27
ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИДА ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ
РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ ЧЕГИРМА ҚЎЛЛАНИШИ, УЛАРНИНГ
ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИШИГА ТАЪСИРИ ТАҲЛИЛИ
Хамраев Джамшид Панжиевич
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори
“Тошкент метрополитени” ДУК “Иқтисод, молия ва меҳнатни ташкил қилиш”
хизмат бошлиғи ўринбосари
Тел: +998 90 187 47 37
Хамраев Джамшид Панжиевич
Доктор философии по экономике,
Заместитель начальника
Службы экономики, финансов и организации труда
ГУП “Тошкент метрополитени”
Khamraev Jamshid Panzhievich
İndependent researcher of TSEU, Deputy Chief of economics, finance
and labor organization
SUE “Toshkent Metropolitan
https://doi.org/10.5281/zenodo.15342200
Ўзбекистон Республикаси “Транспорт тўғрисида” 2021 йил 9 августдаги ЎРҚ-706-
сонли қонуни 15 моддасига мувофиқ Давлат томонидан тарифларнинг чекланган
миқдорини белгилаш ҳамда йўловчиларга ва фуқароларнинг алоҳида тоифаларига
имтиёзлар бериш натижасида транспорт ташкилотлари кўрган зарарларнинг ўрни
қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари
ҳисобидан қопланиши белгиланган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳаридаги жамоат транспорти тизимида
йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимдан фойдаланишни рағбатлантирувчи
тарифларни жорий этиш тўғрисида” 2024 йил 13 декабрдаги 918-14-0-Q/24-сонли
қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрининг жамоат транспорти йўналишларида (автобус
ва метро) 2025 йил 1 январдан йўлкира ҳақининг чекланган тарифи миқдори нақд
тўловда
3 000 сўм
ҳамда банк ва транспорт карталари (электрон тўлов) орқали
1 700
сўм
этиб жорий этилган.
Жамоат транспортида яъни Тошкент метрополитенида чекланган тариф
миқдорини ошиши натижаси нақд пулдаги тушумлар улуши 48 фоизни ва электрон
тўлов тизими орқали тушумлар улуши 52 фоизни ташкил этганлигини инобатга олиб,
шу улушлардан келиб чиқиб 2025 йилда янги тарифлар жорий этилиши ҳисобига
йилига
76 млрд.сўм
қўшимча даромад тушиши прогноз қилинган.
Бироқ, 2025 йил январь-март ойида метрополитендан фойдаланган
йўловчилардан олинган даромадларнинг нақд тўловдаги улуши кескин камайиб (48
фоиздан 12 фоизгача), банк ва транспорт карталари бўйича амалга оширилганлиги (85
фоиз) ҳисобига прогноз қилинган даромад олинмаслиги, аксинча йўловчи ташишдан
тушадиган даромад 2024 йилдагига (291,7 млрд.сўм) нисбатан
10 млрд. сўмга
камайиши кутилмоқда (1-жадвал).
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2025 йилда прогноз қилинган даромадларни
кўпаймаслиги ҳамда жорий йилнинг II чорагидан коммунал ва электр энергия
тарифларини оширилиши ҳамда жорий йилнинг июль ойидан бошлаб йўловчи
28
хизматлари қўшилган қиймат солиғи жорий этилиши ҳисобига метрополитен
харажатларини ортишига олиб келади.
Жорий йил январь-март ойида кутилган даромадларни тушмаслиги оқибатида
ҳаракат таркибини тўхтаб қолиш хавфини олиш, ходимларнинг иш ҳақини ўз вақтида
бериш, мажбурий тўловлар ҳамда истеъмол қилинган электр энергиядан мавжуд
қарздорликларни бартараф этиш мақсадида банк кредит маблағларини жалб қилишга
зарурият туғилган.
Корхона томонидан жорий йилнинг ўтган даври (1-чорак) мобайнида 70,3 млн
йўловчига хизмат кўрсатилган. Хусусан:
- йўналишли йўловчилар сони – 62,9 млн;
- имтиёзли йўловчилар сони – 1,6 млн;
- ойлик йўл чипталари – 3,2 млн;
- ташилган пенсионерлар сони – 2,6 млн.
Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг (63,1 млн йўловчи) даврига нисбатан 10,2 млн
йўловчига кўп хизмат кўрсатилган.
Тошкент метрополитени электрон тўлов тизими орқали рағбатлантирувчи
чегирма қўлланиши натижасида метрополитендан фойдаланувчиларнинг асосий
қисми (85 фоизи) электрон тўловлардан фойдаланишга ўтганлиги муносабати билан
ўтган (2024 йил) йилги даромадларга нисбатан ошмаганлигини кўришимиз мумкин.
Аммо Тошкент метрополитени инфратузилмасининг ривожланиши доирасида бугунги
кунда умумий узунлиги 70,1 кмдан иборат 50 бекатдаги мавжуд жорий харажатлар
миқдори ортиб бормоқда.
Тошкент метрополитени харажатлар миқдорини қисқартириш, зарурий эҳтиёт
қисмларни харид қилиш учун керак бўлган маблағларни ўз вақтида шакллантириш
дорасида доимий ишлар олиб борилмоқда ҳамда йўловчиларга сифатли хизмат
кўрсатиш, шунингдек ҳаракат хавфсизлигига боғлиқ бўлган асосий материаллар
захираси доимий таъминланиши борасида мунтазам ишлар олиб борилмоқда.
Тошкент метрополитени узликсиз фаолиятини таъминлашга қаратилган
ислоҳотлар узлуксиз олиб борилиши натижасида хизмат муддати ўтаб бўлган ҳаракат
таркиблар модернизация қилиш орқали уларнинг хизмат муддати узайтирилмоқда,
куннинг тиғиз вақтларида йўловчилар сифатди хизмат кўрсатиш борасида беш та
вагондан иборат ҳаракат таркиблари йўналишларга қўйилмоқда ҳамда оралиқ
интерваларни қисқартириш борасида метрополитен ҳаракат паркига янги ҳаракат
таркиблари ҳарид қилинмоқда.
Тошкент метрополитендан фойдаланувчи йўловчиларнинг оқими кундан-кунга
ошиб бориши натижасида уларга қулайликлар яратиш борасида амалга ошириш лозим
бўлган бирқатор лойиҳаларни молиялаштириш муаммолар вужудга келмоқда. Ушбу
муаммоларни бартараф этиш мақсадида корхона тўлов тизимини рақамлаштириш
орқали нақт пул билан боғлиқ бўлган ходимларни мақбуллаштириш ишларини амалга
оширмоқда.
Даслабки ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент метрополитенида нақт пул билан
бевосита фаолият юритаётган касса опператорларнинг умумий сони 700-800 тани
ташкил этиши, уларнинг ойлик маошига ўртача ойига 4-5 млрд.сўм сарфланишини
ҳисобга олсак, келгусида ушбу йўналишни рақамлаштириш эвазига ойига 4-5 млрд.сўм
29
йилига 48-60 млрд.сўмни иқтисод қилишга эришиш мумкин. Бу иқтисод қилинган
маблағлар эвазига бугунги кунда метрополитенда йўловчиларга қулайлик яратиш
борасида ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради.
Шунингдек, Тошкент метрополитенда чекланган тариф миқдори жуда паст
қийматда ўрнатилганлиги сабабли, йўловчилардан тушадиган даромадлар,
метрополитеннинг ходимларини ойлик маоши, электр энергияси ҳамда мажбурий
тўловларни ўз вақтида амалга ошириш имконсизлиги метрополитенда баъзи
йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб
чиқармоқда.
Тошкент метрополитенда дароматларни оширишнинг яна бир элементи
сифатида чекланган тариф миқдорини қайта кўриб чиқиш лозим.
“Тошкент метрополитени” ДУК сақлаш харажатларини ортиб кетмаслиги ва
харажатларини ўзнинг кўрсатилган хизматлардан тушадиган даромадлари ҳисобига
босқичма-босқич камайтириш учун йўлкира ҳақининг чекланган тариф миқдорини
нақд тўловда 3 000 сўм ҳамда бир йўловчи қатнови учун электрон тўлов тизими
орқали 2 500 сўм этиб белгилаш. Бунда, йўловчи ташишдан олинадиган қўшимча
даромадлар 56,8 млрд. сўмга ортади.
“Тошкент метрополитени” ДУК молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда
метрополитенни сақлаш харажатларини камайтириш мақсадида Юқоридагилар
таклифлар амалиётга жорий қилинган тақдирда, “Тошкент метрополитени” ДУКнинг
молиявий ҳолати яхшиланиб, бюджетдан ажратиладиган субсидия маблағларини
ортишига олиб келмайди.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 февралдаги «2022-2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги
ПФ–60-сонли фармони. //
2.
И.Х.Бобоев. Маҳаллийлаштириш асосида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб
чиқариш стратегиясини шакллантириш. 08.00.03 – Индустриал тармоқ иқтисодиёти
ихтисослиги бўйича тайёрланган фан номзодлиги диссертацияси /АНРУИЭ.- Т., 2008 й.
3.
А.М. Вазьянский, Локализация производства как проблема современного
менеджмента: на примере автомобильной промышленности тема диссертации и
автореферата по ВАК 08.00.05;
4.
В.Кондратьев
Политика
локализации
производства
как
инструмент
модернизации, 2017.