ПОДГОТОВКА КАДРОВ ДЛЯ ИННОВАЦИОННОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ МАЛОГО БИЗНЕСА И ПОДХОД К ПОЫШЕНИЮ КАЧЕСТВА СИСТЕМЫ ОБРАЗОВАНИЯ

Аннотация

В статье освещены вопросы повышения знаний и профессионального уровня подготовки кадров для малого бизнеса, занимаюшиеся инновационной деятельностю, оценки системы образования, системный подход к повышению качества образования, роль рынка образования в повышении качества системы образования, использование возможностей негосударственной системы образования в повышении качества образования и разработаны рекомендации по повышению качества образования в Узбекистане.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
f
67-74
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Салимов , Б., & Салимов , Б. (2025). ПОДГОТОВКА КАДРОВ ДЛЯ ИННОВАЦИОННОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ МАЛОГО БИЗНЕСА И ПОДХОД К ПОЫШЕНИЮ КАЧЕСТВА СИСТЕМЫ ОБРАЗОВАНИЯ . Передовая экономика и педагогические технологии, 2(3), 67–74. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/aept/article/view/96872
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещены вопросы повышения знаний и профессионального уровня подготовки кадров для малого бизнеса, занимаюшиеся инновационной деятельностю, оценки системы образования, системный подход к повышению качества образования, роль рынка образования в повышении качества системы образования, использование возможностей негосударственной системы образования в повышении качества образования и разработаны рекомендации по повышению качества образования в Узбекистане.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

67


КИЧИК БИЗНЕСНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИ УЧУН КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА

ТАЪЛИМ ТИЗИМИ СИФАТИНИ ОШИРИШГА ЁНДАШУВ

и.ф

.

д.

,

проф

.

Салимов Бахтиёр

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID:

0000-0003-4344-4712

baxodirsalimov51@mail.ru

PhD

Салимов Баҳодир

Тошкент архитектура

-

қурилиш университети

ORCID:

0000-0001-5212-2307

btsalimov1948@gmail.com

Аннотация

.

Мақолада инновацион фаолият билан шуғулланувчи кичик бизнес учун

тайёрланадиган кадрларнинг билим ва малакавий даражасини ошириш, таълим

тизимини баҳолаш, таълим сифатини оширишга тизимли ёндашиш, таълим тизими
сифатини оширишда нодавлат таълим тизими имкониятларидан фойдаланиш

масалалари ёритилган ва Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар

ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

кичик бизнес,

малакавий даража, инновацион фаолият, таълим

тизими, бакалавр, магистратура, стратегик режа, инсон капитали, таълим бозори,

олий таълим муассаси.

ПОДГОТОВКА КАДРОВ ДЛЯ ИННОВАЦИОННОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ МАЛОГО БИЗНЕСА

И ПОДХОД К ПОЫШЕНИЮ КАЧЕСТВА

СИСТЕМЫ ОБРАЗОВАНИЯ

д.э.н.

,

проф

.

Салимов Бахтиёр

Ташкентский государственный экономический университет

PhD

Салимов Баходир

Ташкентский архитектурно

-

строительный университет

Аннотация

.

В

статье

освещены вопросы повышения знаний и профессионального

уровня подготовки кадров для малого бизнеса, занимаюшиеся инновационной

деятельностю, оценки системы образования, системный подход к повышению качества

образования, роль рынка образования в повышении качества системы образования,

использование возможностей негосударственной системы образования в повышении
качества образования и разработаны рекомендации по повышению качества

образования в Узбекистане.

Ключевые слова:

малый бизнес, профессиональный уровень, инновационная

деятельность, система образования, бакалавр, магистратура, стратегический план,
человеческий капитал, рынок образования, организация высшего образования.

UOʻK:

330.33

67-74


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

68

TRAINING STAFF FOR INNOVATIVE ACTIVITIES OF SMALL BUSINESS AND AN

APPROACH TO IMPROVING THE QUALITY OF THE EDUCATION SYSTEM

DSc, prof.

Salimov Baxtiyor

Tashkent State University of Economics

PhD

Salimov Bakhodir

Tashkent University of Architecture and Civil Ungineering

Abstract.

The article covers the issues of improving the knowledge and professional level of

training of personnel for small businesses engaged in innovative activities, assessment of the

education system, a systematic approach to improving the quality of education, the role of the
education market in improving the quality of the education system, the use of the capabilities of

the non-state education system in improving the quality of education and developed

recommendations for improving the quality of education in Uzbekistan.

Keywords:

small business, professional level, innovative activities, education system,

bachelor, master's degree, strategic plan, human capital, education market, organization of

higher education.

Кириш

.

Корхоналарда инновацион фаолиятни ривожлантириш ва шу соҳа учун малакали

кадрлар тайёрлаш давлатнинг устувор масалаларидан ҳисобланади. Кичик бизнес

ваъкилларини инновацион фаолият бўйича билимларини ва инновацион фаоллигини

ошириш миллий иқтисодиётни инновацион ривожланиш йўлига қўйишда муҳим
аҳамият касб этади.

Корхоналар узоқ муддатли ривожланишида фойдани максималлаштиришдан кўра

купроқ ривожланиш салоҳиятини, яни инновацион салоҳиятини оширишга катта

эътибор қаратиши лозим. Корхоналарнинг муваффақиятли стратегик ривожланиш
омили бўлиб, инновацион мнежмент тизими ҳисобланади. Бу тизим корхонада

инновацион фаолиятни ривожлантиради, янги махсулот ишлаб чиқаришни ва

бозорларни янги сегментига чиқишни таъминлайди.

Инновацион ғоядан янги махсулот ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришга жорий этиш ва

тижоратлаштириш масалалари стратегик масала бўлиб, у бир қатор функционал

стратегияларни ўз ичига олади: булар маркетинг, молиявий, ишлаб чиқариш, ташкилий,

экологик ва ижтимоий стратегиялар. Корхоналарнинг инновацион ривожланиши бу

стратегиялардан ташқари, янги функционал стратегиялардан фойдаланишни тақоза

қилади. Булар инсон капиталини ривожлантириш ва инновацион салоҳиятни ошириш
стратегиялари. Инсон капиталини ривожлантириш стратегияси энг устивор стратегия

ҳисобланади ва у стратегиясиз бошқа стратегияларни ва шу билан бирга инновацион
салоҳиятни шакллантириш ва ривожлантириш стратегиясини ҳам амалга ошириб

бўлмайди. Демак, корхоналарда инновацион фаолиятни ривожлантириш учун малакали
кадрлар тайёрлаш масаласи инновацион салоҳиятнинг белгиловчи элементи

ҳисобланади. Интеллектуал салоҳият инсон капиталининг бош ҳусусияти деб қаралади.

Интеллектуал салоҳият инсон капитали таркибида шаклланадиган жами билим ва

қобилият бўлиб, олган билимлари, қобилияти, тажрибаси, кўникмалари ҳисобланади ва
уларни ҳаракатга келтириб, улардан фойдаланиб

аниқ бир масалани ечиш ёки қўйилган

инновацион мақсадга эришиш мумкин. Бу ишларни амалга ошириш инсондан жуда

катта ақлий ва физик энергияни сарфлашни талаб қилади.

Адабиётлар шарҳи

.

Ўзбекистонда таълимнинг ҳуқуқий асосини Ўзбекистон Республикасининг

“Таълим тўғрисида”ги қонун ташкил этади, унда таълим тизимининг мазму

-

моҳияти,

жамиятда тутган ўрни, таълим босқичлари, амалга ошириш қоидалари баён этилган.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

69

Ўзбекистон

Республикасининг

“2022

-

2026

йилларга

мўлжалланган

янги

ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”, 2022 йил 28 январдаги ПФ

-60-

сонли фармонида

нодавлат таълим ташкилотлар улушини 8% га етказиш, нодавлат

олий таълим ташкилотлари сонини ошириш, таълим тизимида таълим сифатини янги

босқичга олиб чиқиш ва ҳар бир фуқорага давлат ҳисобидан аниқ касб

-

ҳунарга ўқиш

имкониятини яратиш масалалари қўйилган

.

Таълим соҳасида компитентлик ёндошувда таълим жараёнини ташкил этиш

натижадорликка қаратилган: талабаларнинг сифатига, профессор

-

ўқитуувчиларнинг

таркиби ва сифатига эътибор қаратилади. Бу ерда ўқитиш мазмуни, ўқув

-

услубий

мажмуа ва модий

-

техника базани

ривожланганлик даражаси муҳим аҳамиятга эга, олий

малаковий таълим сифатини баҳолашда инсон меҳнат қилишида ўз имкониятларини

тўлиқ ишга солиш қобилияти учта мезонни ўз ичига олади: малакаси, инновацион

қобилияти ва ўзидан ўзи ривожланиши (Аленкова, Горностаева, Болгаров, Мурашова

,

2007

), наукаградларда кичик бизнес учун кадрларни “Узлуксиз таълим” асосида

тайёрлаш шарти кичик бизнес учун кадрларни мақсадли тайёрлаш, бу ерда кадрларни

мақсадли тайёрлаш бакалавр ва магистратранинг махсус таълим дастурлари доирасида

тайёрланади.

Бундай дастурларга “Менежмент”, “Сервис”, “Бизнес информатика” ва бошқа ўқув

дастурларни киритиш мумкин

(

Барковская,

2020

). Мажуд олий таълимнинг асоси

бўлган, маъруза ва семинар асосида билим бериш ўрнига компетенцияни

шакллантиришга ўтиш керак. Бу ерда талабаларни ўқитишда шундай натижага эришиш

керакки, улар мустақил равишда ўз билимларидан фойдаланиши мумкин бўлсин. Улар
ахбаротларни таҳлил қилишни билиши лозим, масалани қўйишни ва уни ҳимоя

қилишни билиши ва мустақил илмий

-

тадқиқот ишларини олиб боришни билишлари

мумкин бўлсин.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот ишини бажаришда кузатиш, маълумотларни йиғиш, умумлаштириш,

таққослаш, маҳаллий ва хорижий олимларнинг кичик бизнеснинг инновацион

фаолияти учун тайёрланадиган кадрларнинг билимларига қўйиладиган талаблар,
ўқитилиши зарур бўлган фанлар, таълим соҳасига доир қонуний ва меъёрий

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар ўрганилиб, хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Талабаларнинг олган билим ва кўникмалари янги инновацион ғояларни

генерация қилиш, бозор томонидан қабул қилинадиган янги махсулотни ишлаб чиқиш

ва тижоратлаштириш учун етарли бўлиши бозор иқтисодиётининг кадрларга бўлган

талабини билдиради.

Ҳозирги вақтда талабаларга билим бериш билан бирга уларга инновацион

махсулот ишлаб чиқариш қобилиётини ургатиш ҳам муҳим ҳисобланади.

Кичик

бизнес учун тайёрланадиган кадрларни билими қобилияти ва малакавий

кўникма даражаси кичик бизнесда инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг

фундаменти ҳисобланади.

Билим ва малакавий даражаси юқори бўлган кадрларга эга кичик бизнес

субъектлари инноватцион бозорда етакчилик мавқиега эришади ва бу кичик бизнесни

катта фойда олишига олиб келади

.

Инсон капиталини шакллантириш ва

ривожлантиришни таълим тизимидан бошлаш мақсадга мувофиқ. Кичик бизнес
эгалари кадрларни билими ва малака даражасини оширишга, одатда маблағ

сарфламайди, лекин уларни ишга қабул қилишда малакавий даражасига ва тажрибасига

талаб қўяди. Кичик бизнес учун кадрларни мақсадли тайёрлаш бакалаврият ва

магистратуранинг таълим дастурлари бўйича амалга оширилади. Бу ўқув дастурларида


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

70

“Бизнесни бошқариш”, “Инновацион менежмент”, “Сервис”, “Бизнес

-

инфарматика” каби

фанларни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади ва шу билан бирга малакавий

тайёрлаш дастурларига робототехника, суний интеллектни бошқариш, лойиҳавий

фаолият, дастурлаш фанларини

киритиш ҳам кадрларни малаковий компетентлигини

оширади. Бу ишларни профессионал даражада амалга ошириш билим даражаси юқори
бўлган профессор

-

ўқитувчиларни тайёрлашни ҳам талаб қилади. Кичик бизнес эгалари

ва ходимларини инновацион фаолият бўйича малакасини ошириш ҳам зарур

ҳисобланади. Кичик бизнес вакиллари янги малакавий компетенцияга эга бўлиши учун,

улар туман, вилоят, республика ва жаҳон миқёсида ўтказиладиган “Энг яхши лойиҳа” ва
“Энг яхши инновацион лойиҳа” кўрик танловларида қатнашиши мақсадга мувофиқ.

Ўзбекистоннинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишида таълим тизими алоҳида

ўрин тутади.

2022-

2026 йилларга мўлжалланган

янги Ўзбекистоннинг таққиёт

стратегиясида

нодавлат таълим ташкилотлар улушини 8% га етказиш, нодавлат

олий таълим ташкилотлари сонини ошириш, таълим тизимида таълим сифатини
янги босқичга олиб чиқиш ва ҳар бир фуқорага давлат ҳисобидан аниқ касб

-

ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш масалалари қўйилган

(

Фармон

, 2022, 2023)

.

Шу

сабабли таълим тизимини баҳолаш асосида бу тизим яхши, сифатли ишлаяптими, яхши
ишламаётган бўлса, қандай чора кўрилса, яхши, сифатли ишлайди? деган саволлларга

жавоб топиш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади.

Бошқариладиган ҳар қандай соҳа ва ҳар қандай тизим баҳоланиши лозим. Фақат

баҳолаш орқали “тизим яхши ишлаяптими, яхши ишлаётган бўлса, уни янада яхшилаш

мумкинми, яхши ишламаётган бўлса, қандай чора кўрилса, у яхши ишлайди” деган
саволла

рни қўйиш мумкин ва бу саволлар тизимнинг яхши ишлашига олиб

келадиган чора

-

тадбирларни аниқлашга олиб келади.

Энг аввало, барча давлатларда деярли бир хил таркиб, қисмларга эга бўлган

таълим тизимининг ўзини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ, ундан кейин Ўзбекистонда
бу тизим қандай ишлашини баҳоласак, мантиқан тўғри бўлади.

Иқтисодиётга таъсир қиладиган соҳалар иқтисодий нуқтаи назардан баҳоланиши

лозим. Таълим тизимини баҳолашда ҳам биз бозор иқтисодиёти нуқтаи назаридан

баҳолаймиз.

Таълим тизими моделини қараймиз

(

Фармон

, 2023)

. Моделда таълимнинг

асосий қисмлари эътиборга олинган:

• Докторантура

Илмий

-

тадқиқот ва ОТМ лари

-

да ишлайди: янгиликларни,
янги ресурс, ускуна, техноло

-

гия, янги бошқарув тизимини

яратади

• Магистратура

Бошқарув (юқори бўғин)

• Бакалавриат

Бошқарув (ўрта бўғин)

• Лицейлар

• Профессионал таълим:

Ишни бажарувчи мутахассис

ишчилар, техник ходимлар:

чилангар, токарь, сантехник,
компьютер

мутахассиси,

электрик ва ҳоказо

1)

техникумлар;

2)

коллежлар;

3)

касбга ўқитиш марказлари;

4)

9-11-

синф;

• Умумий ўрта таълим (1

-9-

синф);

• Мактабгача таълим (боғчалар).


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

71

Моделда таълим тизимининг асосий

қисмлари келтирилган ва улар бир

-

бири

билан боғлиқ бўлиб, ягона тизимни ташкил қилади.

Тизимнинг

1-

босқичи –

мактабгача таълим.

Бу босқичда болалар мактабга

тайёрланади, болалар тайёргарлиги қанча юқори бўлса, улар мактабда ўқишини

муваффақиятли давом эттиради.

2-

босқич –

умумий ўрта таълим мактаби,

болалар билимли бўлса, таълимнинг

юқори босқичларида яхши ўқийди.

3-

босқич –

профессионал таълим.

Бу босқични битирганлар мутахассис ва

техник ходимлар бўлиб, иқтисодиётда ўз мутахассислиги бўйича тўғридан

-

тўғри

фаолият олиб боради. Пайвандчи пайвандлайди, электрик электирлаштириш

ишларини бажаради, қурувчи қурилишда ишлайди, компьютер мутахассиси

компьютерда ишлайди ва ҳоказо. Профессионал кадрлар тайёрлашда нафақат давлат,

балки йирик корҳоналар ