Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.aept.79778

Ключевые слова:

туристическая инфраструктура туристический потенциал Узбекистана туризм Южной Кореи качество туристических услуг цифровой туризм

Аннотация

В данной статье рассматривается влияние туристической инфраструктуры на экономику Узбекистана, её содержание, сущность и отдельные показатели. С использованием метода сравнительного анализа статья оценивает туристическую инфраструктуру Узбекистана в сравнении с развитой страной, такой как Южная Корея. Посредством этой статьи обновление туристической инфраструктуры Узбекистана, внедрение цифровых инноваций и улучшение инвестиционного климата являются актуальными вопросами сегодняшнего дня.


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

422


MAМЛАКАТЛАР ТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМАСИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР

(ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ДАВЛАТЛАРИ МИСОЛИДА)

Тоҳиров Асилбек Комилжонович

Тошкент Кимё халқаро университети

ORCID: 0009-0001-4143-7351

tokhirovasilbek153@gmail.com

Аннотация.

Ушбу мақолада туризм инфратузилмасининг Ўзбекистон

иқтисодиётига таъсири унинг мазмуни, моҳияти ва алоҳида кўрсаткичлари билан бирга

кўриб чиқилади. Қиёсий таҳлил усулидан фойдаланган ҳолда мақола Ўзбекистон туризм

инфратузилмасини Жанубий Корея каби ривожланган давлат билан таққослаб
баҳоланган. Ушбу мақола орқали, Ўзбекистон туризм инфратузилмасини янгилаш,

рақамли инновацияларни жорий этиш ва сармоявий муҳитни

яхшилаш бугунги кун

тартибидаги масаладир.

Калит сўзлар:

туризм инфратузилмаси, Ўзбекистон туризм салоҳияти, Жанубий

Корея туризми, туризм ҳизматлари сифати, рақамли туризм.

Ф

A

КТОРЫ, ВЛИЯЮЩИЕ НА ТУРИСТИЧЕСКУЮ ИНФРАСТРУКТУРУ СТРАН

(НА ПРИМЕРЕ УЗБЕКИСТАНА И ЮЖНОЙ КОРЕИ)

Тохиров Асилбек Комилжонович

Ташкентский международный университет Кимё

Аннотация.

В данной статье рассматривается влияние туристической

инфраструктуры на экономику Узбекистана, её содержание, сущность и отдельные
показатели. С использованием метода сравнительного анализа статья оценивает

туристическую инфраструктуру Узбекистана в сравнении с развитой страной, такой

как Южная Корея. Посредством этой статьи обновление туристической

инфраструктуры Узбекистана, внедрение цифровых инноваций и улучшение
инвестиционного климата являются актуальными вопросами сегодняшнего дня.

Ключевые слова

:

туристическая инфраструктура, туристический потенциал

Узбекистана, туризм Южной Кореи, качество туристических услуг, цифровой туризм

.

FACTORS INFLUENCING THE TOURISM INFRASTRUCTURE OF COUNTRIES

(USING THE EXAMPLE OF UZBEKISTAN AND SOUTH KOREA)

Tokhirov Asilbek Komiljonovich

Kimyo International University in Tashkent

Abstract.

This article examines the impact of tourism infrastructure on Uzbekistan's

economy, focusing on its content, essence, and specific indicators. Using the method of

comparative analysis, it evaluates Uzbekistan's tourism infrastructure in comparison with that of
a developed country like South Korea. Furthermore, the article highlights that modernizing

Uzbekistan's tourism infrastructure, introducing digital innovations, and improving the

investment environment are pressing issues today.

Keywords:

tourism infrastructure, Uzbekistan's tourism potential, tourism in South Korea,

quality of tourism services, digital tourism.

UOʻK:

379.85.338.49

422-429


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

423

Кириш.

Ўзбекистон Республикасининг туризм сектори мамлакат иқтисодиёти учун муҳим

стратегик

йўналишлардан

бири

ҳисобланади.

Мамлакатнинг

сайёҳлик

инфратузилмасини ривожлантиришда меҳмонхона бизнеси, транспорт

-

логистика

тармоғи, маданий мерос объектлари ва замонавий туризм технологияларининг жорий
этилиши муҳим рол

ўйнамоқда. Шу жумладан, Ўзбекистоннинг туризм

инфратузилмасига йўналтирилаётган инвестициялар нафақат ички туризмни

ривожлантириш, балки халқаро ҳамкорликни кенгайтиришда ҳам муҳим аҳамият касб

этади.

Бугунги кунда глобал туризм бозоридаги ўзгаришлар, халқаро рақобатнинг

кучайиши, рақамли технологияларни татбиқ этиш ва экологик барқарорлик каби

омиллар Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини модернизация қилишни тақозо

этмоқда. Хусусан, Жанубий Корея каби ривожланган давлатнинг тажрибасидан келиб
чиқиб, Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш, рақамли
туризм тизимларини жорий этиш ва инвестиция диверсификациясини кенгайтириш

масалалари долзарб бўлиб қолмоқда.

Туризм секторига киридилаётган инвестициялар, айниқса, замонавий

технологияларни татбиқ этиш, сайёҳлик хизматлари сифатини ошириш ва экологик

хавфсизликни таъминлаш борасида катта аҳамиятга эга. Шунингдек, мазкур

инвестициялар мамлакатнинг иқтисодий ўсишига, янги иш ўринлари яратишга ва

халқаро туристик оқимни оширишга бевосита таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон туризм инфратузилмасининг ривожланиши нафақат иқтисодий

барқарорликни таъминлаш, балки мамлакатнинг глобал туризм майдонидаги ўрнини

мустаҳкамлаш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Туризм секторига йўналтирилаётган

инвестициялар миллий сайёҳлик ресурсларидан самарали фойдаланиш, рақамли ва

ақлли туризм технологияларини жорий этиш, шунингдек, халқаро туризм бозорида
рақобатбардошликни оширишга хизмат қилмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон туризм инфратузилмасига йўналтирилган

инвестицияларнинг

иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилиш бугунги кунда долзарб

аҳамият касб этади. Бу таҳлил нафақат туризм соҳасида инвестицион стратегияларни
ишлаб чиқишда, балки мамлакатнинг сайёҳлик сиёсатини шакллантиришда муҳим

восита бўлиб хизмат қилади.

Адабиётлар

шарҳи.

Ўзбекистон Республикасининг туризм сектори мамлакат иқтисодиёти учун муҳим

стратегик

йўналишлардан

бири

ҳисобланади.

Мамлакатнинг

сайёҳлик

инфратузилмасини ривожлантиришда меҳмонхона бизнеси, транспорт

-

логистика

тармоғи, маданий мерос объектлари ва замонавий туризм технологияларининг жорий
етилиши муҳим рол ўйнамоқда. Шу жумладан, Ўзбекистоннинг туризм
инфратузилмасига йўналтирилаётган инвестициялар нафақат ички туризмни

ривожлантириш, балки халқаро ҳамкорликни кенгайтиришда ҳам муҳим аҳамият касб

етади.

Жанубий Кореялик олим

Kim, (2023)

томонидан

“Sustainable Tourism Infrastructure

Development: Lessons from South Korea”

(2020)

номли илмий тадқиқот олиб борилган.

Ушбу тадқиқотда Жанубий Кореяда туризм инфратузилмасини барқарор

ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар, жумладан, давлат сиёсати, экологик

технологиялар ва инвесторларни жалб қилиш таҳлил қилинади. Ўзбекистон каби
ривожланаётган мамлакатлар учун ушбу тажрибани қўллаш имкониятлари кўриб

чиқилади. Бу мақола Жанубий Кореянинг яшил туризм ва инфратузилма

ривожланишига қаратилган бўлиб, Ўзбекистон учун янгилик яратиш таҳлил имконини

беради.


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

424

Яна бир олим Lee,

(2024)

томонидан

“The Role of Digital Technologies in Tourism

Infrastructure: South Korean Experience” номли тадқиқот жараёнларини амалга оширган

бўлиб, ушбу тадқиқот мазумуни рақамли технологиялар (масалан, смарт туризм

платформалари) Жанубий Кореяда туризм инфратузилмасига қандай таъсир қилгани

ўрганилади

(Tourism Management Perspectives, 2021).

Япониялик тадқиқотчи олим Tanaka, H. томонидан “Factors Influencing Tourism

Infrastructure Development in East Asia”

(2020)

номли илимий тадқиқот ишларини олиб

борган. Шарқий Осиё мамлакатларида туризм инфратузилмасига таъсир этувчи

иқтисодий, ижтимоий ва экологик омиллар таҳлил қилинади. Жанубий Корея мисол
сифатида кўриб чиқилган.

Хитойлик тадқиқотчи олим Zhang, L. томонидан

“Impact of Belt and Road Initiative

on Tourism Infrastructure in Central Asia”

(2021)

номли тадқиқот ишида Хитойнинг “Бир

белбоғ, бир йўл” ташаббуси доирасида Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонда туризм
инфратузилмасига инвестициялар таъсири ўрганилган.

Маҳаллий тадқиқотчилардан Мирзайев ва Нуриддинов

(2023)

, “Ўзбекистонда

туризм инфратузилмасига киритилаётган инвестицияларнинг иқтисодий таъсири”

номли илимий тадқиқот ишлари олиб борилган. Тадқиқот мавзусида Ўзбекистонда
туризм инфратузилмасига йўналтирилган инвестицияларнинг иқтисодий ўсишга, иш

ўринлари яратишга ва экологик барқарорликка таъсири таҳлил қилинган.

Яна бир махаллий тадқиқотчилардан Жасур Беккайев, “Ўзбекистон туризмини

ривожлантиришда Корея Республикаси тажрибасидан фойдаланиш имкониятлари”

(2021)

номли мақолаларида Жанубий Кореянинг рақамли технологиялар ва туризм

инфратузилмаси соҳасидаги тажрибаси Ўзбекистон учун қандай қўлланиши

мумкинлиги таҳлил қилинган.

Дилрабо Исломова

(2023)

, “Корея Республикасида яшил (

ECO

) туризмнинг

ривожланиш йўналишлари ва муаммолари” номли мақоласида Жанубий Кореяда
экологик туризм инфратузилмасининг ривожланиши ва уни Ўзбекистонга

мослаштириш имкониятлари кўриб чиқилган.

Дилобар Асқарова ва Гулчеҳра Ахунова

(2023)

, “Корея Республикасида туризм

хизматлар бозори сегментацияси” номли мақоласида Жанубий Кореяда туризм бозори
сегментацияси ва унинг инфратузилмага таъсири таҳлил қилиниб, Ўзбекистон учун

тавсиялар берилган.

UNWTO (2022)

(БМТ жаҳон туризм ташкилоти) ҳисоботларига кўра, Ўзбекистон ва

Жанубий Корея каби давлатларда туризм инфратузилмасига таъсир этувчи омилларга
бағишланган умумий таҳлил ҳамда “Asian Development Bank”

(2021)

нинг

маьлумотларига кўра,

Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга

инвестициялар таъсири таҳлил қилинган.

Юқоридаги тадқиқотлар Ўзбекистон туризм инфратузилмасига киритилаётган

инвестициялар ва туризм секторидаги иқтисодий кўрсаткичлар бўйича турли нуқтаи
назарларни тақдим етади. Хорижий ва маҳаллий тадқиқотчиларнинг илмий

изланишлари соҳанинг ривожланишида инвестицияларнинг муҳимлигини, янги

технологияларни жорий етишнинг аҳамиятини, ҳамда екологик хавфсизликни

таъминлаш учун зарур бўлган стратегияларни кўрсатади. Бу тадқиқотлар Ўзбекистонда
туризм соҳасининг барқарор ривожланишини таъминлаш учун муҳим йўлларни

кўрсатиб беради.

Тадқиқот методологияси.

Шунингдек, жаҳон тажрибасида ривожланган мамлакатларнинг туризим

салоҳияти ва инфратузилмасига таъсир кўрсатувчи омиллар нисбати методологияси

ўрганилди. Тадқиқод жараёнида статистик таҳлил ва қиёсий таҳлил қилиш усулларидан

ҳам фойдаланилди.


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

425

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси

.

Ўзбекистон туризм инфратузилмасига киритилган инвестицияларнинг иқтисодий

самарадорлиги 2024 йилда Ўзбекистонда туризм инфратузилмасига киритилган

инвестициялар 500 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2023 йилдаги

400 миллион долларга нисбатан 25 фоизга ўсганини англатади. 2025 йилда эса
инвестициялар 600 миллион долларга етиши прогноз қилинмоқда, яъни йиллик ўсиш

суръати 20 фоизни ташкил этади.

Ўтган йил давомида Ўзбекистон 8,2 миллион хорижий сайёҳни қабул қилди. 2023

йилда бу рақам 6,6 миллион нафар бўлган бўлиб, ўсиш 24 фоизга етди. Туризмдан
тушган даромад эса 2023 йилдаги 1,7 миллиард доллардан 2,1 миллиард долларга

кўтарилиб, 23,5 фоизга ошган. 2025 йилда сайёҳлар сони 9,5 миллионга, даромад эса 2,5

миллиард долларга етиши кутилмоқда.

Туризм инфратузилмасининг ривожланиши транспорт тизими билан чамбарчас

боғлиқ. Тошкент халқаро аэропорти 2024 йилда 6,5 миллион йўловчини қабул қилди. Бу
2023 йилга нисбатан 15,9 фоизга кўпдир. "Афросиёб" тезюрар поезди эса 2 миллион

йўловчини ташиди, бу эса 17,6 фоизга ўсганини кўрсатади. 2025 йилда ички

авиақатновлар 20 фоизга оширилиши ва “Ипак йўли” темир йўл лойиҳасини
кенгайтириш режалаштирилган

1

.





1-

расм. Ўзбекистонда туризм сектори ривожланиш ҳолати

Манба:

қуйидаги диаграммада келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Туризм

қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Жаҳон сайёҳлик ташкилоти

расмий ташкилотларининг

ҳисоботлари ҳамда веб

-

сайтларидан олинган маълумотлар асосида муаллиф томонидан тузилди.

Юқоридаги 1

-

расм Ўзбекистон туризм инфратузилмасига киритилган

инвестициялар, сайёҳлар сони ва туризмдан тушган даромаднинг 2023

-

2025 йиллар

давомидаги ўсиш динамикасини акс эттиради.

Инвестицияларнинг ўсиши:

Кўк чизиқ орқали тасвирланган инвестициялар ҳажми

2023 йилда 400 миллион АҚШ доллари бўлган бўлса, 2024 йилда 500 миллионга, 2025

йилда эса 600 миллион долларга етиши кутилмоқда. Бу 2023

-

2025 йиллар оралиғида

1

Ўзбекистон

Республикаси

Туризм

қўмитаси

(

ҳозирги

Ўзбекистон

Республикаси

Туризм

ва

спорт

вазирлиги

),

https://tourism.gov.uz/

Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

статистика

қўмитаси

stat.uz

ва

Жаҳон

сайёҳлик

ташкилоти

(UNWTO)

расмий

ҳисоботларидан

олинган

маълумотлар

https://www.unwto.org/

.


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

426

50 фоизлик ўсишни англатади. Бу ўсиш мамлакатда инфратузилма ривожига катта
эътибор қаратилаётганини кўрсатади.

Сайёҳлар сонининг динамикаси: Апельсин рангли чизиқ сайёҳлар сонини

ифодалайди. 2023 йилда 6,6 миллион сайёҳ ташриф буюрган бўлса, 2024 йилда бу рақам

8,2 миллионгача ошган. 2025 йилда эса 9,5 миллион сайёҳ келиши кутилмоқда. Бу ўсиш

мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ортиб бораётганини ва халқаро туристларни жалб

қилиш стратегиялари самарали ишлаётганини тасдиқлайди.

Туризмдан олинадиган даромад:

Қизил чизиқ эса туризмдан тушган даромадни

кўрсатади. 2023 йилда 1,7 миллиард доллар бўлган даромад 2024 йилда 2,1 миллиардга
етган ва 2025 йилда 2,5 миллиард долларга кўтарилиши кутилмоқда. Бу ўсиш асосан

сайёҳлар оқимининг ортиши ва хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланиши билан

боғлиқ.

1-

расмдан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда туризм инфратузилмасига қўйилган

инвестициялар натижасида сайёҳлар оқими ва даромадлар кўрсаткичи сезиларли
даражада ўсмоқда. Бироқ, халқаро стандартларга жавоб берадиган меҳмонхоналар сони,

транспорт инфратузилмаси ва рақамли хизматларни ривожлантириш борасида ҳали

кўп ишлар қилиш лозим. Агар ушбу йўналишда изчил ислоҳотлар давом эттирилса, 2027
йилга келиб Ўзбекистон туризм бозори янада ривожланиб, халқаро рақобатбардошлик

даражасини ошириши мумкин.

2024 йилда мамлакатда 45 мингта турар жой бирлиги мавжуд бўлиб, бу 2023 йилга

нисбатан 12,5 фоизга кўпдир. 2025 йилда яна 5 мингта янги жой қўшилиши билан

умумий сони 50 мингтага етиши кутилмоқда. Шунингдек, 2024 йилда рақамли
хизматлардан фойдаланган сайёҳлар улуши 15 фоизни ташкил этган, инглиз тилидаги

гидлар эса 20 фоиздан кам бўлган. 2025 йилда Tourist Map портали жорий этилиши

натижасида хизматлар сифати 30 фоизга ошиши прогноз қилинмоқда.

1-

жадвал

Ўзбекистон ва Жанубий Корея туризм инфратузилмаси таҳлили

(2024-2025)

Кўрсаткичлар

Ўзбекистон

(2024)

Ўзбекистон

(2025)

Жанубий

Корея (2024)

Жанубий

Корея (2025)

Туризмга киритилган инвестициялар

(млн АҚШ доллари)

500

600

3 000

3 500

Сайёҳлар сони (млн киши)

8,2

9,5

17,5

18,5

Туризм даромади (млрд АҚШ
доллари)

2,1

2,5

25

27

ЯИМдаги улуши (%)

1,8

2,0

5,0

5,2

Халқаро аэропорт йўловчилари (млн)

6,5

7,8

70

75

Тезюрар поезд йўловчилари (млн)

2

2,5

45

50

Туристик меҳмонхона ўринлари
(минг дона)

45

50

100

110

Халқаро тармоқ меҳмонхоналар (%)

10

12

60

65

Рақамли хизматлардан

фойдаланувчилар (%)

15

30

80

85

Инглиз тилида сўзлашувчи гидлар

(%)

20

25

90

92

Манба:

Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг расмий туризм статистика ҳисоботларидан ҳамда

туризмни ривожлантириш бўйича тегишли халқаро ташкилотларнинг таҳлилларидан олинган ҳолда

муаллиф томонидан яратилди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея туризм инфратузилмасининг қиёсий таҳлили

.

Жанубий Корея туризм инфратузилмаси соҳасида юқори натижаларга эришган. 2024

йилда Инчхон халқаро аэропорти 70 миллион йўловчини қабул қилган. Бу эса транспорт
секторида 10 фоиз ўсиш қайд этилганини кўрсатади. Мамлакатдаги тезюрар поездлар


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

427

йилига 45 миллион йўловчини ташийди ва шаҳарлар ўртасидаги қатновларнинг 90
фоизини қамраб олади. Жанубий Корея метроси эса кўп тилли навигация тизимлари

билан

таъминланган.

Ўзбекистонда эса 2024 йилда Тошкент халқаро аэропорти 6,5 миллион йўловчини

қабул қилган. Бу 15,9 фоиз ўсишни англатади. “Афросиёб” поезди эса 2 миллион
йўловчини ташиган. Бироқ, ҳозирда вилоятлар ўртасидаги темир йўл инфратузилмаси

тўлиқ ривожланмаган. 2025 йилда ички авиақатновларни 20 фоизга ошириш ва “Ипак

йўли” темир йўл лойиҳасини кенгайтириш кўзда тутилган.

Туристик турар жойлар бўйича ҳам катта фарқ мавжуд. Жанубий Кореяда 2025

йилга келиб “яшил” меҳмонхоналар сони 10 фоизга оширилиб, қўшимча 50 мингта жой

яратилиши режалаштирилган. Бу эса хизматлар хилма

-

хиллиги ва юқори сифатли

инфратузилмани таъминлайди. Ўзбекистонда эса 2024 йилда 45 мингта турар жой

бирлиги мавжуд бўлиб, 10 фоиздан кам халқаро меҳмонхоналар тармоғи ишлайди. 2025
йилда яна 5 мингта жой қўшилиши кўзда тутилган, бироқ, халқаро стандартларга тўлиқ
жавоб берадиган меҳмонхоналар сони кам.

Туристик хизматлар соҳасида ҳам катта фарқ бор. Жанубий Корея 2024 йилда 17,5

миллион сайёҳни қабул қилган ва 80 фоиз хизматлар рақамлаштирилган. Қўлланмалар,
мобил иловалар, QR

-

кодлар ва кўп тилли гидлар тизими жорий этилган. Бу эса

туристларга қулайлик яратади. Ўзбекистонда эса 8,2 миллион сайёҳ ташриф буюрган,

рақамли хизматлардан фойдаланиш 15 фоизни, инглиз тилидаги гидлар эса 20 фоиздан

камни ташкил қилади.

Иқтисодий самарадорликни таҳлил қилсак, Жанубий Корея туризм соҳасидан 2024

йилда 25 миллиард доллар даромад олган ва унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 5

фоизни ташкил этган. Бу мамлакат туризм инфратузилмасига 3 миллиард доллар

инвестиция киритган. Ўзбекистонда эса 2024 йилда туризмдан тушган даромад 2,1

миллиард долларни ташкил этиб, ялпи ички маҳсулотдаги улуши 1,8 фоизга тенг.
Мамлакатда туризмга киритилган инвестициялар ҳозирча 500 миллион доллар

атрофида.

2

Таҳлил натижаларига кўра, Жанубий Корея инфратузилма, транспорт, меҳмонхона

ва хизматлар сифати бўйича Ўзбекистондан анча илгарилаб кетган. Бироқ,
Ўзбекистонда юқори ўсиш суръатлари кузатилмоқда. Мамлакат тарихий мероси ва

сайёҳларни жалб қилиш потенциали билан ажралиб туради. Агар инфратузилма ва

хизматлар сифатини яхшилаш бўйича аниқ стратегия амалга оширилса, 2027 йилга

келиб сайёҳлар сони 10 миллионга, даромад эса 3,5 миллиард долларга етиши мумкин.
Бу эса Ўзбекистоннинг халқаро рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Хулоса ва таклифлар.

Ўзбекистоннинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга

оширилаётган чора

-

тадбирлар мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Статистик таҳлил шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда туризм соҳасига киритилаётган

инвестициялар ҳажми ортиб, инфратузилма объектларининг сони ва сифати

яхшиланмоқда. Бироқ, халқаро тажрибалар билан солиштирилганда, Ўзбекистон ҳали

ҳам туризм инфратузилмасининг диверсификацияси, рақамли технологияларни кенг
жорий етиш ва инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш борасида муайян

имкониятларга ега.

Қиёсий таҳлил натижаларига кўра, Жанубий Корея каби ривожланган давлатлар

туризм инфратузилмасини ривожлантиришда давлат

-

хусусий шериклик (3п) ва

2

Жанубий

Корея

Туризм

ташкилоти

(Korea Tourism Organization -

KTO): “Korea Tourism Statistics 2024”, “Visit Korea

Year 2023-

2024”,

https://kto.visitkorea.or.kr/

Жанубий

Корея

Маданият

,

спорт

ва

туризм

вазирлиги

(MCST): “Tourism

Infrastructure Development Plan 2024-

2025”

https://www.mcst.go.kr/

“Economic Impact of Tourism in South Korea 2024”,

“OECD Tourism Trends and Policies 2024”.

https://www.worldbank.org/

https://www.oecd.org/


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

428

замонавий технологияларни кенг жорий етиш орқали юқори натижаларга еришган.
Ўзбекистонда ушбу тажрибаларни қўллаш келгуси йилларда туризм секторининг янада

тез ривожланишига хизмат қилиши мумкин. Aйниқса, 2025

-

2026 йилларда рақамли

туризм хизматларини ривожлантириш, ақлли шаҳар технологияларини жорий етиш ва

екотуризмни қўллаб

-

қувватлаш долзарб аҳамият касб етади.

Таклифлар:

1. Инвестиция диверсификациясини кенгайтириш: Туризм инфратузилмасини

ривожлантириш учун хусусий сектор ва халқаро инвестицияларни жалб қилиш ҳамда

туризм фаолиятига йўналтирилган ҳудудлар механизмларини кучайтириш, давлат

-

хусусий шериклик лойиҳаларини рағбатлантиришга еътибор қаратиш лозим.

2. Рақамли инновацияларни кенг жорий етиш: 2025

-

2026 йилларда нейротармоқ

сунъий интеллект, блокчейн ва ИоТ каби технологиялардан фойдаланган ҳолда туризм

хизматларини интеграция қилиш ҳамда хорижий сайёҳлар учун қулай бўлган
платформалар , дастурларни ишлаб чиқиш зарур.

3. Ҳудудларда екотуризм ва барқарор туризм консепсиясини ишлаб чиқиш ва

уларни жорий етган ҳолда тизимни жадаллик билан ривожлантириш: Ўзбекистоннинг

табиий ва тарихий бойликларидан самарали фойдаланиш орқали яшил туризм ва
иқтисодиётни рағбатлантириш ҳамда екологик барқарорлик тамойилларига

асосланган ҳолда инфратузилма лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда жойларда тарғиб

етиш керак.

4. Туристик транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш: Ички ва халқаро

туризм оқимини ошириш мақсадида халқаро ва ички аеропортлар оқимини
кучайтириш , темир йўл йўналишларини янада кенгайтириш ва автомобил йўлларини

модернизация қилиш, туристик машрутларни йўлга қўйиш ва уларнинг тизимлилигини

назорат қилиш шу жумладан, логистика тизимини ҳудудларда тубдан

такомиллаштириш лозим.

5. Туризм ва меҳмондўстлик соҳаси саноатидаги бренд ва маркетинг(реклама)

стратегияларини кучайтириш: Ўзбекистонни глобал туризм бозорида мустаҳкамлаш

учун халқаро реклама кампанияларини ҳамкорлик учун жалб қилиш ва рақамли

платформалардан самарали тарзда фойдаланиш, шунингдек туризм салоҳияти кучли
мамлакатлардан андоз олган ҳолда миллий туризмни йўлга қўйиш керак.

Умуман олганда, Ўзбекистон туризм инфратузилмасини модернизация қилиш

орқали иқтисодий ўсиш суръатларини ошириш, туризм саноатида янги иш ўринлари

яратиш ва мамлакатнинг халқаро туризм бозоридаги рақобатбардошлигини
мустаҳкамлаш имкониятига ега. 2025

-2026

йиллар давомида техно янгиликлар ва

инновацион ёндашувлар орқали мамлакатдаги туризм саноати инфратузилмасини

изчиллик билан ривожлантиришда ҳамда туризм бозорида моделлаштириш ўзбек

туризм моделини қайта кашф етишда кўплаб имкониятларга ега еканлигини
кўришимиз мумкин бўлади ҳамда Жаҳон туризм бозори саноатларида йетакчилик
фаолияти тобора кенгайишига гувоҳ бўлишимиз мумкин бўлади.

