Обеспечение законности при допросе подозреваемого и обвиняемого

CC BY f
24-27
0
Поделиться
Худобердиев, М. (2023). Обеспечение законности при допросе подозреваемого и обвиняемого. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 24–27. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27038
М Худобердиев, Академия МВД республики Узбекистан
Студент 4-го курса повышения квалификации Академии МВД.
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар марказида инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ётади. Зеро, «демократик давлатда барча ислоҳотлар инсон учун унинг ман-фаатлари учун хизмат қилмоғи лозим» 16 17 . Бу борада мустақилликнинг дастлабки йилларида бир қатор соҳаларда бўлгани каби суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мамлака-тимизда ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширишни қатъият лик билан олиб борилганлиги туфайли, бозор иқтисодиёти тизимини барпо этиш, ҳуқуқий демократик давлатнинг ижтимоий муносабат- ларини шакллантириш йўлида жиддий ютуқларга эришилди. Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг мақсади инсонни ҳуқуқ ва эркин-ликларини имкон қадар тўла таъминлаш ва қонунийликка риоя қилиш-дан иборат экан, давлатимизнинг жиноятчиликка қарши курашиш сиёсатида ҳам шахс ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда жиноят процес-
суал қонунчиликни тўғри қўллаш амалиётига асосий эътибор қара-тилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига кўра, мамлакатимизда содир этилаётган ҳар бир жиноят юзасидан дастлабки тергов олиб борилиб, жиноят ишлари юритилади. Даст- лабки тергов давомида жиноятни фош этишга қаратилган далиллар тўпланади, текширилади ва ҳуқуқий жиҳатдан баҳоланади. Далиллар-ни тўплаш усуллари жиноят жараёнида тергов ҳаракатлари деб ном-ланади. Тергов ҳаракатлари ичида эса сўроқ қилиш тергов ҳаракати-нинг ўзига хос ўрни бўлиб, «бу тергов ҳаракатисиз жиноят ишини асосли ва судда қонуний ҳал этиш жараёнини тасаввур қилиш мушкул»


background image

24

М. Ш. Худойбердиев

*

Гумон қилинувчи ва айбланувчини сўроқ қилишда

қонунийликни таъминлаш

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган барча

ислоҳотлар марказида инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ётади. Зеро,
«демократик давлатда барча ислоҳотлар инсон учун унинг ман-
фаатлари учун хизмат қилмоғи лозим»

16 17

. Бу борада мустақилликнинг

дастлабки йилларида бир қатор соҳаларда бўлгани каби суд-ҳуқуқ
соҳасида ҳам бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мамлака-
тимизда ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширишни қатъият-
лик билан олиб борилганлиги туфайли, бозор иқтисодиёти тизимини
барпо этиш, ҳуқуқий демократик давлатнинг ижтимоий муносабат-
ларини шакллантириш йўлида жиддий ютуқларга эришилди. Ҳуқуқий
давлат ва фуқаролик жамиятининг мақсади инсонни ҳуқуқ ва эркин-
ликларини имкон қадар тўла таъминлаш ва қонунийликка риоя қилиш-
дан иборат экан, давлатимизнинг жиноятчиликка қарши курашиш
сиёсатида ҳам шахс ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда жиноят-процес-
суал қонунчиликни тўғри қўллаш амалиётига асосий эътибор қара-
тилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига
кўра, мамлакатимизда содир этилаётган ҳар бир жиноят юзасидан
дастлабки тергов олиб борилиб, жиноят ишлари юритилади. Даст-
лабки тергов давомида жиноятни фош этишга қаратилган далиллар
тўпланади, текширилади ва ҳуқуқий жиҳатдан баҳоланади. Далиллар-
ни тўплаш усуллари жиноят жараёнида тергов ҳаракатлари деб ном-
ланади. Тергов ҳаракатлари ичида эса сўроқ қилиш тергов ҳаракати-
нинг ўзига хос ўрни бўлиб, «бу тергов ҳаракатисиз жиноят ишини
асосли ва судда қонуний ҳал этиш жараёнини тасаввур қилиш
мушкул»

18

.

Жиноят иши бўйича гумон қилинувчи ва айбланувчини сўроқ

қилиш ҳам ушбу тергов ҳаракатининг бир тури бўлиб, унинг тўғри
ташкил этилиши ва ўтказилиши иш учун энг муҳим ҳолатларни ой-
динлаштиришга хизмат қилади. Гумон қилинувчи ва айбланувчининг
жиноят содир этганлигини тан олиб берган кўрсатмасининг ўзи уни
айблаш учун асос бўлмаса-да, ишдаги бошқа далиллар мажмуи бу
ҳолатни тасдиқлаган ҳолатларда ундан исботловчи далил сифатида

*

ИИВ Академияси 4-ўқув курси тингловчиси.

17

Каримов И. А.

Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. - Т., 1995. - Б. 16.

18

Акрамходжаев Б ва бошқ.

Сўроқ қилиш тергов ҳаракатини режалаштириш хусусият-

лари. - Т., 2015. - Б. 3.


background image

25

фойдаланиш мумкин.

Гумон қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилишда исбот қилиш-

нинг умумий шартлари ва барча сўроқ қилинувчиларга нисбатан
қўлланиладиган сўроқ қилиш жойи, сўроқ қилиш учун чақирув, сўроқ
қилинувчининг шахсини аниқлаш, сўроқ қилинувчининг қайси тилда
кўрсатув бера олишини аниқлаш, ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушун-
тириш, ишнинг ҳолатлари тўғрисида эркин сўзлаб бериш, ишора қилув-
чи саволлар беришга йўл қўйилмаслиги, сўроқ қилинувчининг ҳуж-
жатлар ва бошқа ёзувларидан фойдаланиши, сўроқ қилинувчининг
илгариги сўроқларда берган кўрсатувларини ўқиб эшиттириш, сўроқ
қилинувчига нарсалар ва ҳужжатларни кўрсатиш, сўроқ жараёни ва
натижаларини қайд қилиш, сўроқни давом этиш вақти ва қўшимча
сўроқ тўғрисидаги қонун талабларига риоя қилинади (ЖПК 1Х-Х
боблари).

Гувоҳ ва жабрланувчини сўроқ қилишдан фарқли равишда гумон

қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилишнинг ўзига хос хусусият-
лари мавжуд. Булар қуйидагилар:

кўрсатув бериш гумон қилинувчи ёки айбланувчининг маж-

бурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланиши;

кўрсатув учун жавобгарликнинг келиб чиқмаслиги;

гумон қилинувчи ёки айбланувчининг кўрсатуви нафақат далил

манбаси, шу билан бирга айбловдан ҳимояланиш воситаси эканлиги;

сўроқ қилишда гумон қилинувчи ёки айбланувчининг шахсини

батафсил ўрганиш кераклиги кабилардан иборатдир.

Гумон қилинувчи ёки айбланувчининг зиммасига кўрсатув бериш,

шунингдек ўзининг айбдор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор
ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас. Бундан
ташқари, гумон қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилиш- дан олдин
сўроқ қилувчи ЖПКда кўрсатилган бир қатор процессуал ҳаракатларни
амалга ошириши лозим бўлади:

-

гумон қилиш ёки айб эълон қилиш асосларини аниқлаш ва

текшириш;

-

жиноят иши бўйича гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқа-

сида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида қарор чиқариш;

-

чиқарилган қарорни эълон қилиш (айбланувчи тариқасида ишда

иштирок этишга жалб қилишда айб эълон қилиш дейилади);

-

ЖПКнинг 46 ёки 48-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбу-

риятларини тушунтириш;

-

айбланувчи тариқасида сўроқ қилишдан олдин эълон қилинган


background image

26

айбга нисбатан муносабатини (иқрорлиги, қисман иқрорлиги ёки иқрор
эмаслигини) аниқлаш;

- қайси тилда кўрсатув беришини аниқлаш. Юқоридаги вазифа-

ларнинг бажарилмаслиги жиноят процессуал қонунчиликнинг бузи-
лиши деб топилади.

ЖПКда айбланувчи ва гумон қилинувчи ҳақида берилган қоида-

лар, дастлабки терговни тўхтатишни тартибга солувчи қоидалар,
қолаверса, жиноятлар тергов қилиш амалиёти ҳам айбланувчи тари-
қасида жалб қилинган ёки айбланувчи деб топилган шахсга айб эълон
қилиниши назарда тутади. Яъни икки процессуал ҳаракат турли вақт-
ларда амалга оширилади: олдин шахсни айбланувчи тариқасида
иштирок этиш тўғрисида қарор чиқарилади. Шахсга айбланувчи деган
мақом берилади. Шундан кейин айб эълон қилиш, асослар мавжуд
бўлганда дастлабки терговни тўхтатиш, қидирув эълон қилиш, мазкур
шахсга боғлиқ ҳолатда жиноят ишини тугатиш ва бошқа ҳаракатлар
амалга оширилиши мумкин.

