4
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЖИНОЯТ ИШИНИ ЮРИТИШ ЧОҒИДА
УЧРАЁТГАН ҚИЙНОҚҚА СОЛИШ ҲОЛАТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЮЗАГА
КЕЛИШ САБАБЛАРИ
Усмоналиев Нажмиддин Қўшбоқ ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Тергов фаолияти” кафедраси
ўқитувчиси
Ёқубов Акабур Шавкатович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 323-гуруҳ курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15535862
Аннотация
Мазкур мақолада бугунги кунда жиноят ишларини юритишда учраётган
муаммолар, уларнинг сабаблари ва бартараф этишга оид таклиф ва мулоҳазалар ўз
ифодасини топган.
Калит сўзлар
Инсон ҳуқуқлари, шахснинг шаъни ва қадр-қиммати, қийноққа солиш, инсон
қадрини улуғлаш, тренинг, тазйиқ, шахс эркинлиги.
Биламизки, Қийноқлар инсониятга қарши жиноятдир. Бу борада қабул қилинган
барча ҳужжатларда қийноқлар қатъиян тақиқланади ҳамда қийноққа солиш ҳолатини
оқлашга ҳеч қачон ва ҳеч қандай асосда йўл қўйилмайди.Шунинг учун ҳам шахснинг
шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш конституциявий принцип сифатида Асосий
Қонунимизнинг 26моддасида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал
кодексининг
17моддасида
яъни
жиноят
процесси
принципи
сифатида
мустаҳкамланган. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасида 80 дан ортиқ
халқаро ҳужжатга, шу жумладан БМТнинг 7 та асосий шартномаси ва 4 та факултатив
протоколга қўшилган. Бу халқаро ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан миллий
маърузалар БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ҳамда шартномавий
қўмиталарига доимий равишда тақдим этиб борилмоқда. Шундай бўлишига
қарамасдан, ҳозирги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида, хусусан
ИИО фаолиятида ҳам жиноят процесси иштирокчиларини камситиш, уларни ҳаттоки
қийноққа солиш ҳолатлари учрамоқда. Мақолада шу каби ҳолатлар, уларнинг юзага
келиш сабаблари ва уларнинг ечимига оид таклиф ва мулоҳазалар ҳақида сўз
юритилади
1
.
Биламизки, Ўзбекистон Республикасида жиноят ишларини юритиш тартиби
Жиноят-процессуал кодекси билан белгиланади. ЖПКнинг 11-27-моддаларида жиноят
ишларини юритишдаги конституциявий, соҳавий ва махсус принциплар қатъий
тамойил сифатида белгилаб қўйилган. Шундай бўлса-да бугунги кунда ички ишлар
органлари ходимлари томонидан шахсни ушлаб туриш ва қамоққа олишда ундан
кўрсатувлар олиш ёки айбига иқрор қилиш мақсадида уни камситиш, унга руҳий,
психологик ва жисмоний тазйиқ ўтказиш ҳолатлари учрамоқда ва ривожланаётган
ҳуқуқий демократик давлат бўлган мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузига
салбий таъсир кўрсатмоқда ва бу қийноққа солиш, инсон ҳуқулари билан боғлиқ бир
1
Муродов Б., Ботаев М. Анализ основ реабилитации невиновных лиц в уголовном процессе //Общество и
инновации. – 2020. – Т. 1. – №. 1. – С. 166-176.
5
неча халқаро рейтингларда ўз аксини топмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистон
Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигидаги шахс қадр-
қиммати, инсон қадрини улуғлаш йўлидаги ислоҳотлар ўз самарсини бермоқда яъни
ҳозирги кунда мамлакат суд-ҳуқуқ тизимида қийноқ ҳолатларини бартараф этишга
қаратилган бир неча чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, қийноққа солишдан
жабрланган шахсларга етказилган зарарни компенсация қилиш тартибини ҳуқуқий
мустаҳкамлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига қийноққа
солишдан
жабрланганларга
етказилган
зарарни
қоплаш
тартибини
такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул
қилинди. Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026-йилларга мўлжалланган Тараққиёт
стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” 46-бандида
қийноқларнинг
олдини
олиш
бўйича
превентив
механизмни
янада
такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари белгиланди. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021 йил 26 июндаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва
уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида” ПҚ-5163-сонли Қарори, 2020 йил 22 июнь “Инсон ҳуқуқлари бўймча
Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6012-сонли Фармони ва бир қатор
норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга босқичма-босқич татбиқ этилмоқда.
Қонунчилигимиздаги шу каби ислоҳотлар натижасида Ўзбекисон Республикаси
Жиноят-процессуал кодексининг 22-моддаси “Далилларни тўплаш ва мустаҳкаилашда
рухсат
берилмаган
усуллар
қўлланилганлиги
тўғрисидаги
ммурожаатлар
қонунчиликда белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси ёки бошқа экспертиза
ўткказилган ҳолда мажбурий текширилиши лозим” деган қатъий норма белгилаб
қўйилди
2
.
Юқорида кўрсатилгани каби ислоҳотлар қийноқларнинг олди олиниши билан
боғлиқ бир қатор натижаларни қўлга киритиш имконини берди:
биринчидан, қийноққа солишнинг олдини олиш механизмини такомиллашиши
натижасида қийноқлар билан боҳлиқ жиноятларнинг барвақт олдини олиш, қийноқ
ҳолати содир этилишига имкон берган омилларни аниқлаш ва бартарф этиш
механизми кучайтирилди;
иккинчидан, озодликдан маҳрум қилиш жойларидаги шарт-шароитлар устидан
жамоатчиликк назорати кучайишига, қийноқ ҳолатларини яширишнингн олди
олинишга, қийноқ билан боғлиқ мурожаатлар тезкор равишда холисона кўриб
чиқилиши ва айбдор шахслар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланишига
эришилмоқда;
учинчидан, қийноқдан жабрланган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик
ёрдам кўрсатиш механизмлари такомиллашиши таъминланди;
тўртинчидан, қийноқнинг олдини олиш бўйича миллий тизим халқаро ҳуқуқнинг
умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига тўлиқ мувофиқлаштирилмоқда;
2
Суюнов Ш., Азаматов А. Суриштирув институтининг ривожланиш истиқболлари //Академические
исследования в современной науке. – 2023. – Т. 2. – №. 13. – С. 9-14.
6
бешинчидан, тегишли давлат хизматчиларини махсус дастурлар бўйича ўқитиш
асосида уларда инсонни қийноқдан ҳимояланишга доир ҳуқуқини таъминлаш
масаласида янгича дунёқарашни шакллантириш ишлари амалга оширилмоқда;
олтинчидан, қийноққа доир масалалар тўғрисидаги холис ва тўлиқ
маълумотларни кенг жамоатчиликка тезкор равишда етказиш тизими яратилмоқда.
еттинчидан, амалга оширилган тадбирлар маамлакатимизнинг халқаро
майдондаги нуфузи, шу жумладан халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни
яхшиланишига хизмат қилади.
Юқорида кўрсатилган кенг кўламда олб борилган инсонпарвар ислоҳотларга
қарамасдан, ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг
ходилари томонидан фуқароларни (гумон қилинувчи, айбланувчи, ушланган шахс)
қийноққа солиши натижасида фуқароларнинг тан жароҳатлари олиши ва ҳаттоки, ўлим
ҳолатлари ҳам учраб турибди. Жумладан, таҳлилий маълумотларга кўра, ИИО
амалиётида қийноқ оқибатида одам ўлиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилган. Мисол
тариқасида, 2020 йил 30 май куни Андижон вилояти ИИБ 6 нафар ходими томонидан,
шунингдек, 2023 йил 4 июнь куни Бўка тумани ИИБнинг 2 нафар ходимлари томонидан
содир этилган қийноқ оқибатида гумон қилинувчилар вафот этган. Уларнинг
ҳаракатлари Жиноят кодексининг 235-моддаси билан бир қаторда, ЖК 104-моддаси 3-
қисми “д” банди билан қўшимча малакаланган
3
.
Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(Омбудсман)га қийноққа солиш билан боғлиқ неча
мурожаатлар келиб тушган. Омбудсманнинг ахборот хизматининг маълум қилишича,
Омбудсман номига 2024 йил биринчи ярим йиллигида ҳаракатланиш эркинлиги
чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахсларга нисбатан руҳий,
психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилганлиги юзасидан 95 та
шикоят келиб тушди. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даврида 125 тани ташкил этган
4
.
Шикоятларнинг 8 таси юзасидан жинеоят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида
қабул қилинган қарорлар Омбудсман мурожаатига асосан юқори турувчи прокурорлар
томонидан бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиши
белгиланган. 35 таси эса ўтказилган хизмат текширувлари ҳамда прокуратура
органлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатларига ўз
тасдиғини топмади
5
.
Омбудсманнинг назорат хатига кўра, бир ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
52 та шикоят юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этаётганлигини
маълум қилган
6
.
3
Суюнов Ш. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини
кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш жиноятини тергов қилишда
қўшиб ҳисоблаш методологиясининг аҳамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и
практические исследования. – 2025. – Т. 4. – №. 10. – С. 20-24.
4
Муродов Б., Хомидов В. Процессуальные основания производства обыска и следственного действия
//Общество и инновации. – 2023. – Т. 4. – №. 2/S. – С. 402-411.
5
Суюнов Ш. Понятие преступления по незаконному изготовлению, приобретению, хранению наркотических
средств, их аналогов или психотропных веществ без цели сбыта //Общество и инновации. – 2025. – Т. 6. – №.
1/S. – С. 267-277.
6
N.A. Xushvaktova. Ishni sudga qadar yuritishda ishtirok etuvchi jamoatchilikning tasnifi // Jamiyat va innovatsiyalar
№6 (2024) / ISSN 2181-1415 B. 22-28.
7
Юқорида кўрсатилган қийноққа солиш ҳолатларини камайтириш учун қуйидаги
чора-тадбирларни таклиф қиламан:
–қийноққа
қарши
қаратилган
норматиа-ҳуқуқий
ҳужжатларни
янада
такомиллаштириш, қийноққа солганлиги учун жавобгарлик чораларини нада
оғирлаштириш, бу чора ходимларни қийноққа солиш оқибатлари ҳақида ўйлашга
мажбур қилади;
–вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, тергов ҳибсхоналарини ва бошқа шу каби
жойларни видеокузатув камералари билан тўлиқ жиҳозлаш ва кузатувни кескин
кучайтириш, бунда видеокамералар ҳам ИИО ходими, ҳам ушланган шахс учун ишончли
назорат механизмини ташкил этади;
–терговчилар учун қийноққа қарши тренинглар жорий қилиниши керак. Бу
тренинглар терговда қийноқ ва тазйиқдан фойдаланмасдан, замонавий, илмий ва аниқ
тергов усулларини қўллашга йўналтирилган бўлиши керак.Масалан, психология ва
мантиқни қўллаш, шикоятларни тўғри баҳолаш ва тўғри далилларни йиғиш усуллари
ҳақида ўқитиш;
–инсон ҳуқуқлари ва қийноқлардан ҳимояланиш соҳасида аҳолининг ҳуқуқий
маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот ишларини аҳоли орасида
кенг ёйиш, бу ишда оммавий ахборот воситалари хизматидан кенг фойдаланиш, ушбу
соҳада адлия органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга аниқ вазифаларни
белгилаш
7
.
Жиноятларни тергов қилиш ва терговга қадар текширувни амалга оширишда
терговчиларда ва тезкор ходимларда қийноққа қарши иммунитетни ҳосил қилиш аниқ
чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, профессионал тренинглар ташкил қилиш, мустақил
мониторинг қилувчи органни ташкил қилиш, техник усулларни такомиллаштириш ва
психологияни қамраб олади. Бу йўналишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат
органлари ўз фаолиятида қийноққа қарши курашиш учун самарали яъни психологик,
мантиқий ва криминалистик тергов усулларини жорий қилишга интилишлари керак
8
.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
2.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси.
3.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси.
4.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролик кодексига қийноққа солишдан
жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга
қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни.
5.
“Қийноқ оқибатида келиб чиққан ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик
кучайтирилмоқда”.xabar.uz/сайти.
6.
“Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий тизимни халқаро ҳуқуққа
7
Усманалиев Н. Процессуал муддатларнинг ҳисоблашда қўлланилувчи меъзонларнинг айрим жиҳатлари
//problems and solutions of scientific and innovative research. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
8
Аширбоев А. Т. Ў. Суриштирув ва дастлабки тергов тўхтaтилгaнидaн кейин теpгoв opгaнлapнинг фaoлиятини
тaшкил этиш //Eurasian Journal of Law, Finance and Applied Sciences. – 2024. – Т. 4. – №. 5. – С. 263-273.
8
мувофиқлаштириш самаралари”.Insonhuquqlari.uz/сайти.
7.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.06.2021 йил кунидаги “Қийноққа
солиш
ҳолатларини
аниқлаш
ва
уларнингг
олдини
олиш
тизимини
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5163-сонли
Қарори.
8.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.06.2020 йил кунидаги “Инсон
ҳуқуқлари юўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш
тўғрисида”ги ПФ-6012-сонли фармони.
9.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.20202 йил кунидаги “2022-2026-
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-
60-сонли фармони.
10.
БМТнинг 10.12.1984 йил кунидаги “Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз,
ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини
қўллашга қарши Конвенция” си
11.
БМТнинг 10.12.1948 йил кунидаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича декларация”
12.
“Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан қандай ишлар амалга
оширилди? ”.norma.uz/сайти.
13.
Муродов Б., Ботаев М. Анализ основ реабилитации невиновных лиц в уголовном
процессе //Общество и инновации. – 2020. – Т. 1. – №. 1. – С. 166-176.
14.
Муродов Б., Хомидов В. Процессуальные основания производства обыска и
следственного действия //Общество и инновации. – 2023. – Т. 4. – №. 2/S. – С. 402-411.
15.
Суюнов Ш., Азаматов А. Суриштирув институтининг ривожланиш истиқболлари
//Академические исследования в современной науке. – 2023. – Т. 2. – №. 13. – С. 9-14.
16.
Суюнов Ш. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп
моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш,
сақлаш, ташиш ёки жўнатиш жиноятини тергов қилишда қўшиб ҳисоблаш
методологиясининг аҳамияти //Общественные науки в современном мире:
теоретические и практические исследования. – 2025. – Т. 4. – №. 10. – С. 20-24.
17.
Суюнов Ш. Понятие преступления по незаконному изготовлению, приобретению,
хранению наркотических средств, их аналогов или психотропных веществ без цели
сбыта //Общество и инновации. – 2025. – Т. 6. – №. 1/S. – С. 267-277.
18.
N.A. Xushvaktova. Ishni sudga qadar yuritishda ishtirok etuvchi jamoatchilikning tasnifi
// Jamiyat va innovatsiyalar №6 (2024) / ISSN 2181-1415 B. 22-28.
19.
Усманалиев
Н.
Процессуал
муддатларнинг
ҳисоблашда
қўлланилувчи
меъзонларнинг айрим жиҳатлари //problems and solutions of scientific and innovative
research. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
20.
Аширбоев А. Т. Ў. Суриштирув ва дастлабки тергов тўхтaтилгaнидaн кейин теpгoв
opгaнлapнинг фaoлиятини тaшкил этиш //Eurasian Journal of Law, Finance and Applied
Sciences. – 2024. – Т. 4. – №. 5. – С. 263-273.