Уголовная ответственность за сопротивление представителю власти или лицу, исполняющему гражданский долг

CC BY f
75-77
3
1
Поделиться
Мирзоитов, Н. (2023). Уголовная ответственность за сопротивление представителю власти или лицу, исполняющему гражданский долг. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 75–77. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27049
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳозирги кунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилинишини таъминлаш, фуқаролик жамияти қуриш, ўз йўлини танлаган хар қандай давлатнинг ажралмас белгиси бўлиб ҳисоблана- ди. Унинг амалга оширилиши шахснинг, ҳуқуқ-тартибот ҳамда жиноятчиликка қарши кураш соҳасида давлат ва унинг органлари билан вужудга келадиган муносабатларини, инсоннинг ҳаёти учун жуда муҳим бўлган соҳаларига аралашувлардан сақланишини таъминлашга қаратилган.


background image

75

Н. Т. Мирзоитов

Ҳокимият вакилига ёки фуқаролик бурчини

бажараётган шахсга қаршилик кўрсатганлик

учун жиноий жавобгарлик

Ҳозирги кунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза

қилинишини таъминлаш, фуқаролик жамияти қуриш, ўз йўлини
танлаган хар қандай давлатнинг ажралмас белгиси бўлиб ҳисоблана- ди.
Унинг амалга оширилиши шахснинг, ҳуқуқ-тартибот ҳамда жиноят-
чиликка қарши кураш соҳасида давлат ва унинг органлари билан
вужудга келадиган муносабатларини, инсоннинг ҳаёти учун жуда
муҳим бўлган соҳаларига аралашувлардан сақланишини таъминлашга
қаратилган.

Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари зиммасига

уларнинг ўзидаги мавжуд восита ва усуллар орқали инсон ва фуқаро-
ларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш вазифасини юклайди.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят кодексининг

ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қар-
шилик кўрсатиш учун жиноий жавобгарлик белгиловчи 219-моддаси-
да ўзига берилган қонуний вазифаларини бажараётган ҳокимият
вакилининг қонун нормалари билан муҳофаза этилишини, унинг ўз
ваколатлари ва мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиниши
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси билан тақиқланиши
белгиланган.

Ушбу нормага асосан ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчи- ни

бажараётган шахсга қаршилик кўрсатишнинг ижтимоий хавфли- лиги
хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний
фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қарши-
лик кўрсатиш ёхуд уларни ўз хизмат вазифаларини ёки фуқаровий
бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳара-
катлар содир этишга мажбурлаш натижасида давлат ҳокимияти ва
бошқарув органларининг бир меъёрда фаолият юритишини, фуқаро-
ларнинг хавфсизлигига таҳдид остига қўйишда намоён бўлади.

Шундан келиб чиққан ҳолда жамият ва давлат манфаатлари,

давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бир меъёрда фаолият
юритиши, ҳокимият вакили ёки ўзининг фуқаровий бурчини бажара-
ётган шахсларнинг дахлсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ижтимо- ий
муносабатларга қаршилик кўрсатиш ҳисобланади.

Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга


background image

76

қаршилик кўрсатиш жиноятининг зарурий белгиси сифатида жиноят-
нинг жабрланувчиси, яъни хизмат вазифасини бажараётган шахс
тушунилади.

Ҳокимият вакили яъни ўзига хизмат бўйича қарам бўлмаган

шахсларга нисбатан қонуний тартибда бошқарув ваколатлари берил-
ган мансабдор шахс тушунилса, фуқаровий бурчини бажараётган шахс
эса, давлат ҳокимияти ёки бошқарув органларига, жамиятга, ёрдам
бераётган ўзининг конституциявий ёки бошқа қонуний бурч- ларини
бажараётган хар қандай шахслардир.

Ушбу норма юзасидан хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият

вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган
шахсга фаол қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ ҳаракатлар, шунинг- дек
хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилини қандай шакл- да
бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки шахсни фуқа- ровий
бурчини бажаришдан воз кечишга, ёки қонунга хилоф ҳаракат- лар
содир этишга мажбур қилишида ифодаланадиган қилмишлар жиноят
деб топилади.

Бу каби ҳолатлар юзасиданҳокимият вакилига ёки фуқаровий

бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш жиноятининг келиб
чиқиш манбалари ва асосий сабабларидан бири бўлиб фуқароларнинг
ушбу жиноят юзасидан ҳуқуқий билимлари ва етарлича маълумотга эга
эмасликлари сабаб бўлмоқда.

Шундай экан юқоридаги каби ҳолатларни бартараф этиш юза-

сидан қуйидаги таклифларни амалиётда татбиқ этиш лозим деб
ҳисоблаймиз.

Биринчидан, аҳолининг ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва

ривожлантириш борасида Оммавий ахборот воситаларида, таълим
муассасаларида, ўқиш ва иш жойларида, фуқароларни ўзини-ўзи бош-
қариш органлари билан ҳамкорликда ҳуқуқий тарғибот масаласига
алоҳида ва жиддий эътиборни қаратиш, тарғибот-ташвиқот ишларини
сифатли ўтказиш чораларини кўришнинг янгича замонавий усуллари-
дан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тартибини жорий этиш;

Иккинчидан, ўз навбатида ички ишлар органлари ходимлари- нинг

касб ва муомала маданиятини янада шакллантириш, бу борада
ходимлар билан алоҳида тушунтириш ишларини олиб бориш ва ички
ишлар ходимига хос бўлмаган ҳаракатлар содир этишдан ва фуқаро- лар
билан қўпол муомалага киришишдан доимий тийилиш лозимли- гини
сингдириш ва бу кабиларни доимий равишда хизмат йўриқнома- ларида
ва кўрсатмаларда етказиб борилишини йўлга қўйишни ташкил этиш ва
ривожлантириш;


background image

77

Учинчидан, ички ишлар органлари ходимлари ўз вазифаларини

бажариш чоғида ва бошқа тезкор вазиятларда ўқотар қуроллар ва
техник воситалардан фойдаланиш уларни қўллаш борасида ҳам дои-
мий тушунтиришларни олиб бориш ва ходимларнинг касб малака- сини
профессионал даражага кўтариш чораларини кўриш ва уларни
ўзлаштириш даражасини баҳолаш тартибини жорий этиш ҳамда янги
босқичларга кўтариш чора тадбирларини амалга ошириш.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Югай, Л. Ю. "НЕГОСУДАРСТВЕННАЯ СУДЕБНО-ЭКСПЕРТНАЯ
ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ

В

РЕСПУБЛИКЕ

УЗБЕКИСТАН:

СТАНОВЛЕНИЕ И РАЗВИТИЕ." Актуальные проблемы борьбы с
преступлениями и иными правонарушениями 20-1 (2020): 74-76.

2.

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в
контексте конституционных реформ." Общество и инновации 4.8/S
(2023): 1-9.

Библиографические ссылки

Югай, Л. Ю. "НЕГОСУДАРСТВЕННАЯ СУДЕБНО-ЭКСПЕРТНАЯ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН: СТАНОВЛЕНИЕ И РАЗВИТИЕ." Актуальные проблемы борьбы с преступлениями и иными правонарушениями 20-1 (2020): 74-76.

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в контексте конституционных реформ." Общество и инновации 4.8/S (2023): 1-9.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов