Авторы

  • Айзада Сапарова
    Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти таянч докторанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdit.98811

Ключевые слова:

ўқув-билув фаолияти таълим жараёни билиш мотивацияси мустақил таълим таълим самарадорлиги талабалар фаоллиги когнитив ривожланиш.

Аннотация

Мазкур мақолада техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг ўқув-билув фаолиятини ривожлантиришга оид педагогик асослар илмий таҳлил қилинган. Муаллиф ўқув фаолияти тушунчаси, унинг таълим тизимидаги ўрни ва мазмунини очиб беради, шунингдек, таълим жараёнини самарали ташкил этишда методологик, психология-педагогик, ахборот-технологик ва ахлоқий-маънавий шарт-шароитларнинг аҳамиятини ёритади.


background image

78

ТЕХНИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИНИНГ ЎҚУВ-

БИЛУВ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК

АССОСЛАРИ

Сапарова Айзада Алауатдин қызы

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти

таянч докторанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15559028

Аннотация

Мазкур мақолада техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг ўқув-

билув фаолиятини ривожлантиришга оид педагогик асослар илмий таҳлил қилинган.
Муаллиф ўқув фаолияти тушунчаси, унинг таълим тизимидаги ўрни ва мазмунини
очиб беради, шунингдек, таълим жараёнини самарали ташкил этишда методологик,
психология-педагогик,

ахборот-технологик

ва

ахлоқий-маънавий

шарт-

шароитларнинг аҳамиятини ёритади.

Калит сўзлар:

ўқув-билув фаолияти, таълим жараёни, билиш мотивацияси,

мустақил таълим, таълим самарадорлиги, талабалар фаоллиги, когнитив ривожланиш.


Кириш. Мамлакатимизда 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси олий таълим

тизими 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Мазкур
концепция олий таълим тизими ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари мустаҳкам
интергациясини таъминлаш асосида таълим сифатини яхшилаш, рақобатбардош
кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро
ҳамкорликни ривожлантириш мақсадларини кўзда тутади [1]. Шунингдек, сўнги
йилларда қабул қилинган олий таълим тизимини ривожлантириш масалаларига
бағишланган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар олий таълим ривожи ва мамлакат ижтимоий
ҳаётида туб бурилиш ясади.

Ҳозирги глобаллашув шароитида олий таълим тизими олдида қатор вазифалар

турибди. Айниқса, техника йўналишидаги таълим муассасаларида талабаларнинг
билим олиш жараёнини такомиллаштириш, уларнинг ўқув-билув фаолиятини
ривожлантириш орқали рақобатбардош кадрлар етиштириш муҳим вазифалардан
ҳисобланади. Бу жараённи самарали ташкил этиш учун унинг назарий-илмий
асосларини чуқур ўрганиш, педагогик ва психологиявий омиллар, муҳит ва ресурслар
имкониятларини таҳлил қилиш зарур. Мазкур мақолада ушбу фаолиятнинг таълим
тизимидаги ўрни, ривожлантирувчи имкониятлари ва психология-педагогик
хусусиятлари кўриб чиқилади.

Ўқув-билув фаолияти – бу талабаларнинг билим олиш, кўникма ва малака

шакллантириш ҳамда билиш жараёнида фаол иштирок этишини назарда тутади. М.C.
Салаева таърифига кўра, фаолият – инсоннинг мақсадга йўналтирилган ҳаракатлари
мажмуасидир, бу жараёнда у билим ва тажрибасини ривожлантиради [3]. Ўқув-билув
фаолияти инсонда муваффақиятли меҳнат фаолиятини амалга ошириш имкониятини
беради [2]. Ушбу фаолият талабанинг интеллектуал ўсиши, мустақил фикрлаш
қобилияти ва ижодий ёндашувини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Техника ОТМларда ўқув-билув фаолиятининг педагогик имкониятлари

нималардан иборат деган саволга қуйидагича жавоб топамиз. Техника олий таълим


background image

79

муассасаларида таълим беришнинг самарадорлигини таъминлашда педагогик
технологиялар, интеграциялашган ёндашувлар ва таълим муҳити муҳим ўрин тутади.
Ўқув жараёнини модулли, лойиҳавий ва муаммоли таълим асосида ташкил этиш
орқали талабалар билиш фаолиятига жалб этилади. Таълим муҳитининг педагогик
имкониятларига талабанинг билиш қобилиятини фаоллаштириш, уни танқидий ва
таҳлилий фикрлашга ундаш, назарий билимларни амалиётда қўллаш кўникмаларини
шакллантириш киради.

Албатта талабаларни ўқув-билув фаолиятини ривожлантиришнинг психология-

педагогик хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Талабаларнинг билиш фаолиятини
ривожлантиришда мотивация, психологик хавфсизлик ва шахслараро муносабатлар
ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Ўқитувчи ва талаба ўртасидаги ижобий мулоқот, ўзаро
ҳурмат ва эркин фикр алмашинуви муҳити, билиш эҳтиёжларини ҳисобга олган
таълим – бу ривожланишнинг асосий психология-педагогик шарт-шароитларидир.
Бундай муҳитда талабалар билимни пассив қабул қилмайди, балки уни мустақил
изланиш, таҳлил ва тадқиқот орқали ўзлаштиради.

Хулоса.

Ўқув-билув фаолияти техника олий таълим муассасаларида

талабаларнинг муваффақиятли таълим олиши ва касбий ривожланишига олиб
келадиган муҳим жараёндир. Бу фаолиятни ривожлантириш учун педагогик
имкониятлардан самарали фойдаланиш, мотивацияни ошириш ва таълим муҳитини
замонавий талабларга мос ташкил этиш зарур. Мақолада берилган назарий таҳлиллар
ва илмий қарашлар асосида таълим жараёнини янада такомиллаштириш
имкониятлари очиб берилди.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизими 2030 йилгача ривожлантириш

концепцияси. – Тошкент, 2019.
2.

Бектурсынова. Илмий тадқиқот ишлари. – Т.: 2022.

3.

М.С. Салаева. Умумий педагогика. Т.: 2021.

4.

Мусаева Н.Н., Авлиёқулов Н.Ҳ. Янги педагогик технологиялар. – Т.: 2022.

5.

Saparova A.A. Talabalarning o‘quv-biluv faoliyati: muammolar va bartaraf etish yo‘llari.

International Journal of scientific and Applied Research, 2024
6.

Saparova A.A. ANALYSIS OF SOME ASPECTS OF ORGANIZING INDEPENDENT

EDUCATION. Educational Research in Universal Sciences. Vol.2 No.10 Special issue 11. 466-
469 p. ISSN: 2181-3515 ERUS.UZ. 2023.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизими 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси. – Тошкент, 2019.

Бектурсынова. Илмий тадқиқот ишлари. – Т.: 2022.

М.С. Салаева. Умумий педагогика. Т.: 2021.

Мусаева Н.Н., Авлиёқулов Н.Ҳ. Янги педагогик технологиялар. – Т.: 2022.

Saparova A.A. Talabalarning o‘quv-biluv faoliyati: muammolar va bartaraf etish yo‘llari. International Journal of scientific and Applied Research, 2024

Saparova A.A. ANALYSIS OF SOME ASPECTS OF ORGANIZING INDEPENDENT EDUCATION. Educational Research in Universal Sciences. Vol.2 No.10 Special issue 11. 466-469 p. ISSN: 2181-3515 ERUS.UZ. 2023.