Жиноят процессида шахсни айбланувчи тариқасида иштирок

этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор чиқарилгандан сўнг айб эълон
қилинадиган муддат ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шахсни жиноят содир
этганликда айбланувчи тариқасида жалб қилишгина эмас, айбловнинг
ўз вақтида, кечиктирмасдан эълон қилиниши ҳам ишнинг тўғри, адо-
латли ва холисона ҳал қилинишига таъсир кўрсатади. Назарияда маз-
кур муддат хусусидаги асосий тенденциялар унинг имкон қадар қисқа
бўлишини ёки айбланувчи тариқасида қарор чиқарилгандан сўнг зуд-
лик билан шахснинг нимада айбланаётганлигини маълум қилиш чора-
ларининг кўрилишини эътироф этади.

Агар хориж амалиётига назар ташлайдиган бўлсак, бир қатор

давлатларнинг жиноят-процессуал қонунчилигида айб эълон қилиш-
нинг муддатлари белгиланган. Масалан, Россия Федерацияси, Беларусь,
Қирғизистон, ва Қозоғистон Республикалари жиноят-процессуал
қонунларида шахсни айбланувчи тариқасида жалб қилиш тўғрисида
қарор чиқарилгандан сўнг айб эълон қилишнинг 3 суткадан кечикти-
рилмайдиган муддати мавжуд. Молдава, Украина, Эстония ва
Арманистон Республикаларида мазкур муддат 48 соатга ёки 2 сутка-
гача бўлиши мумкин.

Ўзбекистоннинг 1959 йил 21 майда қабул қилинган Жиноят-

процессуал кодексининг 126-моддасида «Шахсни айбланувчи тариқа-
сида жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор чиқарилган пайтдан
бошлаб икки суткадан кечиктирмасдан, ҳар ҳолда айбланувчи келган
ёки у мажбурий келтирилган кунда айб эълон қилинади» дейилган эди.


background image

27

Айб эълон қилиш учун муайян муддатнинг белгиланиши айбла-

нувчининг нимада айбланаётганлигини билишини таъминлаш учун
зарур ҳисобланади ва айбловни ифодалаш пайтида терговчининг йўл
қўйган хатоларини тезроқ тузатиш воситаси бўлиб хизмат қилади

19

.

Айбланувчи тариқасида жалб қилиш тўғрисидаги қарор (муайян муддат
ўтишини кутмасдан) дарҳол эълон қилиниши, айбланувчининг ҳимояга
тайёрланишига имконият берилганлиги боис, асосли ҳисобланади

20

.

Дастлабки терговда тергов ҳаракатларини ўтказиш вақтида шахс

ҳуқуқларини таъминлаш ва қонунийлик принципига риоя қилган ҳолда
жиноят-процессуал қонунчиликда белгиланган қоидаларга қатъий амал
қилиш, мамлакатимизда олиб борилаётган ҳуқуқий демократик
жараёнларни ўзида намоён этиш билан бир қаторда, аҳолининг қонун-
га ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга нисбатан ҳурмати ва
ишончининг янада ортишига хизмат қилади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в
контексте конституционных реформ." Общество и инновации 4.8/S
(2023): 1-9.

2.

Югай, Л. Ю. "Некоторые аспекты использования инновационных
технологий

биометрической

идентификации

личности

в

противодействии преступности: опыт Республики Узбекистан."
(2022).

19

Тетерин Б. С., Трошкин Е. 3.

Возбуждение и расследование уголовных дел. - М., 1997.

- 111 с.

20

Быков В. М., Орлов А. В.

Конституционные нормы, обеспечиваювщие подозреваемому

и обвиняемому право на защиту в российском уголовном судопроизводстве // Право и политика.
- 2002. - № 5. - С. 32.

*

ИИВ Академияси 4-ўқув курси тингловчилари.

Библиографические ссылки

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в контексте конституционных реформ." Общество и инновации 4.8/S (2023): 1-9.

Югай, Л. Ю. "Некоторые аспекты использования инновационных технологий биометрической идентификации личности в противодействии преступности: опыт Республики Узбекистан." (2022).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов