www.e-itt.uz
I SON. 2025
174
КРЕАТИВ ҲИСОБНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
и.ф.д., проф
.
Қурбанов Зият Ниязович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0009-2147-0654
Аннотация.
Мақолада креатив бухгалтерия ҳисобининг назарий масалалари
ёритилган. Креатив ҳисоб борасидаги иқтисодчиларнинг илмий ишлари таҳлил қилиниб,
тегишли хулосалар қилинган.
Калит сўзлар:
молиявий ҳисоб, бошқарув ҳисоби, солиқ ҳисоби, креатив ҳисоб.
ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ ВОПРОСЫ КРЕАТИВНОГО УЧЕТА
д.э.н., проф
.
Курбанов Зият Ниязович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В статье освещены теоретические вопросы креативного учета.
Проанализированы научные работы экономистов по креативному учету и сделаны
соответствующие выводы.
Ключевые слова:
финансовый учет, управленческий учет, налоговый учет,
креативный учет.
THEORETICAL ISSUES OF CREATIVE ACCOUNTING
DSc, prof.
Kurbanov Ziyat Niyazovich
Tashkent State University of Economics
Abstract.
The article highlights theoretical issues of creative accounting. The scientific
works of economists on creative accounting are analyzed and appropriate conclusions are drawn.
Keywords:
financial accounting, management accounting, tax accounting, creative
accounting.
Кириш.
Кейинги йилларда жаҳонда креатив иқтисодиётнинг ривожланиши кузатилмоқда.
Креатив иқтисодиёт замирида билим кўринишидаги интеллектуал капитал билан бир
қаторда иқтидор потенциали ётади. Шу сабабли ҳам мутахассислар замонавий
иқтисодиётнинг тараққиёти асосини билим ва ижод ташкил этишини таъкидлашади.
Ривожланишнинг кейинги ўн йиллик таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, айнан
креатив соҳа жаҳон иқтисодиётининг энг жадал тараққий этаётган тармоғига
айланмоқда.
Креатив иқтисодиёт –
бу ижод намуналарини тижоратлаштиришни
назарда тутади. Маълумотларга кўра (2024), маданий ва креатив саноатлар ҳар йили
тахминан 2,3 триллион доллар миқдорида даромад келтириб, глобал ялпи ички
маҳсулотнинг 3,1 фоизини ташкил қилади. 2030 йилга бориб мазкур кўрсаткич 10
фоизга ўсиши кутилмоқда
(https://yuz.uz., 2024)
.
UOʻK:
657
174-179
www.e-itt.uz
I SON. 2025
175
Мамлакатимизда
креатив иқтисодиётни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий
асосини мустаҳкамлаш борасида Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 3 октябрда”
Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги Қонуни, ЎРҚ
-970-
сон қонуни қабул қилинди. Креатив
иқтисодиётнинг ривожланиши креатив ҳисобнинг шаклланишига асос бўлади
(
Қонун
,
2024)
.
Адабиётлар шарҳи
.
Илмий адабиётлар ва меъёрий ҳужжатларда “креатив иқтисодиёт” ва “креатив
ҳисоб” тушунчалари турлича талқин қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 3 октябрда” Креатив иқтисодиёт
тўғрисида”ги ЎРҚ
-970-
сон қонунида креатив иқтисодиёт қуйидагича эътироф этилган:
Креатив иқтисодиёт —
ижодиёт, интеллектуал қобилият, шунингдек инновацияларга
ҳамда технологияларга асосланган инсон салоҳияти натижасида иқтисодий қимматга
эга бўлган товарларни (ишларни,
хизматларни) яратишга қаратилган иқтисодиёт
тармоғи
(
Қонун
, 2024)
.
Заровнятних (2022) “креатив индустрия” тушунчасига қуйидагича таъриф берган:
“креатив индустрия –
бу иқтисодиётнинг интеллектуал фаолият билан боғлиқ бўлган
тармоғи бўлиб, асосан ғоялар ва технологиялар асосида ривожланади. Бу атаманинг
синонимлари “креатив иқтисодиёт” ва “маданий индустрия”дир. “Креатив иқтисодиёт”
тушунчаси эса маданий, санъат, инновaцион маҳсулотлар ҳамда xизматларни яратувчи
шаxслар ва корxоналар мажмуи сифатида таърифланади.
Лазареванинг (2024) қайд этишича, креатив ҳисоб тўғрисидаги биринчи фикрлар
британиялик иқтисодий шархловчи Й.Гриффитсуга тегишли бўлиб, у 1986 йилда
креатив ҳисобни қуйидагича таърифлаган:"Креатив бухгалтерия ҳисоби
-
бу ижодий
бухгалтернинг арсеналидаги қонуний усуллар тўплами бўлиб, у ўзининг профессионал
билимлари туфайли манфаатдор томонлар учун молиявий ҳисоботларнинг
жозибадорлигини оширади ва у ишлаётган компания учун солиқ юкини камайтиради".
Жеймсон (1988) шундай деб ёзган эди: “Бухгалтерия ҳисоби турли хил
мулоҳазалар билан шуғулланиш ва молиявий ҳодисанинг натижалари тўғрисида
ҳисобот бериш ва операцияларнинг табиати ўртасидаги зиддиятларни ҳал қилиш
заруратини ўз ичига олади... Бундай мослашувчанлик манипуляция учун ёлғон ва ёлғон
эшикларни очади. Бухгалтерлик касбининг виждонсиз аъзолари томонидан содир
бўладиган бундай қонунбузарликлар энди "креатив бухгалтерия" номи билан машҳур
бўлди”.
Unisa Kamara
(2024)
Креатив бухгалтерия
-
бу бизнес дунёсида узоқ вақтдан бери
мавжуд бўлган амалиёт. Тўғри бажарилган бўлса, бу сизнинг компаниянгизга ёрдам
бериши мумкин. Аммо сиз доимо амал қилган баъзи бухгалтерия стандартларига амал
қилмайсиз. Креатив бухгалтерия таърифи
молиявий ҳисоботларни шаффоф бўлмаган
тарзда ҳисобот бериш усулини англатади. Бу бухгалтерия ҳисоби тамойилларидаги
бўшлиқлар ва ноаниқликлардан фойдаланишни ўз ичига олади. Асосан, сиз атайлаб
компаниянинг молиявий соғлиғини бошқа нуқтаи назардан тасвирлайсиз. Бундай
хатти
-
ҳаракатлар шубҳали ва ахлоқсиз кўринади. Бироқ, ҳақиқатан ҳам, улар маълум
қонуний талаблар ва стандарт бухгалтерия амалиётига мос келади
".
Потапованинг (2022) ёзишича: Умумий маънода, креатив (ижодий) бухгалтерия
ҳисоби
-
бу қонуний бўлган, аммо ҳақиқий вазиятни аниқ акс эттирмайдиган ва одатда
ташкилотни аслидан кўра муваффақиятлироқ деб тавсифловчи ташкилот тўғрисида
молиявий маълумотларни шакллантириш усулларидан фойдаланиш
.
Кивачукни (2021) такидлашича “Бухгалтерия ҳисоби амалиётида креатив
ҳисобнинг пайдо бўлиши трансформация жараёнлари, замонавий иқтисодиётдаги
қарама
-
қаршиликларнинг намоён бўлиши ва кучайиши билан боғлиқ.
Бухгалтерия
ҳисобининг креатив усулларидан фойдаланган ҳолда, маълумотлар қонун доирасидаги
www.e-itt.uz
I SON. 2025
176
профессионал мулоҳазалар ёрдамида аниқ фойдаланувчилар учун тўғри тақдим
этилиши мумкин.
Креатив бухгалтерия ҳисоби муаммоси амалда қонунчилик
нормалари, бухгалтерия ҳисоби қоидалари ва бухгалтерия операциялари бухгалтер
томонидан ҳам ўз касбий тажрибасидан фойдаланган ҳолда, ҳам маълумотлардан
фойдаланувчилар томонидан турлича кўрсатилиши ва талқин қилиниши мумкинлиги
билан боғлиқ”
.
Бизнинг фикримизча, креатив бухгалтерия ҳисоби
-
бу корхонанинг қулай
молиявий ҳолатини яхшилаш учун молиявий ҳисоботларни бухгалтерия ҳисоби қонуни
ва бухгалтерия стандартларидаги бўшлиқлардан фойдаланган ҳолда манипуляция
қилиш амалиётидир.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотимиз креатив бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш мақсадида олиб
борилган бўлиб, унинг назарий масалалари ўрганилиб, умумлаштирилган ҳолда
тегишли таклифлар ишлаб чиқилди ва такомиллаштириш бўйича вазифалар белгилаб
олинди. Тадқиқот жараёнида назарий қарашлар таққосланиб ва ҳар хил усуллардан
фойдаланилиб хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 3 октябрда” Креатив иқтисодиёт
тўғрисида”ги ЎРҚ
-970-
сон қонунининг
11-
моддасида
креатив иқтисодиёт соҳасидаги
давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборатлиги белгилаб
берилган
(
Қонун
, 2024):
креатив индустрия соҳаларида фуқароларнинг ўз ижодий ва интеллектуал
салоҳиятини намоён этиши учун зарур шарт
-
шароитлар яратиш;
креатив индустрияни иқтисодиётнинг фаол тармоқларидан бирига айлантириш
орқали креатив маҳсулотлар айланмасини ошириш;
креатив индустрия субъектларини давлат томонидан қўллаб
-
қувватлашда тенг
имкониятлар яратиш;
креатив индустрия соҳаларини қўллаб
-
қувватлаш орқали кичик ва ўрта бизнесни
ривожлантириш;
креатив иқтисодиёт соҳасида илм
-
фан ва илмий фаолиятни қўллаб
-
қувватлаш
ҳамда креатив ғояларни ва лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;
креатив индустрия субъектлари учун зарур инфратузилмани яратиш;
креатив маҳсулотлар яратишда илм
-
фан ва технология ютуқларидан ва
инновацион ёндашувлардан фойдаланилишини таъминлаш;
мазкур соҳадаги кўникмаларни ривожлантириш мақсадида креатив индустрия
соҳаларида таълим тизимини такомиллаштириш, замонавий таълим дастурларини
жорий этиш;
креатив индустрия субъектларининг ижодий салоҳияти ва имкониятларини
рўёбга чиқариш бўйича чекловларни бартараф этиш;
миллий маданият ва миллий брендларни халқаро майдонда кенг танитилишини
таъминлаш.
Жаҳонда иқтисодий вазиятнинг ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳар
қандай янги салбий омилнинг пайдо бўлиши, масалан, инфляциянинг кутилганидан
юқори тезлашиши, уни ушлаб туриш учун фоиз ставкаларининг кескин ошиши,
геосиёсий кескинликнинг кучайиши глобал иқтисодиётни турғунликка олиб келиши
мумкин.
Маълумотларга кўра, 2022 йилда жаҳон иқтисодиёти 3,2 фоизга, 2023
-2026
йилларда эса 2,7 фоизга ўсади. Иқтисодий ўсишнинг кескин секинлашуви кенг
тарқалган бўлиб, 2023 йилга бўлган прогнозни пастга қараб қайта кўриб чиқиш илғор
www.e-itt.uz
I SON. 2025
177
иқтисодиётларнинг 95 фоизига ҳамда ривожланаётган бозор ва
ривожланаётган
иқтисодиётларнинг қарийб 70 фоизига таъсир қилиши кутилмоқда [9].
Жаҳон банки прогнозида маълум қилинишича, Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йили
5,8 фоиз, 2026 йили эса 5,9 фоиз ўсади. Таъкидлаш лозим, бу –
Европа ва Марказий Осиё
минтақасидаги давлатлар орасида энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади (1
-
расм).
1-
жадвал
Ўзбекистон Республикаси ва жаҳонда ялпи ички маҳсулотнинг 2022
-2026
йиллардаги ўзгариш динамикаcи
№
Кўрcаткичлар
2022
2023
2024
2025
2026
1
Жаҳонда ЯИМ ўсиши, фоизда
3,2
2,7
2,7
2,7
2,7
2
Ўзбекистон Республикасида ЯИМ
ўсиши, фоизда
6,0
6,3
6,0
5,8
5,9
5,9
Манба:
Global Economic Prospects. JANUARY 2025. 2025 International Bank for Reconstruction and
Development / The World Bank 1818 H Street NW, Washington, DC 20433.асосида муаллиф томонидан
шакллантирилган.
БМТ ҳисоб
-
китобларига кўра, маданий ва ижодий соҳалар жаҳон ялпи ички
маҳсулотининг 3,1 фоизини ва дунёдаги бандлик даражасининг 6,2 фоизини ташкил
қилади. Креатив иқтисодиёт тармоқлари йилига қарийб 2,5 триллион АҚШ долларига
тенг даромад келтиради. Ушбу соҳанинг экспорт қиймати 250 миллиард долларни
ташкил этган ҳолда дунё бўйлаб 50 миллионга яқин янги иш ўрни яратишга хизмат
қилади. Бу соҳада 300 миллиондан ортиқ киши банд бўлиб, миллий иқтисодиётларда
креатив индустриянинг улуши ялпи ички маҳсулотнинг ўртача 3
-
5 фоизини ташкил
қилади. Унда иш билан банд бўлганларнинг ярмига яқини аёллар, бошқа соҳаларга
қараганда, 15
-
29 ёшдагилар кўпроқ фаолият юритади. Жорий ўсиш суръатлари ва ушбу
секторнинг дунё иқтисодиётидаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда келгуси 1
0-
15 йил
ичида ушбу сектор жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 10 фоизини ташкил этиши прогноз
қилинмоқда. Креатив иқтисодиёт бутун дунё бўйлаб 16
-
29 ёшлилар учун миллионлаб
иш ўрни яратади. Ривожланган мамлакатларда ушбу секторда бандликнинг улуши
сезиларли даражани ташкил этади. Хусусан, Японияда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 10
-
14 фоизи, Буюк Британияда тахминан 10 фоизи, Австралияда 8 фоизи, Германияда 7
фоизи, Франция ва Корея Республикасида 4 фоизи ижодий фаолият билан шуғулланади.
Креатив индустрия жаҳон иқтисодиётининг энг жадал ривожланаётган тармоғи
бўлиб, қўшилган қийматнинг салмоқли қисми ижодий фаолият ва интеллектуал мулк
ҳуқуқларини бошқариш ҳисобига шаклланади. UNCTAD (БМТ органи) маълумотларига
кўра, сўнгги 20 йил ичида креатив иқтисодиёт товарлари ва хизматлари экспортининг
ўсиш суръати анча тезлашган. 2023 йилги Глобал инновациялар индекси (GII)га кўра,
132 мамлакат ичида креатив иқтисодиёт бўйича етакчи бешликка Швейцария, Швеция,
АҚШ, Буюк Британия ва Сингапур киради.
Креатив иқтисодиётда креатив маҳсулот яратилар экан, унинг мамлакат ЯИМдаги
улуши аниқланар экан креатив
бухгалтерия ҳисобига эҳтиёж туғилади.
Мамлакатимизда креатив ҳисоб элементларидан корхоналар тижорат
банкларидан кредит олиш ва инвестициялар киритиш мақсадида кўрсаткичларни
сохталаштириш мақсадида фойдаланади. Масалан, асосий восита ва товар моддий
захираларнинг ҳақиқий қийматини ошириб кўрсатиш, мажбуриятларни камайтириб
кўрсатиш ҳамда даромад ва харажатларни сохталаштиришдир.
Молиявий ҳисоботни манипуляция қилиш
-
бу корхоналар ўзларининг молиявий
ҳолати тўғрисида нотўғри тасвирни тақдим этиш учун фойдаланадиган усул бўлиб, бу
www.e-itt.uz
I SON. 2025
178
манфаатдор томонларни алдаш учун молиявий ҳисоботларни ўзгартириш ёки нотўғри
тақдим этишдир. Молиявий ҳисоботни манипуляция қилиш
-
бу манфаатдор
томонларни алдаш учун молиявий ҳисоботларни ўзгартириш ёки бузиб кўрсатиш
жараёнидир.
Молиявий ҳисоботни манипуляция қилиш сабаблари:
-
инвесторларни жалб қилиш;
-
кредит ёки қарз олиш;
-
солиқларни кам тўлаш мақсадида солиққа тортиш базасини камайтириб
кўрсатиш;
- KPI
кўрсаткичларини бажариш асосида мукофотлар олиш;
-
корхонани сунъий банкротликка олиб келиш ва бошқалар.
Хулоса ва таклифлар.
Мамлакатимизда
креатив иқтисодиётни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий
асосини мустаҳкамлаш борасида Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 3 октябрда”
Креатив иқтисодиёт тўғрисида” ги Қонуни, ЎРҚ
-970-
сон қонуни қабул қилинди.
Креатив иқтисодиётнинг ривожланиши креатив ҳисобнинг шаклланишига асос бўлади.
Бизнинг фикримизча, креатив бухгалтерия ҳисоби
-
бу корхонанинг қулай
молиявий ҳолатини яхшилаш учун молиявий ҳисоботларни бухгалтерия ҳисоби қонуни
ва бухгалтерия стандартларидаги бўшлиқлардан фойдаланган ҳолда манипуляция
қилиш амалиётидир.
Мамлакатимизда креатив ҳисобни ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича
илғор хориж тажрибасининг ижобий томонларини амалиётда фойдаланиш мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Адабиётлар/ Литература/ Reference.
:
Global Economic Prospects. (JANUARY 2025. 2025) International Bank for Reconstruction
and Development / The World Bank 1818 H Street NW, Washington, DC 20433.
https://yuz.uz (2024). Тошкент шаҳри IV Жаҳон креатив иқтисодиёт
конференциясига
мезбонлиқ
қилмоқда.
[online]
https://yuz.uz.
Available
at:
https://yuz.uz/news/toshkent-shahri-iv-jahon-kreativ-iqtisodiyot-konferentsiyasiga-mezbonliq-
qilmoqda.25.11.24.
Jameson M. (1988) A Practical Guide to Creative Accounting. London, Kogan Page, 190 p.
Unisa Kamara (2024). Creative Accounting: Definition, Types & Methods.
https://www.linkedin.com/pulse/creative-accounting-definition-types-methods-unisa-kamara.
26.11.2024.
Заровнятных О.А.
(2022)
Креативные индустрии: тематический свод. /
Департамент культуры Тюменской области. –
Тюмень: ГАУК ТОН.
Кивачук, В.С.
(2021)
Креативный учет: проблематика в условиях цифровизации,
современные подходы / В. С. Кивачук, Н. В. Потапова, Е. О. Дружинина // Актуальные
проблемы современных экономических систем –
2021: сборник научных трудов /
Министерство образования Республики Беларусь, Брестский государственный
технический университет ; ред.: А. Г. Проровский [и др.]. –
Брест : БрГТУ, –
С. 85–
89.
Курбанов, З. (2023). ВОПРОСЫ НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ ЦИФРОВЫХ ФИНАНСОВЫХ
АКТИВОВ. Экономическое развитие и анализ, 1(2), 173–178. извлечено от
https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44676
Курбанов, З. (2023). РАҚАМЛИ МОЛИЯВИЙ АКТИВЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ
МАСАЛАЛАРИ.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 1(2), 173
–
178. Retrieved from
www.e-itt.uz
I SON. 2025
179
Курбанов, З. (2023). РАҚАМЛИ МОЛИЯВИЙ АКТИВЛАРНИНГ
БУХГАЛТЕРИЯ
ҲИСОБИ.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 1(4), 157
–
163.
https://doi.org/10.60078/2992-877X-
Қонун
(2024) Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 3 октябрда” Креатив
иқтисодиёт тўғрисида” ги Қонуни, ЎРҚ
-970-
сон қонуни.
Лазарева Н.А.
(2024)
Исследование влияния профессионального суждения и
креативного подхода на состав бухгалтерской финансовой отчетности. Ученые записки
Российской академии предпринимательства.23(2):40
-49. https://doi.org/10.24182/2073-
6258-2024-23-2-40-49.
Потапова, Н.В.
(2022)
Креативный учет в современной цифровой бизнес
-
среде / Н.В.
Потапова // Устойчивое развитие экономики: состояние, проблемы, перспективы :
сборник трудов XVI международной научно–практической конференции, Пинск, 29 апреля
2022 г. : в 2 ч. / Министерство образования Республики Беларусь [и др.] ; редкол: В.И. Дунай
[и др.]. –Пинск : ПолесГУ. –
Ч. 2. –
С. 225
-228.
