Особенности и зарубежный опыт освобождения от уголовной ответственности в связи с примирением

  • Академия МВД республики Узбекистан
CC BY f
28-33
0
0
Поделиться
Мусаев, Ш. (2023). Особенности и зарубежный опыт освобождения от уголовной ответственности в связи с примирением. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 28–33. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27039
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Пировардида ярашув институти халқимизга хос бўлган кечиримлилик, инсонпарварлик, бағрикенглик каби азалий қадриятларимизни ўзида мужассам этган ҳолда кечира олиш, мeҳр-oқибaт кўрсатиш, кaттaлaрга ҳурмат, кичикларни иззат қилиш, қaрдoшлик, дўстлик, қўшничилик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Мазкур институтни қўллаш шартлари ва асосларининг янада такомиллаштирилиши жиноий жавобгарликдан озод қилинган шахслар сони кенгайиб боришига, шунингдек жиноят қонунчилигининг вазифаларини самарали амалга оширишга хизмат қилиши билан шартланади.


background image

28

Ш. Н. Мусаев

Ярашилганлиги муносабати билан жиноий

жавобгарликдан озод қилишнинг хусусиятлари

ва хориж тажрибаси

Пировардида ярашув институти халқимизга хос бўлган кечирим-

лилик, инсонпарварлик, бағрикенглик каби азалий қадриятларимизни
ўзида мужассам этган ҳолда кечира олиш, мeҳр-oқибaт кўрсатиш,
кaттaлaрга ҳурмат, кичикларни иззат қилиш, қaрдoшлик, дўстлик,
қўшничилик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат
қилиб келмоқда. Мазкур институтни қўллаш шартлари ва асосларининг
янада такомиллаштирилиши жиноий жавобгарликдан озод қилинган
шахслар сони кенгайиб боришига, шунингдек жиноят қонунчилигининг
вазифаларини самарали амалга оширишга хизмат қилиши билан
шартланади.

Халқимизнинг азалий урф-одатлари, қадриятлари ҳамда анъана-

ларининг миллий қонунчилигимизда ифода этилганлиги бугунги кунда
мамлакатимизда инсонпарварлик мазмуни сингдирилган жиноят-
чиликка қарши курашнинг ўзига хос йўналишини белгилаб берди десак,
муболаға бўлмайди.

Дарҳақиқат, ярашув институти жиноятчиликка қарши курашда энг

самарали воситалардан бири бўлиб қолмай, балки мазкур инсти- тутни
қўллаш шартлари ва асосларини янада такомиллаштириш суд- ҳуқуқ
ислоҳотларининг истиқболли долзарб вазифасига айланиши зарур.

Масаланинг яна бир муҳим жиҳати, хорижий давлатлар, хусусан

Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Муғулистон, Россия, Туркманистон,
Украина ва бошқа давлатларнинг жиноят қонунчилигига кўра ярашув
институтини фақат жиноятни биринчи марта содир этган шахсларга
нисбатан қўллаш мумкин бўлса, миллий қонунчилигимизга мувофиқ,
жиноятни нафақат бир ёки бир неча маротаба содир этган шахслар,
балки муқаддам ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир
бўлмаган жиноят содир этганлиги учун судланган шахсларга нис-
батан, ҳатто уларнинг судланганлик ҳолати бекор қилинмай туриб ҳам
ярашув институтини қўллаш мумкин.

Эътиборли томони шундаки, оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир

этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланган ёки судланган- лиги
олиб ташланган шахслар ҳам, агар жабрланувчи билан ярашса жиноий
жавобгарликдан

озод

бўлиш

имкониятига

эга.

Ўзбекистон

Республикасининг жиноят қонунчилигига кўра шахс томонидан бир


background image

29

нечта жиноят содир этилганлиги ярашув институтининг қўлланили- ши
мумкинлигини истисно этмасада, оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир
этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судлан- ганлиги
олиб ташланмаган шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод қилинмаслиги белгилаб қўйилган. Қонуннинг
мазкур қоидасидан келиб чиққан ҳолда таъкидлаш мум- кинки, агар
шахс томонидан бошқа шаклдаги бир қанча жиноятлар содир этилган
ва мазкур жиноятлар (ёки уларнинг бирортаси) Жиноят кодекси 66

1

-

моддасида назарда тутилган бўлса, мазкур институтни қўллаш мумкин,
жумладан:

- шахс томонидан такроран жиноят содир этилган бўлса;

-

шахс томонидан жиноятлар мажмуи содир этилган бўлса;

-

шахс томонидан рецидив жиноят содир этилган бўлса, агарда

илгари оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлиги учун судланганлик
ҳолати мавжуд бўлмаса.

2001 йилнинг 29 августида Олий Мажлис томонидан «Жиноий

жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшим-
чалар киритиш ҳақида»ги Қонуннинг қабул қилиниши жиноятчилик- ка
қарши кураш ва унинг олдини олиш билан боғлиқ давлат сиёсати- да
туб ўзгаришлар рўй беришига сабаб бўлди. Натижада қисқа муд- датда
Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексидаги қатор
меъёрларга ўзгартиш ва ҳамда қўшимчалар киритилиб, айрим моддалар
янги таҳрирда баён қилинди. Жиноий жазоларнинг либе-
раллаштирилишининг моҳияти шундаки, мамлакатимизда охирги
йигирма йил мобайнида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий
жабҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ижобий ўзга-
ришлар, силжишлар юз бера бошлади. Бу эса жамият ва давлат қури-
лишида тоталитар тузумдан қолган асоратлар, жумладан, арзимаган
жиноий қилмиш учун қаттиқ жазо қўллаш, жавобгарликнинг муқар-
рарлиги тамойилига қатъий риоя этиш, кўплаб жиноятлар учун ўлим
жазосининг тайинланиши, бўлар-бўлмас ишлар бўйича нафақат айб-
дор, балки бутун бир оила ёки қариндош-уруғларига тегишли мол-
мулкларни мусодара қилиш каби нотўғри амалиётга чек қўйиш
заруратини юзага келтирди

21

.

Мазкур қонун асосида амалдаги Ўзбекистон Республикаси

21

Ражабова М.

Жамиятимиз мақсади шахс ҳуқуқларини таъминлашдан иборат // Ҳаёт ва

қонун. - Т., 2004. - № 1. - Б. 20.


background image

30

Жиноят кодексига «Ярашилганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарлик- дан озод қилиш» деган бб^модда ҳамда амалдаги
Ўзбекистон Респуб- ликаси Жиноят-процессуал кодексига «Ярашув
тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритиш», деб аталган ва 582-58б-
моддаларни ўз ичига олган б2-боб киритилди. Ушбу масала юзасидан
халқаро тажрибалар- га мурожаат қилиш фойдадан ҳоли эмас.
Жумладан, кўпгина ривож- ланган хорижий давлатлар, яъни АҚШ,
Италия, Германия, Франция жиноят қонунчилигида бу масалада ҳам
фикрлар айтилиб, бундай институтни киритишдан аввал олимларимиз
томонидан кўплаб фикрлар берилган. Ва бу тажрибадан келиб чиқиб,
айрим турдаги жиноятлар юзасидан айбдорни жазолаш орқали унга
тарбиявий таъсир кўрсатишдан кўра, яраштириш тизимини киритиш
бир мунча самарали эканлиги аниқланган. АҚШда мавжуд бўлган
медиация институтини олиб кўрадиган бўлсак, АҚШда жиноятдан жабр
кўрган ва жиноятчи ўртасида воситачилик ассоциацияси мавжуддир.
Ушбу ассоциация Миннеаполис шаҳрида воситачилик марказини
ташкил қилиниб, бевосита ушбу марказ жабрланувчи ва айбланувчи
ўртасида бўлган можароларни ярашув асосида ҳал этиш билан
шуғулланади.

Бундан ташқари, Польшада ҳам ярашув (медиация) институти

1995 йилдан киритилган бўлиб, ҳозирги кунда кенг қўлланилмоқда. Бу
мамлакатнинг яраштирув институтининг ўзига хос томонларидан бири
махсус ваколатларга эга бўлган медиаторлар (яраштирувчилар)- нинг
мавжудлигидадир. Уларнинг ваколатларига айбдор ва жабрланувчи
томони бир-бири билан муросага келтириш, ўзаро яқин бўлган
жиҳатларини топиш орқали икки шахс ўртасида юзага келган низони
тинч йўл билан бартараф қилишга қаратилган ҳаракатлар киради.

Шуни таъкидлаш керакки, ҳуқуқбузар билан жабрланувчини

яраштириш дастури бутун дунё бўйича 35 йилдан бери қўлланилиб
келади. Масалан, Европа давлатларида Австрия, Белгия, Франция,
Финляндия, Буюк Британия, Норвегия, Германия каби давлатларда
бундай нормаларни қўллаш амалиёти анъанавий тус олган, кўпчилик
ҳолларда яраштирув ўзини оқлаганлиги эътироф этилади.

Франция давлатидаги «Ярашувчилик» институтига мурожаат

этадиган бўлсак, бу давлатда кўпчилик ҳолларда меҳнат низоларини
кўриш юзасидан ярашув жорий этилган.

Франция давлатидаги «Ярашув» институти ёки ҳакамлар суди-

нинг келиб чиқиши қадимий бўлиб, 1632-1635 йилларда Леон шаҳри-
да ёлланма меҳнатчи ва иш берувчилар ўртасида келиб чиқадиган
меҳнат низолари ва бошқа ижтимоий хавфи катта бўлмаган ҳуқуқ-


background image

31

бузарликларни кўриб чиқиш учун тузилган суд ҳисобланади. Ушбу
судда фаолият юритаётган судьяларнинг сони 4 та бўлиб, ёлланма
ишчилар ва иш берувчилар ўртасидан жуфт ҳолда сайланади. Ушбу
судьялар мутахассис судьялардан фарқ қилиб касбий мутахассис- ликка
эга эмас. Бу судьялар бугунги пайтда Франция давлатида 270 нафарни
ташкил этиб, ҳар йили 80 мингга яқин ижтимоий хавфи катта бўлмаган
жиноятларни кўриб чиқади. Судьялар ҳукм чиқариш жараёнида
ёлланма меҳнатчи ва иш берувчи томонидан тенг равишда сайланган
судьяларнинг овоз беришлари орқали иш ҳал этилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Франция давлатида «ярашув»

қўмиталари жиноий ва меҳнат билан боғлиқ ишларни текинга кўриб
чиқишади. Меҳнат билан боғлиқ ишларда жабрланувчига оғир шикаст
етказилса ва бошқа оғир оқибатлар келиб чиқса «ярашув» Қўмитаси
ишни қуйи инстанция судига оширади.

Қуйи инстанция судининг ўзи икки қисмдан иборат бўлиб, жиноий

ишларни кўришда полиция суди ва ахлоқ тузатиш судларига бўлинади.
Франция давлатидаги «ярашув» Қўмитаси жиноий ишларни ҳал
қилишда

адвокатлар

билан

маслаҳатлашишади.

«Ярашув»

Қўмитасининг ўзига хос яна бир томони шундан иборатки, жиноий
ишларни кўришда Меҳнат Федерациясидан бир вакил қатнашиши шарт.
Чунки ушбу Қўмита Меҳнат Федерациясининг таркибидаги қўмитадир.

Ярашув институтининг жорий этилиши Франция давлатининг

1994 йил 1 мартдаги Жиноят кодексида ўз ифодасини топган бўлиб, кўп
ҳолларда меҳнат билан боғлиқ жиноятларда ярашганлик жорий
этилади. Масалан, Қозоғистон Республикасининг Жиноят кодекси-
нинг 67-моддасида, Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг
66-моддасида, Озарбайжон Республикаси Жиноят кодексининг 73-
моддасида, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 76-моддаси- да
ярашганлик муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш маса- ласи
назарда тутилгандир

22

.

Ярашув институтининг жорий этилишини хорижий давлатлар

жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги билан қиёсий таҳлил қилиб
чиқадиган бўлсак, бу институт ривожланган давлатларнинг
кўпчилигида жумладан, АҚШ, Германия, Италия, Франция давлат-
ларида ва МДҲ давлатлари, яъни Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбай-
жон Республикаси, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг модда-
ларида бу борада сўз юритилади. Масалан, Қирғизистон Республика- си

22

Ниёзова С.

Ярашганлик муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш // Суд-

ҳуқуқ ислоҳоти: назария ва амалиёт: Халқаро илмий-амалий конф. мат-ри. - Т., 2001. - Б. 130.


background image

32

Жиноят кодексининг 66-моддасида ярашганлик муносабати билан
жиноий жавобгарликдан озод қилиш ҳақида сўз юритилган бўлиб,
«шахс қилмишни биринчи маротаба содир қилса ва тараф билан
келишса жиноий жавобгарликдан озод қилинади».

Жавобгарликдан озод қилишнинг бу тури Ўзбекистон Респуб-

ликаси Жиноят кодексида белгиланган ҳолатида бошқача берилган
бўлиб, МДҲ давлатларининг Жиноят кодексида белгиланган тартиб-
дан фарқ қилади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида қандай
жиноятлар учун қўлланиши лозимлиги аниқ моддаларда белгиланган
бўлса, бошқа давлатларнинг аксариятида ижтимоий хавфлилиги катта
бўлмаган жиноятларга ва ҳатто, айрим давлатлар ЖКларида оғир
бўлмаган жиноятларни содир этганда ҳам қўлланилиши мумкинлигини
кўришимиз мумкин.

Масалан, Беларусь Республикаси Жиноят кодекси 24-бобига

берилган 6-изоҳ диққатга сазовор бўлиб, унда ўғрилик, фирибгарлик,
оғирлаштирувчи ҳолатларсиз ўзлаштириш ёки растрата қилиш
жиноятларини содир этган ва бунда жабрланувчи яқин қариндоши
бўлган шахсларни мазкур қариндошининг аризасига асосан жиноий
таъқиб қилиниши мумкинлиги белгиланган бўлиб, бу жиноятларда ҳам
ярашув назарда тутилган.

Бу борада Б. Д. Ахроровнинг фикрига тўхталадиган бўлсак, унинг

фикрича, «Ярашув битими тузилганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликни бундай тартибда, яъни ижтимоий хавфи унча катта
бўлмаган жиноятларнинг барчасига татбиқ қилиш имконияти- нинг
яратилиши ҳам тўғри бўлмайди. Ижтимоий хавфи катта бўлма- ган
жиноятлар туркумида шундай жиноятлар борки, бундай жиноят- лар
оқибатида етказилган зарарни ҳеч қандай ҳолда қоплашнинг имконияти
бўлмайди. Масалан, онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши (ЖК 99-
модда); зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб қасддан одам
ўлдириш (100-модда); ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни
ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам
ўлдириш (101-модда) ва ҳоказолар. Қозоғистон Республикаси ЖКнинг
67-моддасида эса жабрланувчи билан ярашилганлиги муносабати билан
жиноий жавобгарликдан озод қилиш ижтимоий хавфи катта бўлмаган
ва ўртача оғирликдаги жиноятларга ҳам қўлла- ниши белгиланган.
Қонунни бундай тарзда ким қандай хоҳлаган ҳол- да қўлланиши учун
имконият яратилиши ҳам тўғри эмас»

23

.

23

Ахроров Б. Д.

Ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш -

жиноят қонунчилигининг инсонпарварлик тамойилларидан бири // Суд-ҳуқуқ ислоҳоти:


background image

33

Шулардан келиб чиқиб бизнингча, амалдаги Ўзбекистон Респуб-

ликаси Жиноят кодексининг «Ярашилганлиги муносабати билан
жиноий жавобгарликдан озод қилиш», деган 66

!

-моддасидаги яраш-

ганлик институти қоидалари қўлланилиши мумкин бўлган жиноят
таркиби назарда тутилган ҳолатлар қайси мезон асосида 66

!

-модда- сига

киритилганлиги мунозарали бўлиб, жиноятлар ўз хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига кўра турларга бўлинганидек, яраш-
ганлик институти қоидалари қўлланилиши мумкин бўлган жиноят
таркиблари ҳам маълум бир мезонлар асосида ЖКнинг 66

1

-моддасига

киритилиши лозим.

Бундан ташқари, жаҳондаги ҳуқуқ тартибот органларининг

амалиёти яраштирув натижасида жиноий жавобгарликдан озод қилин-
ганларнинг 2-3% қайта жиноят содир этганлигини кўрсатади.
Ярашувнинг афзаллик томонлари нималардан иборат?

Биринчидан,

у жабрланувчи ва ҳуқуқбузар ўртасидаги низолар

жиноий жазо чораларини кўлламасдан ҳал қилиш, зарарнинг тез ва тўла
қопланишини таъминлаши, қайта жиноят содир этишни олдини олиш
ҳамда айбдорни жамиятдан ажратмасдан туриб тузатишдан иборат.

Иккинчидан,

у бевосита зарарни қоплаш орқали низонинг тезда

ҳал этилишига таъсир қилади моддий ёки маънавий қопланишини
ортиқча қоғозбозликсиз амалга оширилишини таъминлайди ва кечириш
имкониятини беради.

Учинчидан,

яраштирув института бевосита жамият ва одил судлов

учун фойдали, жамиятни ҳуқуқий тарбиялашда ёрдам беради,
фуқароларга жиноятлардан ҳимояланганлик ва хавфсизлигини таъмин-
ланганлик ҳиссини мустаҳкамлайди.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Югай, Людмила. "Технологии распознавания лиц в обеспечении
общественной безопасности: зарубежный опыт и перспективы
развития." Общество и инновации 3.1/S (2022): 278-287.

2.

Югай, Л. Ю. "НЕГОСУДАРСТВЕННАЯ СУДЕБНО-ЭКСПЕРТНАЯ
ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ

В

РЕСПУБЛИКЕ

УЗБЕКИСТАН:

СТАНОВЛЕНИЕ И РАЗВИТИЕ." Актуальные проблемы борьбы с
преступлениями и иными правонарушениями 20-1 (2020): 74-76.

3.

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в
контексте конституционных реформ." Общество и инновации 4.8/S
(2023): 1-9.

назария ва амалиёт: Халқаро илмий-амалий конф. мат-ри. - Т., 2001. - Б. 27-28.

Библиографические ссылки

Югай, Людмила. "Технологии распознавания лиц в обеспечении общественной безопасности: зарубежный опыт и перспективы развития." Общество и инновации 3.1/S (2022): 278-287.

Югай, Л. Ю. "НЕГОСУДАРСТВЕННАЯ СУДЕБНО-ЭКСПЕРТНАЯ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН: СТАНОВЛЕНИЕ И РАЗВИТИЕ." Актуальные проблемы борьбы с преступлениями и иными правонарушениями 20-1 (2020): 74-76.

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в контексте конституционных реформ." Общество и инновации 4.8/S (2023): 1-9.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов