Использование залога на этапе предварительного расследования

CC BY f
34-43
0
0
Поделиться
Сатибалдиев, А. (2023). Использование залога на этапе предварительного расследования. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 34–43. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27041
А Сатибалдиев, Академия МВД республики Узбекистан
Студент 4-го курса повышения квалификации Академии МВД.
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жиноят процессида кафиллик билан боғлиқ эҳтиёт чораси - бу қонунда кўрсатилган асослар доирасида, айбланувчига нисбатан таъсир этиш воситаси бўлиб, унинг дастлабки терговдан яшириниши, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш, жиноий фаолиятини яна давом эттириши мумкинлигига етарли маълумотлар бўлганда қўлланилади.


background image

38

А. А. Сатыбалдиев

*

Дастлабки тергов босқичида кафиллик билан боғлиқ

эҳтиёт чораларини қўллаш

Жиноят процессида кафиллик билан боғлиқ эҳтиёт чораси - бу

қонунда кўрсатилган асослар доирасида, айбланувчига нисбатан таъсир
этиш воситаси бўлиб, унинг дастлабки терговдан яшириниши, жиноят
иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш, жиноий
фаолиятини яна давом эттириши мумкинлигига етарли маълумотлар
бўлганда қўлланилади.

Жиноят-процессуал кодекси (бундан кейинги ўринларда - ЖПК)-

нинг 237-моддасида кафиллик билан боғлиқ эҳтиёт чораларининг
турлари санаб ўтилган. Жумладан:

-

муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тил хат;

-

шахсий кафиллик ;

-

жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги;

-

гаров;

-

вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш;

-

ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан кўмондонлик

кузатуви.

Қонун талабларига кўра, шахсга ана шу эҳтиёт чораларининг

фақат бири қўлланиши мумкин.

Мунасиб хулқ-атварда бўлиш тўғрисида тилхат алиш.

Айбла-

нувчи (судланувчи)дан муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат
олиш эҳтиёт чораларининг энг енгили ҳисобланади. Лекин уни қўл-
лашда ҳам жиддий сергаклик зарур. Муносиб хулқ-атворда бўлиш кўп-
роқ руҳий мажбурловга хос бўлиб, тилхат олиб қўйилган тақдирда
айбланувчи унга нисбатан жиддийроқ эҳтиёт чораси қўлланиши тўғри-
сида огоҳлантирилади

24 25

. И. Л. Петрухиннинг фикрича, бундай эҳтиёт

чораси қўлланган шахслар барча конституциявий ҳуқуқ ва эркинлик-
лар мажмуасидан фойдаланадилар. Бу чора билан қўлланиши мумкин
бўлган бошқа чекловчи чоралар (кадрлар бўлимини, профилактика
инспектори ва бошқ.) қонунда назарда тутилмаган бўлиб, улар фуқаро-
нинг шахсий эркинлигини жиддий ва сезиларли равишда чеклайди

26

.

Айрим манбаларда мазкур асослар нафақат айбланувчи, балки

*

ИИВ Академияси 4-ўқув курси тингловчиси.

25

Васильева Е. Г.

Меры уголовно-процессуального принуждения. - Уфа, 2003. - Б. 69.

26

Петрухин И. Л.

Неприкосновенность личности и принуждение в уголовном процессе.

- М., 1989. - Б. 224.


background image

39

гумон қилинган шахсга ҳам тегишли бўлиши таъкидланган. ЖПК- нинг
250-моддасида фақат айбланувчи ва судланувчи назарда тутил- ган,
гумон қилинган шахс ҳақида эслатма ҳам йўқ. Демак, мазкур эҳтиёт
чораси гумон қилинган шахсга нисбатан қўлланмайди, деб ҳисоб- лаш
мумкин. Тилхат бериш шаклидаги эҳтиёт чорасининг моҳиятини яшаб
турган аҳоли пунктидан чиқиб кетмаслик ҳақидаги тилхат таш- кил
қилган. 1959 йилги ЖПКнинг 75-моддасидан фарқли равишда амалдаги
ЖПКнинг 250-моддасида айбланувчи ва судланувчи суриш- тирувчи,
терговчи, прокурор ва судга берадиган ёзма мажбуриятда мавжуд
бўлган чекловлар анча кенг талқин этилади

27

. Олдинги қонунга кўра,

гумон қилинувчи ёки айбланувчи шахс ўзи яшаб турган жойдан
суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг ижозатисиз ҳеч қаёққа
кетмаслик тўғрисида тилхат берарди. Ўзбекистон Респуб- ликасининг
ЖПК Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлар- аро
Ассамблеяси томонидан ЖПК Модели қабул қилинишидан қарийб икки
йил олдин қабул қилинган бўлса-да, юқоридаги тавсия- ларга мос
эканлиги ва муайян афзалликлари борлигини эътироф этиш лозим.
Чунончи, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 250-моддаси «Ҳеч
қаёққа кетиб қолмаслик» деган иборадан холи, чунки муносиб хулқ-
атворда бўлиш - шахснинг ижозатсиз ҳеч қаёққа кетиб қолмас- лигини
ҳам ўзида мужассамлантиради. Хусусан, мазкур модданинг матнида ана
шу хулқ-атворнинг асосий жиҳатлари аниқ ифодаланган:

-

тергов ва суддан яширинмаслик;

-

жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик

қилмаслик;

-

жиноий фаолият билан шуғулланмаслик;

-

терговчи, прокурор ва суднинг чақируви билан етиб келиш;

-

уларнинг ижозатисиз ўзи истиқомат қилаётган аҳоли

пунктидан чиқиб кетмаслик;

-

шу аҳоли пункти доирасида ўз истиқомат жойини ўзгартир- са,

бу ҳақда уларни хабардор қилиш.

Шахсий кафиллик. Жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафил-

лиги.

Кафиллик ишончга лойиқ шахслардан айбланувчи, судланувчи-

ни муносиб хулқ-атворда бўлиши ва тергов ҳамда суд чақирганда ҳозир
бўлиши ҳақида мажбуриятдир. Қонун кафилликнинг икки турини
назарда тутади: 1) шахсий кафиллик; 2) жамоат бирлашмаси ёки
жамоанинг кафиллиги (ЖПКнинг 251, 252-моддалари). Баъзи
мамлакатларда кафиллар камида икки киши (Украина, Қозоғистон,

27

Ўзбекистон Республикасининг жиноят процесси / Б. А. Миренский, А. Х. Рахманкулов,

Д. Камалходжаев ва бошқ.

-

Т., 2012. - Б. 181.


background image

40

Қирғизистон), ҳатто, 2-5 нафар (Молдова) бўлиши талаб қилинади.

Таъкидлаш жоизки, айбланувчи (судланувчи) зиммасига олган

мажбуриятларнинг бирортаси ҳам унинг ҳуқуқини жиддий тарзда
чекламайди. Тегишли хулқ-атвор деганда шахснинг процессуал маж-
буриятларини бузмаслик тарзидаги хулқ-атвори тушунилади. Умумий
ахлоқий меъёрларни бузиш эҳтиёт чорасини янада жиддийроғи билан
ўзгартиришга олиб келмаслиги керак.

Жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги айбланувчи

(судланувчи)ни иш, ўқиш, яшаш жойида қолишга, шунингдек жамоат
бирлашмасида аъзоликни давом эттиришга мажбур қилмайди. Бироқ
унинг бошқа ишга ўтиши, ўқиш ёки яшаш жойини ўзгартириши маз-
кур жамоат бирлашмаси ёки жамоани кафил бўлиш мажбуриятидан воз
кечишига ва бу тўғрисидаги қарорни (ажримни) бекор қилишига сабаб
бўлиши мумкин. Бундай вазиятда кафилликни кафилликдаги шахс
яшашга, ишга, ўқишга ўтган янги жамоат бирлашмасининг зиммасига
юклаш (агар у бунга рози бўлса) тўғрисида қарор (ажрим) чиқариш ёки
бошқа эҳтиёт чорасини танлаш зарур. Эҳтиёт чораси дастлабки- сидан
жиддийроқ бўлмаслиги керак, чунки фақат бир ишдан ёки ўқишдан,
яшаш жойидан бошқасига ўтиш айбланувчи (судланувчи)- нинг
процессуал ҳолатини ёмонлаштириш учун асос бўла олмайди.

Барча эҳтиёт чоралари каби кафиллик ҳам шахсни муайян хулқ-

атворга мажбурлайди. Кафиллик назоратга олиш билан боғлиқ чора
сифатида айбланувчининг руҳиятига таъсир кўрсатиб, ундан нохуш
оқибатлар келиб чиқиши таҳдиди остида маълум ҳаракатлардан тийи-
лишни талаб этади. Бундай оқибатлар икки хил бўлиши мумкин: суд
томонидан айбланувчининг кафиллари ва қонуний вакилларига татбиқ
этиладиган мулкий жазо ва баъзи бир маънавий талафотлар. Жумладан,
терговчи, айбланувчи ва кафил ўртасида уч томонлама муносабат юзага
келади. Кафил айбланувчининг рисоладагидек хулқ-атворини таъмин-
лашга мажбур, лекин у айбланувчини қонунга итоат этувчи хулқ-ат-
ворга мажбур этиш учун юридик ваколатга эга эмас. Айбланувчининг
нигоҳида кафил обрў-эътиборга эга, нуфузли шахс. У билан айбла-
нувчи ўртасидаги муносабат ҳуқуқий тусга эга, лекин фақат ишончи- га
асосланган. Айбланувчи ўзини кафилликка олган шахсга нисбатан
мулкий ва маънавий тусдаги нохушликлар юз беришини хоҳламайди ва
шу сабабдан рисолага зид хулқ-атвордан ўзини тияди. Агар айбла-
нувчи ўзини рисоладагидек тутмаса, терговчи билан кафил ўртасидаги
регулятив ҳуқуқий муносабат кескин тус олади. Демак, айбланувчининг
ножўя хулқ-атвори мазкур ҳуқуқий муносабатда юридик факт ролини
ўйнайди ва бу нарса мазкур эҳтиёт чораларини қўллаш ёки ўзгарти- риш


background image

41

чоғида эътиборга олинади. Айбланувчи кафилнинг шаъни тўғри- сида
ташвиш чекиши ҳам етарлича жиловлаб туриш кучига эга эмас. Агар у
ўзини рисоладагидек тутмаса, қамоққа олиниши мумкинлиги хусусида
хавфсираши асосий огоҳлантирувчи аҳамият касб этади.

Жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги дейилганда,

айбланувчининг истиқомат жойи, ўқийдиган ёхуд меҳнат қиладиган
жамоа ёки у аъзо бўлган касаба уюшмаси ва бошқа бирлашмаларнинг
кафиллиги тушунилади. Жамоат кафиллигининг характерли хусусияти
- айбланувчи (судланувчи)нинг тегишлича бўлмаган хулқ-атвори учун
кафилнинг ҳуқуқий жавобгарлиги мавжуд эмаслигидир. Шахс учун
жамоанинг ишончи шахсий кафилликдан кўра анча қиммат- лидир.
Жамоага панд бермаслик, унинг ишончини оқлаш хоҳиши кафил- ликка
берилувчининг тегишлича хулқ-атворининг жиддий омили бўлиб
хизмат қилади.

Гаров.

Ўзбекистон Республикасида илк марта 1994 йил 22

сентябр- да қабул қилинган Жиноят-процессуал кодексида
мустаҳкамланган гаров тариқасидаги эҳтиёт чораси ҳозирги вақтда
қамоқнинг муқобили сифатида тобора кўпроқ қўлланилаётган
прогрессив чорадир. Гаров- ни қўллаш амалиёти ҳам йилдан йилга ўсиб
бориш тенденциясига эга. Дастлабки терговда гаровни қўллаш
ниҳоятда ижобий қабул қилинди, айбланувчи ва жабрланувчиларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза этишда янги ижобий
жиҳатлар намоён бўлди. Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал
назариясида гаров институтидан бевосита ярашув институти
шаклланганлигини таъкидлаш лозим. Ярашув институти эса молиявий-
иқтисодий жиҳат- дан жиноят процессида ниҳоятда самарали
кўрсаткичлар бераётгани- ни эътироф этиш керак.

Г аров эҳтиёт чорасини қўллаш натижасида:
1)

тергов ҳибсхоналарининг фаолияти енгиллашади, яъни у

қамоққа олинганлар билан тўлиб кетмайди. Натижада, қамоққа
олинганларни сақлаб туриш учун давлат томонидан ажратиладиган
маблағлар тежалади ва ушбу ресурсларни жиноий-ижроия тизимини
такомиллаштиришга йўналтириш имконияти вужудга келади;

2)

«Турма университетлари»

28

бартараф этилади, яъни биринчи

марта жиноят йўлига кирган шахс ашаддий жиноятчилар билан муло-
қотда бўлмайди, янги жиноий танишувлар ва алоқалар ўрнатмайди,
жиноят содир этиш малакасини оширмайди;

28

Заман Ш., Лебедева Н.

Некоторые проблемы использования залога как меры прессе-

чения в уголовном процессе России // Российский судья. - 2004. - № 4. - Б. 17.


background image

42

3)

гаровни қўллаш орқали жиноий-ижроия муассасаларига туш-

ган шахс орттириши мумкин бўлган оғир юқумли касалликлар тарқа-
лишининг олди олинади;

4)

гаров айбланувчи шахсга тарбиявий таъсир кўрсатади, у ода-

тий оилавий даврасида қолиб, ўз қилмишининг зарарли эканлигини
тезда англаб етади.

Шунинг учун муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат ва

қамоққа олиш эҳтиёт чораларига нисбатан гаровнинг самараси анча
юқори

29

. Қонунда гаров фақат айбланувчи ва судланувчига нисбатан

қўлланилиши кўрсатилган. Россия Федерацияси, Украина, Беларусь,
Қозоғистон, Эстония ва баъзи давлатлар қонунчилигида бу чора гумон
қилинувчига ҳам қўлланиши назарда тутилган. Бизнингча, мана шу
қоида бўйича қамоққа олинган гумон қилинувчи ҳам гаров эвазига
очиқда қолиш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Шунинг учун, ЖПК 249-
моддасининг биринчи қисмида айбланувчи, судланувчи билан бир
қаторда, гумон қилинувчи ҳам кўрсатилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Тергов ёки суд органларининг чақирувига биноан айбланувчи (гумон
қилинувчи)нинг ҳозир бўлишини таъминлашда гаровни таклиф қилиш,
шубҳасиз, ноқонуний ҳаракат ҳисобланиши мумкин. Шу билан бирга,
гаров чорасини қўллашни асоссиз бекор қилиш жиноий судловни
юритиш вазифаларига зид равишда давлатга зарар етказилишига сабаб
бўлади.

Вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш.

Вояга

етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш (ЖПКнинг 253-
моддаси) бошқа эҳтиёт чораларидан фарқли ўлароқ, фақат 18 ёш- га
етмаган айбланувчиларга нисбатан қўлланилиши мумкин

30

. Ушбу чора

ўз моҳиятига кўра кафилликка ўхшайди.

Эҳтиёт чораси сифатида вояга етмаган айбланувчиларни кузатув

остига олиш учун топшириш ЖПКнинг бир қатор моддаларида назар-
да тутилган. Унинг 253-моддасида моҳиятан махсус икки мустақил
эҳтиёт чораси кўзда тутилган: 1) вояга етмаган айбланувчини ота-
онаси, васийлари, ҳомийларига кузатув остига олиш учун топшириш; 2)
вояга етмаган айбланувчини болалар муассасасининг маъмурияти
кузатув остига олиши учун топшириш. Бир вақтнинг ўзида уларнинг
иккиси қўлланилмайди.

29

Қаранг:

Камакин А.

На свободу с чистым кошельком /URL. http:/www. itogi. ru;

Лаврентьев Д.

В защиту залога и поручительства. /URL. http:/www. nasled. ru.

30

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1989 йил 20 ноябрда қабул қилинган Болалар ҳуқуқи

тўғрисидаги конвенцияга кўра, тегишли қонунчиликда кўрсатилган ҳолатларда бу муддатни 19
ёшгача узайтириш мумкин. (Қаранг: Международные акты. - М., 2000. - Б. 208).


background image

43

Фикримизча, вояга етмаганларни бошқа яқин қариндошларига ҳам

ўз зиммасига айбланувчини муносиб хулқ-атворда бўлишини ҳамда
тергов органлари ва суднинг чақирувига биноан келишларини
таъминлаш бўйича мажбуриятларни олиш ҳуқуқини бериш лозим.

Ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан қўмондонлик

кузатуви.

ЖПКнинг 254-моддасида назарда тутилган эҳтиёт чораси -

ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан қўмондонлик кузатуви -
ҳозирги замон талабларига жавоб берувчи самарали чора бўлиб, жиноят
содир этган аскарнинг ўз жамоасида қолишига имкон беради ва
профилак- тик аҳамиятга эга.

Мухтасар айтганда, дастлабки тергов субъектлари томонидан

қамоқ тариқасидаги эҳтиёт чораси ўрнига кафиллик билан боғлиқ
эҳтиёт чорасининг қўлланилиши ноқонуний қамоққа олиш ва сақлаш
каби ҳолатларга чек қуйилишига олиб келади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Югай, Л. Ю. "НЕГОСУДАРСТВЕННАЯ СУДЕБНО-ЭКСПЕРТНАЯ
ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ

В

РЕСПУБЛИКЕ

УЗБЕКИСТАН:

СТАНОВЛЕНИЕ И РАЗВИТИЕ." Актуальные проблемы борьбы с
преступлениями и иными правонарушениями 20-1 (2020): 74-76.

2.

Yugay, Lyudmila. "Biometric identification as an innovation in
criminalistics." Society and innovations, Special 07 (2022): 289.

Библиографические ссылки

Югай, Л. Ю. "НЕГОСУДАРСТВЕННАЯ СУДЕБНО-ЭКСПЕРТНАЯ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН: СТАНОВЛЕНИЕ И РАЗВИТИЕ." Актуальные проблемы борьбы с преступлениями и иными правонарушениями 20-1 (2020): 74-76.

Yugay, Lyudmila. "Biometric identification as an innovation in criminalistics." Society and innovations, Special 07 (2022): 289.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов