350
«UCHINCHI RENESSANS: TIBBIY VA FARMATSEVTIK TA’LIM
ISLOHOTLARI JARAYONIDA GUMANITAR FANLARNING VAZIFASI VA
ISTIQBOLLARI» MAVZUSIDA RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI
www.in-academy.uz
БУГУНГИ КУНДА ФАРМАЦЕВТИКА СОҲАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН
ИСЛОҲОТЛАР
Л.Б.Султонова
Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқтувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14473650
Биз кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан,
таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги Уйғониш даври,
яъни учинчи Ренессанс пойдеворини яратишни ўзимизга
асосий мақсад қилиб белгиладик.
Ш.М.Мирзиёев
Аннотация
Мамлакатимизда миллий тиббиёт ва фармацевтика таълимини модернизация
қилиш, ушбу соҳага халқаро таълим стандартларини жорий этиш, аҳоли
саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий
тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, таълим олаётган ёшларга маънавий-ахлоқий
тарбия беришнинг самарали тизимини яратиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга
оширилмоқда. Ёш авлод – янги тамаддун ва Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги,
келажак ва истиқболимиз пойдеворидир.
Аннатация
Модернизация национального медицинского и фармацевтического образования в
нашей стране, внедрение международных образовательных стандартов в этой области,
проведение комплексных научных исследований по актуальным проблемам
здравоохранения, а также образования. Принимаются последовательные меры по
созданию эффективной системы нравственного и нравственного воспитания
молодежи. Молодое поколение – это новая цивилизация и величайшее богатство
Узбекистана, фундамент нашего будущего и перспектив.
Annotation
Modernization of national medical and pharmaceutical education in our country,
introduction of international educational standards in this field, conducting сonsistent
measures are being taken to create an effective system of moral and moral education for
young people. The young generation is a new civilization and the greatest wealth of
Uzbekistan, the foundation of our future and prospects comprehensive scientific research on
current problems of public health protection, as well as education
Калит сўзлар:
учинчи Ренессанс.
Бугун мамлакатда ёшлар салоҳиятини ошириш, уларнинг таълим-тарбияси учун
муносиб шарт-шароитларни яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Олий таълим муассасалари бакалавриат ва магистратура талабалари, бирламчи
мақсадли ихтисослаштириш курсларида тингловчилари ҳамда клиник ординатор
(резидент)лар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг мақсади — юқори малакали,
рақобатбардош, соғлиқни сақлашнинг замонавий халқаро стандартларга жавоб бера
оладиган тиббиёт кадрларни тайёрлаш ҳамда таълим олувчиларда мустақил таълим
олиш, таълим сифатини бошқарган ҳолда тиббиётнинг тегишли соҳаларида амалий
кўникмаларни ҳосил қилиш ва ривожлантириш, талабаларнинг модулларни
351
«UCHINCHI RENESSANS: TIBBIY VA FARMATSEVTIK TA’LIM
ISLOHOTLARI JARAYONIDA GUMANITAR FANLARNING VAZIFASI VA
ISTIQBOLLARI» MAVZUSIDA RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI
www.in-academy.uz
ўзлаштиришида бўшлиқлар ҳосил бўлишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва
бартараф этишдан иборат.
Шу билан бирга, республиканинг олис ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларида
оилавий шифокорлар ҳамда тор мутахассисларнинг етишмаслиги, тиббиёт таълим
муассасаларидаги зарур бўлган амалий тайёргарликнинг етарли бўлмаётганлиги,
шунингдек, узлуксиз касб-ҳунар таълимини ташкил этишнинг замонавий шакл ва
услубларининг суст жорий этилиши тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш,
ўрта муддатли даврда уни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаш
тизимини янада такомиллаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар
қабул қилинишини талаб этмоқда. Ҳамма соҳалар, тармоқлар каби фармацевтикада
рақобатнинг ўсиб бориши шароитида дори воситаларини ишлаб чиқарувчи, савдоси
билан шуғулланувчи ташкилотлар бозорда ўз мавқеини сақлаб қолиш, уни
ривожлантириш, янги бозорларга чиқиш, рақобатбардошликка эришиш, янги дори
воситаларини истеъмолчиларга тақдим этиш каби мақсадларни кўзлаш борасида
бошқарув жараѐни бўйича касбий компетентликни ривожлантириш алоҳида
аҳамиятга эгадир. Модулда тизимли ғояларни яратилиши, тизимназариясининг асосий
тушунчалари, тизимли таҳлил ва технологиясини, фармацевтика соҳаси тизимларини
таҳлил қилиш услуби ва қўйилган масалалар тадқиқиниўрганиш кўзда тутилади.
Таълим соҳасида давлатнинг алоҳида мажбуриятлари сифатида имконияти
чекланган болаларнинг сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга
қаратилган аниқ механизмлари назарда тутилган бўлиб, таълим ташкилотларида
алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия
таъминланиши ҳақида ижтимоий норма киритилмоқда.
Юқоридаги ислоҳотларни амалга ошириш учун таълим бериш сифатига эътибор
бериш ва ушбу соҳада ишлашнинг жозибадорлигини доимий равишда оширишиб
бориш зарур. Зеро, миллат ва халқнинг ривожи, унинг интеллектуал салоҳиятини
ошириш ўқитувчилар фаолиятига боғлиқ. Ўқитувчи илм-фан сирлари, маънавий ва
маданий меросни ёшларга етказишда муҳим бўғин ҳисобланади. Демак, ўқитувчиларга
ўзларининг салоҳиятини тўлиқ намоён этишлари учун зарур шарт-шароитларни
яратиш, уларни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий қўллаб-қувватлаш даркор.
Ўзбекистонда ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш,
соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва
маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилиши
мустаҳкамланмоқда. Давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя
қилиши, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши
тўғрисида ғамхўрлик қилиши назарда тутилмоқда.
Замонавий ҳаётни бугун илм-маърифат ва таълимнинг тараққиётисиз тасаввур
этиб бўлмайди, инсоният фан ўқи атрофида айланаётгандек гўё. Жаҳоннинг етакчи
давлатларида таълимни ривожлантириш биринчи галдаги вазифа сифатида
белгиланиши ҳам бежиз эмас. Негаки, мамлакатнинг келгуси равнақи айнан шу соҳада
қўлга киритган ютуқлари билан чамбарчас боғлиқдир.
Бугунги кунда университетларнинг таълим бериш фаолияти янада
такомиллаштирилиб, халқимизнинг асрлар давомида шаклланган илм сари интилиш
фазилати яна бир бор намоён бўлмоқда. Ёшларимиз соғлом ҳамда гўзал турмуш
352
«UCHINCHI RENESSANS: TIBBIY VA FARMATSEVTIK TA’LIM
ISLOHOTLARI JARAYONIDA GUMANITAR FANLARNING VAZIFASI VA
ISTIQBOLLARI» MAVZUSIDA RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI
www.in-academy.uz
кечириш, эгаллаган касби бўйича доимий иш ўрнига эга бўлиш, масъулиятни ўз
зиммасига олиш, инсоний қадр-қимматини камситишга йўл қўймаслик, қисқача
айтганда, комилликка эришиш учун ҳаракат қиляпти ва бу жараёнда таълим олишни
энг асосий шарт сифатида кўрмоқда.
Мамлакатимизда 2019 йилнинг октябрида Ўзбекистон Республикаси олий таълим
тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди. Ушбу ҳужжатга
интеллектуал тараққиётни жадаллаштириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий
ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни
мустаҳкамлаш мақсадида фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини
ривожлантириш сингари вазифалар асос қилиб олинди. Концепция мазмуни
мамлакатимиз олий таълим тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини акс
эттиради. Унда олий ўқув юртларида қамров даражасини кенгайтириш ҳамда таълим
сифатини ошириш, рақамли технологиялар ва таълим платформаларини жорий этиш,
ёшларни илмий фаолиятга жалб қилиш, инновацион тузилмаларни шакллантириш,
илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш, халқаро эътирофга эришиш
ҳамда бошқа кўплаб аниқ йўналишлар белгилаб берилган. Буларнинг барчаси таълим
жараёнини янги сифат босқичига кўтариш учун хизмат қилади.
Айни даврда Ўзбекистон олий таълим соҳасида сезиларли ижобий ўзгаришлар
рўй бермоқда. Билим даргоҳларининг қиёфаси ўзгариб, моддий-техника базаси
яхшиланяпти, илмий ишланмаларни молиялаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш
кучайтирилмоқда, жумладан, профессор-ўқитувчиларнинг даромадлари ҳам ортяпти.
Инновация йўналишидаги алоҳида давлат тузилмалари ташкил этилиб, олий ўқув
юртларида ҳам янги бўлинмалар очилмоқда. Буларнинг барчаси олий таълимга бўлган
ёндашувни ўзгартириб, унинг сифати ҳамда даражасини кўтаришга хизмат қилиши
аниқ. қитувчининг инновационных фаолияти –янгиликларнитаҳлил қилиш ва
баҳолаш, келгусидаги фаолиятнинг аниқ мақсадини шакллантириш, уни амалга
ошириш ва тўғирлаш имкониятларидир. Бунда ижтимойй-гуманитар фанлар
тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари ва уларни ўқитишнинг муҳим аҳамият касб
этиш ҳамда устувор йўналишларни очиб бериш, фанларни ўқитишдаги инновациилар
ва илғор хорижий тажрибаларни қиёсий таҳлил этган холда иш олиб грубый талаб
этилади.
Таълимнинг барча босқичларида фанни ўқитиш ўз олдига маълум бир мақсад ва
вазифалар қўяди. Ўқитувчи ўзи ўқиётган фаннинг таълим тизимидаги ўрни ва
ролини,мақсади ва вазифаларини чуқур англаб, тушуниб олиши, «нимани ўқитиш
керак, нима учун ўқитиш керак ва қандай ўқитиш керак», деган саволга концептуал
жиҳатдан жавоб бера олиш зарур . Акс холда у мазкур фаннинг шахни
шакллантиришдаги таълим-тарбиявий имкониятларидан тўлиқ ва мақсадга мувофиқ
фойдалана олмайди.
Шахс жамиятда ўз ўрни ва вазифаларини тушуниб олишда, ҳаётий мўлжалларини
ўзининг мақсади ва эҳтиёжларига, имкониятларига мос тарзда тўғри белгилашда
ижтимоий фанлар муҳим ўрин тутади. Масалан. халқимизнинг инсоният
цвилизациясига қўшган муносиб ҳиссасига, жахон халқлари орасида тутган ўрнига
бахо беришда, унинг бой ҳаётий ва тарихий тажрибаларидан фойдаланишда, олижаноб
353
«UCHINCHI RENESSANS: TIBBIY VA FARMATSEVTIK TA’LIM
ISLOHOTLARI JARAYONIDA GUMANITAR FANLARNING VAZIFASI VA
ISTIQBOLLARI» MAVZUSIDA RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI
www.in-academy.uz
фазилатлари ва анъаналарини ўрганиш хамда бойитишда Ўзбекистон тарихи фани
беқиёс катта аҳамиятга эга ….
Хулоса шуки, инсон капитали сифатини оширмасдан туриб, кейинги иқтисодий
ўсишни таъминлаш қийин кечади. Шу боис, зарур куч ва ресурсларни таълим сифатини
оширишга, малакали кадрлар тайёрлашга йўналтириш нафақат бугун, балки эртанинг
ҳам устувор вазифасига айланмоқда.
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Каримов И.А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш
– энг олий саодатдир. – Т.: «Ўзбекистон», 2015.
2.
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: «Маънавият», 2008.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим
4. тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон
қарори.
4.
Ишмухаммедов Р.Ж., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион техноло5.
гиялар (таълим муассасалари педагогика ўқитувчилари учун амалий тавсиялар). – Т.:
«Истеъдод», 2008.
5.
Ibrohimovich A. H. MODERN FACTORS FOR RAISING STUDENT-YOUTH INNOVATIVE
THINKING IN THE HIGHER EDUCATION //American Journal of Pedagogical and Educational
Research. – 2023. – Т. 15. – С. 202-206.
6.
Абдурахмонов
Х.
И.
ҲОЗИРГИ
ДАВРДА
ЁШЛАРНИНГ
ИННОВАЦИОН
ПОТЕНЦИАЛИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МОДЕЛЛАРИ //Tafakkur manzili. – 2023. – Т. 4. – С.
23-29.
7.
Abdurahmonov H. I. CHARACTERISTICS OF FORMATION OF INNOVATIVE THINKING IN
SOCIETY //Scientific Bulletin of Namangan State University. – 2020. – Т. 2. – №. 7. – С. 161-
167.
8.
Ibroximovich A. K. INNOVATIVE THINKING AND ITS FORMS AND TYPES OF
MANIFESTATIONS. European Scholar Journal, 3 (5), 38-41 [Электронный ресурс].
9.
Anvarovich P. A. et al. SUN’IY INTELEKKTNING JAMIYAT TARAQQIYOTIDAGI O’RNI,
FOYDALI VA ZARARLI JIHATLARI //PEDAGOGIKA, PSIXOLOGIYA VA IJTIMOIY
TADQIQOTLAR| JOURNAL OF PEDAGOGY, PSYCHOLOGY AND SOCIAL RESEARCH. – 2024. – Т.
3. – №. 2. – С. 7-13.
10.
Anvarovich P. A. et al. SUN’IY INTELEKKTNING KUNDALIK HAYOTIMIZGA TA’SIRI, BIZ
UCHUN BU HODISA IJOBOYMI? //BOSHQARUV VA ETIKA QOIDALARI ONLAYN ILMIY
JURNALI. – 2024. – Т. 4. – №. 2. – С. 9-13.
11.
Ibroximovich A. X. et al. “O ‘ZBEKISTON-2030” STRATEGIYASINING AMALIYOTDA JORIY
QILINISHI //BOSHQARUV VA ETIKA QOIDALARI ONLAYN ILMIY JURNALI. – 2024. – Т. 4. – №.
1. – С. 58-64.
12.
Kenjaboy o‘g O. R. et al. SOHIBQIRON AMIR TEMUR HARBIY BOSHQARUV TIZIMI
TARIXSHUNOSLIGI //SO ‘NGI ILMIY TADQIQOTLAR NAZARIYASI. – 2024. – Т. 7. – №. 2. – С.
131-136
13.
Boltayeva, B. (2023). DEVELOPMENT OF COMPETENCIES FOR SELF-STUDY OF
STUDENTS IN A CREDIT-MODULAR SYSTEM AS A PEDAGOGICAL PROBLEM. Science and
innovation, 2(B8), 39-42.
354
«UCHINCHI RENESSANS: TIBBIY VA FARMATSEVTIK TA’LIM
ISLOHOTLARI JARAYONIDA GUMANITAR FANLARNING VAZIFASI VA
ISTIQBOLLARI» MAVZUSIDA RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI
www.in-academy.uz
14.
Boltaboyeva, B. (2023). KREDIT-MODUL TIZIMIDA TALABALARNI MUSTAQIL BILISH
FAOLIYATINI RIVOJLANTIRISH. Евразийский журнал права, финансов и прикладных
наук, 3(3), 40-42.
15.
Болтаева, Б. Х., & Абдукодиров, П. А. (2022). ОБРАЗОВАНИЕ КАК ФАКТОР
РАЗВИТИЯ ОБЩЕСТВА. ЖУРНАЛ СОЦИАЛЬНЫХ ИССЛЕДОВАНИЙ, 5(2).
16.
Болтаева, Б. Х., Султонова, Л. Б., & Юсупова, Н. О. ВЕБ-КВЕСТ КАК СРЕДСТВО
РАЗВИТИЯ НАВЫКОВ ИНФОРМАЦИОННОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ НА УРОКАХ ТЕХНОЛОГИИ
WEB QUEST IS A DEVELOPMENT OF INFORMATIONAL SOURCE IN TECHNOLOGY. BBC 94 Z
40, 152.
17.
Хашимова, Г. Ф., & Султанова, Л. Б. (2022). HAMKORLIK PEDAGOGIKASI ASOSIDAGI
INTERFAOL METODLARNING SAMARADORLIGI. ЖУРНАЛ СОЦИАЛЬНЫХ ИССЛЕДОВАНИЙ,
5(2).
18.
Хусанова, К., Султанова, Л., Хусанбаева, Ю. и Абдурахимова, Д. (2020). «Средний
возраст» как лучшее время человеческой жизни. Международный журнал
психосоциальной реабилитации , 24 (2), 332-337.
19.
Хашимова, Г. Ф., & Султанова, Л. Б. (2021). СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ СОЦИАЛЬНОЙ
СФЕРЫ В РАМКАХ ПОВЫШЕНИЯ КАЧЕСТВА ЖИЗНИ НАСЕЛЕНИЯ. ЖУРНАЛ
СОЦИАЛЬНЫХ ИССЛЕДОВАНИЙ, (SI-1).
20.
Болтаева, Б. Х., Султанова Л. Б. ПРИМЕНЕНИЕ МЕТОДА ПРОБЛЕМНОГО ОБУЧЕНИЯ
В ВЫСШЕМ УЧЕБНОМ ЗАВЕДЕНИИ. Збиор артыкулов наукович рецензованич. , 186.
