши ва тўлиқ пишиши каби
босқичларнинг кечишида турли шакл бериш технологияларининг таъсири ниҳоятда
аҳамиятлидир [5;6;9:].

Шу муносабат билан ушбу тадқиқотда хўраки узум навларига (Хусайни, Ризамат,

Советский, Тайфи розовый каби) турли шакл бериш усулларининг фенологик


background image

90

фазаларнинг ўтишига кўрсатаётган таъсирлари таҳлил қилинади. Бу таҳлил орқали
энг мақбул шакл бериш усули аниқланиб, узумчилик соҳасидаги амалий фаолиятга
илмий асос бўлиб хизмат қилади.

Ушбу тадқиқотнинг асосий мақсади

– узумнинг хўраки навларига турли шакл

бериш усулларининг вегетация давридаги фенологик фазаларнинг (куртаклар
бўртиши, гуллаш, мева пишиши ва тўлиқ пишиш) кечишига таъсирини ўрганиш
орқали, юқори ҳосилдорлик ва сифатга эришишда энг самарали шакл бериш усулини
аниқлашдан иборат.

Тадқиқотнинг вазифалари

қуйидагилардан иборат

:

Узумнинг хўраки навларида асосий фенологик фазаларнинг бошланиш ва тугаш

муддатларини аниқлаш.

Шакл бериш усуллари (оддий, тик кардон, қия кардон, горизонтал)нинг ҳар бир

навдаги ўсиш ва ривожланиш босқичларига кўрсатаётган таъсирини солиштирма
таҳлил қилиш.

–Вегетация даврининг узоқлигига қараб мева сифати ва ҳосилдорлик билан

боғлиқлик даражасини баҳолаш.

–Турли навларнинг шакл беришга физиологик мослашув даражасини аниқлаш ва

бу асосида тавсиялар ишлаб чиқиш.

–Илмий асосланган тавсиялар орқали самарали агротехник тадбирларни ишлаб

чиқиш, яъни турли иқлим шароитида юқори сифатли ва барқарор ҳосил олишга
хизмат қиладиган энг мақбул шакл бериш усулини аниқлаш.

Тадқиқот объекти

сифатида Сирдарё вилояти шароитида етиштирилаётган

хўраки узум навлари (Хусайни, Ризамат, Советский, Тайфи розовый)

олинди. Ушбу

навлар ўзига хос физиологик хусусиятлари, талаб даражаси ва иқлимга
мослашувчанлиги билан ажралиб туради. Уларга берилган турли шакллар — оддий,
тик кардон, қия кардон ва горизонтал (ётик) усуллари тадқиқот объектини ташкил
этади.

Тадқиқот предмети

– шакл бериш усулларининг узум навларининг вегетация

давридаги фенологик фазалар (куртакларнинг бўртиши, гуллаш, меванинг пишиши ва
тўлиқ пишиши) нинг кечиш муддатлари, динамикаси ва давомийлигига кўрсатаётган
таъсиридир. Бунда вегетация даврининг узунлиги, турли шакл бериш усулларидаги
физиологик ўзгаришлар ва ўсимликнинг ўзига хос ривожланиш хусусиятлари таҳлил
қилинади.

Тадқиқотнинг усуллари.

Тажрибалар Х.Ч.Бўриев, Н.Ш.Енилеев ва бошқалар

томонидан ишлаб чиқилган «Мевали ва резавор мевали ўсимликлар билан тажрибалар
ўтказишда

ҳисоблар

ва

фенологик

кузатувлар

методикаси»,

(2014),

М.А.Лазаревскийнинг «Методы ботанического описания и агробиологического
изучения сортов винограда» (1946), Н.Н.Простосердовнинг «Изучение винограда для
определения его использования» (1963) услублари бўйича амалга оширилган
[3;4;10;11:].

Тадқиқот натижалари:

Тадқиқот натижаларига кўра, турли шакл бериш

усуллари ва узум навлари ўртасидаги агробиологик фарқлар аниқ намоён бўлди.
Қуйида ҳар бир навга нисбатан шакл бериш усули таъсирида вегетация фазалари
ўзгаришининг илмий тавсифи келтирилган. Хусайне белый навида куртаклар бўртиши


background image

91

барча вариантларда март ойининг 20–21-куни содир бўлган бўлса, гуллаш 16–17
майда, мева пишиши 11–15 август оралиғида, тўлиқ пишиш эса 21–25 август кунларида
кузатилган. Вегетация даври 154 дан 157 кунгача давом этган.

Жадвал
Воиш усулида узумнинг хўраки навларини вегетация фазаларининг ўтиш

муддатлари (2022-2024 йиллар)

Т

Вариантлар

Куртакла

р-нинг

бўртиши

Гул-
лаш

Ғужумла

р-нинг

пишиши

Ғужумлар

-нинг

тўлиқ

пишиши

Вегетаци

я даври

даво-

мийлиги,

кун

Хусайне белый нави

1

Оддий шакл берилган

(назорат)

20/III

16/V

11/VIII

21/VIII

154

2

Тик кардон (тик елкали) шакл

бериш

20/III

16/V

14/VIII

24/VIII

157

3

Қия ёки нишаб кардон

(елкалари қия холда) шакл

бериш

21/III

17/V

15/VIII

25/VIII

157

4 Горизонтал (ётиқ) шакл бериш

21/III

17/V

15/VIII

22/VIII

155

Ризамат нави

1

Оддий шакл берилган

(назорат)

23/III

21/V

14/VII

28/ VII

128

2

Тик кардон (тик елкали) шакл

бериш

23/III

21/V

15/ VII

28/ VII

128

3

Қия ёки нишаб кардон

(елкалари қия холда) шакл

бериш

25/III

22/V

16/ VII

29/VII

127

4 Горизонтал (ётиқ) шакл бериш

25/III

22/V

16/ VII

28/ VII

126

Хусайние Келин бармак нави

1

Оддий шакл берилган

(назорат)

20/III

17/V

13/ VII

18/ VII

130

2

Тик кардон (тик елкали) шакл

бериш

20/III

17/V

14/ VII

21/ VII

135

3

Қия ёки нишаб кардон

(елкалари қия холда) шакл

бериш

21/III

18/V

15/ VII

26/ VII

135

4 Горизонтал (ётиқ) шакл бериш

21/III

18/V

16/ VII

29/ VII

143

Советиский (мерс) нави

1

Оддий шакл берилган

(назорат)

20/III

16/V

11/VIII

26/VIII

154

2

Тик кардон (тик елкали) шакл

бериш

20/III

16/V

14/VIII

05/IХ

157

3

Қия ёки нишаб кардон

(елкалари қия холда) шакл

бериш

21/III

17/V

15/VIII

25/ IХ

157


background image

92


Узумнинг хўраки Ризамат навида куртаклар 23–25 мартда, гуллаш 21–22 майда,

мева пишиши 15–17 июль, тўлиқ пишиши 28–29 июль кунлари кузатилди. Вегетация
даври эса 128–137 кунни ташкил этди (жадвалга қаранг). Хусайне келин бармак
навида вегетация фазалари жуда барқарор, 135–143 кун ичида кечган. Гуллаш асосан
17–18 май, тўлиқ пишиш эса 26–29 июль кунларида қайт этилган.

Советский (мерс) навида вегетация даври бошқа навларга нисбатан узоқроқ

бўлиб, 154–157 кун давом этган. Барча шакл бериш усулларида фазаларнинг кетма-
кетлиги барқарор кузатилган.

Тайфи розовий навида энг узоқ вегетация даврига (161–175 кун) эга бўлиб,

гуллаш май ойининг охирларида, тўлиқ мева пишиши эса сентябрь ойи бошларида
содир бўлган.

Хулоса

. Шакл бериш усули вегетация фазаларининг давомийлигига сезиларли

таъсир кўрсатади. Тик ва қия кардон шакллари кўпроқ вақт талаб қилса-да, сифатли
ва барқарор ҳосил беради. Горизонтал шакл кўпинча ўртача давом этади, аммо
парваришлашда осон ва амалий ҳисобланади. Навлар ўртасидаги фарқлар (масалан,
Тайфи розовий энг узоқ, Ризамат энг қисқа) агротехника ва иқлимга мослашиш
қобилиятини кўрсатади

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ–60-сонли

“Қишлоқ

хўжалигида

илғор

технологияларни

жорий

этиш

ва

соҳани

рақамлаштиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.
2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 ноябрдаги ПҚ–3424-

сонли “Мева-сабзавот ва узумчилик тармоқларини ривожлантиришга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори.
3.

