АБУ БАКР КОСОНИЙНИНГ “БАДОИЪУС САНОИЪ ФИ ТАРТИБ АШ-ШАРОИЪ” АСАРИ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛМАСИДАГИ ЎЗИГА ХОСЛИКЛАР

Abstract

Мақолада ўртага ташланаётган фикрлар ҳанафийлик эътиқодий йўналиши методологик тамойиллари ва анъанавий усуллари талабларига риоя қилинган ҳолда шакллантирилади. Ижтимоий таъминот борасидаги фикрлар Самарқандлик фиқҳ олими Абу Бакр ал-Косоний қаламига мансуб “Бадоиъ ас-Саноиъ фи тартиб аш-шароиъ” номли китобида ва умуман Марказий Осиё диёрида, хусусан Республикамизда жорий қилинган фиқҳий қоидалар ва юридик далилларга таянган ҳолда замонавий меъёрлар асосида мушоҳада қилинади.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar
  • Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислошунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси кат. Ўқитувчиси
4-12
19

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Қамбаров, А. (2024). АБУ БАКР КОСОНИЙНИНГ “БАДОИЪУС САНОИЪ ФИ ТАРТИБ АШ-ШАРОИЪ” АСАРИ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛМАСИДАГИ ЎЗИГА ХОСЛИКЛАР. Pedagogy and Psychology in the Modern World: Theoretical and Practical Research, 3(7), 4–12. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/zdpp/article/view/45818
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Мақолада ўртага ташланаётган фикрлар ҳанафийлик эътиқодий йўналиши методологик тамойиллари ва анъанавий усуллари талабларига риоя қилинган ҳолда шакллантирилади. Ижтимоий таъминот борасидаги фикрлар Самарқандлик фиқҳ олими Абу Бакр ал-Косоний қаламига мансуб “Бадоиъ ас-Саноиъ фи тартиб аш-шароиъ” номли китобида ва умуман Марказий Осиё диёрида, хусусан Республикамизда жорий қилинган фиқҳий қоидалар ва юридик далилларга таянган ҳолда замонавий меъёрлар асосида мушоҳада қилинади.


background image

4

АБУ БАКР КОСОНИЙНИНГ “БАДОИЪУС САНОИЪ ФИ ТАРТИБ АШ-

ШАРОИЪ” АСАРИ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛМАСИДАГИ ЎЗИГА ХОСЛИКЛАР

Қамбаров Аъзам Мухаммадали ўғли

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислошунослик ва ислом цивилизациясини

ўрганиш ICESCO” кафедраси кат. Ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.12664044

АННОТАЦИЯ

Мақолада ўртага ташланаётган фикрлар ҳанафийлик эътиқодий йўналиши

методологик тамойиллари ва анъанавий усуллари талабларига риоя қилинган ҳолда
шакллантирилади. Ижтимоий таъминот борасидаги фикрлар Самарқандлик фиқҳ олими
Абу Бакр ал-Косоний қаламига мансуб “Бадоиъ ас-Саноиъ фи тартиб аш-шароиъ” номли
китобида ва умуман Марказий Осиё диёрида, хусусан Республикамизда жорий қилинган
фиқҳий қоидалар ва юридик далилларга таянган ҳолда замонавий меъёрлар асосида
мушоҳада қилинади.

Калит сўзлар:

Бадоиъ, Саноиъ, Косон, фарз, вожиб, суннат, далил, ижмоъ, қиёс, асл,

усул, фуруъ, ислом, шариат.

PECULİARİTİES İN THE STRUCTURAL STRUCTURE OF ABŪ BAKR AL-KĀSĀNĪ'S

WORK "BADĀ’İ‘ AL-ṢANĀ’İ‘ FĪ TARTĪB AL-SHARĀ’İ‘"

Qambarov A’zam Muxammadali o‘g‘li

International Islamic academy of Uzbekistan

Senior teacher of Islamic studies and study of Islamic civilization ICESCO chair

ABSTRACT

The opinions expressed in the article are formulated in accordance with the requirements of

the methodological principles and traditional methods of the Ḥanafī faith. Opinions on social
welfare are observed on the basis of modern standards based on the book "Badā’i‘ al-ṣanā’i‘ fī
tartīb al-sharā’i‘" written by the jurist of Samarkand, Abū Bakr al-Kāsānī, and based on the
jurisprudence rules and legal arguments introduced in Central Asia in general, in particular in our
Republic.

Key words:

Badā’i‘, Ṣanā’i, Kāsān, farḍ, wajib, sunnah, evidence, ijmāʿ, qiyās, asl, ʾUṣūl, furu',

permissible, Islām, sharīʿah.

Абу Бакр Косонийнинг “Бадоиъу-с-саноиъ” асари “Китобут-таҳорат” (Поклик китоби)

билан бошланиб “Китобул-қарз” (Қарз олди-берди китоби) билан якунланган бўлиб, бу
тартибни асарнинг таркибий тузилмасини шакллантиришдаги мустақил бир услуб деб
баҳолаш мумкин.

Мазкур асарда жами етти юз саксонта (780) фасл ва етмиш битта (71) китоб

жамланган. Асарда “Мерос”, “Никоҳ” “Нафақа” (ижтимоий таъминот), “Савдо”, “Боғийлик”,
“Жиҳод” каби мавзуларга тааллуқли масалалар атрофлича муҳокама қилинган.

