ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Annotasiya

Ушбу мақолада Ўзбекистонда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар ва солиқ тушуми динамикаси таҳлил қилинган. Солиқ тизими шаффофлигини таъминлаш, табиий бойликлардан самарали фойдаланиш ва иқтисодий барқарорликни таъминлашда солиқ тизимининг ролини ошириш масалалари ёритилган. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тортишдп сСолиқ тизимидаги муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар ва тавсиялар берилди.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
f
715-720
0

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Джулибеков , Н. (2025). ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ. Ilgʻor Iqtisodiyot Va Pedagogik Texnologiyalar, 2(3), 715–720. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/aept/article/view/124086
0
Iqtibos
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолада Ўзбекистонда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар ва солиқ тушуми динамикаси таҳлил қилинган. Солиқ тизими шаффофлигини таъминлаш, табиий бойликлардан самарали фойдаланиш ва иқтисодий барқарорликни таъминлашда солиқ тизимининг ролини ошириш масалалари ёритилган. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тортишдп сСолиқ тизимидаги муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар ва тавсиялар берилди.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

715


ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЙЎЛЛАРИ

PhD

Джулибеков Нурмат

“Навоий кон

-

металлургия комбинати” акциядорлик жамияти

ORCID: 0009-0001-5039-0102

nk.djulibekov@ngmk.uz

Аннотация.

Ушбу мақолада Ўзбекистонда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

тўловчилар ва солиқ тушуми динамикаси таҳлил қилинган. Солиқ тизими

шаффофлигини таъминлаш, табиий бойликлардан самарали фойдаланиш ва иқтисодий
барқарорликни таъминлашда солиқ тизимининг

ролини ошириш масалалари ёритилган.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тортишдп сСолиқ тизимидаги муаммолар

аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар ва тавсиялар берилди.

Калит сўзлар:

солиқ, имтиёз, ер қаъри, солиқ тўловчилар, инвестиция, инновацион

тадбиркорлик, рағбатлантириш, иқтисодий ўсиш, солиқ объекти, табиий ресурслар,
экологик хафсизлик.

ПУТИ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ ЗА ПОЛЬЗОВАНИЕ НЕДРАМИ

PhD

Джулибеков Нурмат

Акционерное общество «Навоийский горно

-

металлургический комбинат»

Аннотация.

В статье анализируется динамика налогоплательщиков и

поступлений налога за пользование недрами в Узбекистане. Рассматриваются вопросы

обеспечения прозрачности налоговой системы, повышения роли налоговой системы в

обеспечении эффективного использования природных ресурсов и экономической

стабильности. Выявлены проблемы в системе налогообложения за пользование недрами
и даны практические предложения и рекомендации по их устранению.

Ключевые слова:

налог, льгота, недра, налогоплательщики, инвестиции,

инновационное предпринимательство, стимулы, экономический рост, объект
налогообложения, природные ресурсы, экологическая безопасность.

WAYS TO IMPROVE TAXATION FOR THE USE OF SUBSOIL

PhD

Dzhulibekov Nurmat

Joint Stock Company “Navoi Mining and Metallurgical Combine”

Abstract.

This article analyzes the dynamics of taxpayers and tax revenues for the use of

subsoil in Uzbekistan. The issues of ensuring the transparency of the tax system, increasing the

role of the tax system in ensuring the effective use of natural resources and economic stability are
discussed. Problems in the tax system for the use of subsoil are identified and practical proposals

and recommendations are given to eliminate them.

Keywords:

tax, privilege, subsoil, taxpayers, investment, innovative entrepreneurship,

incentives, economic growth, tax object, natural resources, environmental safety.

UOʻK:

336.2.524.7-82

715-720


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

716

Кириш.

