Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.aept.91267

Ключевые слова:

товарно-материальный запас счет норма чистая стоимость реализации отчет себестоимость прибыль убыток затраты на закупку затраты на переработку

Аннотация

В данной статье будут прокомментированы основные моменты учета текущих активов в соответствии с международными стандартами финансовой отчетности и рассмотрены вопросы его практического применения. В научном исследовании представлено раскрытие сущности оборотных средств, определение себестоимости готовой продукции, товаров и незавершенного производства, оценка запасов, классификация по цене чистых продаж.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

18


МҲХС АСОСИДА ЖOРИЙ AКТИВЛAР ҲИCOБИНИ ЮРИТИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

PhD,

доц

.

Мавлянова Дилобар

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0000-0002-7947-5265

d.mavlyanova@mail.ru

Аннотация.

Ушбу

мақола

жорий активлар ҳисобини молиявий

ҳисоботнинг

халқаро стандартларига мувофиқ

асосий

жиҳатларини

шарҳлайди

ва

уни

амалий

қўллаш

масалаларини

кўриб

чиқади

.

Илмий тадқиқотда жорий активларнинг

моҳиятини

очиб

бериш

,

тайёр

маҳсулотлар

,

товарлар

ва

тугалланмаган

ишлаб

чиқариш

таннархини

аниқлаш

,

захираларни

баҳолаш

,

соф

сотиш

нархи

бўйича

таснифлаш

келтирилган

.

Калит сўзлар:

товар моддий захира, ҳисоб, стандарт, соф сотиш қиймати,

ҳисобот, таннарх, фойда, зарар, сотиб олиш харажатлари, қайта ишлаш харажатлари.

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА ТЕКУЩИХ АКТИВОВ НА ОСНОВЕ МСФО

PhD,

доц

.

Мавлянова

Дилобар

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

В данной статье будут прокомментированы основные моменты

учета текущих активов в соответствии с международными стандартами финансовой

отчетности и рассмотрены вопросы его практического применения. В научном
исследовании представлено раскрытие сущности оборотных средств, определение
себестоимости готовой продукции, товаров и незавершенного производства, оценка

запасов, классификация по цене чистых продаж.

Ключевые слова:

товарно

-

материальный запас, счет, норма, чистая стоимость

реализации, отчет, себестоимость, прибыль, убыток, затраты на закупку, затраты на

переработку.

IMPROVING CURRENT ASSET ACCOUNTING BASED ON IFRS

PhD, assoc. prof.

Mavlyanova Dilobar

Tashkent State University of Economics

Abstract.

This article will comment on the main points of current asset accounting in

accordance with International Financial Reporting Standards and consider issues of its practical
application. The scientific study presents the disclosure of the essence of current assets,

determination of the cost of finished products, goods and unfinished production, assessment of
reserves, classification by the price of net sales.

Keywords:

commodity material reserve, account, standard, net sales value, report, cost,

profit, loss, purchase costs, processing costs.

UOʻK:

347.719

18-26


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

19

Кириш.

Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви шароитида рақобатнинг кучайиб бориши

тадбиркорлик субъектлари молиявий ва иқтисодий барқарорлигини таъминлашга
хизмат қилувчи жорий активлардан фойдаланишни тўғри йўлга қуйиш муҳим

аҳамиятга эга ҳисобланади. Чунки, тадбиркорлик субъектларида жорий активлар
уларнинг нормал фаолият юритишини таъминлаш учун зарур бўлган активлардир.

Республика нефт ва газ саноатида геология

-

қидирув ишларини прогнозлаш,

углеводородларни излаш, қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва маҳсулот сотишгача бўлган
ишлаб чиқариш

-

технологик циклининг барча босқичларида жорий активлар муҳим

аҳамият касб этади. Шу сабабли, тадқиқот объекти сифатида танлаб олинган
«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти (АЖ)да жами активлари, уларнинг таркибида
жорий активларнинг тутган ўрни, жорий активларнинг таркибий тузилиши,

шаклланиш манбалари ва улардан фойдаланиш самарадорлиги каби кўрсаткичларни
ўрганиш зарур. Бу эса, акциядорлик жамиятининг молиявий ва иқтисодий салоҳиятини
баҳолаш ва оқилоно бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини беради.

Адабиётлар шарҳи.

Иқтисодий манбалар таҳлили шуни кўрсатадики, уларда «жорий активлар»

тушунчаси «оборот активлар», «айланма активлар», «қисқа муддатли активлар»,
«айланма маблағлар» ва «айланма капитал» каби тушунчалар сифатида ёндашилган.

Жумладан, Saoud J.Mashkour Alamry фикрича, «Жорий активлар бизнеснинг нормал
жараёнида бир йил ичида нақд пулга айланиши кутилаётган барча активларнинг

қийматини ифодалайди. Жорий активларга товар

-

моддий захиралар, дебиторлик

қарзлари, сотиладиган қимматли қоғозлар, пул маблағлари, олдиндан тўланган
харажатлар ва осонлик билан пулга айланиши мумкин бўлган бошқа ликвид активлар

киради»

(

Аccounting in english

, 2019)

. Ушбу ёндашувда муаллиф актив сифатида тан

олишнинг умумий мезони бўлган пулга айланиши кутилиши билан чегараланган холос.

Иқтисодчи олим Вит

Кoвaлeв

(2018)

эса, «Жoрий aктивлaр мoлиявий ёки

нoмoлиявий хaрaктeридaн қaтъи нaзaр қиcқa муддaтли крeдитлaр вa қaрзлaр
тaъминoти cифaтидa хизмaт қилaди» деб таъкидлайди. Бунда муаллиф жорий

активларни қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар таъминоти сифатида хизмат
қилишига эътибор қаратади.

Блaнкнинг

(2020)

ёзишича, жoрий aктивлaр кoрхoнaнинг жoрий ишлaб чиқaриш

вa тижoрaт фaoлиятини тaъминлoвчи вa биттa oпeрaциoн циклдa тўлиқ caрфлaнaдигaн
мулкий қиймaтликлaр йиғиндиcи ҳисобланади.

Иқтисодчи олимлар Ковалев ва Вит

Ковалев

(2018)

«Жoрий aктивлaр жoрий

фaoлиятни тaъминлaш мaқcaдидa мaълум бир дoимийликдa қaйтa тиклaнувчи, йил ёки
биттa ишлaб чиқaриш тижoрaт цикли дaвoмидa энг кaмидa бир мaрoтaбa aйлaнaдигaн,

ишлaб чиқaриш вa муoмaлaлaр coҳacи aйлaнмa мaблaғлaри кўринишидaги кoрхoнa
aктивлaридир» деб таърифлайди.

Иқтисодчи олим Нурманов

(2012)

«Жорий активлар

-

хўжалик субъектининг

доимий ҳаракатдаги мобил активлари бўлиб, бир ишлаб чиқариш (меъёрий операцион)
цикли давомида ўз қиймати ва шаклини яратилаётган маҳсулотларга тўлиқ ўтказувчи

бойликлар ҳисобланиб, улар таркибига товар

-

моддий захиралари, келгуси давр

харажатлари, кечиктирилган харажатлар, пул маблағлари, қисқа муддатли
инвестициялар, дебиторлар ва бошқа жорий активлар киритилади» дея таъриф берган.

Бунда муаллиф асосан жорий активлар бир ишлаб чиқариш цикли давомида ўз қиймати
ва шаклини яратилаётган маҳсулотларга ўтказилишига асосий урғу берган.

Худойбердиев

(2022)

эса, «Мамлакатимизда соҳага доир адабиётларда «жорий

активлар» тушунчасининг таърифи халқаро стандартлар талабларига жавоб бермайди.
Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар ва молиявий ҳисоботнинг тасдиқланган шаклларида


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

20

жорий активлар таркибини халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш

зарурати мавжуд»лигини таъкидлаган ҳолда жорий активлар тушунчасини қуйидагича
ёндашувни келтириб ўтади: «Оборот маблағлар ёки жорий активлар бу ташкилотнинг
операцион цикли давомида айланадиган, ўз қийматини янгидан яратилаётган

маҳсулотга ўтказадиган маблағлардир».

Иқтисодчи олимлар Кypбoнoв вa Миcиpoвларнинг

(2019)

ёзишича, «Жopий

aктивлap, oдaтдa, нaқд мaблaғлapни, иcтeъмoлчилap ҳиcoбpaқaмлapини вa нaқд

мaблaғлap шaклини эгaллaши лoзим бўлгaн зaxиpaлapни ўз ичигa oлaди. Жopий
xўжaлик дaвpи мoбaйнидa бy aктивлap дoимo ўзгapиши мyмкин. Нaқд мaблaғлapгa

aйлaнтиpилиши ocoн бўлгaн жopий aктивлap ocoн peaлизaция қилинaдигaн aктивлapгa
киpитилaди». Фикримизча, мазкур ёндашувда дебиторлик қарзлари тушунчаси тўлиқ
очиб берилмаган.

Исманов, Тошмаматов ва Бузрукхоновларнинг

(2019)

таъкидлашича, «Ишлaб

чиқapиш жapaёнлapидa биp ишлaб чиқapиш циклидa иштиpoк этиб ўзининг қиймaтини
янгидaн тaйёpлaнaётгaн мaҳcyлoтгa ёки физик xycycиятлapи тиклaнaётгaн мoддий

қиймaтликлapнинг тaннapxига ўткaзaдигaн пyл мaблaғлapи вa ишлaб чиқapиш
зaxиpaлapи дeб aтaлyвчи мoддий қиймaтликлap (мaтepиaллap) биpгaликдa

кopxoнaлapнинг aйлaнмa мaблaғлapини тaшкил қилaди». Бунда муаллифлар жорий
активларни айланма маблағлар сифатида ўз ёндашувларида изоҳлайди.

Тадқиқот методологияси.

Ўз навбатида, шу таъкидлаб ўтиш лозимки, тадбиркорлик субъектларида жорий

активлар сифатида тан олинган активларни бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс
эттиришда, уларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича тўғри таснифланиши муҳим аҳамият эга
ҳисобланади. Хусусан, амалдаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларда жорий активларни

таснифланишида ҳам фарқли жиҳатлар мавжудлигини кўриш мумкин. Масалан, 1

-

сон

БҲМСда

(2024)

бухгалтерия балансининг жорий активлар бўлимида «товар

-

моддий

захиралари, келгуси давр харажатлари, кечиктирилган

харажатларнинг жорий қисми,

дебиторлик қарзлари, пул маблағлари, қисқа муддатли молиявий қўйилмалар ва бошқа
жорий активлар» суммалари акс эттирилиши белгиланган. Демак, мазкур БҲМСга

асосан жорий активлар еттита кичик гуруҳга ажратилган ҳолда таснифланган.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси

.

Умуман олганда, юқоридаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатда ва иқтисодчи

олимларнинг ёндашувларида асосий эътибор жорий активлар бир ишлаб чиқариш
цикли давомида ўзининг қиймати ва шаклини тайёрланган маҳсулотларга

ўтказилишига қаратилган. «Ўзбекнефтгаз» АЖ активларининг динамикаси таҳлил
қилиб ўрганилганда қуйидаги маълумотларга эга бўлинди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг активлари 2024 йил бошида 89086672 млн. сўмни ташкил

этган бўлиб, унинг таркибида жорий активлар 18816669 млн. сўмга ёки 21,1 фоизга тенг
бўлган. Албатта, бундай натижаларни ижобий ҳолат сифатида баҳолаб бўлмайди. Чунки,

жорий активлар тез ликвид бўлувчи активлар бўлиб, «Ўзбекнефтгаз» АЖ активлари
таркибида уларнинг салмоғи 21,1 фоизни ташкил қилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг жорий активларига эътибор қаратадиган бўлсак,

уларнинг 2024 йил бошида 2017 йил бошига нисбатан 11459064 млн. сўмга ёки 155,7
фоизга, 2023 йил бошига нисбатан эса, 3320236 млн. сўмга ёки 21,4 фоизга ошганлигини

ижобий баҳолаш мумкин. Бу албатта, акциядорлик жамиятининг айланма маблағлар
билан таъминлаш даражасига, айланма маблағлар билан боғлиқ молиявий барқарорлик
кўрсаткичларига, улардан фойдаланиш самарадорлигига, тўлов қобилияти ва

ликвидлик кўрсаткичларининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, «Ўзбекнефтгаз» АЖ жорий активлари 2024 йил


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

21

бошига ўрганилган даврларга нисбатан кўпайишини эътироф этган ҳолда бундай

ўзгариш жорий активлар таркибига кирувчи қайси активларнинг ўзгариши ҳисобига
юзага келганлигини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Чунки, агарда ўзгариш
дебиторлик қарзлари ҳисобига юзага келган бўлса, унда бундай ўзгариш акциядорлик

жамияти айланма маблағларининг доиравий айланишдан чиқиб қолиши, натижада
молия

-

хўжалик фаолиятига қўшимча маблағлар жалб этишга сабаб бўлади. Шу сабабли,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ жорий активлари таркиби ва динамикасини таҳлил қилиб

ўрганганимизда маълумотларига кўра, «Ўзбекнефтгаз» АЖ жорий активлари 2024 йил
бошига 18816669 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, шундан товар

-

моддий захиралар

1404338 млн. сўмни, келгуси давр харажатлари 225 млн. сўмни, кечиктирилган
харажатлар 471784 млн. сўмни, дебитор қарзлар 14836688 млн.сўмни, пул маблағлари
1541655 млн. сўмни, қисқа муддатли инвестициялар 557001 млн. сўмни ва бошқа жорий

активлар 4978 млн. сўмни ташкил этган. Демак, акциядорлик жамияти жорий
активлари таркибида асосий салмоқни товар

-

моддий захиралар ва дебиторлик

қарзлари ташкил қилади.

Жорий активларнинг 2024 йил бошида ўрганилган даврларга нисбатан

ўзгаришига ҳам бевоситалар уларнинг таъсир даражалари юқори бўлганлигини

кузатиш мумкин. Шу боис, «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти товар

-

моддий захиралардан

самарали фойдаланиш бўйича ички имкониятларини сафарбар қилиш, келгуси давр
харажатлари ва кечиктирилган харажатлар ҳажмини камайтириш, дебиторлик

қарзларини ундириш чораларини кўриши лозим деб ҳисоблаймиз. Шу билан бирга,
жорий активларни бухгалтерия ҳисоби объекти ва молиявий ҳисобот элементи

сифатида тан олиш, баҳолаш, бухгалтерия ҳисобида улар билан боғлиқ операцияларни
ўз вақтида ва тўғри ҳисобга олиш ҳамда молиявий ҳисоботда акс эттириш билан боғлиқ
назарий, ташкилий ва услубий муаммоларни бартараф этиш, ички ҳисоб ва ҳисобот

тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш чораларини кўриши зарур.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ

-

4611-

сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида»ги қарорида 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида
бухгалтерия ҳисобини ташкил этиши ва молиявий ҳисоботни тадбиркорлик

субъектлари, хусусан акциядорлик жамиятлари томонидан тайёрланиши ва тақдим
этилиши белгиланган. Шунингдек, мазкур қарорда белгиланган устувор вазифалар
ижросини таъминлаш, хусусан, миллий ҳисоб тизимини молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартлари (МҲХС)га ўтишни жадаллаштириш ва унинг натижадорлигини ошириш
борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тадбиркорлик субъектларида жорий
активлар ҳисобининг назарий, норматив

-

ҳуқуқий, услубий ва амалий жиҳатларини

такомиллаштириш заруратини кучайтирмоқда. Чунки, жорий активлар тадбиркорлик
субъектлари молия

-

хўжалик фаолиятининг молиявий ва иқтисодий салоҳиятини

баҳолашда муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли, бухгалтерия ҳисоби объекти ва
молиявий ҳисобот элементи сифатида жорий активлар тушунчасининг мазмун

-

моҳиятини тўғри талқин қилиш ва таснифлаш ахборотдан фойдаланувчилар учун содда

ва тушунарли бўлишини таъминлайди.

Амалдаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларда жорий активлар атамасига изоҳ

келтирилмаган ҳолда таснифлаш мезонлари белгиланган ва молиявий ҳисоботда
жорий активлар сифатида таснифланадиган активлар таркиби келтирилганлигини
кўриш мумкин. Жумладан,

1-

сон БҲМС «

Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб

сиёсати

»га кўра «Активлар қуйидаги ҳолларда жорий актив сифатида тасниф этилиши

керак:

ташкилот операцион фаолиятининг бир қисми бўлса ва ташкилотнинг бир нормал

ўтаётган операцион циклида уни олиш ёки истеъмол қилиш кутилаётган бўлса;

асосан қайта сотиш мақсадида ёки қисқа муддатда сақлаб турилган бўлса ва ундан


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

22

ҳисобот санасидан кейинги 12 ой мобайнида фойдаланиш кутилаётган бўлса»

(1-

сонли

БҲМС

, 2024).

Юқоридаги БҲМСда белгиланган мезонга эътибор қаратадиган бўлсак, унда

белгиланган талаблар кўпроқ товар

-

моддий захира (ТМЗ)лар, хусусан материаллар,

ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонлар, тайёр маҳсулот ва товарларни тан олиш
мезонлари сифатида қабул қилиш мумкин. Чунки, ТМЗлар ташкилот операцион
фаолиятининг бир қисми сифатида қаралади, бир операцион циклда уни олиш ёки

истеъмол қилиш кутилаётган бўлади, улар асосан қайта сотиш мақсадида ёки қисқа
муддатда сақлаб молия

-

хўжалик фаолиятида фойдаланилади ёхуд истеъмолчиларга

тайёр маҳсулот сифатида сотилади.

Жорий активлар таркибига кирувчи дебеторлик қарзлари, пул маблағлари, қисқа

муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активларни тан олишда умумий белгиланган

талаблар сифатида қабул қилиш мумкин. Чунки, биргина «ташкилот операцион
фаолиятининг бир қисми бўлса» деган талабга тўғри келмайди. Сабаби, улар нафақат
ташкилотнинг операцион фаолиятининг бир қисми сифатида, балки тўлиқ мазкур

фаолиятда шунингдек, молиявий ва инвестицион фаолиятларида ҳам иштирок этади.

Шу боис, «жорий активлар» тушунчасига бухгалтерия ҳисоби объекти ва молиявий

ҳисобот объекти сифатида қуйидагича ёндашиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
«Жорий активлар бу –

молиявий ҳисобот йилида маҳсулот (иш, хизмат)лар ишлаб

чиқариш билан боғлиқ бизнес жараёнларида фойдаланиладиган, ўтган ҳодисалар

натижасида тадбиркорлик субъекти томонидан олинадиган ёхуд назорат қилинадиган,
ишончли баҳолаш мумкин бўлган, келгусида иқтисодий наф келтириш

эҳтимоли

мавжуд бўлган активлардир».

«Жорий активлар» тушунчасига юқоридаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатда

келтирилган таъриф ва иқтисодчи олимларнинг ёндашувларидан бизнинг

ёндашувимиз қуйидаги жиҳатлари билан фарқланади:

биринчидан, жорий активларларга юқорида келтирилган ёндашувларда 12 ойда

ёки бир операцион фаолиятда фойдаланиладиган, ўзининг қиймати ва шаклини

тайёрланган маҳсулотларга ўтказадиган маблағлар каби белгиланган талаблар
тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисобот йилида маҳсулот

(иш, хизмат)лар ишлаб

чиқариш билан боғлиқ бизнес жараёнларини амалга оширишда фойдаланиши
натижасида тўлиқ бажарилади.