Асарнинг асосий методик устунлиги – унда шариъат масалалари тартиблаб,

таснифлаб чиқилганлигидир.

Абу Бакр ибн Масъуд Косоний “Бадоиъу-с-саноиъ” асарининг муқаддимасида уни

ёзишдан асосий мақсади ва ушбу асарни ёзишнинг долзарблиги борасида тўхталиб ўтади:


background image

5

“Бу соҳа (фиқҳ) бўйича ҳозиргача машойихларимизнинг жуда кўп асарлари мавжуд,

барчалари ҳам аъло даражада, манфаатли китоблар ёзиб қолдирдилар. Аммо, улар шаръий
ҳукмларни тартиблаш ва таснифлашга кўп ҳам эътибор бермаганлар. Устозим – суннати
шариф меросхўри ва тарқатувчиси, шайх, зоҳид имом, Алоуддин, аҳли сунна раиси
Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Аби Аҳмад Самарқандий (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин)гина
бу ишга эътибор берди. Мен ҳам устозимга эргашдим ва ундан намуна олдим. Ҳар қандай
соҳада ёзилган китобдаги асосий мақсад – ўқувчиларни излаган маълумотларига осон йўл
орқали етказиш ва уларни мавзунинг моҳиятига яқинлаштиришдир. Бу мақсадга соҳалар
хусусиятидан келиб чиқиб, маҳорат билан маълумотларни тартиблаш ва таснифлаш
орқали эришилади. Тартиблаш – масалаларни қисмлар, бўлаклар ва турлар бўйича диққат
билан ўрганиб чиқиш ҳамда қоидалар ва мезонлар асосида ҳукмга келишдир. Бундай
усулда уларни тушуниш ва ёдда сақлаш осонлашади ва асар доимий мурожаат
қилинадиган манбага айлана олади. Бор эътиборни шунга қаратиб, соҳа (фиқҳ)га хос
тартиб билан фиқҳий маълумотларни ушбу икки китоб (жилд)да жамладим. Китобимни
исми жисмига муносиб бўлиши учун “Бадоиъу-с-саноиъ фи тартибиш-шароиъ” деб
номладим, зеро асар тартиблаш ва тизимлашда бадиий маҳорат намунасидир. Аллоҳ
таъолодан ушбу китобни якунига етказишда ёрдам беришини сўрайман. Аллоҳнинг
карами ва фазлидан умид қилиб, Ундан китобимни ўтган устозларнинг меросини кейинги
авлодга етказувчи манба ва мендан бу дунёда эсдалик, охиратда эса захира қилишини
сўраб қоламан. Албатта, У умидларни рўёбга чиқарувчи ва сўровларни берувчи зотдир!”

1

Аллома Косоний “Муқаддима”да айнан фиқҳ илмига оид асарга қўл уриши боиси

ҳақида ҳам тўхталади:

“Аллоҳни таниш, Унинг сифатларини билишда Тавҳид илмидан кейинги илмларнинг

энг улуғи фиқҳ илмидир. Фиқҳ – ҳалол ва ҳаром, шариат ва аҳкомлар илми. Барча
пайғамбарлар Аллоҳ таолонинг шу буйруқларини етказиш учун юборилган. Чунки инсон
илоҳий буйруқларни танимай, фақатгина ақл билан тўғри йўлни топа олмас. Аллоҳ таоло
айтади: “

У Ўзи хоҳлаган кишиларга ҳикмат

беради. Кимга

ҳикмат берилган бўлса,

демак, унга кўп яхшилик берилибди.”

2

Баъзи тафсирларда “ҳикмат” сўзидан мурод фиқҳ

илмидир, дейилган. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинади: У зот
айтдилар:

“Аллоҳ таолога ибодатлар орасида фақиҳлик илмидан кўра афзалроқ амал

бўлмаган. Динни англаган биргина фақиҳ олим шайтонга мингта обиддан кўра
қаттиқроқ душмандир”

.

Бу илмни ўрганишга тарғиб қилувчи хабарлар сон-саноқсиздир”

3

. Ривоят

қилинадики, Умар розияллоҳу анҳу ҳузурига – Мадинаи Мунавварага Шом диёридан бир
киши келди. Умар ибн Хаттоб: “Нима сабабдан келдинг?”, деб сўраганда, у киши
“Ташаҳҳудни яхши ўрганиб олиш учун келдим” деб жавоб берди. Шунда Умар йиғлаб
юборди, ҳатто кўзёшидан соқоллари ҳўл бўлиб кетди, кейин айтди: “Аллоҳга қасам,
Парвардигордан умид қиламанки, У Зот сени ҳеч қачон азобламайди”.

1

Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд Косоний. Бадоиъу-с-саноиъ фи тартиби-ш-шароиъ (Шайх Али Мухаммад ва Шайх

Одил Ахмад Абдулмавжуд томонларидан тахқиқ ва таълиқ қилинган). – Ливан: Дор ал-кутуб ал-илмийя, 1997 (ўн
жилдлик). (бундан кейин: Косоний. Бадоиъ.). – Ж: I. – Б.88.

2

Бақара сураси 269 оят.

3

Косоний. Бадоиъ. – Ж: I. – Б. 87.


background image

6

Асар араб тилида “Бадоиъу-с-саноиъ фи тартибиш-шароиъ” деб номланган бўлиб, уни

ўзбек тилига (Шариъат масалаларни тартиблашда гўзал санъатлар) деб таржима қилиб
келинади. Аммо бу таржима матндаги мазмунни тўлиқ акс эттира олган дейиш қийин. Бу
таржима кўп йиллардан буён қўлланиб келмоқда. Шунга қарамай асар номидаги сўзларни
лексик таҳлил қилиш натижасида мазкур номдаги “гўзал санъатлар” деган сўз бирикмаси
ўрнига “бадиий маҳорат” сўз бирикмаси қўлланилса, маъқул бўларди, чунки араб тилидаги
“Бадоиъус саноиъ” сўз бирикмаси семантикасида “бадиий маҳорат” мазмуни устуворликка
эга. Бунда асар номини ўзбек тилига “Шариат қонунларини тартиблашдаги бадиий
маҳорат” деб таржима қилиш мумкин бўлади.

Ҳозирга қадар олимлар орасида “Бадоиъ” асари “Туҳфатул-фуқаҳо” нинг шарҳи ёки

шарҳи эмаслиги ҳақида турлича баҳслар мавжуд. Айрим олимлар фикрига кўра у шарҳдир.

4

“Туҳфатул-фуқаҳо” нинг 1959 йилда танқидий нашрини амалга оширган доктор

Муҳаммад Заки Абдулбар ҳам Косоний “Туҳфатул-фуқаҳо”даги маълумотлар айни
кўринишда «Бадоиъ” таркибида ҳам келтирилганига асосланиб, бу асар “Туҳфатул
фуқаҳо”нинг шарҳи ҳисобланиши мумкинлигини айтади

5

. Тадқиқотчи олим Ҳефенинг “У

“Тухфа”нинг шарҳи эмас, балки унга тақлидий тасниф”

6

деган хулосавий фикр билдирган.

Олимлар орасида иккала фикрни ҳам қўллаб қувватлаш ҳоллари учрайди.

Шарқшунос олим Отто Шпиз асарни “Тухфатул-фуқаҳо”нинг шарҳи дейиш нотўғри ва

муаллифга нисбатан ноҳақлик, деб ҳисоблайди

7

.

Косоний асар муқаддимасида услуб жиҳатидан устозига эргашганини билдирган,

лекин асарнинг ҳеч бир жойида уни “Туҳфа”га ёзилган шарҳ эканини айтмаган. Асарда
“Тухфа” ва унинг муаллифи деярли тилга олинмайди. Муаллиф асарда асосан Имом
Мухаммаднинг (в. 189/805 й.) “Зоҳир ар-Ривоя” асарини зикр этади.

Масалан, Китобул-Ғасбнинг бошида Имом Мухаммадниг (в. 189/805 й.) ғасб ва

талофат билан боғлиқ масалаларини шу мавзу остида тадқиқ қилганини ва ўзи ҳам бу
мавзуга мана шу шаклда ёндошганини айтган

8

. Тизимли равишда тасниф қилинган бу асар

услуб жиҳатидан “Туҳфа”га эргашган бўлса-да, мавзуларни ёритишда бадиийлик
жиҳатидан “Туҳфа”дан анча илгарилаб кетган, деб ҳисобланади.

Бинобарин, “Бадоиъ” асарини “Туҳфатул-фуқаҳо” асари билан солиштирилганда

Косоний фиқҳий масала ва ҳукмларни шарҳлашда барчага манзур ва тушунарли бўлган
таҳлилий шарҳ услубини қўллайди. Олим “Туҳфа”нинг матнини келтирибоқ, уни шарҳлаш
ва изоҳлашга киришмайди, балки бошидан охиригача мустақил таҳлилий услубни
қўллайди.

Фадва Абдул Алийм Аҳмад Ат-Тоййарий Имом Косонийнинг бу асари борасида Имом

Ибн Обидийн берган баҳони келтириб, унга яна шундай қўшимча қилади.: “Имом Ибн
Обидийн ал-Ҳанафий бу китоб ҳақида шундай деган эди: “Бу китоб катта аҳамиятга эга.
Бизнинг китобларимиз орасида унга тенг келадигани топилмайди.”

9

Имом Ибн Обидийн

бизнинг китобларимиз деганда, Косонийнинг “Бадоиъ” асарига қадар мавжуд бўлган

4

Ҳожи Халифа, Кашф аз-Зунун, – Ж: I. – Б.230-371.; Қураший. Жавоҳир ал-Музийя. – Ж: IV. – Б. 26.

5

Алоуддин Самарқандий. Туҳфат ал-фуқаҳо (нашрга тайёрловчи Муҳаммад Заки Абдулбар). – Дамашқ 1377/1958.

6

Heffening, “ Kasani” IA.VI. 374.

7

Otto Spies, “Istanbuler Handschriften zu dem Rechtswerk Bada’i us-Sana’i des Kasani”, Isl., XLI (1969).

8

Косоний. Бадоиъ. – Ж: X. – Б. 3.

9

Ибн Обидин ҳошияси. 1-жузъ 100-б. ) ١٠٠ ١/( نیدباع نبا ةیشاح.


background image

7

китобларнигина назарда тутган дейиш унчалик тўғри бўлмаслигини Аҳмад ат-
Тоййарийнинг кейинги сўзлари исботлайди: “Шубҳасиз, Имом Ал-Косоний хусусан
ҳанафий уламолар орасида ва умуман фиқҳ уламолари орасида ўз фақиҳлик мақомига
эгадир.”

10

Олимларнинг ушбу сўзлари “Бадоиъ” асарининг мусулмон фиқҳий мероси

орасида қиймати жуда баландлигини кўрсатади.

Косоний ўзига қадар бўлган фақиҳлар ва олимларнинг тажрибаларига таянган ҳолда

ва бошқалардан фарқли равишда ўз асари “Бадоиъ ус-Саноиъ”да фиқҳий масалаларни
таҳлил қилиш ва аниқлаштиришда фиқҳий қоидаларнинг таянч нуқтаси сифатидаги
аҳамиятига эътибор қаратади. Олим фиқҳий қоидалардан қуйидаги ҳолатларда унумли
фойдаланганини кўриш мумкин:

1)Ихтилофли масалаларда тарафларнинг қарашларини келтиргач, Ҳанафий мазҳаби

натижаларини асослаб беришда; Мисол: Шароб ва тўнғизнинг зиммийларга мубоҳлиги
масаласида Ҳанафий фақиҳларнинг қарашини

(

لصلاا

يف

بابسا

ءاقبلا

وه

قلاطلاا

)

“Қолиш (давом

этиш)да асл ҳукм итлоқдир”

қоидаси билан асослаб беради.

11

2) Мазҳабнинг бирор масалада тўхтамли натижасини ёқлаб чиқишда; Масалан,

Никоҳ китобида маҳр никоҳнинг жоиз бўлиш шарти эканига доир Ҳанафий мазҳабининг
қарашига нисбатан қилинган эътирозга бошқа бир қоида орқали жавоб бериб ёзади:

“бундай вазиятда бизнинг қоидаларимиз орасида бирон бир зиддият йўқ”,

дейди.

12

3) Бирор масаланинг муҳим бир қисми ниҳоясига етказилган паллада қозининг

тўлиқ тугатилди, деб ўйлаб хукм чиқариши ҳолатида бу ҳукмнинг амалга ошишини
англатишда;

(

رثكلاا

موقب

ماقم

لكلا

يف

ريثك

نم

ماكحلاا

)

Кўп ҳақидаги ҳукмларда кўп қисм бутуннинг

ўрнига ўтади”,

(

لطاب

صنلا

فلاخ

اذا

داهتجلاا

)

Агар ижтиҳод нассга зид келса, ботилдир

13

4) Турли мавзуларда берилган ҳукмларнинг асл қоидалар устига қурилгани ва бу

қоидалар орасида бирор зиддият ва тафовут йўқлигини кўрсатишда;

(

هذهو

ليواقلاا

عجرت

يلا

لصا

وهو

نا

دنع

يعفاشلا

همحر

الله

دح

فذقلا

صلاخ

قح

دبعلا

اماو

يلع

انباحصا

هيفف

قح

الله

يلاعت

زع

و

لج

و

قح

دبعلا

Яъни, “

Бу мавзудаги турли фикрлар қуйидаги аслга таянади; Имом Шофеъийга кўра

қазфнинг ҳадди холис банда ҳаққидир. Бизнинг асхобларимиз асосланган қоидага кўра
қазфда Аллоҳнинг ва банданинг ҳақлари биргаликда мавжуд саналади.”

14

5) Шаръан маън қилинган нарсанинг ҳуқуқий натижа бермаслиги борасидаги

қарашларни бартараф этишда;

(

ريغ

عورشملا

لا

نوكي

اربتعم

يف

قح

مكحلا

)

Машруъ бўлмаган (нарса)

ҳукм борасида эътиборга олинмайди

”.

15

6)Ҳанафий мужтаҳид фақиҳларнинг турли мавзуларга оид шарҳларни изоҳлашда;

(

لوقلا

لوق

نيملاا

عم

نيميلا

)

“Сўз аминнинг қасам билан деган сўзидир.

(

لصلاا

نا

لمع

لك

ناسنا

نوكي

هل

لا

هريغل

)

Ҳар бир инсоннинг қилган иши бошқаси учун эмас, ўзи учун бўлиши аслдир

16

.

7)Ҳанафий фақиҳлари ихтилоф қилган масалаларга доир қарашларни таҳлил қилиш

ва улар орасидан биттасини афзал билиб, ажратиб олишда;

(

طقاسلا

اعرش

مدعلاو

ةقيقح

ءاوس

)

10

Фадва Абдул Алийм Аҳмад Ат-Тоййарий. Имом Ал-Косонийнинг “Бадоеъус Саноеъ” китобида тузатишлар. (Ов

китоби бошидан то Каффоратлар китоби охиригача)., магистр. иши. – Умул Қуро Университети. 2007.
E-mail: faadwa@gmail.com

11

Косоний.Бадоиъ. X.21

12

Косоний.Бадоиъ.III.485;

13

Косоний.Бадоиъ. – Ж:5. – Б.52-3.

14

Косоний.Бадоиъ. – Ж: IX. – Б.242.

15

Косоний.Бадоиъ. – Ж: IV. – Б.206-7.

16

Косоний.Бадоиъ. – Ж: VIII. – Б.330.


background image

8

Шаръан соқит бўлган нарса ҳақиқатан бўлмаган

нарса

билан тенгдир

” қоидасини далил

сифатида келтириб, Абу Ҳанифанинг қарашини қабул қилиш муносиброқ эканини айтиб
ўтади.

17

8) Мазҳаб ичида турли фикрий ихтилофларни келтириб ўтишда ўзи қўшилмаган

қарашларни танқид қилишда;

(

مكحلا

رادي

يلع

ببسلا

رهاظلا

لا

يلع

ةمكحلا

)

Ҳукм ҳикматга эмас, аниқ бўлган сабабга боғлиқдир”

қоидасига кўра муддат ўтиши гувоҳликка тўсқинлик қилишини изоҳлайди.

18

9) Масалаларда ақлий далилларга асосланилган ўринлар бўлса, уларни изоҳлашда;

Масаланинг исботи учун келтирган ақлий далилни изоҳлашда

(

فيلكت

ام

لا

هلمتحي

عسولا

عنتمم

)

“Тоқат етмайдиган масъулият имконсиздир”

қоидасини зикр қилади.

19

10) Фиқҳий ҳукмларга асос қилиб олинган нақлий далиллар (насслар)ни шарҳлашда,

хослаш ва иллатларини баён қилишда. Мисол учун; Қуръони каримнинг “

Бошингизни

масҳ қилинг...

20

” деган оятидаги

“масҳ”

нинг буюрилган миқдори қанча бўлишини

(

مكحرثكلال

لكلا

)

“Кўп қисмга бутун ҳукми ижро қилинади”

қоидаси орқали баён қилади

21

.

11) Саҳобалардан нақл қилинган ривоятларни далил сифатида келтириш ва бу

ривоятларни изоҳлашда; Ҳанафий мазҳаби қарашларини изоҳлашда саҳобалар ижмоъсини
зикр қилиб, ўша ижмоъни изоҳлашда эса

(

قلطملا

فرصني

يلا

لماكلا

)

Мутлақ бўлган комил

бўлганга йўйилади

” қоидасини келтириб ўтади.

22

12) Тўғридан тўғри насслар (нақлий далиллар)га таянмаган мавзуларда

фақиҳларнинг бу масалаларга оид қарашларини келтиришда; Шартнома асносида изн
берадиган кишининг бўлиши шарти билан унга изн берса нофиз (ўтарли), берилмаса
кейинчалик берилиши эҳтимол бўлган изн сабабли нофиз бўла олмаслигини маълум
қилар экан,

(

لصلاا

دوهعملا

نا

ام

مل

نكي

اتباث

نيقيب

لا

تبثي

عم

كشلا

)

“Аниқ далиллар билан собит бўлмаган

нарса шубҳа билан собит бўлмайди”

қоидасини келтиради.

23

13) Фаръий мисолларда бу масаланинг мазкур қоида устига қурилганини

таъкидлашда; Зоҳирур-Ривояда боин талоқ нияти билан хотинига “сен бўшсан”, деган
кишининг бу нияти саҳиҳ эмаслигига доир ҳукмни шарҳлар экан, бу ҳукмнинг

(

تباثلا

ةرورض

هنا

ردقتي

ردقب

ورضلا

ةر

)

“Зарурат юзасидан собит бўлган ҳукм зарурат миқдорича белгиланади”

қоидасига асосланишини таъкидлайди

24

.

14) Турли фиқҳ мактаблари ҳамда Ҳанафий фақиҳлари қарашларини келтирар экан,

улар берган ҳукмларнинг иллатлари ва шартларини изоҳлашда;

(

ةزاجلاا

ةقحلالا

ةلزنمب

ةلاكولا

ةقباسلا

)

“кейинчалик берилган ижозат олдин берилган ваколат ўрнига ўтади”

25

ёки (

يف

ةربعلا

دوقعلا

اهيناعمل

لا

ةروصل

ظافللاا

)

“Шартномаларда эътибор маънога (кўра)дир, лафз шакллариига

эмас”

қоидасини зикр қилади.

26

17

Косоний.Бадоиъ. – Ж: X. – Б.183–4.

18

Косоний.Бадоиъ. – Ж: I. – Б.507.; – Ж: III. – Б.575; – Ж: IX. – Б.56.; – Ж: X. – Б.332.

19

Косоний.Бадоиъ. – Ж: I. – Б.552-3.

20

Моида,5/6.

21

Косоний.Бадоиъ. – Ж: I. – Б.103.

22

Косоний.Бадоиъ. – Ж: VIII. – Б.99.

23

Косоний.Бадоиъ. – Ж: VI

24

Косоний.Бадоиъ.– Ж: IV. – Б.226.

25

Косоний.Бадоиъ. – Ж: II. – Б.396-7.

26

Косоний.Бадоиъ. – Ж: VIII. – Б.6.


background image

9

15) Шакл жиҳатидан ўхшаш бўлишига қарамасдан ҳукм жиҳатидан ўзгача бўлган

фиқҳий масалалар орасида ихтилофларни изоҳлашда;

(

ةينلا

لا

ربتعت

ام

مل

لصتت

لعفلاب

)

“Ният феъл

(иш) билан бирга бўлмаса, эътиборга олинмайди”

қоидасини эслатади.

27

Ёки: Рўзадорнинг қуёшнинг чиқиши ва ботиши хусусидаги шубҳаси рўзага таъсир

қилиш жиҳатидан фарқли эканини изоҳлар экан

(

لا

لطبي

نقيتملا

هب

كوكشملاب

هيف

)

Ишонч билан

қилинган иш шубҳа билан бўлган иш сабабли ўринсиз бўлиб қолмайди”

қоидасини

келтиради.

28

16) Эътибордан четда қандайдир қоида борлиги ва ҳукм ўша қоида устига

қурилганлигини англатишда; Мисол учун: “

Шубҳа сабабли яқийн йўқ бўлмайди”

29

, “Сўзнинг

иъмоли (амали) иҳмоли (тарки)дан афзалдир”

30

, “Бақо (амалда давом этиш) ибтидо

(бошлаш)дан енгилдир”

31

, “Заруратлар миқдорига кўра белгиланади”

32

, “Баййина (ҳужжат)

даъво қилувчига, қасам эса инкор қилувчига шарт”

33

ва ҳоказо қоидаларни келтиради.

Булардан ташқари мазҳаб ичида ёки мазҳаблараро муносабатларда фиқҳий

масалаларни ёритишда қўлланилган ва асос қилиб олинган таянч нуқталарининг
моҳиятини очиб беришда атрофлича ёдошилганлиги қуйидагиларда намоён бўлади:

Олим мазҳаб берган ҳукмни қоидалар билан асослаб берганидек, ихтилоф қилинган

мавзуларда иккинчи томондагиларнинг ёндошувларини ҳам баъзан насслардан далил
келтириб, баъзан эса тўғридан-тўғри қоидаларга таянган ҳолда танқид қилади.

34

Масалан,

Имом Шофеъий (в.й.204/820) сотилган молнинг сотувчи қўлида сифатини йўқотиши
туфайли шартнома бекор қилинишини олдини олиш мақсадида бадал олинишида
сотувчига қамоқ ҳукми қўлланишини айтади. Косоний эса молнинг пул берилишидан
олдин барбод бўлиш ҳодисаси жуда кам ҳолларда содир бўлиши сабабли ҳеч содир
бўлмагандек қабул қилиниб, сотувчининг қамалмасликка ҳақли бўлишини айтади ва
фикрини

(

ردانلا

قحلم

مدعلاب

)

Нодир ҳолларда учрайдиган ҳодиса йўқ ҳукмидадир”,

қоидаси билан

қувватлаб, Имом Шофеъийнинг (в.й.204/820) фикрини танқид қилади.

35

Косоний фақат Ҳанафий мазҳаби асосланган қоидаларни зикр қилибгина қолмасдан,

балки бошқа мазҳаб уламоларининг асос қилиб олган қоидаларини ҳам биргаликда
келтириб ўтади.

36

Масалан, Имом Шофеъийнинг Рамазон ойида бир неча бор жинсий

алоқада бўлгани ҳолда рўзасини бузган кишининг ҳар бир жинсий алоқада бўлгани учун
алоҳида каффорот бериши кераклиги ҳақидаги фикрига

(

مكحلا

رركتي

رركتب

هببس

)

Ҳукм сабабнинг

такрорланиши билан такрорланади”

, қоидасига кўра қўшилади.

37

27

Косоний.Бадоиъ. – Ж: II. – Б.396-7.

28

Косоний.Бадоиъ.– Ж: II. – Б.634.

29

Косоний.Бадоиъ.– Ж: I. – Б.278-9, 359, 378–9, 402, 600.; – Ж: II. – Б.166, 607, 633–4.; – Ж: III. – Б.294; – Ж: IV. –

Б.273, 304, 398, 481; – Ж: VII. – Б. 276; – Ж: VIII. – Б.501.

30

Косоний.Бадоиъ. – Ж: I. – Б.121,169; – Ж: III. – Б.264.

31

Косоний.Бадоиъ.– Ж: IV. – Б.378.; – Ж: VIII. – Б.126; – Ж: IX. – Б.5542.; – Ж: X. – Б.597.

32

Косоний.Бадоиъ. – Ж: I. – Б.151; – Ж: II. – Б.155; – Ж: IV. – Б.246.

33

Косоний.Бадоиъ. – Ж: II. – Б.451-2; – Ж: IV. – Б.248; – Ж: V. – Б.283-4; – Ж: VII. – Б.233; – Ж: VIII. – Б.70,74.75,256-

7,500,507; – Ж: IX. – Б.155; – Ж: X. – Б.104.

34

Косоний.Бадоиъ. – Ж: I. – Б.312-3,348,361; – Ж: II. – Б.50,254-5,420,629; – Ж:III. – Б.78,80; – Ж: IV. – Б.304,307-8;

– Ж: VI. – Б.96; – Ж: VII. – Б.161; – Ж: X. – Б.316-317.

35

Косоний.Бадоиъ. – Ж: VII. – Б.247.

36

Косоний.Бадоиъ. – Ж:I. –Б.97,191-2,344-5; – Ж:II. – Б.70,392-3,401,416-7,491; – Ж:III. – Б.6-9,80,382-3; – Ж:IV. –

Б.34,211,319,382; – Ж:V. – Б.437,493; – Ж:VI. – Б.57,116,550; – Ж:VII. – Б.22,60,453; – Ж:VIII. – Б.118,373; – Ж:IX. –
Б.33,513; – Ж:X. – Б.41,404,522.

37

Косоний.Бадоиъ. – Ж:II. – Б.625.


background image

10

Косоний бошқа фиқҳ мактабларининг қарашларини муҳокама қилаётганида улар

ўртасида ихтилоф мавжуд бўлмаса, қараш ва асос олинган қоидани келтириш билан
кифояланади. Агар улар ўрталарида фарқ бўлса ва бунинг сабаби насслар ҳамда ижмоъдан
ташқари мазкур мавзуда қоиданинг ўзгача бўлишигагина боғлиқ бўлса, ихтилоф сабабини
асос олинган қоидалардан келиб чиққанини таъкидлаб ўтади.

38

Ихтилофларда қоидаларга таяниш келтирилган масалага турлича ёндошувлар

хилма-хил эканлигига боғлиқ фарқлар эканлиги ва бу жузъий ҳукмларнинг ҳам шу сабабли
фарқли эканлигини кўрсатиб ўтади. Қазф ҳадди борасида шофеъийлар ва ҳанафийлар
орасида пайдо бўлган қарама-қарши фикрларнинг асл қоидага боғлиқ эканини қуйидаги
тарзда ифодалайди:

(

هذهو

ليواقلاا

عجرت

يلا

لصا

وهو

نا

دنع

يعفاشلا

همحر

الله

دح

فذقلا

صلاخ

قح

دبعلا

اماو

يلع

انباحصا

هيفف

قح

الله

يلاعت

زع

و

لج

و

قح

دبعلا

Яъни, “

Бу мавзудаги турли фикрлар қуйидаги аслга

таянади; Имом Шофеъийга кўра қазфнинг ҳадди холис банда ҳаққидир. Бизнинг
асхобларимиз асосланган қоидага кўра қазфда Аллоҳнинг ва банданинг ҳақлари биргаликда
мавжуд саналади.”

39

Бошқа мазҳаблар ҳар хил хулосаларга борган ихтилофли масалаларни келтирар экан,

баъзан уларнинг бу мавзуда асос қилиб олган қоиданигина эътироф этиш билан
чекланмасдан, қоиданинг шарҳи ва соҳасига доир билимларга мурожаат қилади ва
нотўғри ёндашувларни танқид қилади.

40

Шунингдек уларнинг қарашлари ва бунга асос

сифатида олган қоидаларини насс ёки ижмоъ (айниқса саҳобалар ижмоъси) сабабли тарк
этганлигини айтади.

41

Нассларда ҳукмлари билдирилмаган масалаларда қоидаларни далил сифатида

келтириш билан бирга кўпгина зобита хусусиятли қоидаларга асосланиб ҳам ҳукм
чиқаради.

42

Мисол учун: Ҳанафий фақиҳларининг қул озод қилиш билан боғлиқ

мунозараларини

(

قاتعلاا

ءزجتي

دنع

يبا

ةفينح

و

امهدنع

لا

ءزجتي

)

“Абу Ҳанифага кўра қул озод қилиш

мутажаззаъ (бўлаклаш мумкин нарса), Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадга кўра мутажаззаъ
эмас (бўлаклаш мумкин эмас)”

деган зобитага асосланиб хукмни барпо қилади.

43

Уламолар ихтилоф қилган масалаларни таҳлил қилишда қарашларнинг турлича

бўлишига сабаб бўлган фиқҳий қоидаларни келтириш билан бир қаторда, усул
қоидаларини ҳам зикр қилиб ўтади.

44

Шайтонга тош отилаётганда отиладиган нарсанинг нима бўлиши борасида Имом

Шофиъий (в.й.204/820) билан Имом Ҳанифа ораларида бўлган мунозарада

(

قلطملا

لا

لمحي

يلع

ديقملا

لب

يرجي

قلطملا

يلع

هقلاطا

و

ديقملا

يلع

هدييقت

ام

نكما

)

Мутлақ муқайяд сифатида қабул

қилинмайди. Имкон бўлса мутлақ итлоқи ва муқайяд эса тақйиди асосида жорий бўлади

деган усул қоидасини далил сифатида келтиради.

45

38

Косоний.Бадоиъ. – Ж:I. – Б.332, – Ж:IX. – Б.249,490; – Ж:X. – Б.29,61,522-24.

39

Косоний.Бадоиъ. – Ж:IX. – Б.242.

40

Косоний.Бадоиъ. – Ж:I. – Б.330-1,360-1,614-5; – Ж:II. – Б.236-7; – Ж:III. – Б.6-9,30,227; – Ж:IV. – Б.206-7,375; –

Ж:VI. – Б.241-42; – Ж:VII. – Б. 60-63,453; – Ж:VIII. – Б.94,220,231,235,279 -80,397,468,49
4; – Ж: IX. – Б.42,190,332; – Ж:X. – Б.39,70,71,193, 203, 356,490.

41

Косоний.Бадоиъ. – Ж:I. – Б.482; – Ж:III. – Б.80; – Ж:X. – Б.321.

42

Косоний.Бадоиъ. – Ж:III. – Б.49,336,395; – Ж:IV. – Б.282,286,486; – Ж:V. – Б.47,432; – Ж:VII. – Б.475; – Ж:VIII. –

Б.231-5,265-66-67,443.

43

Косоний.Бадоиъ. – Ж:V. – Б.235,249,284-5,332,346,383-4,451,455.

44

Косоний.Бадоиъ. – Ж:III. – Б.139.

45

Косоний.Бадоиъ. – Ж:III. – Б.186,452,607; – Ж:IV. – Б.307-8,4057; – Ж:V. – Б.47,232; – Ж:VI. – Б.177,186,489,494;

– Ж:VII. – Б.36; – Ж:VIII. – Б.294,302; – Ж:IX. – Б.48,384; – Ж:X. – Б.105.


background image

11

Барча қоидаларни ал-Асл, ал-Асл ал-Маъҳуд, аз-Зоҳир, ал-Мазҳаб, ал-Жомиъ ва ал-

Қиёс каби ифодалаб, улар асосида ҳукмлар чиқаради.

Олим тил қоидаларини келтириб, уларни ҳам далил сифатида ишлатади. Баъзи

фиқҳий масалаларнинг мунозараларини тил қоидалари билан боғлаган ҳолда
шарҳлайди.

46

Мисол учун: қилинган қасам қандай натижага олиб келиши борасида

Ҳанафий фақиҳларининг ихтилофли қарашларини изоҳлар экан,

(

نا

قلطم

ظفللا

فرصي

يلا

فراعتملا

دنع

لها

ناسللا

)

Тилшунос олимлар фикрига кўра мутлақ маънода ишлатилган сўз

(омма орасида) кенг тарқалган маънода қабул қилинади

” ёки

(

قلطم

ملاكلا

لومحم

يلع

ةقيقحلا

)

Мутлақ кўринишда айтилган сўз ҳақиқий маъносида қабул этилади”

қоидаларига

мурожаат қилади.

47

Абу Бакр Косоний фиқҳий масалаларни қоидалар асосида тартиблашда аввало Абу

Ҳанифа (р.а)нинг фикрларига таянади ҳамда Ҳанафий мазҳаби уламолари асосланган
қоидаларни биринчи ўринга қўяди. Ҳанафий мазҳаби уламолари асосланган қоидаларни
“Абу Ҳанифа дейди” тарзида келтиради. Масалан:

لوقيو

وبأ

ةفينح

:

نإ

كرت

سايقلا

نوكي

ادامتعا

ىلع

سايق

رخآ

ىوقأ

اريثأت

Абу Ҳанифа дейди: “Қиёсни тарк қилиш ундан кучлироқ бўлган бошқа қиёсга таянган

ҳолда амалга оширилади.”

Абу Бакр Ал-Косонийнинг “Бадоъиус Саноиъ фи тартиб аш-шароиъ” асари ўз

тузилиши, мавзулари, боб ва фаслларининг янги тартибда берилгани, унгача ёзилган
мумтоз шарҳларга ўхшамаслиги билан ажралиб туради.

Абу Бакр Ал-Косонийнинг бадиий адабиёт намуналари билан, жумладан шеърият

билан ҳам ошно бўлганлигини эътироф этиш учун баъзи далиллар мавжуд. Тарихчи Ҳофиз
Қураший, Ибн Қутлубғо ва Ибн Адимлар келтиришича, “Бадоиъус саноиъ фи тартибиш
шароиъ” асарининг дастхати ҳошиясида муаллиф Косоний томонидан ҳижрий 583/1187
йил Шаввол ойининг ярмида ёзиб қолдирган қуйидаги мисралар мавждуд.

ُ تْقَبَس

نيملاعلا

يلا

يلاعَملا

بِئاَصب

ةركف

ُِ و ل عو

ُْةَّمِه

َُحَلاو

يتمك ِحِب

ُ رو ن

ىَد هلا

يف

ُ لاَيَل

ةللاَّضلاِب

ُْةَّمِهَلْد م

ديري

نودساحلا

هو ئِفْط يل

بأيو

الله

َُّلاا

نا

ُْهَّمِت ي

48

Оламлар илмларин чўққиларига
Олиб борди мени икки фазилат.
Биринчиси бўлди тийран фикр,
Иккинчиси албат, соф олий ҳиммат.

****
Залолат домига ботган кечалар
Ҳидоят нури-ла бўлур мунаввар.

46

Косоний.Бадоиъ. – Ж:III. – Б.414; – Ж:IV. – Б.142-3,372; – Ж:VI. – Б.93.96; – Ж:IX. – Б.56

47

Косоний.Бадоиъ. – Ж:IV. – Б.139.

48

Қураший. Жавоҳир ал-музийя. – Ж: 4. – Б. 25; Ибн Қутлубғо. Тож ат-тарожим. – Б. 85; Ибн Адим. Буғят ат- талаб.

– Ж: X. – Б. 43.


background image

12

****
Гарчи ҳасадгўйлар ўчирмоқ истар,
Аллоҳнинг амрисиз ўчмас бирор нур.

Шеърнинг умумий мазмуни:

Аллоҳ менга берган билим ва заковат билан энг олдинги

сафдаги олимлардан бўлдим. Жоҳиллик ва залолат ёпинчиғи ёпиб ташланган ҳидоят
нурини Ҳикмат воситасида қайта нур сочишига сабабчи бўлдим. Афсуски, ҳақиқатни
йўқотиш, унинг нурини ўчиришга бутун борлиғи билан уринадиган баъзи нокаслар бўлса ҳам,
бутун оламнинг адолатли Хўжайини– Аллоҳ ҳар доим ҳақиқатни ошкор қилувчи зотдир.
Қудратли зотга улар қайданам бас кела олсинлар?!

Хулоса қилиб айтганда, Абу Бакр Ал-Косоний фиқҳий қоидаларни бу тарзда

тартибланиши анъанасига, унинг илмий тур сифатида шаклланишига асос солган олим,
фақиҳ ҳамда шеърий ва бадиий услубларни мукаммал эгаллаб, уларни моҳирона қўллашга
эришган шахсдир.