www.sci-p.uz
III SON. 2025
55
РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА ДАВЛАТ СЕКТОРИДА АУДИТНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Яриев Шерзод
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0001-8109-9051
Аннотация
.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида давлат секторида аудитни
такомиллаштиришнинг хусисиятлари ва халқаро тажрибадан фойдаланишнинг
назарий масалалари ёритилган.
Калит сўзлар:
молиявий назорат, аудит, давлат секторида аудит, аудитнинг
стандартлари, рақамлаштириш, такомиллаштириш
.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ АУДИТА В ГОСУДАРСТВЕННОМ СЕКТОРЕ
В УСЛОВИЯХ ЦИФРОВИЗАЦИИ
Яриев Шерзод
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В статье рассматриваются особенности совершенствования
аудиторской деятельности в государственном секторе в Республике Узбекистан и
теоретические вопросы использования международного опыта.
Ключевые слова:
финансовый контроль, аудит, аудит в государственном секторе,
стандарты аудита, цифровизация, совершенствование.
IMPROVING AUDIT IN THE PUBLIC SECTOR IN THE CONTEXT OF DIGITALIZATION
Yariev Sherzod
Tashkent State University of Economics
Abstract.
The article discusses the features of improving audit in the public sector in the
Republic of Uzbekistan and theoretical issues of using international experience.
Keywords:
financial control, audit, public sector audit, audit standards, digitalization,
improvement.
Кириш
.
Ҳозирги
глобаллашув
жараёнида
аудитнинг
методологиясини
такомиллаштиришга зарурият туғилмоқда. Бу жараён давлат сектори аудитига таъсир
кўрсатади. бошқарувнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, давлат ресурсларини
бошқаришда шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлайди. Давлат сектори аудити
давлат идоралари, вазирликлар ва бошқа давлат органларининг давлат маблағларидан
самарали фойдаланилишини ҳамда амалдаги қонунлар ва қоидаларга мувофиқлигини
текширишни назарда тутади.
UOʻK:
657.6
55-60
www.sci-p.uz
III SON. 2025
56
Давлат сектори аудити самарасизликларни аниқлаш, фирибгарлик ва коррупция
ҳолатларини фош этиш ҳамда давлат маблағларидан тўғри фойдаланишни таъминлаш
орқали самарали бошқарувни ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга. Мустақил ва
холис баҳолар орқали бу аудиторлар давлат бошқаруви ва фуқароларга хизмат
кўрсатиш самарадорлигини оширишда ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Ҳозирги босқичда аудитнинг энг муҳим воситаларидан бири бу жараённи
рақамлаштиришдир. Рақамлаштириш
-
бу ҳар қандай фаолият турида муайян
жараёнларни автоматлаштириш ва оптималлаштириш учун замонавий рақамли
технологиялардан фойдаланиш. Аудитда, масалан, бухгалтерия ҳисоби ходимлари,
молия бўлими раҳбарияти ва компаниянинг бош иқтисодчиси учун бухгалтерия
маълумотларини қайта ишлаш тизими иш жараёнларини автоматик ва ақлли
таҳрирлаш воситаларини тақдим этади ва молиявий менежментнинг самарадорлиги ва
ўз вақтида ишлашини яхшилайди, бу эса умумий самарадорликка ҳисса қўшади.
Адабиётлар шарҳи.
Адабиётларда рақамли иқтисодиёт шароитида давлат секторида аудитни ташкил
этиш борасида турли фикрлар мавжуд.
Рогуленко, Пономаревой, Бодяколарнинг (2019) фикрича:
Давлат секторида аудит
-
бу барча манфаатдор томонларга иқтисодий ҳодисалар тўғрисида мустақил ва объектив
маълумотларни тақдим этишдан иборат бўлган фаолиятдир.
Бу иқтисодий
ривожланиш жараёнларига самарали таъсир кўрсатишга қодир бўлган иқтисодиётни
ривожлантиришнинг универсал воситасидир.
Давлат секторида аудитни ташкил қилиш ва ўтказишда қандай вазифалар туради?
Асосий вазифа бу бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишдир.
Казакованинг
(2019) эътироф этишича,
давлат секторида аудитнинг асосий вазифалари
қуйидагилардан иборат:
бюджет маблағларини тақсимланишининг объективлигини
ўрганиш;
бюджет маблағларидан фойдаланишнинг натижавийлигини текшириш;
бюджет маблағларидан мақсадли ва тўғри фойдаланишни аудиторлик текширувидан
ўтказиш;
маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича бошқарув стратегиясини ишлаб
чиқиш;
тегишли органларга текшириш натижаси бўйича ахборот ва ҳисоботлар
тайёрлаб бериш.
Ибрагимов ва Сугирбаевлар (2010) бюджет ташкилотларида аудитни қуйидагича
эътироф этишган: “Ички аудит –
объектив фаолият бўлиб, ички назоратни самарали
амалга оширишга йўналтирилган, тузилаётган ҳисоботларни ва бюджет ташкилоти
фаолияти самарасини ҳамда самарадорликни ошириш бўйича тавсиялар тақдим
қилишга йўналтирилган”.
Меҳмонов (2018) эса бюджет ташкилотларида ички аудитга қуйидагича таъриф
берган: “ Ички аудит –
ташкилот томонидан сметаларни тузиш ҳамда ижросини амалга
оширишни қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш ҳамда мониторинг
олиб бориш йўли билан назорат қилиш, молиявий ҳисобот маълумотларини
ишончлилигини таъминлаш, бюджет –
смета интизомига риоя қилиш, маблағларни
мақсадли ва оқилона сарфланишга йўналтирилган фаолиятдир”.
Иқтисодчилар ва амалиётчилар давлат секторида аудитга таъриф бериш ҳамда
уни такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.
Антипованинг (2019) қайд этишича: Давлат сектори аудитида рақамли
технологиялардан фойдаланиш аудиторлик субектининг бюджет маблағларидан
фойдаланиш натижаларини таҳлил қилишга, бюджет ресурсларидан оқилона
фойдаланиш муаммосини ҳал қилиш йўлларини топишга ва Давлат секторининг ҳар
бир бўлинмасида фискал муносабатларни оптималлаштиришга ёрдам беради.
Келажакдаги аудит жараёнларида давлат сектори аудиторлари замонавий рақамли
технологиялардан фойдаланишлари керак. Бундан ташқари, кундалик рақамли
www.sci-p.uz
III SON. 2025
57
технологиялардан фойдаланиш бюджет пуллари билан ҳар қандай фирибгарликнинг
олдини олишнинг мукаммал усули ҳисобланади.
Масаунинг ёзишича (2024): Рақамли трансформация илғор технологияларни
ўзлаштириш ва халқаро стандартларни қайта кўриб чиқиш натижасида давлат
бошқаруви аудитига сезиларли таъсир кўрсатди. Рақамлаштириш жараёнларни амалга
ошириш усулларини қайта белгилаб, унинг давлат тузилмаларининг ички аудитларида
долзарблигини таъкидлади. Испания контекстига мослаштирилган Халқаро аудит
стандартининг, хусусан, NIA
-
ЭS 315 стандартни жорий этилиши давлат секторида
рақамлаштиришдан келиб чиқадиган муаммолар ва имкониятларни ҳал қилишда ҳал
қилувчи бурилиш нуқтаси бўлди. Ушбу стандарт аудиторларга доимий технологик
ўзгаришларда муҳитга самарали мослашиш имкониятини берадиган мустаҳкам асосни
тақдим этади. Давлат бошқаруви органларида шаффофликни оширишда
рақамлаштиришнинг афзалликларига қарамай, рақамли тафовут, маълумотлар
хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш каби муаммоларни ҳал қилиш жуда муҳим.
Якимованинг (2020) қуйидаги фикрларини келтириш мумкин: “ҳозирги
шароитда аудитда парадигматик ўзгаришлар рўй бериб, унинг шакли анъанавийдан
интеллектуал аудитга айланмоқда, унинг методологияси ҳам технологияларга
асосланмоқда”.
Муквич ва Бореколарни (2024) қайд этишича, “Ҳозирги босқичда аудитнинг энг
муҳим воситаларидан бири бу жараённи рақамлаштиришдир. Умуман олганда,
рақамлаштириш
-
бу ҳар қандай фаолият турида муайян жараёнларни
автоматлаштириш ва оптималлаштириш учун замонавий рақамли технологиялардан
фойдаланиш”.
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, рақамли иқтисодиёт шароитида,
нафақат аудитнинг назарий масалалари, унинг амалиёти, методи ва аудиторлик
жараёнида ҳам катта ўзгаришлар бўлади. Хулоса аудиторлик фаолиятини
такомиллаштиришнинг келажаги
-
аудитни рақамлаштиришдир.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотимиз давлат секторида аудитни такомиллаштириш масалаларига
бағишланган. Тадқиқот жараёнида назарий материалларни умумлаштириш, амалий
материалларни таққослаш ва статистика каби усуллардан фойдаланилиб хулоса ва
таклифлар ишлаб чиқилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Аудитнинг давлат секторида электрон бухгалтерия тизимларини мослаштириш
жараёнларнинг самарадорлиги ва аниқлигини ошириш учун улкан имкониятларга эга.
У бухгалтерия операцияларини автоматлаштириш, молиявий ҳисоботларни таҳлил
қилиш учун рақамли воситалар ва қоидаларга мувофиқлигини текшириш учун
дастурий маҳсуллардан фойдаланишни ўз ичига олади. Электрон тизимлардан
фойдаланиш хато ва фирибгарлик имкониятларини камайтиришга ёрдам беради, бу эса
янада аниқ ва ишончли аудит жараёнини таъминлайди. Бундан ташқари, у
маълумотларга тезкор кириш имконини беради, аудиторлар ва мижозлар ўртасидаги
ўзаро муносабатларни осонлаштиради. Давлат секторида аудит натижаларига ишончни
сақлаш учун хавфсизлик чораларини кўриш ва электрон тизимларнинг махфийлигини
таъминлаш муҳим қадамдир.
Халқаро амалиётда давлат сектори бухгалтериясида қуйидаги SaaS дастурий
таъминотларидан фойдаланилмоқда: "QuickBooks", "Sage", "Xero"
(2023).
SaaS -
бу бухгалтерия дастурий таъминоти мажмуйи.
Ҳозирги вақтда SaaSнинг фойдаланувчилари орасида учта энг машҳур бухгалтерия
дастурий таъминотининг моҳиятини кўриб чиқамиз. "QuickBooks", "Sage", "Xero"
www.sci-p.uz
III SON. 2025
58
дастурий таъминотлар автоматик равишда харажатларни тоифалар бўйича
тақсимлайди, етказиб берувчилар билан тўловларни кузатиб боради ва бухгалтерия
стандарти талабларига мувофиқ ҳисоботларни тайёрлайди.
"QuickBooks" -
бу Intuit компанияси томонидан ишлаб чиқилган бухгалтерия
дастурий маҳсулоти. У бизнесни бошқаришнинг турли воситаларини ўз ичига олади,
жумладан, даромад ва харажатларни кузатиш, ҳисобларни яратиш ва бошқариш, солиқ
ҳисоботларини тайёрлаш ва бизнес жараёнларини таҳлил қилиш. QuickBooks ҳам катта,
ҳам кичик бизнес учун мавжуд ва онлайн ёки серверга асосланган дастурий таъминот
сифатида ишлатилиши мумкин.
"Sage" -
Sage Group томонидан ишлаб чиқилган бухгалтерия ҳисоби ва молиявий
маълумотларни бошқариш учун дастурий таъминотдир. Дастур активларни ҳисобга
олиш, иш ҳақи, аудит ва бошқаларни ўз ичига олган кенг имкониятларни таклиф этади.
"Sage", айниқса, ўрта
ва йирик компаниялар орасида машҳур бўлиб, бир нечта
версияларда, жумладан, булутли технологиялар мавжуд.
Херо, булутли технологияга асосланган бухгалтерия дастурий таъминот бўлиб
ҳисобланади. Херо 2006
-
йилда Янги Зеландияда ишга туширилган ва шундан бери дунё
миқёсида энг машҳур бухгалтерия дастурий маҳсуллардан бирига айланган, 180 дан
ортиқ мамлакатларда икки миллиондан ортиқ обуначилари бор.. "Xero"нинг ёрдами
билан даромад ва харажатларни кузатиш, ҳисобларни бошқариш, молиявий ва солиқ
ҳисоботларини тайёрлаши ва онлайн тўловларни амалга ошириш мумкин.
Мамлакатимизда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат молиясини бошқариш
жараёнларини доимий равишда такомиллаштириш ва бюджетни ҳисобга олиш
механизмларини такомиллаштириш натижасида УзАСБО
-
2 дастурий мажмуаси (УзАСБО
ДМ
–
бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботининг юритилишини
комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуа) яратилди. 2023
йилнинг 4 чораги учун бюджет ҳисоби ва ҳисоботи жорий йил талаблари ва шаклларига
мувофиқ амалга оширилади. 2024 йил 1 январдан эса барча бюджет ташкилотлари
томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини таъминлаш учун УзАСБО
-2
дастурий мажмуасидан фойдаланилишга ўтиш белгиланган.
Хориж тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда ҳам "QuickBooks",
"Sage", "Xero” дастурий таъминотларининг ижобий томонларини ўрганган ҳолда
УзАСБО
-
2 дастурий мажмуасини янада такомиллаштиришни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз. Бу эса давлат секторида аудитни рақамлаштиришда жуда муҳимдир.
Хулоса ва таклифлар:
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда аудитни халқаро амалиётга
яқинлаштириш мақсадида аудитнинг халқаро стандартларига тўлиқ ўтиш зарур.
Давлат секторида аудитни ташкил қилиш ва ўтказиш буйича таклифлар:
-
аудитни сифатли ўтказиш учун давлат сектори ташкилотларида бухгалтерия
ҳисоби ва молиявий ҳисоботни МҲХС асосида такомиллаштириш;
-
давлат секторида ички молиявий назорат ва ички молиявий аудит тизимларини
ривожлантириш;
-
ички давлат молиявий назоратини ташкил этишни такомиллаштириш;
-
замонавий ахборот технологиялари ва халқаро эътироф этилган молиявий
назорат стандартларини жорий қилиш орқали қонунчиликда содир этилган хато ва
камчиликларни олдини олиш;
Рақамли трансформация илғор технологияларни ўзлаштириш ва халқаро
стандартларни қайта кўриб чиқиш натижасида давлат сектори аудитига сезиларли
таъсир кўрсатди.
www.sci-p.uz
III SON. 2025
59
Давлат
секторида
аудитни
такомиллаштириш
мақсадида
аудитни
рақамлаштириш бўйича хориж тажрибасини ўрганиш ва унинг ижобий томонларини
мамлакатимиз амалиётида қўллашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Давлат секторларида аудит жараёнларини рақамлаштиришнинг қуйидаги
йўналишларини таклиф этамиз:
Халқаро амалиётда давлат сектори бухгалтериясида фойдаланиётган
"QuickBooks", "Sage", “Xero” қуйидаги SaaS дастурий таъминотларини ўрганиш ва
амалиётга жорий этиш.
Интерфаол ёндашувлардан фойдаланиш.
Электрон бухгалтерия тизимларини мослаштириш ва рақамли маълумотларни
қайта ишлаш.
Юқорида келтирилган илмий
-
назарий тавсияларни амалиётга жорий қилиниши
мамлакатимизда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш, давлат
секторида аудитни такомиллаштиришига хизмат қилиши билан бирга бюджет
маблағларидан самарали фойдаланишга олиб келади.
Адабиётлар
/
Литература
/Reference:
Accounting Software Series: (2023) Quickbooks vs Sage vs Xero. Dec 19,
https://stardomconsult.com/quickbooks-sage-xero.21.12.2024
IAASB Main Agenda (March 2024) - Technology Position - Introduction to Development:
https://www.iaasb.org/_flysystem/azure-private/2024-03/20240318%20-
Macau, L. (2024). The digital transformation of audit in public administration: impact of
NIA-ES 315 (revised). Review of International and European Economic Law, 3(5). Retrieved from
https://rieel.com/index.php/rieel/article/view/86
Olena Mukvich, Andrii Borenkov (2024). Digitalization of Audit Processes.
https://www.bdo.ua/en-gb/insights-1/information-materials/2024/digitalization-of-audit-
processes.20.12.2024.
Tatiana
А
ntipova. (2019) Digital Public Sector Auditing: a look into the future. Quality-
Access to Success, 20 (S1), January.
Ибрагимов А.К., Сугирбоева Б.Б. (2010) Бюджет назорати ва аудити.Ўқув қўлланма.
infoCOM.Uz. МЧЖ. –Т.
Казакова Н
.
А
. (2019)
Аудит
:
учебник
для
СПО
/
Н
.
А
.
Казакова
[и
др
.].
под
общ
.
ред
.
Н
.
А
.
Казаковой
.
—
М
.:
Издательство Юрайт
. - 409
с.
Курбанов З.
(2023)
УЧЕТ ЦИФРОВЫХ ФИНАНСОВЫХ АКТИВОВ //Экономическое
развитие и анализ. –Т. 1. –
№. 4. –
С. 157
-163.
Курбанов, З. (2023). ВОПРОСЫ НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ ЦИФРОВЫХ ФИНАНСОВЫХ
АКТИВОВ. Экономическое развитие и анализ, 1(2), 173–178. извлечено от
https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44676.
Курбанов, З. (2023). РАҚАМЛИ МОЛИЯВИЙ АКТИВЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ
МАСАЛАЛАРИ.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 1(2), 173
–
178. Retrieved from https://e-
itt.uz/index.php/eitt/article/view/60.
Курбанов, З. (2023). РАҚАМЛИ МОЛИЯВИЙ АКТИВЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 1(4), 157
–
163. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-
iss4-pp157-163.
Курбанов, З. (2024). СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА НАЛОГА НА ПРИБЫЛЬ НА ОСНОВЕ
МЕЖДУНАРОДНЫХ СТАНДАРТОВ ФИНАНСОВОЙ ОТЧЕТНОСТИ. Экономическое развитие и
анализ, 2(3), 329–335. извлечено от
https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/45170.
Курбанов, З. (2024). ФОЙДА СОЛИҒИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ МОЛИЯВИЙ
ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ.
Iqtisodiy
www.sci-p.uz
III SON. 2025
60
taraqqiyot va tahlil, 2(3), 329
–
335. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss3-pp329-
335.
Меҳмонов С.У. (2018) Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит
методологиясини такомиллаштириш.и.ф.д.(DSc) дисс. –Тошкент,
-55-
бет.
Рогуленко Т.М.
,
Пономаревой С.В., Бодяко А.В.
(2019)
Аудит внешнеэкономической
деятельности : учебник и практикум для бакалавриата и магистратуры / Т. М.
Рогуленко [и др.]; под общ. ред. Т. М. Рогуленко, С. В. Пономаревой, А. В. Бодяко. —
М.:
Издательство Юрайт,
-
117 с.
Якимова В.А. (2020) Возможности иперспективы использования цифровых
технологий
ваудиторской
деятельности.
Вестник
Санкт
-
Петербургского
университета..Экономика. Т. 36. Вып. 2. С. 287–
318.
