Методика определения написания рукописи мужчиной или женщиной

CC BY f
135-138
1
0
Поделиться
Шайманов, И. (2023). Методика определения написания рукописи мужчиной или женщиной. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 135–138. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27073
И Шайманов, Академия МВД республики Узбекистан
студент
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Маълумки, дастхатнинг ўзида уни бажарган шахс тўғрисида маълумот мавжуд. Хатни бажариш жараёнида ёзувчининг руҳияти, анатомик-физиологик ва бошқа ўзига хосликлар акс эттирилади. Бу маълумотларни шарҳлаб бериш ва дастхат бўйича шахс тўғрисидаги маълумотларни олиш хатшунослик экспертизасининг вазифаларидан биридир.


background image

135

И. Э. Шайманов

Қўлёзмаларнинг эркак ёки аёл томонидан

бажарилганлигини аниқлаш методикаси

Маълумки, дастхатнинг ўзида уни бажарган шахс тўғрисида

маълумот мавжуд. Хатни бажариш жараёнида ёзувчининг руҳияти,
анатомик-физиологик ва бошқа ўзига хосликлар акс эттирилади. Бу
маълумотларни шарҳлаб бериш ва дастхат бўйича шахс тўғрисидаги
маълумотларни олиш хатшунослик экспертизасининг вазифаларидан
биридир.

ХХ асрнинг 60-йилларида криминалистлар математиклар билан

биргаликда амалиётда биринчи бор дастхатларнинг эркак ёки аёллар
томонидан бажарилганлигини ажратиб олиш масаласини ҳал этишди.
Дастхат ва шахснинг алоҳида хусусиятлари орасида ўзаро боғланиш-
лар мавжудлигини аниқлашди. Олимлар эркак ёки аёл томонидан
бажарилган қўлёзмаларда намоён этилувчи ҳар хил частотага эга
статистик мажмуанинг миқдорий мезонини топишди.

Эркак ёки аёллар томонидан бажарилган қўлёзмаларда турли

жинсдаги шахсларнинг дастхатларида учрашиши мумкин бўлган
алоҳида аломатларнинг мавжуд эмаслиги аниқланган. Аслида эркак ёки
аёллар қўлёзмаларида учраб турувчи дастхат аломатларининг
вариантлари фақат миқдорининг фарқида, яъни уларнинг такрорла-
ниш частотасининг ҳар хиллигидадир.

Тажрибавий иш жараёнида кўпроқ маълумотга эга бўлган

аломатлар ажратилган ва қўлёзма ижрочисининг қайси гуруҳга таал-
луқлиги тўғрисидаги хулосанинг ишончлилик мезонлари (статистик
эҳтимоллик коэффициенти) аниқланади.

Бундай аломатлар ва уларнинг коэффициентлари сифатида

қуйидагилар аниқланган:

сатр бошининг йўқлиги (статистик эҳтимоллик коэффициенти -

1,57) эксперт томонидан фақат қўлёзмада бу аломат мавжудлигида
аниқланади;

«б», «в», «д» ҳарфларидаги сатр усти элементларининг ўлчами

сатрдаги элементларнинг ўлчами (бўйи)га нисбатан аниқланади,

яъни:

кичик - сатр усти элементлари сатрдаги элементларнинг баланд-
лигидан ошмайди; ўртача - сатрдаги элементларнинг баландлигига
тенг ёки бир қанча катта (лекин 1,5 ошмайди); катта - 1,5 га тенг ва
ундан катта сатр элементларининг баландлигидан каттароқ;


background image

136

агар қўлёзмаларда сатр усти элементларининг ўлчамлари кичик

ўлчам чегарасида ётса, эксперт томонидан сатр элементларининг кичик
ўлчами (статистик эҳтимоллик коэффициенти - 0,55) белгиланади;

сатр элементларининг ўлчамлари аниқ гуруҳ ўлчамларига тўғри

келмаса, яъни қўлёзмаларда кичик, ўртача ва катта ўлчамлар учраб
турса, уларнинг ҳар хиллик (статистик эҳтимоллик коэффициенти -
1,31) аломати эксперт томонидан белгиланади;

ҳарфлар сатр ости элементларининг ўлчами (статистик

эҳтимоллик коэффициенти - 0,57) қуйидагича аниқланади: кичик - сатр
элементларининг баландлиги 1,5 ўлчамдан ошмаслиги; ўртача -
ўлчамлар - 1,5 дан 2 гача; катта - 2 ва ундан юқори ўлчамда.

