Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.aept.123582

Ключевые слова:

цифровые платформы международная торговля цифровая трансформация кибербезопасность цифровое неравенство транзакционные издержки

Аннотация

В данной статье анализируется влияние цифровых платформ на международную торговлю. Цифровые технологии играют важную роль в оптимизации торговых процессов, снижении транзакционных издержек и расширении доступа к новым рынкам. Вместе с тем развитие цифровых платформ выявляет проблемы цифрового неравенства, кибербезопасности и правового регулирования. В статье предлагаются меры по снижению этих рисков и развитию цифровой торговли.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

759



РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМАЛАРНИНГ ХАЛҚАРО САВДОГА ТАЪСИРИ

Мухторов Бобурмирзо

Ўзбекистон Республикаси Банк

-

молия академияси

ORCID: 0009-0000-5638-577X

boburmirzokoo@mail.ru

Аннотация.

Ушбу мақолада рақамли платформаларнинг халқаро савдога таъсири

таҳлил қилинади. Рақамли технологиялар савдо жараёнларини оптималлаштириш,

транзакцион харажатларни камайтириш ва янги бозорларга кириш имкониятларини

кенгайтиришда муҳим роль ўйнайди. Шу билан бирга, рақамли платформаларнинг
ривожланиши рақамли нотенглик, киберхавфсизлик ва ҳуқуқий тартибга солиш

соҳаларидаги муаммоларни кўрсатади. Мақолада ушбу рискларни камайтириш ва

рақамли савдони ривожлантириш бўйича чора

-

тадбирлар таклиф этилади.

Калит сўзлар:

рақамли платформалар, халқаро савдо, рақамли трансформация,

киберхавфсизлик, рақамли нотенглик, транзакцион харажатлар.

ВЛИЯНИЕ ЦИФРОВЫХ ПЛАТФОРМ НА МЕЖДУНАРОДНУЮ ТОРГОВЛЮ

Мухторов Бобурмирзо

Банковско

-

финансовая академия Республики Узбекистан

Аннотация.

В данной статье анализируется влияние цифровых платформ на

международную торговлю. Цифровые технологии играют важную роль в оптимизации
торговых процессов, снижении транзакционных издержек и расширении доступа к новым

рынкам. Вместе с тем развитие цифровых платформ выявляет проблемы цифрового

неравенства, кибербезопасности и правового регулирования. В статье предлагаются

меры по снижению этих рисков и развитию цифровой торговли.

Ключевые слова:

цифровые платформы, международная торговля, цифровая

трансформация, кибербезопасность, цифровое неравенство, транзакционные издержки.

THE IMPACT OF DIGITAL PLATFORMS ON INTERNATIONAL TRADE

Mukhtorov Boburmirzo

The Banking and Finance Academy of the Republic of Uzbekistan

Abstract.

This article analyzes the impact of digital platforms on international trade. Digital

technologies play a crucial role in optimizing trade processes, reducing transaction costs, and

expanding access to new markets. At the same time, the development of digital platforms

highlights issues such as digital inequality, cybersecurity, and legal regulation. The article

proposes measures to mitigate these risks and promote the development of digital trade.

Keywords:

digital platforms, international trade, digital transformation, cybersecurity,

digital inequality, transaction costs.

UOʻK:

004.9

759-764


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

760

Кириш

.

Сўнгги йилларда рақамли технологиялар иқтисодиётнинг турли соҳаларида туб

ўзгаришлар ясаётган бўлса, халқаро савдо ҳам ушбу жараёндан мустасно эмас. Айниқса,

рақамли платформалар –

яъни электрон савдо майдонлари, логистика тизимлари, тўлов

инфратузилмалари ва рақамли хизмат кўрсатиш платформалари халқаро савдонинг
янги шаклини шакллантирмоқда. Бундай платформалар орқали компаниялар

анъанавий тўсиқларсиз ва арзонроқ харажат билан янги бозорларга чиқиш имконига

эга бўлмоқда.

Рақамли платформаларнинг афзаллиги шундаки, улар реал вақтда маълумот

алмашиш, автоматлаштирилган шартнома ва тўлов тизимлари, ва мижозлар билан

самарали алоқа ўрнатиш имконини беради. Бу эса трансакцион харажатларни

камайтиради, савдо жараёнларини тезлаштиради ва рақобатбардошликни оширади. Шу

билан бирга, рақамли платформаларнинг кенг тарқалиши халқаро бозорда янги
имкониятлар билан бир қаторда, муайян хавф ва муаммоларни ҳам келтириб

чиқармоқда –

жумладан, рақамли нотенглик, кибер хавфсизлик, ва ҳуқуқий тартибга

солишдаги фарқлар.

Адабиётлар шарҳи

.

Рақамли платформаларнинг халқаро савдо жараёнларига таъсири масаласи

маҳаллий ва халқаро олимлар томонидан турлича ёндашувлар асосида тадқиқ

этилмоқда.

Масудов (2022) ўз тадқиқотида рақамли платформаларнинг кичик ва ўрта бизнес

субъектларининг экспорт фаолиятига таъсирини таҳлил қилади. Муаллиф электрон

тижорат воситалари орқали маҳсулотларнинг ташқи бозорларга чиқиш жараёни

анъанавий усулларга нисбатан тез ва самарали амалга ошишини таъкидлайди.

Исломова (2023) рақамли инфратузилманинг миллий иқтисодиёт учун стратегик

аҳамиятини ўрганиб, рақамли трансформация жараёнларини давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш механизмларини тавсия этади. Унинг фикрича, рақамли платформалар

фақат бозор имкониятлари эмас, балки рақобатбардошликни ошириш воситаси ҳамдир.

Шарипов (2021) эса рақамли савдонинг ҳуқуқий ва ахборот хавфсизлиги билан

боғлиқ жиҳатларига эътибор қаратади. Муаллиф рақамли маълумотларни муҳофаза

қилиш, шахсий маълумотлар билан ишлашда халқаро стандартларни жорий этиш

зарурлигини таъкидлайди.

Халқаро даражада, Baldwin (2019) рақамли технологияларнинг халқаро қиймат

занжирларига таъсирини таҳлил қилади. У рақамли платформалар глобал ишлаб

чиқариш ва тақсимот моделларини қайта шакллантираётганини назарий асосда

кўрсатиб беради.

UNCTAD (2023) ҳисоботида рақамли иқтисодиёт ва электрон савдонинг халқаро

миқёсдаги ўсиш тенденциялари, рақамли нотенглик ва трансчегаравий тўлов
тизимлари каби масалалар ёритилган.

OECD (2020) томонидан тайёрланган таҳлилий ҳисоботларда рақамли

платформалар орқали юзага келаётган янги рақобат муҳити ва давлатлар ўртасидаги

рақамли сиёсатлар солиштирма таҳлил этилади.

Шунингдек Абдурахмонов (2018

-

2024) ҳозирги рақамли иқтисодий шароитда

юзага келадиган рискларнинг олдини олиш бўйича бир қатор тадқиқотлар олиб борган.

Тадқиқот методолигияси.

Мақолада назарий мушоҳада, тизимли ёндашув, кузатиш, умумлаштириш, таҳлил,

синтез каби усуллар самарали қўлланилди, шунингдек рақамли платформалар

фаолияти ва уларни амалага оширишнинг механизмларини такомиллаштириш

муаммолари ва уларнинг ечимлари борасида хулоса ва таклифлар шакллантирилган.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

761

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ҳозирги кунда рақамли платформалар халқаро савдо жараёнларининг ажралмас

қисмига айланиб бормоқда. Уларнинг таъсири асосан уч йўналишда яққол намоён

бўлмоқда: савдо жараёнларини соддалаштириш, янги бозорларга кириш

имкониятларини кенгайтириш ва транзакцион харажатларни камайтириш.

Биринчидан, таҳлиллар шундан далолат бермоқдаки, рақамли платформалар

савдо жараёнларини рақамлаштириш орқали маълумотлар шаффофлигини

таъминлайди, воситачиларнинг ролини қисқартиради ва харид

-

сотув жараёнларини

тезлаштиради. Бу эса савдо тезлиги ва самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Иккинчидан, кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун рақамли платформалар

халқаро бозорларга киришда янги имкониятларни яратмоқда. Умумлаштирилган

маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, электрон тижоратда иштирок этаётган кичик

компаниялар ўз экспорт салоҳиятини анъанавий каналларга нисбатан 2–3 баробарга
ошириш имкониятига эга бўлмоқда.

Учинчидан, рақамли платформалар транзакцион харажатларни камайтириши

натижасида товар айирбошлаш жараёни арзонлашади. Автоматлаштирилган тўлов

тизимлари, онлайн логистика ва электрон шартномалар орқали савдо жараёнидаги
бюрократик тўсиқлар камаяди.

Шу билан бирга, таҳлиллар шуни ҳам кўрсатмоқдаки, рақамли платформаларнинг

самарадорлиги минтақалар ва давлатлар ўртасида номутаносиб тарқалган. Иқтисодий

ривожланган давлатлар ушбу платформалардан самарали фойдаланиш имкониятига

эга бўлса, ривожланаётган давлатларда рақамли инфратузилма етарли даражада эмас.

Бундан ташқари, ахборот хавфсизлиги, шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш ва

киберхавфлар каби муаммолар ҳам долзарб бўлиб қолмоқда. Айрим ҳолларда

трансчегаравий рақамли савдони тартибга солувчи ҳуқуқий механизмларнинг

етишмаслиги рақамли платформалардан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилмоқда.

Умуман олганда, таҳлил натижалари рақамли платформалар халқаро савдони

жадаллаштиришда муҳим восита сифатида хизмат қилаётганини кўрсатади. Бироқ,

мазкур платформа иқтисодиётининг

ривожланиши учун давлат сиёсати,

инфратузилмавий инвестициялар ва ҳуқуқий асосларнинг такомиллашуви муҳим
омиллардан бири бўлиб қолмоқда.

1-

жадвал

Рақамли платформаларнинг халқаро савдога таъсири

Таъсир йўналиши

Тавсифи

Тез ва самарали алоқа

Товарлар ва хизматлар ҳақида маълумотларни тез ва осон топиш,

харидорлар ва сотувчилар ўртасидаги алоқа ва музокараларни

енгиллаштириш.

Халқаро

бозорларга кириш

имконияти

Интернет платформалар (Amazon, Alibaba, eBay) орқали кичик ва ўрта

бизнеслар учун халқаро бозорларга чиқиш ва маҳсулотларни дунё бўйлаб

сотиш имконияти.

Товар ва хизматлар

савдосини

автоматлаштириш

Тўловлар, етказиб бериш ва мижозларни қўллаб

-

қувватлаш

жараёнларининг автоматлаштирилиши, харажатларни камайтириш ва иш

самарадорлигини ошириш.

Инновация ва рақобат

Янги бизнес

-

моделларни жорий қилиш (шериклик асосида ишлайдиган

платформалар, онлайн хизматлар) ва халқаро рақобатни кучайтириш.

Маълумотларга

асосланган

қарорлар

Катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш орқали бозор

тенденцияларини кузатиш ва стратегик қарорлар қабул қилиш.

Манба:

таҳлилий маълумотлар асосида муаллиф томонидан тайёрланди

.

Маълумотларга кўра, электрон савдо ҳажми йилдан

-

йилга сезиларли даражада

ўсмоқда. Жаҳон савдо ташкилотлари маълумотларига кўра, 2023 йилда халқаро


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

762

электрон савдо ҳажми 30%га ошди, бу рақамли платформаларнинг халқаро савдодаги
ўрнининг ортишига ишора қилади. Шу билан бирга, кичик ва ўрта бизнес

иштирокчиларининг рақамли савдога кириши орқали уларнинг экспорт

портфели

20%га яқин ўсишни қайд этмоқда.

Масалан, Amazon, Alibaba каби глобал электрон савдо платформалари миллий

компанияларга ўз маҳсулотларини дунё бўйлаб сотиш имкониятини яратди. Уларнинг

хизматлари орқали товарлар етказиб бериш тизими ҳам ривожланиб, логистика

жараёнлари самарадорлиги ошди.

Шу билан бирга, рақамли платформалар орқали юзага келаётган киберхавфсизлик

муаммолари ҳам сезиларли даражада. Махсус ташкилотлар томонидан тайёрланган

ҳисоботларга кўра, рақамли савдо соҳасида киберҳужумлар сони йилда 15

-

20%га

ўсмоқда, бу эса платформаларнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини оширишга катта

эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатади.

Рақамли платформалар халқаро савдо соҳасида янги даврни бошлаб берган муҳим

омиллардан

биридир.

Уларнинг

таъсири

асосан

савдо

жараёнларини

оптималлаштириш, транзакцион харажатларни камайтириш ва янги бозорларга кириш

имкониятларини кенгайтириш каби йўналишларда намоён бўлади. Рақамли
технологиялар савдонинг анъанавий тўсиқларини, жумладан, қоғозбозлик, бюрократия

ва воситачиларнинг ролини сезиларли даражада қисқартириб, маҳсулотлар ва

хизматларнинг тез ва самарали айирбошланишини таъминлайди. Бу жараёнларнинг

автоматлаштирилиши орқали савдо операциялари осонлашади ва ишонч даражаси

ошади.

Шунингдек, рақамли платформалар кичик ва ўрта бизнес субъектларига халқаро

бозорларга киришда янги имкониятлар яратади. Бу бизнеслар одатдаги анъанавий

каналларга нисбатан электрон савдо орқали ўз маҳсулотлари билан кенг қамровдаги

мижозларга етиб бориши мумкин бўлади. Натижада, халқаро савдо бозоридаги
иштирокчилар сони ортиб, бозорнинг рақобатбардошлиги ва инновациялари

жадаллашади. Бундан ташқари, рақамли платформалар орқали тўпланган катта

ҳажмдаги маълумотлар (Big Data) таҳлил қилинади ва бу маълумотлар бизнес

қарорларини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Бироқ рақамли платформаларнинг тараққиёти билан бирга рақамли нотенглик,

киберхавфсизлик ва ҳуқуқий тартибга солишдаги муаммолар ҳам юзага келмоқда. Ҳар

бир давлатнинг рақамли инфратузилмаси ва қонуний базаси турлича бўлгани сабабли

,

бу платформалардан фойдаланиш даражаси ва имкониятлари минтақаларга қараб фарқ
қилади. Киберҳужумлар ва маълумотларнинг ноқонуний фойдаланилиши хавфлари ҳам

рақамли савдонинг ўсиши билан бирга ошиб бормоқда. Шу боис давлатлар ва халқаро

ташкилотлар рақамли савдони тартибга солиш, хавфсизликни таъминлаш ва рақамли
инфратузилмани мустаҳкамлаш борасида ҳамкорлик қилишлари зарур.

Рақамли платформалар халқаро савдо жараёнларини жадаллаштириб, янги

имкониятлар яратаётгани билан бирга, уларни самарали бошқариш ва хавф

-

хатарларни

камайтириш учун замонавий инфратузилма ва ҳуқуқий базани такомиллаштириш

муҳимдир. Бу жараёнларнинг тўлиқ самарадорлиги миллий ва глобал даражадаги

давлат сиёсати ва бизнес стратегиялари билан боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Рақамли нотенгликни камайтириш учун аввало рақамли инфратузилмани

ривожлантириш ва аҳоли ҳамда бизнес субъектлари орасида рақамли саводхонликни

ошириш муҳимдир. Шунингдек, давлатлараро ҳамкорликни кучайтириш орқали

технологияларга тенг ва кенг қамровда кириш имкониятлари яратилиши керак.

Киберхавфсизлик муаммоларини бартараф этиш учун киберхавфсизлик соҳасида

ягона стандартлар ва қоидаларни жорий этиш, хавфларни мониторинг қилиш

тизимларини ташкил этиш ҳамда малакали мутахассисларни тайёрлаш зарур. Бу


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

763

чоралар рақамли савдо платформаларидаги хавф

-

хатарларни сезиларли даражада

камайтиради.

2-

жадвал

Рақамли платформаларнинг халқаро савдода юзага келадиган асосий рисклар ва

уларнинг таъсири

Риск номи

Тавсифи

Таъсири

Рақамли нотенглик

Давлатлар ва минтақалар ўртасида

рақамли технологияларга кириш

имкониятининг фарқлилиги.

Савдо имкониятларининг

тенгсиз тарқалиши.

Киберхавфсизлик

муаммолари

Маълумотларни бузиш,

киберҳужумлар ва ҳужумлар хавфи.

Савдо операциялари

ишончининг пасайиши ва

молиявий йўқотишлар.

Ҳуқуқий тартибга солиш

ноаниқлиги

Халқаро савдони тартибга солувчи

қонун ва меъёрларнинг бир хил

эмаслиги.

Савдо жараёнларида муаммолар

ва тўсиқлар.

Молиявий хавфлар ва

тўлов тизими

муаммолари

Онлайн тўловлар тизимидаги

бузилишлар, валюталар алмашинуви

муаммолари.

Савдо операцияларининг

хавфли ва секинлашиши.

Инфратузилма

етишмовчилиги

Интернет тезлиги ва рақамли

инфратузилманинг паст даражада

бўлиши.

Платформалар

имкониятларидан тўлиқ

фойдаланишнинг чекланиши.

Манба:

таҳлилий маълумотлар асосида муаллиф томонидан тайёрланди

.

Ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида эса халқаро даражада рақамли савдони тартибга

солувчи қонунлар ва меъёрлар базасини шакллантириш, давлатлараро келишувларни

кучайтириш муҳимдир. Бу савдо жараёнларидаги ноаниқлик ва тўсиқларни
камайтиришга хизмат қилади.

Молиявий хавфлар ва онлайн тўлов тизимларининг муаммоларини бартараф этиш

мақсадида замонавий криптографик технологияларни жорий этиш, тўлов

тизимларининг хавфсизлигини ошириш ҳамда молиявий назоратни кучайтириш зарур.
Бу чоралар онлайн тўловлар хавфсизлигини таъминлайди ва савдо жараёнларини

осонлаштиради.

Ниҳоят, инфратузилма етишмовчилигини бартараф этиш учун юқори тезликдаги

интернет тармоқларини кенгайтириш, рақамли технологияларга инвестицияларни
ошириш ва ҳудудларда рақамли инфратузилмани мустаҳкамлаш бўйича чоралар

кўрилиши лозим. Бу рақамли платформалардан самарали фойдаланиш имкониятини

кенгайтиради.

Хулоса ва таклифлар

.

Рақамли платформалар халқаро савдода муҳим трансформация жараёнларини

бошлаб бермоқда. Улар савдо жараёнларини автоматлаштириб, транзакцион

харажатларни камайтириш, янги бозорларга кириш имкониятларини кенгайтириш ва

бизнес учун янги рақобатбардош муҳит яратишда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Шу билан
бирга,

рақамли

платформаларнинг

ривожланиши

рақамли

нотенглик,

киберхавфсизлик, ҳуқуқий тартибга солиш ва инфратузилма соҳаларидаги мавжуд

муаммоларни ҳам яққол намоён этади.

Ушбу тенденцияларни самарали бошқариш учун давлатлар ва халқаро

ташкилотлар

рақамли

инфратузилмани

мустаҳкамлаш,

киберхавфсизлик

стандартларини жорий этиш, рақамли савдони тартибга солувчи ягона ҳуқуқий база

яратиш ва рақамли саводхонликни ошириш йўлида ҳамкорлик қилишлари лозим. Шу

билан бирга, кичик ва ўрта бизнесни рақамли савдо жараёнларига жалб қилиш, улар
учун қўллаб

-

қувватловчи

платформаларни яратиш ва рақамли нотенгликни

камайтириш бўйича чоралар кўрилиши зарур, жумладан:


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

764

Рақамли инфратузилмани ривожлантиришга инвестициялар жалб этилишини

ошириш

;

киберхавфсизлик соҳасида миллий ва халқаро стандартларни яратиш ва жорий

этиш

;

халқаро

ҳамкорликда

рақамли

савдо

соҳасида

қонунчиликни

мувофиқлаштириш

;

рақамли саводхонликни ошириш ва тадбиркорлар учун ўқув дастурларини

ташкил этиш

;

кичик ва ўрта бизнесни рақамли савдога интеграциялаш учун махсус дастурлар

ишлаб чиқиш

ва бошқалар

.

Ушбу чора

-

тадбирлар рақамли платформалар орқали халқаро савдонинг ўсишини

ва самарадорлигини оширишга ёрдам беради ҳамда рақамли иқтисодиётнинг барқарор

ривожланишини таъминлайди.

Адабиётлар /Литература / Reference

s:

Abdurahmonov, I. (2020). Efficiency of organizing the activities of insurance intermediaries

in the development of insurance sector. International Finance and Accounting, 2020(1), 5.

Abdurakhmonov, I. (2020) "Prospects for applying new marketing technologies in the

insurance industry," International Finance and Accounting: Vol. 2020: Iss. 4, Article 6. Available
at: https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss4/6.

Baldwin R. (2019) The Globotics Upheaval: Globalization, Robotics, and the Future of Work.

Oxford: Oxford University Press.

302 p.

OECD (2020). Digital Trade and Market Openness.

Paris: OECD Publishing, 2020.

112 p.

DOI: https://doi.org/10.1787/4a1e5d95-en.

UNCTAD (2023) Digital Economy Report 2023: Cross-border Data Flows and Development.

Geneva: United Nations, 2023.

198 p.

Абдурахмонов,

И.

(2023).

Совершенствование

практики

страхования

ответственности в Республике Узбекистан.

Каталог авторефератов,

1(1), 1

20.

извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/41252.

Абдурахмонов,

И.

(2024).

Неизвестные

нам

риски

цифровой

экономики.

Экономическое развитие и анализ,

2(7), 230

–239. извлечено от

https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/48792.

Абдурахмонов, И. (2024). Страховой рынок: современное состояние и тенденции

развитие.

Экономическое

развитие

и

анализ,

2(4),

309

–319.

извлечено

от

https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/48500.

Абдурахмонов,

И.

(2024).

Суғурта

соҳасини

ривожлантириш

истиқболлари.

Nashrlar, 2(D), 12

15. https://doi.org/10.60078/2024-vol2-issD-pp12-15.

Абдурахмонов

,

И

.

Х

. (2018).

Суғурта

назарияси

ва

амалиёти

.

Ўқув

қўлланма

.

Т.:“Иқтисод

-

Молия” нашриёти, 23

-24.

Абдурахмонов, И. Х. (2019). Теория и практика страхования.

Учебник/–Т.: «Иқтисод

молия, 353

-354.

Абдурахмонов

,

И

.

Х

. (2023).

Ўзбекистон Республикасида суғурта тармоқларини

ривожлантиришнинг концептуал асослари.

Автореферат дисс... и. ф. д,

78.

Абдурахмонов,

И.Х.

(2024).

Суғурта

соҳасининг

самарадорлигини

баҳолаш.

Tadqiqotlar. UZ, 37(6), 161-167.

Исломова Д.М.

(2023)

Рақамли инфратузилма ва унинг миллий иқтисодиётдаги

стратегик роли // Ўзбекистон иқтисодиёти: таҳлил ва прогноз. –

№2. –

Б. 30–

36.

Масудов К.Ш.

(2022)

Рақамли платформаларнинг кичик бизнес экспорт фаолиятига

таъсири // Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар. –

№4. –

Б. 45–

52.

Шарипов А.Б.

(2021)

Электрон савдо тизимида ахборот хавфсизлиги муаммолари //

Ҳуқуқ ва замонавий жамият. –

№3. –

Б. 22–

27.

Библиографические ссылки

Abdurahmonov, I. (2020). Efficiency of organizing the activities of insurance intermediaries in the development of insurance sector. International Finance and Accounting, 2020(1), 5.

Abdurakhmonov, I. (2020) "Prospects for applying new marketing technologies in the insurance industry," International Finance and Accounting: Vol. 2020: Iss. 4, Article 6. Available at: https://uzjournals.edu.uz/interfinance/vol2020/iss4/6.

Baldwin R. (2019) The Globotics Upheaval: Globalization, Robotics, and the Future of Work. – Oxford: Oxford University Press. – 302 p.

OECD (2020). Digital Trade and Market Openness. – Paris: OECD Publishing, 2020. – 112 p. – DOI: https://doi.org/10.1787/4a1e5d95-en.

UNCTAD (2023) Digital Economy Report 2023: Cross-border Data Flows and Development. – Geneva: United Nations, 2023. – 198 p.

Абдурахмонов, И. (2023). Совершенствование практики страхования ответственности в Республике Узбекистан. Каталог авторефератов, 1(1), 1–20. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/41252.

Абдурахмонов, И. (2024). Неизвестные нам риски цифровой экономики. Экономическое развитие и анализ, 2(7), 230–239. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/48792.

Абдурахмонов, И. (2024). Страховой рынок: современное состояние и тенденции развитие. Экономическое развитие и анализ, 2(4), 309–319. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/48500.

Абдурахмонов, И. (2024). Суғурта соҳасини ривожлантириш истиқболлари. Nashrlar, 2(D), 12–15. https://doi.org/10.60078/2024-vol2-issD-pp12-15.

Абдурахмонов, И. Х. (2018). Суғурта назарияси ва амалиёти. Ўқув қўлланма. Т.:“Иқтисод-Молия” нашриёти, 23-24.

Абдурахмонов, И. Х. (2019). Теория и практика страхования. Учебник/–Т.: «Иқтисод молия, 353-354.

Абдурахмонов, И. Х. (2023). Ўзбекистон Республикасида суғурта тармоқларини ривожлантиришнинг концептуал асослари. Автореферат дисс... и. ф. д, 78.

Абдурахмонов, И.Х. (2024). Суғурта соҳасининг самарадорлигини баҳолаш. Tadqiqotlar. UZ, 37(6), 161-167.

Исломова Д.М. (2023) Рақамли инфратузилма ва унинг миллий иқтисодиётдаги стратегик роли // Ўзбекистон иқтисодиёти: таҳлил ва прогноз. – №2. – Б. 30–36.

Масудов К.Ш. (2022) Рақамли платформаларнинг кичик бизнес экспорт фаолиятига таъсири // Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар. – №4. – Б. 45–52.

Шарипов А.Б. (2021) Электрон савдо тизимида ахборот хавфсизлиги муаммолари // Ҳуқуқ ва замонавий жамият. – №3. – Б. 22–27.