Важные аспекты дактилоскопических исследований

CC BY f
102-105
1
0
Поделиться
Бекмурадов, И. (2023). Важные аспекты дактилоскопических исследований. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 102–105. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27065
И Бекмурадов, Академия МВД республики Узбекистан
студент
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жиноятларни очиш ва тергов қилишнинг дастлабки босқичида, жиноятчиларни қидириш мақсадида қўл бармоқ изларини тадқиқ этиш бир неча йўналишларида олиб борилади. Бир томондан - бу ҳодиса содир бўлган жойда аниқланган қўл бармоқ изларини ИИБ- ларнинг эксперт-криминалистик хизматларидаги дактилоскопик ҳисоб- лардан ва марказлаштирилган (ИИВ ЭКМ) дактилоскопик картотека- ларидан текшириш бўлса, иккинчи томондан - бармоқ излари, муайян доирадаги шахсларнинг папилляр нақшлари билан бевосита тақ- қослаш, ушбу шахслар доирасини янада торайтириш ҳамда алоҳида шахсларни аниқлашда вужудга келадиган версияларни текширишда фойдаланилиши мумкин.


background image

102

И. И. Бекмурадов

Дактилоскопик экспертизаларнинг муҳим

жиҳатлари

Жиноятларни очиш ва тергов қилишнинг дастлабки босқичида,

жиноятчиларни қидириш мақсадида қўл бармоқ изларини тадқиқ этиш
бир неча йўналишларида олиб борилади. Бир томондан - бу ҳодиса
содир бўлган жойда аниқланган қўл бармоқ изларини ИИБ- ларнинг
эксперт-криминалистик хизматларидаги дактилоскопик ҳисоб- лардан
ва марказлаштирилган (ИИВ ЭКМ) дактилоскопик картотека- ларидан
текшириш бўлса, иккинчи томондан - бармоқ излари, муайян доирадаги
шахсларнинг папилляр нақшлари билан бевосита тақ- қослаш, ушбу
шахслар доирасини янада торайтириш ҳамда алоҳида шахсларни
аниқлашда

вужудга

келадиган

версияларни

текширишда

фойдаланилиши мумкин.

Дактилоскопик экспертизаларни ўтказишда, тадқиқот объект-

лари бўлиб, ҳодиса содир бўлган жойдан олинган изларнинг ўзи,
уларнинг нусхалари, қуйма нусхалари ёки фотосуратлари, гумон
қилинувчи ёки айбланувчи шахсларнинг қўл бармоқ ва кафт излари
бўлган таққослаш тадқиқотлари учун намуналар бўлиши мумкин.

Агар излар ҳеч қандай ўзгариш ва ишлов беришларсиз тадқи-

қотга тақдим этилса, бундай излар энг маъқул излар ҳисобланади.
Бунинг учун изларни тўлиқ сақланиши чоралари кўрилиши лозим.

Айбланувчи ва гумон қилинувчиларнинг бармоқ излари одатда

дактилокарталарга олинади, жиноятга алоқадор бошқа шахслар,
жабрланувчилар ёки бошқа бегона шахсларнинг бармоқ излари эса тоза
оқ қоғозга олинади.

Изларнинг намуналарига мажбурий ягона талаб - папилляр

чизиқларнинг аниқлиги ва тўлиқлиги талаби қўйилади. Изларнинг акси
аниқ, тирноқнинг бир четидан иккинчи четигача, нақшнинг асосидан то
эгилувчи оқимгача босиб айлантириш усулида олинган бўлиши лозим.
Изларнинг яхши ифодаланмаган ва нотўлиқ акслари экспертиза
(тадқиқот) тайинлаган шахсга қайтарилиши ва янги, талаб
даражасидаги акслар талаб этилиши лозим. Керак бўлганда, нақш-
ларнинг муайян тегишли соҳаларининг излари сўраб олиниши керак,
масалан, нақшларнинг дистал соҳа (тирноқнинг юқори четига яқин
соҳа)ларининг излари.

Терининг, унинг турли қатламларига таъсир кўрсатувчи турлича

шикастланишлари ёки жароҳатлар барқарор хусусиятга эга бўлади


background image

103

ҳамда хусусий белги сифатида фойдаланилиши мумкин. Чандиқлар у
ёки бу даражада папилляр нақшларни ўзгартириши мумкин. Улар хил-
ма-хил шакллар, ўлчамлар ва жойлашишга эга бўлади. Чизиқли чан-
диқлар ташқи кўриниши жиҳатидан оқ чизиқлар (қатламлар) билан
ўхшаш бўлади. Бу каби чандиқларнинг фарқловчи белгилар, ушбу
чандиқ жойлашган жойда папилляр чизиқларнинг деформацияси
ҳисобланади ва ушбу деформациянинг кўриниши папилляр чизиқлар-
нинг шикастланган учлари йўналишларининг ўзаро мос келмаслиги,
папилляр чизиқлар учларининг чандиқнинг бўйлама ўқига нисбатан,
турли сатҳда жойлашиши, шунингдек ушбу учларнинг чандиқ мар-
казига нисбатан бурчакларига қараб оғиши ҳисобланади.

Бошқа белгилардан алоҳида жойлашган оқ чизиқ (қатлам)лар,

папилляр чизиқлар узилган жойларда, ингичка чизиқлар ёки ҳошия- лар
кўринишида бўлади. Аммо, чандиқлардан фарқли равишда, ушбу
белгилар соҳасида папилляр нақшларнинг деформацияланиши куза-
тилмайди. Ушбу гуруҳдаги белгиларни ўрганишда уларнинг шакллари,
ўлчамлари ва тузилишидаги хусусиятларига эътибор қаратилади.

Изларни сақланишига атроф-муҳит ҳам ўз таъсирини кўрсатади.