иккинчидан, тадбиркорлик субъектларига қарашли активлар, хусусан жорий

активлар

ўтган

ҳодисалар

натижаси

ҳисобланади.

Яъни,

тадбиркорлик

субъектларининг жорий активларга эгалик ҳуқуқи одатда харид қилиш ёхуд ишлаб
чиқариш натижасида пайдо бўлади. Бир сўз билан айтганда, келгусида кутиладиган

ҳодисалар ўзидан

-

ўзи активларнинг пайдо бўлишига олиб келмайди.

учинчидан, агарда тадбиркорлик субъекти бирор нарса билан боғлиқ бўлган

келгуси иқтисодий нафларни назорат қилса ёки ўтган ҳодисалар натижасида
олинадиган бўлса, жорий актив сифатида қабул қилинади. Масалан, тадбиркорлик
субъекти харидорга ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиши натижасида олиниши лозим

бўлган дебеторлик қарзи жорий актив ҳисобланади.

тўртинчидан, жорий активлар қиймати ишончли баҳолаш мумкин бўлганда,

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида жорий актив сифатида акс эттириш мумкин.
Шунингдек, келгусида иқтисодий наф келтириш эҳтимоли мавжуд бўлсагина жорий
актив сифатида тан олинади. Чунки, тадбиркорлик субъектлари бизнес жараёнида

кўплаб ноаниқликлар кузатилади. Масалан, ҳар доим ҳам тадбиркорлик субъекти
олиниши керак бўлган дебитор қарздорликни ундира олмайди. Шу сабабли, олиниши
керак бўлган дебиторлик қарзини ундирилиши мумкин бўлган суммада тан олиш

мақсадга мувофиқ ҳисобланади.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

23

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 ноябрдаги

191-

сон буйруғи билан тасдиқланган 21

-

сонли БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектларда

бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»да
жорий активлар сифатида таснифланган активларни ҳисобга олиш учун алоҳида

счётлар белгиланган бўлиб, улар қуйидагиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати
тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади: «материаллар;
тугалланмаган ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш; тайёр

маҳсулотлар; сотиш учун мўлжалланган товарлар; келгуси давр ва кечиктирилган
харажатларнинг жорий қисми; жорий дебиторлик қарзлари; бюджетга бўнак

тўловлари; пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активлар»

(

Низом

, 2024).

21-

сон БҲМСга мувофиқ жорий активлар сифатида таснифланган активлар ўнта

кичик гуруҳга ажратилган ҳолда улар билан боғлиқ операцияларни ҳисобга олиш учун
алоҳида счётлар белгиланган.

«Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва

мазмуни тўғрисидаги Низом»нинг

(2024) 1-

иловасига мувофиқ БҲМСга асосан йиллик

молиявий ҳисоботни тузувчи тадбиркорлик субъектлари «Бухгалтерия баланси»да

жорий активлар товар

-

моддий захиралар, келгуси давр харажатлари, кечиктирилган

харажатлар, дебиторлар, пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа
жорий активлар кўринишида таснифланган. Бунда келтирилган жорий активларнинг

таснифланиши 1

-

БҲМСда келтирилган таснифлаш билан деярли бир хил бўлиб, фақат

улар таркибига кирувчи активларнинг номланишида фарқли жиҳатларни кўриш

мумкин. Масалан, 1

-

сон БҲМСда кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми сифатида

берилган бўлса, юқоридаги Низом 1

-

иловасига мувофиқ тасдиқланган «Бухгалтерия

баланси»да кечиктирилган харажат деб келтирилган.

МҲХСга асосан йиллик молиявий ҳисоботни тайёрловчи тадбиркорлик

субъектларида эса, жорий активлар юқоридаги Низомнинг 5

-

иловасига мувофиқ

«захиралар, қисқа муддатли биологик активлар, савдо ва бошқа қисқа муддатли дебитор

қарзлар, ижара бўйича қисқа муддатли дебиторлик қарзлар, харидорлар билан
шартномалар бўйича

қисқа муддатли актив, олдиндан тўловлар (бўнаклар), фойда

солиғи бўйича жорий активлар, бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича жорий активлар,
амортизацияланган қиймат бўйича баҳоланадиган қисқа муддатли молиявий активлар,
бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қисқа муддатли

молиявий активлар, фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қисқа
муддатли молиявий активлар, бошқа қисқа муддатли молиявий активлар, пул
маблағлари ва унинг эквивалентлари ва бошқа қисқа муддатли активлар»

(1-

сонли

БҲМС

, 2024)

сифатида таснифлаб берилган. Бироқ, сотиш учун мўлжалланган активлар

(ҳисобдан чиқариладиган гуруҳлар) жорий активлар гуруҳига киритилмаган ҳолда

умумий активларнинг бир қисми сифатида таснифланган. Фикримизча, сотиш учун
мўлжалланган активлар молия

-

хўжалик фаолиятида фойдаланишдан чиқариш аниқ

кутилаётган бўлса, уларни жорий активлар таркибида таснифлаган ҳолда молиявий

ҳисоботда акс эттириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Хорижлик ва мамлакатимиз иқтисодчи олимларининг илмий, ўқув

-

услубий

асарларида ҳам жорий активларни турли белги ва мезонлар, яъни элeмeнтлaри,
гуруҳлaри, опeрaциoн жaрaёндa қaтнaшиши, бухгaлтeрия ҳиcoби, жoйлaшиши,
шaкллaнтириш мaнбaлaри, фoйдaлaниш муддaтлaри, бoшқaрилиш дaрaжacи,

ликвидлилик дaрaжacи, рeнтaбeллиги ва риcк дaрaжacи бўйичa таснифлаш борасида
турлича ёндашувлар мавжудлигини кузатиш мумкин. Албатта, бундай таснифий
белгилар бўйича кичик гуруҳларга ажратга ҳолда таснифлаш эътирофга молик

ҳисобланади. Бироқ, бухгалтерия ҳисоби нуқтаи

-

назаридан фақат ҳисоб объекти ва

молиявий ҳисобот элементи сифатида таснифлаш ҳамда ҳисоб сиёсатида акс эттириш


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

24

мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Чунки, юқоридаги элeмeнтлaри, гуруҳлaри ва

опeрaциoн жaрaёндa қaтнaшиши бўйича таснифлаш жорий активларнинг иқтисодий
мазмунини

тушуниш ва тўғри талқин қилиш учун зарур ҳисобланса, жoйлaшиши,

шaкллaнтириш мaнбaлaри, фoйдaлaниш муддaтлaри, бoшқaрилиш дaрaжacи,

ликвидлилик дaрaжacи, рeнтaбeллиги ва риcк дaрaжacи бўйича таснифлаш
тадбиркорлик субъектининг молиявий ва иқтисодий салоҳиятини баҳолашда жорий
активлар таркибий тузилиши, шаклланиш манбалари, улардан фойдаланиш

самарадорлиги таҳлилида, шу билан бирга, жорий активлар аудитида таҳлилий
амалларни амалга оширишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, жорий активларни бухгалтерия ҳисоби объекти

ва молиявий ҳисобот элементи сифатида таснифлаш борасида ҳам қарашлари ва
ёндашувлари турлича эканлигини кузатиш мумкин. Жумладан, иқтисодчи олим

Кoндpaкoв

(2009)

жорий активларни айланма активлар (айланма капитал) деган ҳолда

қуйидагича таснифлайди: «Aйлaнмa aктивлap (aйлaнмa кaпитaл) –

мaтepиaл aйлaнмa

мaблaғлapи, пyл мaблaғлapи, қиcқa мyддaтли мoлиявий қўйилмaлap вa ҳиcoблaшиш

мaблaғлapидaн тapкиб тoпaди». Бу ерда иқтисодчи олим жорий активларни айланма
активлар сифатида таснифлаб бериш билан чегараланган.

Калонов, Ортиқов, Бабахалов ва Эргашевларнинг

(2022)

таъкидлашича, «Жopий

aктивлap бўлимидa тoвap

-

мoддий зaxиpaлap, кeлгycи дaвp xapaжaтлapи, мyддaти

кeчиктиpилгaн xapaжaтлapнинг жopий қиcми, дeбитopлик қapзлapи, пyл мaблaғлapи,

қиcқa мyддaтли мoлиявий қўйилмaлap вa бoшқa жopий aктивлap cyммaлapи oшкop
қилиниши кepaк». Мазкур ёндашувда иқтисодчи олимлар 1

-

сон БҲМСда белгиланган

мезонга асосланган ҳолда ёндашиш билан чегараланган.

Нурманов

(2012)

эса, хўжалик юритувчи субъектларда жорий активлар таркибини

ишлаб чиқариш воситалари ва муомала жараёнида фойдаланиши бўйича икки гуруҳга

ажратган ҳолда таснифлайди. Муомала жараёнида фойдаланиладиган жорий активлар
пул маблағлари, қисқа муддатли молиявий қуйилмалар, жорий дебиторлик қарзлари,
тайёр маҳсулотлар, ёрдамчи хизмат кўрсатиш ва бошқалар каби таркибий тузилишини

таклиф этади. Бироқ, у жорий активларнинг таркибий тузилишини тўлиқ очиб
бермайди деб ҳисоблаймиз. Чунки, биринчидан, жорий активларни бухгалтерия

ҳисобида ҳисобга олишда ва молиявий ҳисоботда акс эттиришда ишлаб чиқариш
воситалари ва муомала жараёнида фойдаланиши бўйича таркибланмайди. Иккинчидан,
амалдаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларда жорий активлар сифатида таснифланган

ТМЗлар таркибига кирувчи фақат ишлаб чиқариш захиралари келтирилган, кeлгycи
дaвp xapaжaтлapи, мyддaти кeчиктиpилгaн xapaжaтлapнинг жopий қиcми, товарлар ва
бошқа жорий активлар таркибий тузилмада келтирилмаган.

