24
ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИДА ҚЎШИМЧА ҚИЙМАТ СОЛИҚЛАРИНИ ЖОРИЙ
ЭТИЛИШИ ҲАМДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТЎЛОВЛАРИНИНГ ОШИРИЛИШИ,
УЛАРНИНГ ХАРАЖАТЛАРИГА ТАЪСИРИ ТАҲЛИЛИ
Хамраев Джамшид Панжиевич
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори
“Тошкент метрополитени” ДУК “Иқтисод, молия ва меҳнатни ташкил қилиш”
хизмат бошлиғи ўринбосари
Тел: +998 90 187 47 37
Хамраев Джамшид Панжиевич
Доктор философии по экономике,
Заместитель начальника
Службы экономики, финансов и организации труда
ГУП “Тошкент метрополитени”
Khamraev Jamshid Panzhievich
İndependent researcher of TSEU, Deputy Chief of economics, finance
and labor organization
SUE “Toshkent Metropolitan
https://doi.org/10.5281/zenodo.15342181
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 243 моддасига асосан умумий
фойдаланишдаги йўловчи ташиш шаҳар транспортида, маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича йўловчи ташиш хизматларини
реализация қилувчи ташкилот сифатида “Тошкент метрополитени”ДУК айланма солиқ
солишдан озод этилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг солиқ ва божхона имтиёзларини беришни назарда тутувчи айрим
ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз
кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2024 йил 18 сентябрдаги ПФ-140-сон
Фармони қабул қилинди.
Фармоннинг 2 бандига кўра,
2025 йил 1 январдан бошлаб
йўловчиларни ягона
тарифларда ташиш хизматларини кўрсатиш айланмаси учун қўшилган қиймат солиғи
бўйича тақдим этилган имтиёзлар
бекор қилиниши
белгиланмоқда.
Маълумот учун:
“Тошкент метрополитени”ДУК давлат ҳокимияти органлари
томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича йўловчи ташиш хизматларини
реализация қилувчи ташкилот сифатида бугунги кунга қадар қўшилган қиймат солиғи
тўламаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жамоат транспортини
молиялаштиришнинг янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023
йил 18 мартдаги 116-сонли қарори 3- иловаси 4 бандига мувофиқ Тошкент жамоат
транспортида (автобус ва метро) белгиланган амалдаги чекланган чекланган
тарифдан келиб чиққан ҳолда автоматлаштирилган тизим орқали ўткан барча
транзакцияларнинг 4 фоиз этиб белгиланиш ҳамда ушбу қиймат 2026 йил 31 декабрга
қадар амалга оширилиши белгиланди.
2025 йилнинг 1 январидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича мавжуд
имтиёзлар бекор қилиниши ҳисобига, “Тошкент метрополитени” ДУКнинг 2025 йилда
ташиш хизматларини кўрсатиш айланмасидан қўшилган қиймат солиғи бўйича ойига
25
ўртача
4,5 млрд сўм
, йилига
54,0 млрд сўм,
бундан ташқари метрополитенда
автоматлаштирилган тўлов тизими доирасида кўрсатилган хизматлар учун ойига
ўртача
1,5 млрд сўм
, йилига
18,0 млрд сўм
, жами
72,0 млрд сўм
миқдоридаги
қўшимча
харажатлар вужудга келиши кутилмоқда.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг айрим фармонларига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида”
2024 йил 27 декабрдаги ПФ-227-сонли фармони иловаси 28 бандига мувофиқ
2025 йил
1 июлдан
бошлаб йўловчиларни ягона тарифларда ташиш хизматларини кўрсатиш
айланмаси учун қўшилган қиймат солиғи бўйича тақдим этилган имтиёзлар бекор
қилиниши белгиланмоқда.
Тошкент метрополитенида 2025 йил 1 июлдан бошлаб йўловчиларни ягона
тарифларда ташиш хизматларини кўрсатиш айланмаси учун қўшилган қиймат солиғи
бўйича тақдим этилган имтиёзлар бекор қилиниши доирасида йил якунига қадар 27,0
млрд.сўм ҳамда метрополитенда автоматлаштирилган тўлов тизими доирасида
кўрсатилган хизматлар учун 18,0 млрд.сўм жами
45,0 млрд.сўм
маблағқўшимча зарар
миқдори ошиши кутилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сонли қарорига мувофиқ
тасдиқланган Низомга асосан чекланган тарифларда йўловчиларга хизмат кўрсатувчи
жамоат транспортлари учун олинмай қолинган даромадларни ундириш ҳамда
кўрилган зарарларни қоплаш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра Тошкент
метрополитени метрополитен фаоляти давомидан ташилган пенсиёнерлардан
олинмай қолинган даромадлар, имтиёзлий йўловчилар ва имтиёзлий ойлик йўл
чипталаридан фойдаланувчиларндан олинмай қолинган даромадни ҳамда ташиш
билан боғлиқ бўлган фаолиятидан кўрилган зарарларни давлат бюдети маблағлари
ҳисобидан молиялаштириш тартиби белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 643-сон қарорига мувофиқ
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сонли қарорига ўзгартиришлар
киритилган бўлиб, унга кўра Жорий ойнинг 5-санасига қадар тегишли маҳаллий
давлат ҳокимияти органи томонидан маҳаллий бюджет параметрларига киритилган
ташувчиларнинг прогнозлаштирилган зарар кўрсаткичларига мувофиқ аванс
тўловлари амалга оширилади. Чорак якунларига кўра ҳисобот даври учун юзага келган
аванс тўловлари билан ташувчиларнинг амалдаги кўрган зарарлари миқдоридаги
фарқига, навбатдаги аванс тўловларини амалга оширишда тузатишлар киритилади ва
қоплаб бериши кўзда тутилган.
Жамоат транспортида қўшимча қиймат солиқларини жорий этилиши ҳамда
электр энергия тўловларининг оширилиши, уларнинг харажатларига таъсири таҳлили
шуни кўрсатмоқдаги корхонанинг молиявий холатга салбий таъсири натижасида
йўловчиларга сифатли ҳизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплашнинг
имкони чекланишлар кутилади.
Ушбу холатларни олдини олиш ҳамда Тошкент метрополитени йўловчиларга
сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ харажатларни
доимий молиялаштириб бориш мақсадида асосий фаолиятдан топилаётган
дароматларни ушбу йўналишга йўналтириш ҳамда юқорида таъкидлаб ўтилган
қўшимча солиқ билан боғлиқ харажатлар ва тизимни автоматлаштириш билан боғлиғ
26
хизмат харажатларни келгуси йилл бўйича хажатларда акс эттирган ҳолда жорий
йилда ҳисоб китоблар амалга ошириш ва корхона фаолиятига салбий таъсирларни
олдини олиш борасида келгуси йил учун ажратилаётган субсидияларда қўшиб
ажратилиши мақсадга мувоқлигини таъкидлаб ўтиш жойиз.
Корхонанинг келгуси йил харажатларини хисоб китоб қилинаётганда давлатимиз
томонидан бекор қилинаётган имтиёзлар, жорий қилинаётган мажбуриятлар
натижасида корхонанинг асосий даромадларидан ташқари, бюджет маблағларини
аниқ тақсимланиши зарур бўлган субсидиялар миқдорини шакллантириш ҳамда
корхонага жорй йил давомида кутилиши мумкин бўлган қўшимча субсидия миқдорлар
миқдорини прогноз қилиш лозим.
Жамоат транпорт корхоналарнинг асосий муаммоми сифатида шуни таъкидлаб
ўтиш жоизки, улар ой давомида чекланган тарифларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш
натижасида фақатгина ходимларнинг ойлик иш ҳақларини ва мажбурий тўловларини
амалга ошириш имкони мақжуд ва бошқа ҳаракат таркиби билан боғлиқ харажатларни
қоплаш яъни эҳтиёт қисмлар харид қилишда муаммолар юзага келади. Буни олдини
олиш учун жамоат корхоналарни доимий субсидия билан таъминлаб туриш зарурияти
юзага келади.
Умуман олганда Жамоат транспортида, Тошкент метрополитенида йўловчиларга
хизмат кўрсатиш ва харакат хавсизлигини таъминлашда зарур бўлган эҳтиёт
қисмларни харид қилиш ва доимий экпулатацион харажатларни молиялаштириб
боришда корхонанинг асосий фаолиятидан ташқари давлат бюджетидан субсидиялар
билан таъминлаб бориш транспорт тизимида муҳим аҳамия касб этади.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 февралдаги «2022-2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги
ПФ–60-сонли фармони. //
2.
И.Х.Бобоев. Маҳаллийлаштириш асосида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб
чиқариш стратегиясини шакллантириш. 08.00.03 – Индустриал тармоқ иқтисодиёти
ихтисослиги бўйича тайёрланган фан номзодлиги диссертацияси /АНРУИЭ.- Т., 2008 й.
3.
А.М. Вазьянский, Локализация производства как проблема современного
менеджмента: на примере автомобильной промышленности тема диссертации и
автореферата по ВАК 08.00.05;
4.
В.Кондратьев
Политика
локализации
производства
как
инструмент
модернизации, 2017.