Шунинг учун уларни сақлашда маълум қоидаларга риоя этиш лозим.
Тер-ёғ излари мавжуд бўлган объектларни иссиқлик манбаларига яқин
бўлган жойда сақлаш мумкин эмас, уларни паст ҳароратда сақлаш
мақсадга

мувофиқ

бўлади.

Изларни

сақлашда

полиэтилен

халтачаларидан фойдаланиш яхши натижа беради. Қон доғларини
сақлаш учун уларни қуритиш ҳамда қуёш нурларидан сақлаш лозим.
Уларни қуритмасдан зич ёпилган идишларда сақлаш мумкин эмас.
Чангли изларни дактоплёнкага кўчириш яхши натижа бермаслиги
мумкин, чунки вақт ўтиши билан улар изни кўчириб олган сиртдан ўчиб
кетади. Изларни транспортировка қилиш ва сақлашда қўйилган хатолар
уларнинг бузилишига олиб келади.

Тажрибали эксперт терговчига воқеа жойини кўздан кечириш

жараёнида бевосита ёрдам беради, яъни изларнинг тури, уларнинг
жойлашуви ҳамда олиш усуллари ҳақидаги маълумотларни оғзаки
равишда терговчига хабар қилади ва бу маълумотлар кўздан кечириш
баённомасига киритилади. Бунда ҳар бир из ёки бир нечта излар
индивидуаллаштирилади. Ундан кейин бу излар ўша изларми ёки
йўқми, қайси из қаерда аниқланганини осонгина билиш мумкин. Агар
ушбу излар бажарилмаса (бундай ҳолатлар эксперт воқеа жойини
кўздан кечиришда иштирок этмаганида учраб туради), баённомада
қуйидаги ёзувлар бўлиши мумкин: «Кўздан кечиришда эшикда, столда
ва деразада қўлнинг излари аниқланди. Излар суратга олинди ва


background image

104

дактоплёнкага кўчирилди». Бундай ҳолатда қайси из қаердан
дактоплёнкага кўчириб олинганлигини билиш қийин бўлади. Бундан
ташқари, ҳамма дактоплёнкалар битта хатжилдга жойлаштирилган ва
индивидуаллаштирилмаган бўлиши мумкин.

Изларни сақланишига атроф-муҳит ҳам ўз таъсирини кўрсатади.

Шунинг учун уларни сақлашда маълум қоидаларга риоя этиш лозим.
Тер-ёғ излари мавжуд бўлган объектларни иссиқлик манбаларига яқин
бўлган жойда сақлаш мумкин эмас, уларни паст ҳароратда сақлаш
мақсадга

мувофиқ

бўлади.

Изларни

сақлашда

полиэтилен

халтачаларидан фойдаланиш яхши натижа беради. Қон доғларини
сақлаш учун уларни қуритиш ҳамда қуёш нурларидан сақлаш лозим.
Уларни қуритмасдан зич ёпилган идишларда сақлаш мумкин эмас.
Чангли изларни дактоплёнкага кўчириш яхши натижа бермаслиги
мумкин, чунки вақт ўтиши билан улар изни кўчириб олган сиртдан ўчиб
кетади. Изларни транспортировка қилиш ва сақлашда қўйилган хатолар
уларнинг бузилишига олиб келади.

Тажрибали эксперт терговчига воқеа жойини кўздан кечириш

жараёнида бевосита ёрдам беради, яъни изларнинг тури, уларнинг
жойлашуви ҳамда олиш усуллари ҳақидаги маълумотларни оғзаки
равишда терговчига хабар қилади ва бу маълумотлар кўздан кечириш
баённомасига киритилади. Бунда ҳар бир из ёки би р нечта излар
индивидуаллаштирилади. Ундан кейин бу излар ўша изларми ёки
йўқми, қайси из қаерда аниқланганини осонгина билиш мумкин. Агар
ушбу излар бажарилмаса (бундай ҳолатлар эксперт воқеа жойини
кўздан кечиришда иштирок этмаганида учраб туради), баённомада
қуйидаги ёзувлар бўлиши мумкин: «Кўздан кечиришда эшикда, столда
ва деразада қўлнинг излари аниқланди. Излар суратга олинди ва
дактоплёнкага кўчирилди». Бундай ҳолатда қайси из қаердан
дактоплёнкага кўчириб олинганлигини билиш қийин бўлади. Бундан
ташқари, ҳамма дактоплёнкалар битта хат жилдга жойлаштирилган ва
индивидуаллаштирилмаган бўлиши мумкин.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки бугунги кунда жиноятчи-

ликка қарши курашда дактилоскопик ҳисоблар самарали восита
ҳисобланади. Ушбу турдаги ҳисоблар ёрдамида қўл бармоқлари
папилляр нақшлари бўйича шахсларни идентификация қилиш мақса-
дидаги текширувлар ва шахси номаълум шахс (мурда)ларнинг шахси-
ни аниқлаш амалга оширилади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Yugai, Lyudmila Yuryevna. "The use of biometric identification in
countering crime." Berlin Studies Transnational Journal of Science and


background image

105

Humanities 2.1.4 Legal sciences (2022).

2.

Югай, Л. Ю. "Некоторые аспекты использования инновационных
технологий

биометрической

идентификации

личности

в

противодействии преступности: опыт Республики Узбекистан."
(2022).


Библиографические ссылки

Yugai, Lyudmila Yuryevna. "The use of biometric identification in countering crime." Berlin Studies Transnational Journal of Science and Humanities 2.1.4 Legal sciences (2022).

Югай, Л. Ю. "Некоторые аспекты использования инновационных технологий биометрической идентификации личности в противодействии преступности: опыт Республики Узбекистан." (2022).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов