Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.aept.123571

Ключевые слова:

товарно-материальный запас бухгалтерский учет стандарт чистая стоимость реализации себестоимость отчетность прибыль убыток затраты на закупку затраты на переработку

Аннотация

В данной статье рассматриваются вопросы практического применения источников информации и ее структурного построения в соответствии с международными стандартами, которые используются при применении аналитических действий при аудите оборотных средств. В научном исследовании рассматривались вопросы анализа с учетом характера запасов, а также их применения в процессе аудита на основе данных анализа.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

746


ЖОРИЙ АКТИВЛАР АУДИТИНИНГ ТАШКИЛИЙ

-

УСЛУБИЙ ЖИҲАТЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

PhD,

доц

.

Мавлянова Дилобар

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0000-0002-7947-5265

d.mavlyanova@mail.ru

Аннотация.

Ушбу

мақола

жорий активлар аудитида таҳлилий амалларни қўллашда

фойдаланиладиган ахборот манбалари ва унинг таркибий тузилишини

халқаро

стандартларга мувофиқ амалий

қўллаш

масалаларини

кўриб

чиқилган

.

Илмий тадқиқотда

захираларнинг

моҳиятини

ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилиш ҳамда таҳлил

маълумотларидан аудит жараёнида қўллаш масалалари кўриб чиқилган.

Калит сўзлар:

товар моддий захира, ҳисоб, стандарт, соф сотиш қиймати, ҳисобот,

таннарх, фойда, зарар, сотиб олиш харажатлари, қайта ишлаш харажатлари.

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ОРГАНИЗАЦИОННЫХ И МЕТОДОЛОГИЧЕСКИХ АСПЕКТОВ

АУДИТА ТЕКУЩИЙ АКТИВОВ

PhD,

доц

.

Мавлянова Дилобар

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

В данной статье рассматриваются вопросы практического применения

источников информации и ее структурного построения в соответствии с международными

стандартами, которые используются при применении аналитических действий при аудите

оборотных средств. В научном исследовании рассматривались вопросы анализа с учетом
характера запасов, а также их применения в процессе аудита на основе данных анализа.

Ключевые слова:

товарно

-

материальный запас, бухгалтерский учет, стандарт,

чистая стоимость реализации, себестоимость, отчетность, прибыль, убыток, затраты на
закупку, затраты на переработку.

IMPROVEMENT OF ORGANIZATIONAL AND METHODOLOGICAL ASPECTS OF THE AUDIT

OF CURRENT ASSETS

PhD, assoc. prof.

Mavlyanova Dilobar

Tashkent State University of Economics

Abstract.

This article addresses the issues of practical application of information sources and

its structural structure in accordance with international standards, which are used in the application

of analytical actions in the audit of current assets. The scientific study examined the issues of analysis

taking into account the nature of the reserves, as well as their application in the audit process from
the data of the analysis.

Keywords:

commodity material reserve, accounting, standard, net sales value, reporting, cost,

profit, loss, purchase costs, processing costs.

UOʻK:

336

746-758


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

747

Кириш.

Жорий активлар молиявий ҳисобот йилида маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб

чиқариш билан боғлиқ бизнес жараёнларида фойдаланиладиган, ўтган ҳодисалар

натижасида тадбиркорлик субъекти томонидан олинадиган ёхуд назорат қилинадиган,

ишончли баҳолаш мумкин бўлган, келгусида иқтисодий наф келтириш эҳтимоли
мавжуд бўлган активлар бўлиб, улар тадбиркорлик субъектларининг ликвидлиги ва

тўлов қобилиятини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Чунки, жорий активлар

тадбиркорлик субъектлари активлари таркибида тез пулга айланувчи активлардир. Шу

сабабли, аудит жараёнида уларнинг аниқлиги, мавжудлиги ва баҳоланиши, бухгалтерия
ҳисобида ҳисобга олиш ва молиявий ҳисоботда акс эттириш тартиби амалдаги

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида ўрганилади.

Адабиётлар шарҳи.

Жорий активлар аудити

ташкил этиш, ўтказиш ва натижаларини аудиторлик

ҳисоботида акс эттириш тартиби қуйидаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар асосида

амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни;

Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни;

аудиторлик фаолияти стандартлари: аудитнинг халқаро стандартлари

;

сифат

назоратининг

халқаро

стандартлари

;

таҳлилий

текширувларнинг

халқаро

стандартлари

;

ишончни таъминлайдиган топшириқларнинг халқаро стандартлари

;

турдош хизматларнинг халқаро стандартлари

;

бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари;

молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари.

Юқоридаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ жорий активлар аудитининг

назарий асослари қуйидаги принципларга таянилади;

-

мавжудлиги: жорий активлар ҳақиқатда мавжуд ва ҳужжатлар билан

тасдиқланиши лозим;

-

тўлиқлилик: молиявий ҳисоботда тадбиркорлик субъектининг барча жорий

активлари тўлиқ акс эттирилиши керак;

-

аниқлик ва баҳолаш: жорий активлар кирим қилинганда, молия

-

хўжалик

фаолиятида фойдаланиш учун берилганда ва бошқа шаклда чиқим қилинганда

ҳаққоний баҳоланган ҳолда қийматини шакллантириш зарур;

-

тасниф ва тақдим этиш: бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш ва молиявий

ҳисоботда акс эттириш мақсадида мавжуд жорий активларни тўғри таснифлаган ҳолда

улар тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиш лозим;

-

ҳуқуқ ва мажбуриятлар: жорий активларга нисбатан тадбиркорлик субъекти

мулк ҳуқуқига эга бўлиши керак.

Албатта, жорий активлар аудитининг назарий, ташкилий

-

услубий ва амалий

жиҳатларини такомиллаштириш масалалари хорижлик ва мамлакатимиз иқтисодчи

олимларининг илмий ва ўқув

-

услубий асарларида тадқиқ қилиб ўрганилган. Хусусан,

Суйц

(2006)

жорий активларни аудиторлик текширувидан ўтказиш борасида олиб

борган изланишларида жорий активлар аудитини режалаштириш ва аудит дастурини
тайёрлаш масалаларига эътибор қаратади. Жумладан, унинг ёзишича: «Жорий

активларнинг аудиторлик текшируви қуйидагиларни текширишни ўз ичига олади:

ишлаб чиқариш захиралари; бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун ишлаб чиқариш

харажатлари; келгуси давр харажатлари; тугалланмаган ишлаб чиқариш; бошқа
захиралар ва харажатлар; сотиб олинган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғи;

ТМҚлар, пул маблағлари; тайёр маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар); бошқа жорий

активлар». Бунда муаллиф жорий активлар таркибига кирувчи активларни

таснифлаган ҳолда тавсифлаб берганини кузатиш мумкин.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

748

Лустов

(2024)

ёзишича, «Корхона жорий активларининг ҳисоби ва аудити,

бизнесни, хусусан корхона мулкини бошқаришнинг бир қисмидир». У “Diagnostika” МЧЖ

мисолида корхонанинг узоқ муддатли ва жорий активлар аудити ва таҳлили бўйича

изланишлар

олиб

борган

изланишларида

жорий

активлар

таҳлилини

такомиллаштириш масалаларига кўпроқ эътибор қаратган. Жорий активлар аудити
бўйича аудитнинг мақсади, вазифалари ва методикасини тавсифлаб бериш билан

чегараланган.

Чикалова ва Ефремовалар

(2024)

жорий активлар аудити ва ички назоратини

такомиллаштириш йўналишлари бўйича илмий изланишлар олиб борган бўлиб, улар
жорий активлар ҳолати ва улардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил ва назорат

усуллари асосида баҳолаш масалаларига тўхталиб ўтишган. Албатта, жорий активлар

аудитини ўтказишни такомиллаштириш йўналишларини ажратиб кўрсатган ҳолда

тавсифланади. Бироқ, муаллифлар томонидан таклиф этилаётган такомиллаштириш
йўналишлари умумий асосларда ёритиб берилган. Уларнинг фикрига кўра, жорий

активлар аудитини ўтказишни такомиллаштириш йўналишлари бўйича берилган

таклифлар ташкилотнинг молия

-

хўжалик фаолиятини амалга ошириш ва аудит қилиш

доирасида аниқланмаслик рискларини камайтиришга ёрдам беради.

Иқтисодчи олим Илҳамов

(2018)

умумий асосларда аудиторлик текширувларини

режалаштириш, аудиторлик текшируви вақтида бухгалтерия ҳисоби ва ички назоарт

тизимини ўрганиш ва баҳолаш, аудиторлик текширувини якунлаш масалаларини

тадқиқ қилиб ўрганган бўлиб, жорий активлар таркибига кирувчи

товар

-

моддий

захиралар ҳаракати билан боғлиқ муомалалар, маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб
чиқариш, таннарх ҳисоблаш ва сотиш билан боғлиқ муомалалар ҳамда пул маблағлари

билан боғлиқ муомалалар аудитининг услубий муаммолари бўйича ўз ёндашувларини

келтириб ўтади. Хусусан, муаллиф томонидан маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб

чиқариш, таннарх ҳисоблаш ва сотиш билан боғлиқ муомалалар аудитида амалдаги
норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ аудитнинг мақсади, вазифалари ва ахборот

манбалари баён қилинган ҳамда ишлаб чиқариш харажатлари аудитининг объектлари

кўрсатиб берилган ҳолда ишлаб чиқариш харажатлари аудити дастури тайёрлаш

бўйича таклифлар берилган.

Туйчиев

(2019)

бошчилигидаги иқтисодчи олимлар томонидан ҳам аудиторлик

текширувларини

режалаштириш,

ташкил

этиш,

ўтказиш

ва

аудиторлик

текширувларини якунлаш масалалари амалдаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларга

мувофиқ ёритиб берилган. Лекин, иқтисодчи олимлар томонидан айнан жорий
активлар аудитини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари ўрганилмаган. Муаллифлар

жорий активлар билан боғлиқ асосий операциялар содир бўладиган тадбиркорлик

субъектининг бизнес жараёнларини, жумладан таъминот, ишлаб чиқариш ва сотиш
жараёнлари аудитини ташкил этиш ва аудит натижаларини умумлаштириш масалалари

бўйича ўз ёндашувларини келтириб ўтган

.

Иқтисодчи олимлар Ахмеджанов ва Сатторовлар

(2021)

амалдаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ аудит текширувининг ташкилий асосларини, аудитор

томонидан ички назорат тизимини ўрганиш ва баҳолаш асосларини, маълумотларни

электрон қайта ишлаш тизимида аудит текшируви ва операцион аудитни, аудит
текширувининг якунловчи босқичи, аудит ҳисоботи ва хулосаси масалаларини тадқиқ

қилиб ўрганган ҳолда ўз ёндашувларини келтириб ўтишади. Аммо, иқтисодчи олимлар

жорий активлар аудитини режалаштириш, дастурини тайёрлаш, аудиторлик

текширувини ўтказиш ва унинг натижаларини аудиторлик ҳисоботига киритиш
масалалари ўрганилмаган.

Ҳамдамов ва бошқа иқтисодчи олимлар

(2021)

гуруҳи томонидан жорий активлар

таркибига кирувчи товар

-

моддий захираларни аудиторлик текши

-

рувидан ўтказиш

тартиби, ишлаб чиқариш харажатлари аудитини режаси ва дастурини тузиш, пул


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

749

маблағлари билан боғлиқ муомалалар аудитининг услубиёти аудитнинг халқаро
стандартлари асосида баён қилиш билан чегараланган холос.

Иқтисодчи олим Дусмуратов

(2003)

аудиторлик фаолиятининг назарий ва

ташкилий

-

ҳуқуқий асослари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молия

-

хўжалик

фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш услубиёти бўйича илмий изланишлар
олиб борган. Хусусан, иқтисодчи олим жорий активлар таркибига кирувчи пул

маблағлари, товар

-

моддий захираларни ҳисобга олиш, баҳолаш ва материаллар

ҳаракати ҳақидаги ҳисобот маълумотлари, маҳсулотларни ҳисобга олиш ва таннарх

ҳисоблаш аудити ҳамда аудиторлик текширувларини якунлаш ва натижаларини
аудиторлик ҳисоботида қайд этиш масалалари бўйича амалдаги меъёрий ҳужжатларда

белгиланган тартиб қоидаларга асосан ўз ёндашувларини баён этади.