Буриев Х.Ч., Енилеев Н.Ш. ва б. Мевали ва резавор мевали ўсимликлар билан

тажрибалар ўтказишда ҳисоблар ва фенологик кузатувлар методикаси. – Т., 2014. – 2-
51 б.
4.

Витковского В.Л. Изучение сортов винограда (методические указания).–

Ленинград.–1988.–С. 58.

4 Горизонтал (ётиқ) шакл бериш

21/III

17/V

15/VIII

22/ IХ

155

Тайфи розовый нави

1

Оддий шакл берилган

(назорат)

20/III

16/V

14/VIII

28/VIII

161

2

Тик кардон (тик елкали) шакл

бериш

20/III

16/V

17/VIII

04/ IХ

167

3

Қия ёки нишаб кардон

(елкалари қия холда) шакл

бериш

21/III

17/V

21/VIII

09/ IХ

171

4 Горизонтал (ётиқ) шакл бериш

21/III

17/V

25/VIII

12/VIII

175


background image

93

5.

Тўраев, А. Ҳ., & Эрматов, И. Э. (2020).

Ўзбекистонда узумчилик ва виночилик: илмий

ва амалий асослар

. Тошкент: “Fan va texnologiya” нашриёти.

6.

Мадаминов, Қ., & Ҳамидов, З. (2019).

Узумчилик асослари

. Самарқанд: СамДАУ

нашриёти.
7.

Саломов, Ж. А. (2021). Хўраки узум навларининг морфологик хусусиятлари ва

ҳосилдорлигига шакл беришнинг таъсири.

Аграр фанлар ахборотномаси

, №2, 45–50-

бетлар.
8.

Зохидов, У.Ж., & Раҳмонов, Ф.Ш. (2018). Узумчиликда агротехник тадбирларнинг

аҳамияти.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали

, №4, 32–36-б.

9.

Каримов, Ҳ.Ш. (2017).

Ўсимликларнинг фенологик фазалари ва уларнинг агрономик

аҳамияти

. Тошкент: “Агроилм” нашриёти.

10.

Лазаревский М.А. Методы ботанического описания и агробиологического

изучения сортов винограда. // Ампелография СССР. – М.: Пищепромиздат, 1946. – Т.I. –
С. 347-400.
11.

Простосердов Н.Н. Изучение винограда для определения его использования. М.:

Пищепромиздат, 1963. – 63 с.

Bibliografik manbalar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ–60-сонли “Қишлоқ хўжалигида илғор технологияларни жорий этиш ва соҳани рақамлаштиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 ноябрдаги ПҚ–3424-сонли “Мева-сабзавот ва узумчилик тармоқларини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори.

Буриев Х.Ч., Енилеев Н.Ш. ва б. Мевали ва резавор мевали ўсимликлар билан тажрибалар ўтказишда ҳисоблар ва фенологик кузатувлар методикаси. – Т., 2014. – 2-51 б.

Витковского В.Л. Изучение сортов винограда (методические указания).–Ленинград.–1988.–С. 58.

Тўраев, А. Ҳ., & Эрматов, И. Э. (2020). Ўзбекистонда узумчилик ва виночилик: илмий ва амалий асослар. Тошкент: “Fan va texnologiya” нашриёти.

Мадаминов, Қ., & Ҳамидов, З. (2019). Узумчилик асослари. Самарқанд: СамДАУ нашриёти.

Саломов, Ж. А. (2021). Хўраки узум навларининг морфологик хусусиятлари ва ҳосилдорлигига шакл беришнинг таъсири. Аграр фанлар ахборотномаси, №2, 45–50-бетлар.

Зохидов, У.Ж., & Раҳмонов, Ф.Ш. (2018). Узумчиликда агротехник тадбирларнинг аҳамияти. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали, №4, 32–36-б.

Каримов, Ҳ.Ш. (2017). Ўсимликларнинг фенологик фазалари ва уларнинг агрономик аҳамияти. Тошкент: “Агроилм” нашриёти.

Лазаревский М.А. Методы ботанического описания и агробиологического изучения сортов винограда. // Ампелография СССР. – М.: Пищепромиздат, 1946. – Т.I. – С. 347-400.

Простосердов Н.Н. Изучение винограда для определения его использования. М.: Пищепромиздат, 1963. – 63 с.