Ер қаъридан фойдаланиш учун солиққа тортиш ҳар бир давлатнинг табиий

ресурсларни бошқариш, улардан самарали ва барқарор фойдаланишни таъминлаш,

шунингдек, иқтисодий тараққиётга хизмат қилиш йўлида муҳим молиявий ва ҳуқуқий

механизмлардан бири ҳисобланади. Ер қаъридан фойдаланиш учун солиққа тортиш
орқали табиий бойликларни эксплуатация қилиш жараёнини тартибга солиш, экологик

муҳитга салбий таъсирни камайтириш ҳамда давлат бюджетининг барқарор даромад

манбаларидан бирини шакллантиришга хизмат қилади.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тортиш тизими мамлакат

иқтисодиётида муҳим щрин эгаллайди. Бу тизим, табиий ресурсларнинг оқилона ва

барқарор фойдаланишининг асосий механизмларидан бири ҳисобланади. Ер ости

бойликларидан, хусусан нефт, газ, металл ва бошқа фойдали қазилмалардан олинадиган

солиқлар, давлатнинг молиявий даромадларини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.
Айниқса, ривожланаётган мамлакатларда, бу солиқлар иқтисодий барқарорликни

таъминлаш, инвестицияларни жалб қилиш ва мамлакат ички ресурсларидан самарали

фойдаланиш имконини беради. Бундан ташқари, табиий ресурсларни бошқариш,

улардан фойдаланишнинг ижтимоий ва экологик оқибатларини ҳисобга олиш,
мамлакатимизда солиқ тизимининг самарали ишлашини таъминлайди.

Солиққа тортишнинг ушбу тизими, шунингдек, экологик хавфсизликни қўллаб

-

қувватлашнинг муҳим воситаси сифатида хизмат қилади. Ер қаъридан фойдаланганлик

учун солиқ ставкалари кўпинча, фойдали қазилмаларнинг қазиб олиш жараёнида юзага

келадиган экологик зарарларни камайтиришга қаратилган. Бу, атроф

-

муҳитни асраш,

табиатни тиклаш, ва чиқиндиларни камайтириш каби экологик дастурларни амалга

оширишга ёрдам беради. Олинадиган даромадлар асосан экологик тоза

технологияларни ривожлантириш, қайта тикланадиган энергия манбаларини қўллаб

-

қувватлаш ва яшил иқтисодиётга ўтишга қаратилган лойиҳаларга сарфланади. Шу
билан бирга, ресурслардан самарали фойдаланишнинг иқтисодий жиҳатлари ҳам, ер

ости

бойликларининг

тармоқлар

бўйича

тарқатилиши

ва

ресурслардан

фойдаланишнинг ижтимоий тенгликни таъминлашда ёрдам беради.

Ўзбекистоннинг табиий ресурсларидан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган

ислоҳотлар, республиканинг ресурс базасини янада бойитиш, ички ва ташқи иқтисодий

алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга

қаратилган. Мамлакатда ишлаб чиқарилган фойдали қазилмалар, айниқса, олтин, нефт,

газ ва бошқа минерал ресурслар, мамлакат иқтисодиёти учун жуда катта аҳамиятга ега
бўлиб, давлат бюджети даромадларини шакллантиради. Шу билан бирга, табиий

ресурслардан оқилона фойдаланиш, улардан олинадиган фойда ва даромадларни тенг

тақсимлашни таъминлаш орқали, ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса
қўшади.

Адабиётлар шарҳи.

Ер қаърижан фойдаланганлик учун солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш

борасида хорижлик иқтисодчи олим Басыров (2016) ўз тадқиқот ишида “ер қаъридан

фойдаланганлик учун солиқ тизимини ролини ошириш керак”

деган

тушунчалар бериз

изоҳлар келтирган. Басыров бундан ташқари ер ости бойликларидан самаралиган

фойдаланиш мақсадида хуқуқий муносабатларни тартибга солиш кераклигини илмий

жиҳатдан асослаб берган.

Ильичева йирик солиқ тўловчилар айниқса, нефт ва газ компаниялари томонидан

тўланадиган

солиқларни таҳлил қилган ва солиққа тортиш механизмини

такомиллаштириш афзалликлари буйича илмий

тадқиқот натижалари келтирилган ва

афзалликларини асослаб берган.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

717

Блошенко (2019) эса ўз тадқиқот ишларида “фойдали қазилмаларни қазиб олиш

солиғи ва солиқ салоҳияти бўйича тизимли ёндашувни ишлаб чиққан ҳамда фойдали

қазилмаларни қазиб олиш солиғини табақалаштирилган ставкалари ва солиқ

потенциалини аниқлаш учун тоғ

-

кон рентаси таркибида рента ҳосил қилувчи

омилларини аниқлаб берган

;

”.

Табиий бойликлардан самарали фойдаланиш мақсадида солиқ тизимини

таъсирчанлигини чнада ошириш борасида Бозоров (2022) томонидан ўрганилган

таҳлиллар келтирилган ва асослаб берилган. Таҳлиллар асосида солиқ ундириш

механизмларини янада такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиққан.

Иқтисодчи олимларимиздан Ашурова (2014) Ўзбекистон иқтисодиётининг

барқарор ўсишига солиқларнинг таъсири, таҳлили ва прогнози келтирилган бўлиб, шу

билан бир қаторда ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқнинг давлат

бюджети даромадларидаги ўрни келтириб ўтганлар.

Тадқиқот методологияси.

Ушбу мақоланинг назарий ва услубий асоси сифатида умумиқтисодий

адабиётлардан, илмий мақолалардан, иқтисодчи олимларнинг ер қаъридан
фойдаланувчиларни солиққа тортиш борасида махалий амалиёт ва хорижий далатлар

тажрибалари, изланишлари ўрганиш фикр

-

мулоҳазаларини таҳлил қилиш, иқтисодий

ҳодиса ва жараёнларга тизимли ёндашув ҳамда қиёсий таҳлил қилиш орқали тегишли

йўналишларни такомиллаштиришга доир хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган.

Мавзуни ўрганиш жараёнида умумиқтисодий усуллар билан бир қаторда
маълумотларни тизимлаш бўйича махсус ёндашувлар, яъни таққослаш, назарий ва

амалий материалларни жамлаш ҳамда тизимли таҳлил каби усуллар қўлланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси

Табиий ресурслар ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асоси бўлиб, уларнинг

оқилона бошқарилиши миллий барқарор ривожланишнинг муҳим омилларидан

биридир. Ўзбекистон Республикасида ер қаъридан фойдаланиш жараёнларининг

самарадорлигини ошириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни
келажак авлодлар учун сақлаб қолиш мақсадида солиқ тизими такомиллаштириб

борилмоқда. Ушбу солиқ тизими фойдали қазилмалар қазиб олиш соҳасидаги

иқтисодий фаолликни тартибга солиш билан бирга, давлат бюджетига тушумларни

ошириш, геологик

-

қидирув ишларини рағбатлантириш ва табиий ресурслардан

фойдаланиш жараёнларини шаффофлаштиришга хизмат қилади.

1-

расм. Ер қаъридан фойдаланишнинг асосий принциплари

Манба:

муаллиф томонидан тузилган.

Экологик

хавфсизликни

таъминлаш

Қонунийлик ва ер қаъридан
фойдаланиш шартларининг

барқарорлиги

Ер қаъридан

фойдаланувчиларнинг

инсофлилиги

Ер қаъридан оқилона

фойдаланиш

Ер қаъридан

фойдаланишнинг

асосий принциплари

Адолатлилик ва

рақобатбардошлилик

Ахборотнинг очиқлиги

ва шаффофлиги


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

718

Ер

қаъридан

фойдаланиш

учун

солиқ

солиш

тизими

Ўзбекистон

Республикаси

иқтисодиётининг

стратегик

соҳаларидан

бири

ҳисобланади

.

Бугунги кунда

мамлкатимизда амалга оширилаётган

солиқ ислоҳотлари натижасида ҳисоботлар

тизими халқаро стандартларга мослаштирилмоқда ва автоматлаштирилди

, бу эса

инвесторлар учун шаффоф муҳит яратиш, давлат бюджетига тушумларни ошириш ва
қазиб олиш жараёнларини яхшилашга хизмат қилди. Мамлакатда солиқ тизимининг

шаффофлиги ва адолатлилиги солиқ тўловчиларнинг ишончини ошириш ва солиқ

юкини қонуний асосларда тақсимлаш имконини беради. Бунинг учун солиқ

органларининг назоратини кучайтириш, ҳисоботларни автоматлаштириш ва солиқ
тўловчилар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш керак

бўлади

.

2-

расм. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчиларнинг ўзгариш

динамикаси. (сони, та)

Манба:

ДСҚ маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб

-

китоблари.

2020

–2024 йиллар давомида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар

сони муттасил ошгани кузатилган. Аниқ рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2020

йилда мазкур тоифадаги солиқ тўловчилар сони 1 787 тани ташкил этган бўлса, 2021

йилда 1 909 тани, 2022 йилда 2 062 тани, 2023 йилда 2 102 тани ва 2024 йилда эса 2 129
тани ташкил этган. Бу эса сўнгги беш йил ичида умумий сони 342 тага ошганини

кўрсатади. 2020–2022 йиллардаги ўсиш суръати нисбатан юқори бўлган. Хусусан, 2021

йилда 6,83 фоиз, 2022 йилда эса 8,01 фоиз ўсиш қайд этилган. Бу даврда ер ости

ресурсларидан фойдаланишга доир ҳуқуқий ва иқтисодий шароитлар яхшиланган,
инвесторлар учун қулай муҳит яратилган, шунингдек, янги лицензиялар ажратиш

амалиёти фаоллашган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бироқ

2023 ва 2024 йилларга

келиб, ўсиш суръати сезиларли даражада секинлашган. Жумладан, 2023 йилда ўсиш

атиги 1,94 фоизни, 2024 йилда эса 1,29 фоизни ташкил этган. Бу эса соҳада рақобатнинг
кучайиши, ер қаъридан фойдаланиш учун талаб ва шартларнинг мураккаблашуви ёки

табиий ресурслар қазиб олиш буйича мамлакатизда олиб борилаётган чора

-

тадбирлар

натижасидир. Давлат томонидан экологик назоратни кучайтириш, лицензиялаш

жараёнларини қайта кўриб чиқиш ҳамда ноқонуний қазиш ишларига қарши курашиш
сиёсати ҳам бу жараёнга таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Хулоса қилиб айтганда,

2020

–2024 йиллар оралиғида ер қаъридан фойдаланувчи солиқ тўловчилар сонидаги

ўсиш ижобий тенденция сифатида баҳоланади. Бироқ, сўнгги йилларда ўсиш

суръатининг пасайиши бу соҳада чуқурроқ таҳлил

ва стратегик ёндашувларни талаб

қилади. Қонунчиликни такомиллаштириш, хусусий секторни янада рағбатлантириш

ҳамда табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш сиёсатини ишлаб чиқиш долзарб

аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда 2025 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш

тизимини халқаро стандартларга мослаштирилмоқда. Кон

-

металлургия саноати

1,787

1,909

2,062

2,102

2,139

2020

2021

2022

2023

2024

Йиллар


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

719

корхоналари ўз молиявий ҳисоботларини халқаро талабларга мувофиқ тақдим эта
бошлашди. Бу орқали эса, кон

-

металлургия саноати корхоналарида даромадлари ва

солиқ тушумлари шаффофлиги таъминланди. Бундан ташқари, кон

-

металлургия ва

нефть

-

газ компаниялари солиқ ҳисоботларини автоматик равишда давлат органларига

тақдим этиш имкониятига эга бўлди.

3-

расм. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумлар ўзгариш динамикаси.

(млярд сўмда)

Манба:

ДСҚ маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб

-

китоблари.

2020

–2024 йиллар давомида ер қаъридан фойдаланганлик учун давлат бюджетига

тушган солиқ тушумлари турли хил динамик ўзгаришларга эга бўлган. 2020 йилда ушбу
солиқ тури бўйича бюджетга 16 565,2 миллиард сўм тушган бўлса, 2021 йилда тушумлар

15 811,9 миллиард сўмгача камайган. 2022 йилда тушумлар янада камайиб, 13 887,4

миллиард сўмни ташкил этди. Бу даврдаги пасайиш қатор ички ва ташқи омиллар билан

боғлиқ бўлиши мумкин. Жумладан, геосиёсий ноаниқликлар, хомашё бозоридаги
ўзгаришлар, иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва пандемия оқибатлари ушбу

тушумларнинг камайишига ўз таъсиририни кўрсатган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Бу даврда солиқ тушумлари 2 йил ичида умумий ҳисобда 2,6 трлн сўмга яқин

камайган. Бироқ 2023 йилдан бошлаб солиқ тушумларида қайта кўтариб

борилганлигини кўришимиз мумкин. Хусусан, 2023 йилда тушумлар 15 300,1 миллиард
сўмни ташкил этган бўлса, 2024 йилда

эса бу кўрсаткич 20 169,6 миллиард сўмга етган.

Бу эса 2022 йилга нисбатан қарийб 45% ўсишни англатади. Бундай юқори суръатдаги

ошиш бир қатор ижобий омиллар билан боғлиқ: давлат томонидан ер қаъридан
фойдаланиш соҳасидаги тартибга солиш механизмларининг такомиллашуви,
лицензиялаш жараёнларининг соддалаштирилганлиги ва корхоналарининг давлат

томонидан қўллаб

-

қуватлаб борилаётганлигидир. Бундан ташқари, 2024 йилда

тушумларнинг сезиларли даражада ўсиши солиқ маъмуриятининг самарали олиб

борилаётгпнлиги, рақамлаштириш жараёнларининг кенгайиши ва ноқонуний
фаолиятнинг қисқариши натижасида ҳам вужудга келмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, 2020–2022 йиллар ер қаъридан фойдаланганлик учун

солиқ тушумларида пасайиш кузатилган бўлса

-

да, 2023–2024 йилларда бу соҳада юқори

ўсишга эришилган. Бу эса давлатнинг ресурслардан самарали фойдаланиш сиёсати олиб
борилаётганлиги ва иқтисодий барқарорликка эришиш йўлида мустаҳкам қадамлар

ташланаётганини кўрсатади. Ер қаъридан фойдаланишга оид солиқ сиёсати нафақат

давлат бюджетини тўлдиришда, балки соҳа ривожини рағбатлантиришда ҳам муҳим

восита бўлиб хизмат қилади.

16,565.2

15,811.9

13,887.4

15,300.1

20,169.6

2020

2021

2022

2023

2024

Йиллар


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

720

Хулоса ва таклифлар

.

Ер қаъридан фойдаланганлик солиқ тизимини такомиллаштириш бўйича

қуйидаги таклифларни келтириш мумкин:

-

Ер қаъридан фойдаланувчилар фаолиятини геоплатформалар ва рақамли

назорат тизимлари орқали кузатишни кенгайтириш;

-

Солиқ тушумларини таҳлил қилишда автоматлаштирилган маълумотлар

базасини жорий этиш орқали коррупция ҳолатларининг олдини олиш;

-

Инновацион технологиялар қўллаётган ёки қайта тикланувчи ресурсларни

излаётган корхоналарга вақтинчалик солиқ имтиёзлари бериш;

-

Ер қаъридан фойдаланишнинг атроф

-

муҳитга таъсирини камайтириш учун

экологик коэффициентлар жорий этиш;

Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа

тортиш мамлакат иқтисодиёти учун муҳим бўлиб, унинг самарадорлиги солиқ юкининг
мувозанатли белгиланиши ва ундириш жараёнининг шаффофлигига боғлиқ. 2017

-2025

йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида солиқ тушумлари ошиб,

иқтисодий самарадорлик ортган. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тизимини

такомиллаштириш иқтисодий самарадорлик, экологик барқарорлик ва ижтимоий
адолатни таъминлашга хизмат қилади. Юқоридаги таклифлар амалга оширилса, давлат

бюджетига тушумлар ошиши, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва инвесторлар учун

қулай муҳит яратилишига олиб келади. Шунингдек, солиққа оид қонунчиликни халқаро

тажрибага асосланган ҳолда такомиллаштириш муҳим аҳамият касб етади.

Хулоса қилиб айтганда, 2020–2024 йилларда ер қаъридан фойдаланганлик учун

солиқ тушумлари ва тўловчилар сонидаги ўзгаришлар соҳадаги имкониятлар ва

муаммолар ҳақида кенг тасаввур беради. Давлат томонидан ушбу соҳани тартибга

солиш ва самарадорлигини ошириш

бўйича изчил чоралар кўрилмоқда. Кейинги

йилларда солиқ тизимини янада такомиллаштириш, рақамлаштириш ва экологик
жиҳатдан барқарор усулларни жорий этиш орқали иқтисодий ўсишни мустаҳкамлаш

ҳамда ресурсларни оқилона бошқариш имкониятлари кенгайиши кутилмоқда.

Адабиётлар/Литература

/References:

Ashurova, N. B. (2011) "Ekonomiko-statisticheskii analiz mekhanizma stimulirovaniya

malogo biznesa i predprinimatel’stva v Respublike Uzbekistan [Economic and statistical analysis

of the mechanism for encouraging small business and entrepreneurship in the Republic of

Uzbekistan]." Voprosy statistiki 6: 57-59.

Ashurova, N., & Chekulayeva, K. (2024). Oʻ

zbekiston respublikasining soliq siyosatini

takomillashtirishda ijtimoiy sheriklikning roli. Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar,

1(1), 232

240.

Ашурова Н. Б. (2012)

Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсати ва солиқ соҳасидаги

ижтимоий ҳамкорликни амалга ошириш йўналишлари // Экономика и финансы
(Узбекистан). №11.

Ашурова Н. Б. (2014) Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсишига солиқ сиёсати

таъсирининг таҳлили ва прогнози // Экономика и финансы (Узбекистан). №1.

Басыров Р.Н.

(2016)

Правовое регулирование обустройства участков недр.

Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук.

Блошенко Т.А.

(2019)

Методология налогообложения организаций при добыче и

комплексной переработке минерального сырья. Автореферат диссертации на соискание

ученой степени доктора экономических наук. Москва.

Ильичева Мария Александровна

. (2017)

Правовое регулирование налоговых

отношений с участием крупнейших налогоплательщиков (на примере предприятий

нефтегазовой отрасли)

.

Автореферат диссертации на соискание ученой степени

кандитата юридических наук

.

Москва

.

Bibliografik manbalar

Ashurova, N. B. (2011) "Ekonomiko-statisticheskii analiz mekhanizma stimulirovaniya malogo biznesa i predprinimatel’stva v Respublike Uzbekistan [Economic and statistical analysis of the mechanism for encouraging small business and entrepreneurship in the Republic of Uzbekistan]." Voprosy statistiki 6: 57-59.

Ashurova, N., & Chekulayeva, K. (2024). Oʻzbekiston respublikasining soliq siyosatini takomillashtirishda ijtimoiy sheriklikning roli. Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar, 1(1), 232–240.

Ашурова Н. Б. (2012) Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсати ва солиқ соҳасидаги ижтимоий ҳамкорликни амалга ошириш йўналишлари // Экономика и финансы (Узбекистан). №11.

Ашурова Н. Б. (2014) Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсишига солиқ сиёсати таъсирининг таҳлили ва прогнози // Экономика и финансы (Узбекистан). №1.

Басыров Р.Н. (2016) Правовое регулирование обустройства участков недр. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук.

Блошенко Т.А. (2019) Методология налогообложения организаций при добыче и комплексной переработке минерального сырья. Автореферат диссертации на соискание ученой степени доктора экономических наук. Москва.

Ильичева Мария Александровна. (2017) Правовое регулирование налоговых отношений с участием крупнейших налогоплательщиков (на примере предприятий нефтегазовой отрасли). Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандитата юридических наук. Москва.