Шундай қилиб, «сатр ости элементларининг ўртача ўлчами»

эксперт томонидан фақат қўлёзмаларда сатр ости элементи сатрдаги
элементларнинг ўртача баландлигининг 1,5 ўлчамига тенг ёки унинг
иккита ўлчамидан ошмаса шу ҳолатда белгиланади.

«А» ва «д» ҳарфларининг сатр ости элементини бажаришда

ҳаракатлар бошланиш нуқтасининг жойлашиши қуйидагича белги-
ланади:

-

агар қўлёзмада ҳаракатларнинг бошланиш нуқтаси чап томон-

даги каби, ўнг томонда ҳам жойлашган бўлса, нотурғун (статистик
эҳтимоллик коэффициенти - 0,67) барқарор бўлмаган ҳолатда;

-

агар матннинг бутун давоми бўйича бу нуқта чап томонда

жойлашса, чап томонда жойлашиш каби статистик эҳтимоллик коэф-
фициенти - 2,43 қайд этилади;

-

«й» ҳарфининг сатр усти элементининг ўлчами (сатр усти

элементининг жойлашишига нисбатан) сатрдаги ҳарфнинг энига ёки
бўйига нисбати бўйича аниқланади: кичик - (эни) бўйининг 2/3
ўлчамидан кичик; ўртача - 2/3 дан 1 бутунгача; эксперт томонидан
(статистик эҳтимоллик коэффициенти - 1,35) ҳисобланади, агар сатр
ости элементи турли тузилишга (тўғри чизиқли, бурчаксимон, қавариқ)
эга бўлса;

-

йўналиш ҳаракати чап айланали қавариқ тузилишли (статистик

эҳтимоллик коэффициенти - 0,35) аломати белгиланади, агар «й»
ҳарфининг сатр усти элементи унинг тузилишига боғланмаган ҳолда,
албатта, чап айланали ҳаракат билан бажарилган бўлса.

Эксперт қайд этади - «д» ва «у» ҳарфларининг сатр ости

элементларининг тузилиши (статистик эҳтимоллик коэффициенти -
0,68) сиртмоқсимон тузилиш аломатига эга, агар қўлёзмада бу шакл-
дан аҳамиятсиз четлашлар учраб турса эксперт томонидан белгиланади

-

турли тузилишдаги аломатнинг статистик эҳтимоллик коэффициенти


background image

137

-

1,36, агар қўлёзмаларда фақат «д» ёки «у» ҳарфида бу ҳарфларнинг

элементлари турли шаклда бўлса ёки униси ва бунисида ҳам кузатилса.

«Р» ҳарфидаги биринчи элементининг нисбий ўлчами «р» ҳарфи-

нинг биринчи элементининг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ва у тепа
чизиқларига нисбатан жойлашиш нуқтаи назаридан кўриб чиқилади.

Биринчи элементнинг сатр усти қисми мавжудлиги аломати

(статистик эҳтимоллик коэффициенти - 0,56) эксперт томонидан қайд
этилади, агар қўлёзмада биринчи элементнинг бош қисми сатр
чизиғидан (ўлчами ва шаклига боғлиқ бўлмаган ҳолда) юқорида
жойлашган бўлса.

Эксперт биринчи элементнинг сатр усти элементининг йўқли-

гини (статистик эҳтимоллик коэффициенти - 1,96) белгилайди, агар
биринчи элементнинг бош қисми чизиқларнинг учидан пастроқда
жойлашса.

Биринчи элементнинг сатр усти қисми ўлчамининг бир хил

эмаслиги (статистик эҳтимоллик коэффициенти - 0,68) эксперт
томонидан белгиланади, қачонки «р» ҳарфида биринчи элементнинг
бош қисм чизиқ учларининг тепаси каби бу чизиқдан пастда жой- лашса
ҳам.

«Р» ҳарфини бажаришда ҳаракатнинг йўналиши ўнг айланали

(статистик эҳтимоллик коэффициенти - 1,87), агар эксперт томони- дан
шу ҳолатда белгиланиши керакки, қачон қўлёзмада сатр ости ёки
сатрдаги элементлари ўнг айланали ҳаракат билан бажарилган «р»
ҳарфининг фақат шундай вариантлари мавжуд бўлса.

«п», «т», «и», «ш», «у», «ц», «щ» ҳарфларидаги бошланғич

штрихлар эксперт томонидан ёйсимон (статистик эҳтимоллик коэф-
фициенти - 0,57) каби қайд этилади, агар тадқиқ этилаётган қўлёзма- да
кўрсатилган ҳарфлар (барчаси ёки улардан айримлари) бошланғич
ёйсимон штрихларга эга бўлса. «Рефлектор» деб номланувчи штрих-
лар эътиборга олинмайди.

«к», «н», «и», «ш», «у», «ц», «щ» ҳарфларида бошланғич штрих-

ларнинг мавжуд эмаслиги (статистик эҳтимоллик коэффициенти - 0,82)
эксперт томонидан қайд этилади.

Сатр усти элементли «д» ҳарфининг мавжудлиги (статистик

эҳтимоллик коэффициенти - 1,96) эксперт томонидан қайд этилади,
агарда қўлёзмада ушбу ҳарфларнинг мавжудлигига боғлиқ бўлмаган
ҳолда бўлса.

Дастхатлар аёл ёки эркак томонидан бажарганлигини ажратиб

олишнинг ишлаб чиқилган методикасини фақат ишловли ва ўзгарти-
рилмаган дастхатлар учун қўллаш мумкин.


background image

138

Қўлёзма матни ҳажм бўйича (стандарт қоғознинг 1 варағидан кам

бўлиши мумкин эмас) етарли бўлиши керак. Баён этилган методика
фақат эҳтимолли хулосани кўзда тутади.

Дастхатнинг ўлчамига боғланмаган ҳолда сатр усти ва сатр ости

элементларининг параметрларини эксперт махсус ўлчов чизғич
ёрдамида аниқлаши мумкин.

Қўлёзма аёл ёки эркак томонидан бажарилганми, деган масалани

ҳал этишда, эксперт ҳужжатлар билан ишлашда маълум қоидаларга
риоя қилиши керак. Хусусан:

1)

маълумот берувчи аломатларни аниқлаш мақсадида қўлёзма-

ни ўрганиб чиқиши;

2)

аниқланган аломатларни ва эҳтимоллик статистик коэффи-

циентларини қоғоз варағида қайд этиши;

3)

аниқланган аломатларнинг коэффициентларини кўпайтириб,

уларнинг кўпайтмасини олиши;

4)

олинган статистик эҳтимоллик коэффициентларининг кўпайт-

масини тушунтириши, яъни агар кўпайтма бирдан катта бўлса, унда
қўлёзма, авваламбор, эркак томонидан бажарилганлиги эҳтимолли- роқ,
агар бирдан кичик бўлса — аёл томонидан;

5)

хулосани хатшунослик экспертизалари учун хос бўлган оддий

шаклда ёзиш лозим.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Yugay, Lyudmila. "Biometric identification as an innovation in
criminalistics." Society and innovations, Special 07 (2022): 289.

2.

Югай, Людмила. "Судебно-экспертная деятельность в Республике
Узбекистан в эпоху цифровизации." Современные тенденции
развития цифровизации в сфере юстиции 1.1 (2022): 35-40.

Библиографические ссылки

Yugay, Lyudmila. "Biometric identification as an innovation in criminalistics." Society and innovations, Special 07 (2022): 289.

Югай, Людмила. "Судебно-экспертная деятельность в Республике Узбекистан в эпоху цифровизации." Современные тенденции развития цифровизации в сфере юстиции 1.1 (2022): 35-40.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов