www.sci-p.uz
III SON. 2025
393
ПУЛ
-
КРЕДИТ СИЁСАТИНИ ЮРИТИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛЛАРИ
и.ф.н.,
доц
.
Яхшиева Мавлуда
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0000-0002-8850-4208
PhD
Бабаджанова Малика
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0000-0002-4410-3162
malikababajanova2021@gmail.com
Аннотация.
Ушбу
мақолада
макроиқтисодий
барқарорликни
таъминлашда монетар сиёсатнинг пул
-
кредит воситалари ва усуллари,
тактик ва стратегик вазифалари, молиявий секторлар мутаносиблигини
таъминлаш ва унда давлат монетар сиёсатининг ролини янада
кучайтириш иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг ҳозирги
босқичида долзарб вазифалар бўйича таклифлар берилган.
Калит сўзлар:
валюта, ликвидлик, банк тизими, либераллаштириш,
нархлар барқарорлиги, инфляция, монетар сиёсат,
бизнес
-
режа,
модернизация.
ЭФФЕКТИВНЫЕ МЕТОДЫ ПРОВЕДЕНИЯ ДЕНЕЖНО
-
КРЕДИТНОЙ
ПОЛИТИКИ
к.э.н.,
доц
.
Яхшиева Мавлюда
Ташкентский государственный экономический университет
PhD
Бабаджанова Малика
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация
.
В данной статье представлены предложения по
актуальным
задачам
экономических
реформ
по
обеспечению
макроэкономической стабильности, инструменты и методы денежно
-
кредитной политики, тактические и стратегические задачи, обеспечение
сбалансированности финансового сектора и дальнейшее усиление роли
государственной денежно
-
кредитной политики на современном этапе.
Ключевые слова:
валюта, ликвидность, банковская система,
либерализация, стабильность цен, инфляция, монетарная политика,
бизнес
-
план, модернизация.
UOʻK:
336.741.28
393-400
www.sci-p.uz
III SON. 2025
394
EFFECTIVE METHODS OF CONDUCTING MONETARY POLICY
PhD, assoc. prof.
Yakhshieva Mavluda
Tashkent State University of Economics
PhD
Babadzhanova Malika
Tashkent State University of Economics
Abstract.
This article presents proposals on the urgent tasks of economic
reforms to ensure macroeconomic stability, tools and methods of monetary policy,
tactical and strategic tasks, ensuring a balanced financial sector and further
strengthening the role of state monetary policy at the present stage.
Keywords:
currency, liquidity, banking system, liberalization, price stability,
inflation, monetary policy, business plan, modernization.
Кириш.
Ўзбекистонда миллий пул бирлиги барқарорлигини таъминлаш ва уни
самарали бошқариш, монетар сиёсат воситаларининг мақсадли
даражаларига эришиш, банк тизимининг ликвидлигини ҳамда молиявий
бозорлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш марказий банк
зиммасига юклатилган.
Унинг ёрдамида хар қандай давлат мамлакатда
иқтисодий барқарорликни таъминлаш вазифасини ҳаётга тадбиқ этади.
Сўнгги йилларда миллий иқтисодиётимизни изчил ривожлантириш
юзасидан кенг кўламли чора
-
тадбирлар кўрилмоқда. Чунончи, миллий
валюта ва нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, валютани тартибга
солишнинг замонавий бозор механизмларини босқичма
-
босқич жорий
этиш, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва
механизмларини жорий этиш
назарда тутилмоқда.
Адабиётлар шарҳи
.
Фридман
(1999)
иқтисодий адабиётда биринчи бўлиб, пул массасининг
йиллик ўсишини қатъий кўрсаткич сифатида белгилаб қўйиш ва унга
эришиш жараёнини Марказий банк томонидан назорат объектига
айлантиришнинг зарур эканлигини илмий жиҳатдан асослаб берди.
Кейнснинг
(1999)
узатиш механизмига мувофиқ, фоиз меъёрининг
пасайиб бориши билан фирма ва компаниялар ўзларининг режали
инвестициялари ҳажмини оширадилар; бунинг натижасида режали
харажатларнинг умумий суммаси билан қўшилиб, товар захираларининг
кўзда тутилмаган миқдорда
сарфланиши юз беради; фирма ва компаниялар
эса, бундай шароитда маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтирадилар ва,
натижада, миллий даромад кўпаяди.