Умуман олганда, ўрганилган иқтисодий манбалар шарҳи шуни кўрсатадики,

иқтисодчи олимлар томонидан умумий асосларда аудитни ташкил этиш, ўтказиш ва
аудит натижаларини ҳисобот шаклида расмийлаштириш масалалари баён қилинган.

Яъни, аудитнинг асосий объектларидан бири бўлган жорий активлар аудитининг

мақсади ва вазифалари, аудит жараёнини ўтказиш босқичлари, аудитни режалаштириш

ва дастурини тузиш, аудиторлик текшируви натижаларини аудиторлик ҳисоботида акс
эттириш масалалари комплекс тарзда кўрсатиб берилмаган. Бу эса, амалдаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган ҳолда жорий активлар аудитининг ташкилий

-

услубий

жиҳатларини такомиллаштириш масаласи долзабр эканлигидан далолат беради.

Тадқиқот методологияси.

Жорий активлар аудитининг асосий мақсади тадбиркорлик субъектида жорий

активлар ҳисоби тўғри ташкил этилганлиги ва юритилаётганлиги ҳамда улар

тўғрисидаги ахборотлар молиявий ҳисоботда тўлиқ акс эттирилганлигини тасдиқлаш

ҳисобланади

.

Мазкур мақсаддан келиб чиққан ҳолда аудитнинг асосий вазифалари сифатида

қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: жорий активларнинг мавжудлигини текшириш

;

жорий активларни

тўғри баҳоланганлигини аниқлаш; молиявий ҳисоботда акс

эттирилган жорий активлар тўғрисидаги ахборотлар БҲМС ва МҲХСларга
мувофиқлигини текшириш; жорий активлар билан боғлиқ рискларни баҳолаш; ички

назорат тизими

самарадорлигини баҳолаш.

Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, аудит жараёнларини ташкил этиш

ва ўтказиш тартиби бўйича ҳам иқтисодчи олимларнинг ёндашувлари турлича
эканлигини кузатиш мумкин. Ўрганилган иқтисодий манбалардан келиб чиққан ҳолда

жорий активлар аудитини ташкил этиш, ўтказиш ва аудит натижаларини ҳисоботда акс

эттириш тартибини уч босқичда амалга оширишни таклиф қиламиз (1

-

жадвал).

Аудит натижалари корхона раҳбариятига молиявий ҳисоботларнинг аниқлигини

таъминлаш, хатоларни тузатиш ва ички назорат тизимини яхшилашда ёрдам беради.
Шу сабабли, жорий активлар аудитида даставвал унинг мақсади ва уни бажариш учун

белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда аниқ режасини ва унга асосан аудит

дастурини ишлаб чиқиш лозим.

Жорий активларни аудиторлик текширувидан ўтказиш аудит режасининг тўғри

тузилиши ва аудит жараёнларининг ташкил этилишига боғлиқ бўлиб, у 300

-

сонли

«Молиявий ҳисоботлар аудитини режалаштириш» номли аудитнинг халқаро стандарти

(АХС) асосида тартибга солинади.

Монографик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, амалдаги норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларда аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувини

режалаштиришда қўлланиладиган меъёрлар 300

-

сон АХС асосида амалга ошириш

мажбурийлиги белгиланган бўлсада, амалиётда айрим аудиторлик ташкилотлари

томонидан мазкур стандарт талаблари аудиторлик текшируви жараёнида тўлиқ амал


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

750

қилинмаётганлиги, аудит режаси ва дастурини тайёрлашда турлича ёндашувлар
асосидаги мазмун ва шаклларда ишлаб чиқилмоқда.

1-

жадвал

Жорий активлар аудитини ташкил этиш ва ўтказиш босқичлари

Аудит жараёни

босқичлари

Аудит жараёнида ҳар бир босқичда кўриб чиқиладиган

масалалар

I-

босқич

Жорий активлар

аудитини режалаштириш

ва аудит дастурини

тайёрлаш босқичи

Ушбу босқич аудит жараёнида энг муҳим босқич бўлиб, унда

умумий тарзда қуйидаги ишлар амалга оширилади:

-

жорий активлар аудитининг мақсадларини белгилаш

;

-

жорий активлар аудитида субъектнинг ички назорат тизимини

баҳолаш;

-

жорий активлар аудитида рискларни баҳолаш;

-

жорий активлар аудити режасини

ишлаб чиқиш;

-

ишлаб чиқилган жорий активлар аудити режасига асосан аудит

дастурини тайрлаш.

II-

босқич

Жорий активлар

аудитини ўтказиш

босқичи

Бунда I

-

босқичда ишлаб чиқилган ва тасдиқлаган аудит режаси

ва дастурига мувофиқ аудиторлар томонидан жорий активларни

бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш ва молиявий ҳисоботда акс

эттириш билан боғлиқ қуйидаги масалалар ўрганилади:

-

нақд пул маблағлари ва тижорат банкларида очилган ҳисоб

рақамлардаги пул маблағлари ҳаракатини ҳужжатли текшириш;

-

қисқа муддатли инвестицияларни тан олиш, баҳолаш, кирими

ва чиқими билан боғлиқ операцияларни ҳисобга олиш ҳамда

молиявий ҳисоботда акс эттириш тартибини ҳужжатли

текшириш;

-

дебеторлик қарзлари ва уларнинг пайдо бўлиши, муддати

ўтган дебиторлик қарзлари ва уларни ундириш бўйича

белгиланган чора тадбирлар тузилган шартномалар, тўловлар

тарихи ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар

асосида текшириш;

-

товар

-

моддий захираларни тан олиш, баҳолаш, бухгалтерия

ҳисобида ҳисобга олиш ва молиявий ҳисоботда акс эттириш

тартибини ўрганиш мақсадида ТМЗларни тан олиниши

мақсадга мувофиқлиги, баҳолаш усулларини, мавжудлиги

аниқлаш ва ҳаракати тўғри ҳисобга олинганлигини

инвентаризация қилиш асосида текшириш ва бошқа.

III-

босқич

Жорий активлар

аудитини якунлаш

босқичи

Мазкур босқичда ўтказилган жорий активлар аудити

натижалари асосида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

-

аудиторлик текшируви натижаларини аудиторлик ҳисоботида

акс эттириш;

-

аудит жараёнида аниқланган хатолар ва йўл қуйилган

камчиликлар тўғрисида субъект раҳбариятига маълумот тақдим

этиш;

-

аудиторлик текширувчи натижаларига асосланган ҳолда

жорий активларни бухгалтерия ҳисобида тўғри ҳисобга

олинганлиги ва молиявий ҳисоботда аниқ акс эттирилганлиги

тўғрисида хулоса бериш ва бошқа.

Манба:

тадқиқот натижалари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Фикримизча, бундай ёндашув аудиторлик текшируви муддатининг узайишига ёки

аудит жараёнида ҳар бир аудиторнинг вазифалари аниқ белгиланмаганлиги сабабли,

улар томонидан аудит жараёнида хато ва камчиликларга йўл қуйилишига ва текширув

жараёни сифатининг пасайишига олиб келади. Шу нуқтаи

-

назардан, жорий активлар

аудитини режалаштириш ва аудит дастурини тайёрлашда 300

-

сон АХСда белгиланган


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

751

тартиб

-

қоидаларга амалга қилган ҳолда ёндашиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Мазкур стандартга мувофиқ «Аудит режаси аудит умумий стратегиясига қараганда

муфассалроқ бўлади ва келишув жамоаси аъзолари томонидан бажарилиши лозим

бўлган аудиторлик тартиб

-

таомилларининг хусусияти, уларни бажариш муддатлари ва

кўлами тавсифини ўз ичига олади. Аудиторлик тартиб

-

таомилларини режалаштириш

аудитни ўтказиш давомида, аудит режаси ишлаб чиқилишига қараб амалга оширилади.

Масалан, рискларни баҳолаш бўйича аудиторлик тартиб

-

таомилларини режалаштириш

одатда аудитнинг дастлабки босқичида амалга оширилади. Бироқ муайян аудиторлик

тартиб

-

таомилларининг хусусиятини, уларни бажариш муддатлари ва кўламини

режалаштириш рискларни баҳолаш тартиб

-

таомилларининг натижаларига боғлиқ

бўлади. Бундан ташқари, аудитор операцияларнинг айрим туркумлари, счётлар

қолдиқлари ва очиб бериладиган маълумотлар бўйича аудиторлик тартиб

-

таомилларини бажаришга қолган барча аудиторлик тартиб

-

таомилларига нисбатан

аудитнинг янада муфассал режаси якунлангунга қадар киришиши мумкин»

(300-

АХС)

.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, аудитни дастлабки режалаштириш босқичида 300

-

сон АХСга

мувофиқ аудиторлик ташкилоти тадбиркорлик субъекти раҳбарияти билан

аудитни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни келишиб олиши
лозим. Бунда аудитор тадбиркорлик субъектининг бизнес жараёнлари билан

танишиши ва молия

-

хўжалик фаолияти тўғрисида тўлиқ ахборотларга эга бўлиши

талаб қилинади. Бунинг учун аудитор тадбиркорлик субъектининг ташкилий

тузилмасини тартибга соладиган ҳужжатлар, устави, ҳисоб сиёсати, бизнес режа

маълумотлари, солиқ текшируви материаллари, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сақлаш
объектлари ҳамда бошқа зарур маълумотлар билан танишиб чиқишни талаб қилади.

Шундан сўнг, аудиторлик ташкилоти тадбиркорлик субъектида жорий активлар

аудитини ўтказиш имкониятини баҳолаган ҳолда шартнома тузади.

Тадбиркорлик субъекти билан аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича

шартнома тузилгандан сўнг, аудиторлик ташкилоти томонидан аудит жараёнининг

умумий режаси тайёрланади. Унда текшириладиган тадбиркор

-

лик субъектининг

бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини ўрганиш асосида ишончлилигини

баҳолаш, аудиторлик танлаш ҳажмини ва аудитни бевосита ўтказиш жараёнининг
амалларини белгилаш, бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш, аудит

дастурини тайёрлаш, барча оралиқ ва умумий аудит иш ҳужжатларини тайёрлаш,

текширув натижаларини субъект раҳбариятига тақдим этиш каби вазифаларни ўз

ичига олган аудит жараёни

-

нинг барча босқичлари акс эттирилади. Чунки, тузилган

умумий режа аудит дастурини ишлаб чиқишда асосий манба ва услубий асос бўлиб

хизмат қилади.

Аудиторлик текширувининг умумий режаси ҳар бир аудиторлик текшируви

объектининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда алоҳида ва махсус шакл ҳамда

мазмунда ишлаб чиқилиши мумкин. Хусусан, жорий активлар аудитининг умумий
режасини шартли равишда монографик тадқиқот объекти бўлган «Ўзбекнефтигаз» АЖ

мисолида қуйидаги мазмун ва шаклда тузишни таклиф қиламиз (2

-

жадвал).

2-

жадвалда кўринишида таклиф этилган жорий активлар аудитининг умумий

режасида бажарилиши режалаштирилган ишлар таснифи, ўтказиш муддатлари, масъул
шахслар, аудиторлик текширивуда қўлланиладиган аудиторлик амаллари ҳамда

қўшимча ва изоҳлар келтириб ўтилган. Бу албатта, тизимли ёндашувга, вақт ва

ресурсларни тежашга, рискларни камайтиришга, сифатни оширишга ва ишончни

мустаҳкамлашга хизмат қилади.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

752

2-

жадвал

Жорий активлар аудитининг умумий режаси

Текширилаётган ташкилот:

«Ўзбекнефтигаз» АЖ

Аудит даври:

03.03.2025 йил –

14.03.2025 йил

Аудиторлик гуруҳи раҳбари

:

Аудиторлик гуруҳи раҳбари

:

Режалаштирилган аудиторлик риски:

2 фоиз

Режалаштирилган муҳимлик даражаси:

5 фоиз

Бажарилиши

режалаштирилган

ишлар

Ўтказиш

муддати

Масъул

шахслар

Қўлланиладиган

аудиторлик

амаллари

Қўшимча ва

изоҳлар

1

Жорий активлар

аудити дастури

ишлаб чиқиш

03.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари

Кузатиш,

ҳужжатлаштириш

Аудиторлик риски

ва жиддийлик

даражасини

белгилаш зарур.

2

«Ўзбекнефтигаз» АЖ

бухгалтерия ҳисоби

ва ички назорат

тизими

ишончлилигини

баҳолаш ва унга

асосан аудиторлик

танлаш ҳажмини

белгилаш

03.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари

Ҳужжатлаштириш,

таққослаш, таҳлил

қилиш, саволнома

ёки тест ўтказиш

Бухгалтерия хиз

-

мати ходимлари ва

моддий жавобгар

шахслар қатнашиши

шарт

3

Жорий активлар

мавжудлиги, улардан

фойдаланиш ва

сақлаш ҳолатини

ўрганиш

04.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

Ҳужжатлаштириш,

таққослаш,

инвентаризация,

саволнома ёки тест

ўтказиш

Инвентаризацияда

барча аудиторлар
қатнашиши зарур

4

Жорий активларни

тан олиш ва

баҳолашнинг

тўғрилилиги ва

қонунийлигини

текшириш

04.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

Ҳужжатлаштириш,

таққослаш, таҳлил,

баҳолаш ва

калкуляция

Бухгалтерия хиз

-

мати ходимлари ва

моддий жавобгар

шахслар қатнашиши

шарт

5

Жорий активлар

билан боғлиқ

операцияларнинг

амалдаги норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларда

белгиланган

талабларга

мослигини

текшириш

05.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

Ҳужжатлаштириш,

таққослаш, кузатиш,

таҳлил, саволнома

ёки тест ўтказиш

Бухгалтерия хиз

-

мати ходимлари ва

моддий жавобгар

шахслар қатнашиши

шарт

6

Жорий активлар

билан боғлиқ

операцияларни ўз

вақтида

ҳужжатлаштириш,

бухгалтерия

ҳисобида ҳисобга

олинганлигини

текшириш

06.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

Ҳужжатлаштириш,

таққослаш,

инветаризация,

таҳлил, саволнома

ёки тест ўтказиш

Бухгалтерия хиз

-

мати ходимлари ва

моддий жавобгар

шахслар қатнашиши

шарт

7

Жорий активлар

тўғрисида

ахборотлар

молиявий ҳисоботда

тўғри акс

эттирилганлигини

11.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

Ҳужжатлаштириш,

таққослаш, баҳолаш,

таҳлил, саволнома

ёки тест ўтказиш

Бухгалтерия

хизмати раҳбари

қатнашиши шарт


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

753

ўрганиш

8

Жорий активлар

аудити натижасида

аниқланган хато ва

камчиликларни

юзага келиш

сабаблари ҳамда

уларни бартараф

этиш бўйича амалий

таклиф ва тавсиялар

ишлаб чиқиш

13.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

Ҳужжатлаштириш,

баҳолаш, таҳлил,

прогнозлаш

Аудиторлик гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

9

Жорий активлар

аудити

натижаларини

оралиқ ва умумий иш

ҳужжатларида акс

эттириш

13.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

Ҳужжатлаштириш,

таққослаш, баҳолаш,

таҳлил

Аудиторлик гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

10

Жорий активлар

аудити

натижаларини

«Ўзбекнефтигаз» АЖ

раҳбариятига тақдим

этиш

14.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари

Ҳужжатлаштириш,

таққослаш, баҳолаш,

таҳлил

Аудиторлик гуруҳи

раҳбари

Манба:

тадқиқот натижалари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Аудиторлик ташкилоти раҳбари:

____________

________________________

Аудиторлик гуруҳи раҳбари:

____________

________________________

Таклиф этилаётган жорий активлар аудитининг умумий режаси қатъий

белгиланган мазмундаги шакл эмас. Унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши

мумкин. Фақат киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг зарурати ҳамда уларнинг
мазмуни умумий аудит режасида батафсил баён қилиниши лозим.

Хулоса ва таклифлар.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, жорий активлар аудитининг

умумий режасини

ривожлантириш ва амалда рўёбга чиқариш учун зарур бўлган бажарилиши

режалаштирилган ишлар мазмуни, аудиторлик амаллари ва аудиторлик иш

ҳужжатлари батафсил акс эттирилган аудиторлик иш ҳужжати бу аудит дастуридир.

Аудит дастури аудит жараёнида аудиторлар ва аудиторлар ёрдамчилари учун

услубий қўлланма, аудиторлик ташкилоти ва аудиторлик гуруҳи раҳбари учун

аудиторлик текшируви сифатида назорат қилиш воситаси ҳисобланади.

Аудиторлик гуруҳи раҳбари умумий аудит режасидан келиб чиққан ҳолда ишлаб

чиқилган аудит дастурини аудиторлик иш ҳужжати сифатида расмийлаштириши ҳамда
унда бажарилиши режалаштирилган ишлар ва унда қўлланиладиган аудиторлик

амалларини аудиторлик иш ҳужжатларида батафсил баён қилиш учун уларни узвий

кетма

-

кетликда тартиблаган

ҳолда келтириб ўтиши лозим.

Иқтисодий манбаларда аудиторлик дастурини назорат воситалари тестлари

дастури ва моҳиятига кўра аудиторлик русум

-

қоидалари дастури кўринишларида

тузиш лозимлиги баён қилинган.

«Назорат воситалари тестлари дастури ички назорат ва ҳисоб тизимининг

фаолияти тўғрисидаги ахборотни йиғиш учун мўлжалланган ҳаракатлар мажмуининг

рўйхатидан иборат. Назорат воситалари тестларининг мақсади шундан иборатки, улар
хўжалик юритувчи субъект назорат воситаларининг жиддий камчиликларини

аниқлашда ёрдам беради. Моҳиятига кўра аудиторлик русум

-

қоидалари ўз ичига

бухгалтерия ҳисобида ҳисобварақлар бўйича айланмалар ва қолдиқ тўғри акс

эттирилганлигини батафсил текширишни олади.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

754

3-

жадвал

Жорий активлар аудитининг дастури

Текширилаётган ташкилот:

«Ўзбекнефтигаз» АЖ

Аудиторлик гуруҳи раҳбари

:

Аудит даври:

03.03.2025 йил –

14.03.2025 йил

Режалаштирилган аудиторлик риски:

2 фоиз

Аудиторлик гуруҳи раҳбари

:

Режалаштирилган муҳимлик даражаси:

5 фоиз

Бажарилиши

режалаштирилган ишлар

Ўтказиш

муддати

Масъул

шахслар

Қўлланиладиган аудиторлик

амаллари

Аудиторлик иш

ҳужжатлари

Қўшимча ва изоҳлар

1

«Ўзбекнефтигаз» АЖда жорий

активлар бўйича бухгалтерия

ҳисоби тизимининг

ишончлилигини баҳолаш ва унга

асосан аудиторлик танлаш

ҳажмини белгилаш

03.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

Бухгалтерия ҳисоби тизимининг

ишончлилигини баҳолаш бўйича

саволнома ёки тестлар ўтказиш, жорий

активлар таснифига киритиш

мезонларига мувофиқлигини

текшириш

Намунавий саволлар рўйхати,

махсус ишлаб чиқилган тест

саволлари, махсус бланкалар ва

текшириув варақалари,

баённомалар, далолатномалар,

ҳисоб сиёсати тўғрисидаги

ташкилий

-

фармойиш ҳужжатлари

Бухгалтерия хиз

-

мати

ходимлари ва моддий

жавобгар шахслар

қатнашиши шарт

2

«Ўзбекнефтигаз» АЖда жорий

активлар бўйича ички назорат

тизими ишончлилигини баҳолаш

ва унга асосан аудиторлик

танлаш ҳажмини белгилаш

03.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

Ички назорат тизимининг

ишончлилигини баҳолаш бўйича

саволнома ёки тестлар ўтказиш

Намунавий саволлар рўйхати,

махсус ишлаб чиқилган тест

саволлари, махсус бланкалар ва

текшириув варақалари,

баённомалар, далолатномалар,

ҳисоб сиёсати тўғрисидаги

ташкилий

-

фармойиш ҳужжатлари

Бухгалтерия хиз

-

мати

ходимлари ва моддий

жавобгар шахслар

қатнашиши шарт

3

Жорий активлар аудити бўйича

аудиторлик риски ва муҳимлик

даражасини аниқлаш

03.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари

Аудиторлик риски ва муҳимлик

даражасини аниқлаш бўйича саволнома

ёки тестлар ўтказиш, аниқлаш жадвалини
тузиш, йўл қуйилиши мумкин бўлган хато

ва камчиликлар тўғрисида маълумот

тайёрлаш

Жорий активлар аудитининг

умумий режаси, аудиторлик риски
ва муҳимлик даражасини аниқлаш

жадвали, саволнома ёки тест

саволлари

Бухгалтерия хиз

-

мати

ходимлари ва моддий

жавобгар шахслар

қатнашиши шарт

4

Жорий активлар мавжудлиги,

улардан фойдаланиш ва сақлаш

ҳолатини баҳолаш мақсадида

инвентаризацияни ташкил этиш

ва ўтказиш

04.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

Инвентаризация комиссиясини

тузиш, амалдаги норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар асосида

инвентаризацияни ўтказиш,

таққослаш қайдномалари ва

инвентаризация далолат

-

номаларини

расмийлаштириш

Инвентаризация

комиссияси тўғрисидаги

буйруқ, таққослаш

қайдномаси,

инвентаризация

далолатномаси, тилхат ва

тушунтириш хатлари, олди

-

сотди шартномалари

Инвентаризацияда

барча аудиторлар

қатнашиши зарур

5

Жорий активларни тан олиш ва

баҳолашнинг тўғрилилиги ва

қонунийлигини текшириш

04.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

Бошланғич ва йиғма ҳисоб

ҳужжатларини қарама

-

қарши усулда

таққослаш, жорий активлар баҳолаш

бўйича саволномалар ва тестлар

ўтказиш, амалдаги норматив

-

ҳуқуқий

Жорий активларни тан

олиш ва баҳолаш

қайдномалари, ҳисоб

сиёсати тўғрисида ташкиий

-

фармойиш ҳужжатлари,

Бухгалтерия хиз

-

мати

ходимлари ва моддий

жавобгар шахслар

қатнашиши шарт


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

755

ҳужжатларда ва ҳисоб сиёсатида

белгиланган баҳолаш усулларидан

фойдаланганлигини ўрганиш,

аниқланган хато ва камчиликлар

тўғрисида далолатнома тайёрлаш

баённомалар, тузилган

саволнома ёки тестлар,

оралиқ аудиторлик

далолатномалари

6

Жорий активлар билан боғлиқ

операцияларнинг амалдаги

норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларда белгиланган

талабларга мослигини

текшириш

05.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

Бошланғич ва йиғма ҳисоб

ҳужжатларини қарама

-

қарши усулда

таққослаш, амалдаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган

талабларга мослигини текшириш

мақсадида саволнома ёки тестлар

ўтказиш, аниқланган хато ва

камчиликлар тўғрисида

далолатномалар тайёрлаш

Ҳисоб сиёсати тўғрисида

ташкиий

-

фармойиш

ҳужжатлари, баённомалар,

тузилган саволнома ёки

тестлар, таққослаш

қайдномалари,

инвентаризация

далолатномалари, оралиқ

аудиторлик

далолатномалари

Бухгалтерия хиз

-

мати

ходимлари ва моддий

жавобгар шахслар

қатнашиши шарт

7

Жорий активлар билан боғлиқ

операцияларни ўз вақтида

ҳужжатлаштирилишини

текшириш

06.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

Бошланғич ва йиғма ҳисоб

ҳужжатларини қарама

-

қарши усулда

таққослаш, жорий активлар

ҳаракатини ҳужжатлаштиришни

текшириш бўйича саволнома ёки

тестлар ўтказиш, аниқланган хато ва

камчиликлар тўғрисида

далолатномалар тайёрлаш

Ҳисоб сиёсати тўғрисида

ташкиий

-

фармойиш

ҳужжатлари, баённомалар,

тузилган саволнома ёки

тестлар, таққослаш

қайдномалари,

инвентаризация

далолатномалари, оралиқ

аудиторлик

далолатномалари

Бухгалтерия хиз

-

мати

ходимлари

қатнашиши шарт

8

Жорий активлар билан боғлиқ

операцияларни ўз вақтида ва

тўғри бухгалтерия ҳисобида

ҳисобга олинганлигини

текшириш

06.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

Бошланғич ва йиғма ҳисоб

ҳужжатларини қарама

-

қарши усулда

таққослаш, жорий активлар билан

боғлиқ операцияларни ҳисоб

регистрларида акс эттириш бўйича

саволнома ёки тестлар ўтказиш,

аниқланган хато ва камчиликлар

тўғрисида далолатномалар тайёрлаш

Ҳисоб сиёсати тўғрисида

ташкиий

-

фармойиш

ҳужжатлари, тузилган

саволнома ёки тестлар,

таққослаш қайдномалари,

инвентаризация

далолатномалари, ҳисоб

регистрлари, бош дафтар,

оралиқ аудиторлик

далолатномалари

Бухгалтерия хиз

-

мати

ходимлари

қатнашиши шарт

9

Жорий активлар тўғрисида

ахборотлар молиявий ҳисоботда

тўғри акс эттирилганлигини

ўрганиш

11.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

Бошланғич ва йиғма ҳисоб

ҳужжатларини қарама

-

қарши усулда

таққослаш, жорий активлар

тўғрисидаги ахборотларни молиявий

ҳисоботда акс эттириш бўйича

Саволнома ёки тестлар,

таққослаш қайдномалари,

ҳисоб регистрлари, бош

дафтар маълумотлари,

молиявий ҳисобот

Бухгалтерия хиз

-

мати

раҳбари қатнашиши

шарт


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

756

саволнома ёки тестлар ўтказиш,

аниқланган хато ва камчиликлар

тўғрисида далолатномалар тайёрлаш

шакллари, оралиқ

аудиторлик

далолатномалари

10

Жорий активлар ҳолати ва

улардан фойдаланиш

самарадорлигини ошириш

имкониятларини ўрганиш

11.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

Бошланғич ва йиғма ҳисоб

ҳужжатларини қарама

-

қарши усулда

таққослаш, жорий активлар ҳолати ва

улардан фойдаланиш

самарадорлигини ошириш таҳлили

бўйича саволнома ва тестлар,

молиявий таҳлил усулларидан

фойдаланиб таҳлил қилиш, таҳлил

натижалари асосида маълумот

тайёрлаш

Саволнома ёки тестлар,

таққослаш қайдномалари,

ҳисоб регистрлари, бош

дафтар маълумотлари,

молиявий ҳисобот

шакллари, оралиқ

аудиторлик

далолатномалари

Бухгалтерия хиз

-

мати

ходимлари

қатнашиши шарт

11

Жорий активлар аудити

натижаларини оралиқ ва умумий

иш ҳужжатларида акс эттириш

ва баҳолаш

13.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

Бошланғич ва йиғма ҳисоб

ҳужжатларини қарама

-

қарши усулда

таққослаш, жорий активлар аудити

бўйича далилларнинг етарлилигини

баҳолаш, оралиқ далолатномалар

асосида умумий аудиторлик

далолатномаларини тайёрлаш ва

таҳлил қилиш

Жорий активлар аудити

бўйича оралиқ ва умумий

далолатномалар,

аудиторлик ҳисоботи учун

маълумотнома

Аудиторлик гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

12

Жорий активлар аудити

натижасида аниқланган хато ва

камчиликларни юзага келиш

сабаблари ҳамда уларни

бартараф этиш бўйича амалий

таклиф ва тавсиялар ишлаб

чиқиш

13.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

Жорий активлар аудити натижасида

аниқланган хато ва камчиликлар

рўйхатини шакллантириш, таҳлил

қилиш, баҳолаш ва прогнозлаштириш

Жорий активлар аудити

бўйича оралиқ ва умумий

далолатномалар,

аудиторлик ҳисоботи учун

маълумотнома

Аудиторлик гуруҳи

раҳбари ва

аудиторлар

13

Жорий активлар аудити бўйича

аудиторлик ҳисоботи учун
маълумотларни тайёрлаш,

аудиторлик текшируви

натижаларини аудит

буюртмачисига тақдим этиш

14.03.2025

Аудиторлик

гуруҳи

раҳбари

Жорий активлар аудити натижалари

асосида маълумот тайёрлаш, баҳолаш

ва прогнозлаш

Жорий активлар аудити

бўйича аудиторлик

ҳисоботи учун

маълумотнома

Аудиторлик гуруҳи

раҳбари

Аудиторлик ташкилоти раҳбари:

____________

___________________________

Аудиторлик гуруҳи раҳбари:

____________

___________________________

Манба:

тадқиқот натижалари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

757

Моҳиятига кўра аудиторлик русум

-

қоидалари дастури ана шундай аниқ батафсил

текширишлар учун аудитор ҳаракатлари рўйхатидан иборат бўлади. Моҳиятига кўра

русум

-

қоидалар учун аудитор бухгалтерия ҳисобининг айни қандай бўлимларини

текширишини белгилаши ва бухгалтерия ҳисобининг ҳар бир бўлими бўйича аудит

дастурини тузиши керак бўлади.

Аудитни ўтказиш шартлари ва аудиторлик русум

-

қоидалари натижаларининг

ўзгаришига боғлиқ ҳолда аудит дастури қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Ўзгаришларнинг сабаблари ва натижалари ҳужжатлаштирилиши керак»

(Ilhamov, 2018)

Монографик тадқиқот объекти бўлган «Ўзбекнефтигаз» АЖда жорий активлар

аудитида аудитнинг умумий режасида белгиланган ишларнинг батафсил мазмуни,

аудиторлик амаллари, аудиторлик иш ҳужжатлари, қўшимча ва изоҳлардан ташкил

топган жорий активлар аудити дастурининг қуйидаги шаклини таклиф қиламиз (3

-

жадвал)

3-

жадвал маълумотларига кўра, жорий активлар аудитининг дастури узвий кетма

-

кетликда бажарилиши режалаштирилган ишлар ҳамда уларни аудиторлик

текширувидан ўтказиш вақти ва масъул ходимлар, унинг ҳар бир банди бўйича

қўлланиладиган

аудиторлик

амаллари,

текширув

натижаларига

мувофиқ

расмийлаштириладиган ёки тақдим қилинадиган аудиторлик иш ҳужжатлари, қўшимча

ва изоҳлар тўғрисида ахборотдан фойдаланувчига батафсил маълумот беради.

Ўйлаймизки, жорий активлар аудитининг дастури бўйича амалга оширилган

аудиторлик текшируви натижалари ва улар асосида шакллантирилган хулосалар

аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тузиш учун асос бўлади ҳамда тадбиркорлик
субъекти раҳбариятига молиявий ҳисоботларнинг аниқлигини таъминлаш, хатоларни

тузатиш ва ички назорат тизимини яхшилашга амалий ёрдам беради.

Шундай қилиб, жорий активлар аудитининг ташкилий

-

услубий жиҳатларини

такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида қуйидаги
хулосалар шакллантирилди:

тадбиркорлик субъектида жорий активлар ҳисоби тўғри ташкил этилганлиги ва

юритилаётганлиги ҳамда улар тўғрисидаги ахборотлар молиявий ҳисоботда тўлиқ акс

эттирилганлигини тасдиқлаш

жорий активлар аудитининг асосий мақсади эканлиги

таъкидланган ҳолда уни амалга оширишда аудитнинг асосий вазифалари таснифланган

ҳолда тавсифлаб берилди;

амалдаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар ва иқтисодчи олимларнинг ёндашуви

ўрганилган ҳолда жорий активлар аудитини ташкил этиш, ўтказиш ва аудит
натижаларини ҳисоботда акс эттириш тартиби қуйидаги «Жорий активлар аудитини

режалаштириш ва аудит дастурини тайёрлаш», «Жорий активлар аудитини ўтказиш» ва

«Жорий активлар аудитини якунлаш» босқичларида амалга ошириш таклиф этилди;

жорий активлар аудитида тизимли ёндашувни таъминлаш, вақт ва ресурсларни

тежаш, рискларни камайтириш, аудит сифатини ошириш ва ишончни мустаҳкамлаш
мақсадида жорий активлар аудитининг умумий режасини тузиш таклиф қилинди;

жорий активлар аудитининг умумий иш режасида белгиланган вазифаларни

бажариш босқичлари, муддати, масъул ходимлар таркиби, аудиторлик текширувида

амалга ошириладиган аудиторлик амаллари ва аудиторлик иш ҳужжатлари батафсил
акс эттирилган жорий активлар аудити дастурининг намунавий шакли таклиф этилди

ва тавсифлаб берилди.

Адабиётлар

/

Литература

/References:

Axmedjanov K.B., Sattorov A.X. (2021) Auditga kirish. Darslik.

T.: «Innovatsion rivojlanish

nashriyot-

matbaa uyi»

. -448 b.

Hamdamov B.K. va boshqalar (2021) Amaliy audit. / Darslik / B.K.Hamdamov, Sh.I.Ilxomov,

N.F.Karim

ov, O.A.Masharipov, M.S.Hojiev. Toshkent.: OOO “Lesson Press” nashriyoti. –

300 b.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

758

Ilhamov Sh.I. (2018) Amaliy audit. Darslik. 1-qism.

T.: IQTISODIYOT,

194 b.

Tuychiev A. va boshqalar (2019) Audit: Darslik / A.Tuychiev, I.Qo‘ziev,

O.Masharipov,

A.Avlokulov, M.Yaqubov, I.Sherimbetov, I.Avazov; -

T.: “Iqtisod

-

Moliya”. –

408 b.

АХС

-

300 (n.d.) Аудитнинг халқаро стандарти (300

-

сон АХС) «Молиявий ҳисоботлар

аудитини режалаштириш»

. https://gov.uz/uz/imv/sections/view/22099

Дўсмуратов Р.Д. (2003) Аудит асослари. Дарслик. –

Т.: «Ўзбекистон миллий

энциклопедияси» давлат илмий нашриёти, –

518 б.

Лустов Н.С. (2024) Учет, анализ и аудит основных и оборотных средств

предприятия : монография /

-

Москва: РУСАЙНС,—

110 ст.

Суйц

В.П.

(2006)

Аудит.

Электронные

учебники..

https://be5.biz/ekonomika/a014/index.html.

Чикалова А.Е., Ефремова Е.И. (2024) Направления совершенствования аудита и

внутреннего контроля оборотных активов. Научный журнал «Управленческий учет» №8.

375-

381 ст.

Библиографические ссылки

Axmedjanov K.B., Sattorov A.X. (2021) Auditga kirish. Darslik. – T.: «Innovatsion rivojlanish nashriyot-matbaa uyi». -448 b.

Hamdamov B.K. va boshqalar (2021) Amaliy audit. / Darslik / B.K.Hamdamov, Sh.I.Ilxomov, N.F.Karimov, O.A.Masharipov, M.S.Hojiev. Toshkent.: OOO “Lesson Press” nashriyoti. – 300 b.

Ilhamov Sh.I. (2018) Amaliy audit. Darslik. 1-qism. – T.: IQTISODIYOT, – 194 b.

Tuychiev A. va boshqalar (2019) Audit: Darslik / A.Tuychiev, I.Qo‘ziev, O.Masharipov, A.Avlokulov, M.Yaqubov, I.Sherimbetov, I.Avazov; - T.: “Iqtisod-Moliya”. – 408 b.

АХС-300 (n.d.) Аудитнинг халқаро стандарти (300-сон АХС) «Молиявий ҳисоботлар аудитини режалаштириш». https://gov.uz/uz/imv/sections/view/22099

Дўсмуратов Р.Д. (2003) Аудит асослари. Дарслик. – Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти, – 518 б.

Лустов Н.С. (2024) Учет, анализ и аудит основных и оборотных средств предприятия : монография / - Москва: РУСАЙНС,— 110 ст.

Суйц В.П. (2006) Аудит. Электронные учебники.. https://be5.biz/ekonomika/a014/index.html.

Чикалова А.Е., Ефремова Е.И. (2024) Направления совершенствования аудита и внутреннего контроля оборотных активов. Научный журнал «Управленческий учет» №8. 375-381 ст.