Умуман олганда, иқтисодчи олимларнинг жорий активларни турли мезонлар

бўйича таснифлаш борасидаги ёндашувлари назарий ва услубий жиҳатдан аҳамиятга

молик ҳисобланади. Аммо, бухгалтерия ҳисоби объекти ва молиявий ҳисобот элементи
сифатида жорий активларнинг таркибий тузилишини тулиқ очиб бермайди. Бизнинг
фикримизча, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритувчи ва молиявий ҳисоботни

тайёрловчи тадбиркорлик субъектларида, хусусан тадқиқот объекти бўлган
«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг фаолият хусусиятидан келиб чиққан ҳолда бухгалтерия ҳисоби

объекти ва молиявий ҳисобот элементи сифатида жорий активларни қуйидагича
таснифлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади (1

-

расм).


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

25



















1-

расм. Жорий активларнинг бухгалтерия ҳисоби объекти ва молиявий

ҳисобот элементи сифатида таснифланиши

1-

расмда бухгалтерия ҳисоби объекти сифатида жорий активлар таркибига

кирувчи активлар ва молиявий ҳисобот элементи сифатида молиявий ҳолат

тўғрисидаги ҳисоботда жорий активлар бўлимида акс эттирилиши лозим бўлган
активлар МҲХС асосида такомиллаштирилган таснифи келтириб ўтилди. Бу албатта,
МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритувчи ва молиявий ҳисоботни тайёрловчи

тадбиркорлик субъектларида жорий активларни ҳисобга олиш ва молиявий ҳисобот
ахборотларини аниқ шакллантириш имкониятини яратади.

Хулоса

ва таклифлар

.

Шундай қилиб, жорий активларнинг иқтисодий моҳияти ва уларни ҳисобга

олишнинг назарий асослари бўйича олиб борилган изланишлар асосида қуйидаги
хулосалар шакллантирилди:

биринчидан, тадбиркорлик субъектларида жорий активлар уларнинг нормал

фаолият юритишини таъминлаш учун зарур бўлган активлар эканлиги асосланган
ҳолда уларни бухгалтерия ҳисоби объекти ва молиявий ҳисобот элементи сифатида тан

Савдо ва бошқа қисқа муддатли дебитор қарзлар

ЖОРИЙ АКТИВЛАР

Бухгалтерия ҳисоби объекти

Молиявий ҳисобот элементи

Захиралар

Қисқа муддатли биологик активлар

Ижара бўйича қисқа муддатли дебиторлик қарзлар

Харидорлар билан шартномалар бўйича қисқа муддатли
актив

Олдиндан тўловлар (бўнаклар)

Фойда солиғи бўйича жорий активлар

Бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича жорий активлар

Амортизацияланган қиймат бўйича баҳоланадиган
қисқа муддатли молиявий активлар

Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда
баҳоланадиган қисқа муддатли молиявий активлар

Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда
баҳоланадиган қисқа муддатли молиявий активлар

Бошқа қисқа муддатли молиявий активлар

Пул маблағлари ва унинг эквивалентлари

Захиралар

Биологик активлар

Дебиторлик қарзлар

Харидорлар билан шартномалар
бўйича қисқа муддатли актив

Олдиндан тўловлар (бўнаклар)

Солиқ ва йиғимлар бўйича жорий
активлар

Молиявий активлар

Пул

маблағлари

ва

унинг

эквивалентлари

Бошқа қисқа муддатли активлар

Сотиш учун мўлжалланган активлар
(ҳисобдан чиқариладиган гуруҳлар)

Бошқа қисқа муддатли активлар

Сотиш учун мўлжалланган активлар (ҳисобдан
чиқариладиган гуруҳлар)


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

26

олиш, баҳолаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттиришнинг назарий асослари

тавсифлаб берилди;

иккинчидан,

амалдаги

норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларда

ва

иқтисодчи

олимларнинг илмий, ўқув

-

услубий асарларида келтирилган таърифлар ва ёндашувлар

тадқиқ қилинган ҳолда МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби объекти ва молиявий ҳисоб
элементи сифатида «жорий активлар» тушунчасига муаллифлик ёндашуви
шакллантирилди. Шунингдек, «жорий активлар» тушунчасига таклиф этилаётган

муаллифлик ёндашувининг ўрганилган манбаларда берилган таърифлар ва
ёндашувлардан фарқли жиҳатлари асослаб берилди;

учинчидан, жорий активларнинг таркибий тузилмаси борасида олиб борилган

изланишлар натижасида МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби объекти ва молиявий
ҳисобот элементи сифатида такомиллаштирилган таснифи таклиф этилди.

Фикримизча, таклиф этилаётган жорий активларнинг таснифланиши, уларни МҲХС

асосида бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш ва молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот
ахборотларининг аниқ шакллантириш имконини беради. Бу эса, МҲХС асосида жорий

активларни бухаглтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттириш билан боғлиқ
ахборотларнинг батафсиллиги,

объективлиги ва ишончлилигини таъминлайди.

Адабиётлар

/

Литература/Reference:

1-

сонли БҲМС (2024) Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1

-

сонли БҲМС)

«Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати».

https://www.lex.uz/acts/7050497

А

ccounting in english (2019) (pp.51) Publisher: Printed by: Dar Al-Dhiya for printing and

Designs

-

2

Ed,

Najaf

February

https://www.researchgate.net/publication/331287344%20CHAPTER_4_CURRENT_ASSETS

Бланк И.А.

(2020)

«Управление активами» –

К.: Ника

Центр, Эльга, –

720 с

Исманов И., Тошмаматов Н., Бузрукхонов С. (2019) Молиявий ҳисоб ва ҳисобот.

Дарслик. –

Т.: «Sano standart», –

177 б.

Кalonov M.B., Ortiqov X.A., Babaxalov N.E., Ergashev Sh.T. (2022) Buxgalteriya hisobi. O‘quv

qo‘llanma. –Tohskent. «Zamin nashr», –

678 б.

Кoндpaкoв Н.П. (2009) Бyxгaлтepcкий (Финaнcoвый yпpaвлeнчecкий) yчeт: Учeбник.–

М.: «Пpocпeкт», –

8 ст.

Ковалев В.В., Ковалев Вит В. (

2018

) Корпоративный финансы: учебник. –

Москва:

Проспект, –

342 ст.

Ковалев Вит. В. Анализ баланса. Учеб. пособие. —

4-

е изд. М.: Проспект, 2016. –

128

ст.

Қypбaнoв З.Н.,

Миcиpoв К.М. (2019) Мoлиявий вa бoшқapyв ҳиcoби. Дapcлик. –Т.:

«Иқтиcoд Мoлия», –

772 б.

Низом (2024) Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 8

октябрдаги 181

-

сон буйруғига

1-

ИЛОВА «Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш

муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги

НИЗОМ».

https://lex.uz/uz/docs/7194594#7203542

Нурманов У.А.

(2012)

Жорий активлар ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш.

Иқтисодиёт фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация

автореферати. –

Т.,

-

26 б.

Худойбердиев О.Э. (2022) Жорий активлар ҳисоби ва ҳисоботини халқаро

стандартларга мувофиқлаштириш. Иқтисодиёт ва таълим / 2

-

сон.

-

153 б.

Библиографические ссылки

-сонли БҲМС (2024) Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати». https://www.lex.uz/acts/7050497

Аccounting in english (2019) (pp.51) Publisher: Printed by: Dar Al-Dhiya for printing and Designs - 2 Ed, – Najaf – February https://www.researchgate.net/publication/331287344%20CHAPTER_4_CURRENT_ASSETS

Бланк И.А. (2020) «Управление активами» – К.: Ника Центр, Эльга, – 720 с

Исманов И., Тошмаматов Н., Бузрукхонов С. (2019) Молиявий ҳисоб ва ҳисобот. Дарслик. – Т.: «Sano standart», – 177 б.

Кalonov M.B., Ortiqov X.A., Babaxalov N.E., Ergashev Sh.T. (2022) Buxgalteriya hisobi. O‘quv qo‘llanma. –Tohskent. «Zamin nashr», – 678 б.

Кoндpaкoв Н.П. (2009) Бyxгaлтepcкий (Финaнcoвый yпpaвлeнчecкий) yчeт: Учeбник.– М.: «Пpocпeкт», – 8 ст.

Ковалев В.В., Ковалев Вит В. (2018) Корпоративный финансы: учебник. – Москва: Проспект, – 342 ст.

Ковалев Вит. В. Анализ баланса. Учеб. пособие. — 4-е изд. М.: Проспект, 2016. – 128 ст.

Қypбaнoв З.Н., Миcиpoв К.М. (2019) Мoлиявий вa бoшқapyв ҳиcoби. Дapcлик. –Т.: «Иқтиcoд Мoлия», – 772 б.

Низом (2024) Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 8 октябрдаги 181-сон буйруғига 1-ИЛОВА «Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги НИЗОМ». https://lex.uz/uz/docs/7194594#7203542

Нурманов У.А. (2012) Жорий активлар ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация автореферати. – Т., - 26 б.

Худойбердиев О.Э. (2022) Жорий активлар ҳисоби ва ҳисоботини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш. Иқтисодиёт ва таълим / 2-сон. -153 б.