Ж.Кейнс томонидан таклиф қилинган
монетар сиёсатнинг узатиш механизми уч босқичдан иборат:
* биринчи босқич: пуллар таклифи –
фоиз меъёри;
* иккинчи босқич: пуллар таклифи –
фоиз меъёри –
инвестициялар;
www.sci-p.uz
III SON. 2025
395
* учинчи босқич: пуллар таклифи –
фоиз меъёри –
инвестициялар –
миллий
даромад.
Кейнснинг узатиш механизмига мувофиқ, фоиз меъёрининг пасайиб
бориши билан фирма ва компаниялар ўзларининг режали инвестициялари
ҳажминиоширадилар; бунинг натижасида режали харажатларнинг умумий
билан қўшилиб, товар захираларининг кўзда тутилмаган миқдорда
сарфланиши юз беради; ва компаниялар эса, бундай шароитда маҳсулот
ишлаб чиқаришни кўпайтирадилар ва, натижада, миллий даромад кўпаяди.
Тэйлорнинг
(1993)
монетар қоидаси Марказий банкнинг баҳоларнинг
ўзгариши вареал ишлаб чиқаришнинг ўзининг мувозанатлашган
даражасига нисбатан тебранишига нисбатан жавоб реакцияси сифатида
фоиз ставкаларини ўзгартира олиш имкониятини аниқлаш имконини
беради ва у барқарорлаштириш хусусиятига эга, яъни иқтисодиётдаги
циклик тебранишларни энг паст даражага келтириш (минималлаштириш)
имконига эга.
Тадқиқот методологияси
.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки
тўғрисидаги қонунга мувофиқ, Марказий банк пул
-
кредит сиёсатининг
стратегик мақсадлари
-
инфляцияга қарши курашиш, мамлакат банк
тизими ва тўлов тизимларининг барқарорлигини таъминлаш бўлгани
ҳолда, инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи ва пул массасининг ўсиш
суръати пул
-
кредит сиёсатининг тактик мақсадлари ҳисобланади.
Илмий тадқиқотни бажаришда индукция ва дедукция, трендли таҳлил
ва
эксперт
баҳолаш
усулларидан
фойдаланилди.
Ўзбекистон
Республикасида миллий валютанинг қадрсизланиш жараёнини давом
этаётганлиги, инфляция даражасини нисбатан юқори эканлиги,
иқтисодиётни пул маблағлари билан таъминланганлик даражасини юқори
эканлиги пул
-
кредит концепцияларининг амалий аҳамиятига баҳо
беришда ҳисобга олинадиган муҳим омиллар ҳисобланади.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси
.
2022-
2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида шу
даврда ЯИМни аҳоли жон бошига 1,6 баробарга ошириш, 2030 йилга бориб
эса, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг АҚШ долларига
етказиш ҳамда даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар сафидан ўрин
олишга замин яратиш белгиланган
.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш кўп жиҳатдан иқтисодиётда амал
қилувчи пул
-
кредит механизмларининг такомиллашув даражасига узвий
боғлиқдир.
Бу
эса,
иқтисодиётда
вужудга
келадиган
айрим
номутаносибликларни ўз вақтида ва муваффақиятли бартараф этишда,
ҳамда монетар сиёсат инструментларининг (қайта молиялаштириш
ставкаси ва мажбурий заҳиралар нормаси) таъсирчанлигини оширишда
тўсиқ бўла оладиган мавжуд муаммоларнинг аниқланиши ва ҳал
www.sci-p.uz
III SON. 2025
396
қилинишини тақозо этади. Ҳозирги жадал иқтисодий ислоҳотлар даврида
миллий хўжаликнинг самарали фаолият юритиши учун пул
-
кредит сиёсати
орқали макроиқтисодий баркарорликни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.
“Умумдавлат иқтисодий сиёсатини таркибий ва ажралмас қисми
сифатида монетар сиёсат мамлакатда нархлар барқарорлигини таъминлаш
асосида иқтисодий ўсишга, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка
эришиш ва уни янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутиши аллақачон
жаҳон тажрибасида исботланган. Аксарият марказий банклар учун пул
-
кредит сиёсатининг сўнгги мақсади миллий валютанинг қийматини ички
ва ташқи бозорларда сақлаш ҳисобланади. Миллий иқтисодиёт доирасида
бу инфляцияни паст ва барқарор даражада ушлаб
туришни
англатади. Шу
билан бирга либераллашган иқтисодий тизимлар шароитида
марказий
банклар инфляцияни тўғридан
-
тўғри назорат кила олмайди; бунинг
ўрнига
улар фоиз ставкаларига, иқтисодиётдаги пул массаси ёки кредит
ҳажмига таъсир
қилиш орқали инфляцияни билвосита назорат қилишга
ҳаракат киладилар”
(
Розанова
, 2017).
“Мамлакатимизда “Пул
-
кредит сиёсатининг 2024 йил ва 2025
-2026
йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари”да кўрсатиб ўтилган
Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг асосий сценарийсидан фарқли
равишда муқобил сценарий доирасида, ташқи шароитларнинг бирмунча
ноқулай шаклланиши оқибатида ички нархларга қўшимча босим
яратилишини инобатга олиб, 2024 йилда инфляция даражаси 9
-
10 фоиз
атрофида бўлиши кутилмоқда. Бунда, доимий таргетга эришиш даври
янада узоқроқ муддатга кечикиб, 2025 йилда инфляция 7
-
8 фоиз атрофида
бўлиши ва 2026 йил якунига келиб 5 фоизгача пасайиши прогноз
қилинмоқда
(
Лойиҳа
, 2024).
Ўзбекистонда 2023 йил бошида умумий инфляция 12 фоиз атрофида
шаклланди. Иқтисодиётда ялпи талабни рағбатлантирувчи омилларнинг
таъсири ортиб, талабнинг таклиф омилларига нисбатан тезроқ тикланиши
натижасида истеъмол саватининг маҳсулотлар гуруҳларида кенг қамровли
нарх ошиши кузатилди.
Инфляция даражасининг ишончли барқарор
пасайиб бориши билан Марказий банкнинг асосий ставкаси мос равишда
пасайтириб борилиши мумкин. Бунда келгуси даврдаги эҳтимолий
инфляцион хатарлар ва кутилмалар атрофлича ўрганилади ҳамда пул
-
кредит шароитларини белгилашда “эҳтиёткорона” ёндашув сақлаб
қолинади. Жорий ва келгуси йилда пул
-
кредит шароитлари фискал сиёсат
параметрларига ҳам боғлиқ бўлади. Бунда, рағбатлантирувчи фискал
шароитлар сақланиб қолган вазиятда инфляцияга монетар омиллар
таъсирини қисқартириш учун пул
-
кредит шароитларини янада
қатъийлаштириш талаб этилиши мумкин. Акс ҳолда, фискал сиёсатнинг
рағбатлантирувчи таъсири иқтисодиётда ялпи талабни қўллаб
-
қувватлаши орқали инфляцияга бўлган босимларнинг сезиларли ортишига
олиб келади
(cbu.uz).
www.sci-p.uz
III SON. 2025
397
Пул
-
кредит сиёсати инструментлари пул
-
кредит ва молиявий
шароитларга таъсир қилиш учун марказий банк тасарруфидаги қурол
ҳисобланади. Айтиш жоизки, иқтисодиётни модернизациялаш босқичида
мамлакатимиз пул
-
кредит сиёсатида монетар сиёсатни асос қилиб олиш
орқали ислоҳотларни чуқурлаштириш учун шарт
-
шароит яратиш билан
биргаликда хўжалик субъектларини молия, пул
-
кредит воситалари орқали
рағбатлантириш вазифаси туради. Пул
-
кредит воситалари ва усулларини
ислоҳ қилиш тактик ва стратегик вазифаларни ажратишга асосланади.
Стратегик вазифа шаклланган бозор иқтисоди амал қилаётган
мамлакатлар учун хос бўлган, пул
-
кредит назоратининг умумий қабул
қилинган воситаларидан фойдалана бошлашдир. Ушбу мақсадга эришиш
узвий равишда бир қатор босқичлар орқали амалга оширилади. Монетар
тартибга солиш воситаларини такомиллаштиришни босқичларга бўлиш
ўтиш даврининг муайян тарихий босқичларини ҳисобга олиш зарурати
билан белгиланади. Банк тизимининг тараққиёти аниқ белгиланган
мақсад, вазифалар ва тамойилларга асосланади. Ушбу мақсад, вазифа ва
тамойиллар республика иқтисодиётини ислоҳ қилиш жараёнида
умумиқтисодий масалаларни ҳал этиш билан боғлиқдир
(Yaxshieva, 2021).
“Марказий банк томонидан самарали пул
-
кредит сиёсати юритилиши
натижасида иқтисодиётда инфляциянинг барқарор паст даражаси
таъминланиши ва нархлардаги кескин тебранишларнинг олди олиниши, ўз
навбатида, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва бизнес юритиш учун
қулай муҳитни яратишга асосий пойдеворлардан бири бўлиб хизмат
қилади Пул
-
кредит сиёсатининг ўта қатъийлаштирилиши иқтисодиётдаги
инвестицион фаолликнинг сусайишига олиб келиши мумкин. Унинг
асоссиз юмшатилиб, кредитлаш ҳажмларининг кескин оширилиши эса
истеъмол ва инвестицион талабни рағбатлантириш билан бир қаторда
инфляция даражасининг кескин ошиб кетишига ҳам сабаб
бўлади”
(
Фармон
, 2019).
Таъкидлаш зарурки, биргина пул
-
кредит сиёсатининг ўзи мамлакат
иқтисодий салоҳиятини барқарор оширишнинг
асосий манбаи бўла
олмайди. Узоқ муддатли истиқболда иқтисодиётда рақобат муҳитини
яхшилаш, меҳнат унумдорлиги ва энергия истеъмоли самарадорлигини
ошириш, инфратузилмани ривожлантириш орқали иқтисодиётнинг ички
ва ташқи рақобатбардошлигини кучайтириш, бизнесни ташкил этиш ва
юритишни енгиллаштиришга қаратилган давомли таркибий ислоҳотларни
амалга ошириш иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий омиллар
ҳисобланади
.
Юқорида келтирилган омиллар таъсирида юзага келган бугунги
макроиқтисодий шароитлар қисқа давр ичида иқтисодиётни кредитлаш
ҳажмларининг кескин ўсиши, инвестиция ҳажмлари ва истеъмол
талабининг ошишини рағбатлантириб, инфляцион жараёнларнинг
кучайишига олиб келганлигини кўрсатмоқда. Бунда маҳаллий ишлаб
чиқарилган товарлар таклифи етарли эмаслиги шароитида (иш ҳақи ўсиши
www.sci-p.uz
III SON. 2025
398
ва кредитлашнинг кенгайиши ҳисобига) ички талабнинг ошиши
нархларнинг ўсишига сабаб бўлади. Шунингдек, маҳаллий товарлар
миқдорининг ички бозорда етарли эмаслиги импорт товарларига бўлган ва
бу орқали валюта бозоридаги талабни ошириб, миллий валюта курсининг
қадрсизланишига ва пировардида инфляция кучайишига олиб келади.
Хулоса ва таклифлар
.
Фикримизча
юқоридаги муаммоларни ҳал этишда
иқтисодиётни пул –
кредит воситалари орқали тартибга солиш,
молиявий секторлар
мутаносиблигини таъминлаш ва унда давлат монетар сиёсатининг ролини
янада кучайтириш иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг ҳозирги
босқичида долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Муаммони ўрганиш ва қилинган хулосалар қуйидаги
таклифларни киритишга имкон беради ва ушбу вазифалар берилган
таклифлар асосида қисман ўз ечимини топади деб ҳисоблаймиз.
Халқаро тажриба бозор иқтисодиёти шароитида пул
-
кредит сиёсатини
юритишнинг самарали усулларидан бири инфляцион таргетлаш режими
эканлигини кўрсатмоқда, бунда пул
-
кредит бозоридаги марказий банкнинг
фаол иштироки, шунингдек, иқтисодий ривожланишнинг мунтазам
таҳлили ва давлат сиёсати режаларининг кенг ёритиб борилиши
инфляциянинг миқдорий мақсадларига эришишни таъминлайди.
Шу билан бирга, инфляцион таргетлаш режимини жорий этиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Вазирлар Маҳкамасининг
қуйидаги йўналишларга қаратилган мувофиқлаштирилган тайёргарлик
ишларини талаб этади:
-
инфляциянинг номонетар омиллари ролини босқичма
-
босқич
пасайтириш, шу жумладан, тарифларни тартибга солишни ислоҳ қилиш,
иқтисодиётнинг реал секторида таркибий иқтисодий ислоҳотлар
самарадорлигини таъминлаш ва ички бозорни истеъмол товарлари билан
тўлдириш
;
-
марказий банкнинг макроиқтисодий таҳлил ва коммуникация
сиёсати сифатини ошириш, регуляторнинг кредит бозорига самарали
таъсир этишини таъминлаб берувчи, пул бозорини тартибга солишнинг
янги инструментларини жорий этиш;
-
макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш учун иқтисодиётни
тартибга солишнинг бозор механизмлари ва инструментларини қўллашни
кенгайтириш, шунингдек, пул
-
кредит сиёсати самарадорлигини тубдан
ошириш;
-
илғор ахборот
-
коммуникация технологияларини кенг татбиқ этган
ҳолда нақд пулсиз ҳисоб
-
китоблар тизимини такомиллаштириш, кўрсати
-
лаётган банк хизматлари сифатини ошириш
ва кўламини янада
кенгайтириш;
-
банкларнинг
иқтисодиётни
ривожлантиришдаги
ролини
янада
кучайтириш,
уларнинг
инвестицион
жараёнлардаги
иштирокини
www.sci-p.uz
III SON. 2025
399
кенгайтириб
бориш,
кичик
бизнес
ва
хусусий
тадбиркорлик
субъектларини
молиявий
қўллаб
-
қувватлаш
бўйича
ишларни
янада
фаоллаштириш;
-
кўрсатилаётган
банк
хизматлари
турларини
кўпайтириш
ва
сифатини
янада
яхшилаш,
хусусан,
банк
инфратузилмасини
ривожлантириш,
айниқса,
қишлоқ
жойларда
ахборот
-
коммуникация
технологияларини
кенг
қўллаган
ҳолда
масофадан
туриб
банк
хизматларини
кўрсатиш
кўламларини
янада
кенгайтириш;
-
мамлакатимиз
тижорат
банклари
томонидан
етакчи
халқаро
рейтинг
агентликлари
юқори
рейтинг
баҳоларининг
олиниши
ҳамда
мунтазам
равишда
янгилаб
борилишига
эришиш;
-
тижорат банклари балансига ўтказилган банкрот корхоналарни
тиклаш, техник ва технологик модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни
қайта қуроллантириш, зарур бўлганда корхонани тўлиқ реструктуризация
қилиш орқали фаолият йўналишини ўзгартириш, стратегик ҳамкорлар ва
инвесторларни жалб қилишни назарда тутувчи бизнес
-
режаларни ишлаб
чиқиш;
–
банк
хизматлари
бозорида
рақобатни
янада
кучайтириш,
иқтисодиёт
субъектлари
ва
аҳолига
кўрсатилаётган
хизматлар
сифатини
янада
ошириш,
кредитлаш
жараёнларини
соддалаштириш
ва
масофадан
хизмат
кўрсатиш
кўламларини
кенгайтириш;
-
банк
назоратини
халқаро
андоза
ва
меъёрлар
асосида янада такомиллаштириш
.
Юқорида қайд этилган масалалар тўғри ҳал қилинса, Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банкининг
монетар
сиёсатини
янада
такомиллаштириш,
демакки,
натижада
банк
тизимини
янада
ривожлантириш мумкин. Бу ўз навбатида иқтисодий ўсиш суръатларини
ошириш ва натижада
аҳолининг турмуш даражасини оширишга эришиш
мумкин. Умуман олганда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
монетар сиёсати
ўзига хос хусусиятлардан келиб чиқмоқда. Хулоса қилиб
айтганда, Марказий
банкнинг монетар сиёсатини таъсирчанлиги қанчалик
ошса, шу даражада
иқтисодиётимиз барқарорлиги кафолатланади
.
Адабиётлар/Литература
/References:
Taylor, J. (1993) The Robustness and Efficiency of Monetary Policy Rules as
Guidelines for Interest Rate Setting by European Central Bank//Journal of Monetary
Economics. Vol. 43. Issues,
–
P. 655-679.
Yaxshieva M.T. (2021) Monetar nazariya va siyosat: 0 ‘quv
qo'llanma. -
Т.
«Инновацион ривожланиш нашриёт
-
матбаа уйи», 140 bet.
Кейнс Дж.М.
(1999)
Общая теория занятости, процента и денег. Пер. с
англ. –
М.: Гелиос АРВ,
- 352.
Лойиҳа (20224) Пул
-
кредит сиёсатининг 2024 йил ва 2025
-
2026 йиллар
даврига мўлжалланган асосий йўналишлари. Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки, 2023 йил Дастлабки концептуал лойиҳа.
www.sci-p.uz
III SON. 2025
400
Розанова Н.М. (2017) Денежно
-
кредитная политика. Учебник и
практикум для
бакалавриата и магистратуры. Москва.Юрайт.
Фармон (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18
ноябрдаги ПФ
-5877-
сонли “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма
-
босқич ўтиш орқали пул
-
кредит сиёсатини такомиллаштириш
тўғрисида”ги Фармони.
Фармон
(2023)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон
-
2030» стратегияси тўғрисида»ги 2023 йил 11 сентябрдаги 158
-
сонли
Фармони.
Фридмен М.
(1999)
Если бы деньги заговорили… Пер. с англ. –
М.: Дело, –
С. 113
-114.