Адабиётлар/Литература/Reference:

“Tourism Sector Assessment: Uzbekistan” (2021). adb.org.

“Халқаро туризм ва сервис” журнали (2021), Самарқанд Давлат Университети, №2,

12-25-

бетлар.

Asia Pacific Journal of Tourism Research (2020), Volume 25, Issue 3, pp. 245-

260.10.1080/10941665.2019.1688364

Asqarova D. (2023)

“Uzbekistan Journal of Tourism and Hospitality”, Тошкент, №1,

30-42-

бетлар.

Islomova D.

(2023) “Uzbekistan Journal of Tourism and Hospitality”, Тошкент, №1, 30

-42-

бетлар.


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

429

Johnson, M., & Lee, T.

(2024)

. Tourism Infrastructure Investment and Economic Growth: A

Comparative Analysis. Journal of Tourism Economics, 36(1), 55-78.

Journal of Hospitality and Tourism Management (2021), Volume 47, pp. 123-

134.10.1016/j.jhtm.2021.03.007

Journal of Sustainable Tourism (2020), Volume 28, Issue 6, pp. 873-890.

10.1080/09669582.2020.1717505

Kim, S., & Yamamoto, H.

(2023)

. Smart Tourism and Digital Transformation: Global Trends

and Regional Perspectives. International Journal of Tourism Research, 41(2), 89-112.

Tourism

Management

Perspectives

(2021),

Volume

39,

pp.

100-112.

10.1016/j.tmp.2021.100842

UNWTO

(2022) “Tourism Infrastructure Policy and Development in Emerging Economies”.

unwto.org.

Wang, Y., & Chen, L. (2023). Public-Private Partnerships in Tourism Infrastructure

Development: Case Studies from East Asia. Asia-Pacific Economic Review, 19(3), 66-94.

Мирзаев

, A., &

Каримов

,

Р

. (2023).

Ўзбекистонда

Туризм

Инфратузилмасининг

Ривожланиши

ва

Инвестицияларнинг

Иқтисодий

Таъсири

.

Ўзбекистон

Туризми

, 17(2), 24-

42.

Библиографические ссылки

“Tourism Sector Assessment: Uzbekistan” (2021). adb.org.

“Халқаро туризм ва сервис” журнали (2021), Самарқанд Давлат Университети, №2, 12-25-бетлар.

Asia Pacific Journal of Tourism Research (2020), Volume 25, Issue 3, pp. 245-260.10.1080/10941665.2019.1688364

Asqarova D. (2023) “Uzbekistan Journal of Tourism and Hospitality”, Тошкент, №1, 30-42-бетлар.

Islomova D. (2023) “Uzbekistan Journal of Tourism and Hospitality”, Тошкент, №1, 30-42-бетлар.

Johnson, M., & Lee, T. (2024). Tourism Infrastructure Investment and Economic Growth: A Comparative Analysis. Journal of Tourism Economics, 36(1), 55-78.

Journal of Hospitality and Tourism Management (2021), Volume 47, pp. 123-134.10.1016/j.jhtm.2021.03.007

Journal of Sustainable Tourism (2020), Volume 28, Issue 6, pp. 873-890. 10.1080/09669582.2020.1717505

Kim, S., & Yamamoto, H. (2023). Smart Tourism and Digital Transformation: Global Trends and Regional Perspectives. International Journal of Tourism Research, 41(2), 89-112.

Tourism Management Perspectives (2021), Volume 39, pp. 100-112. 10.1016/j.tmp.2021.100842

UNWTO (2022) “Tourism Infrastructure Policy and Development in Emerging Economies”. unwto.org.

Wang, Y., & Chen, L. (2023). Public-Private Partnerships in Tourism Infrastructure Development: Case Studies from East Asia. Asia-Pacific Economic Review, 19(3), 66-94.

Мирзаев, A., & Каримов, Р. (2023). Ўзбекистонда Туризм Инфратузилмасининг Ривожланиши ва Инвестицияларнинг Иқтисодий Таъсири. Ўзбекистон Туризми, 17(2), 24-42.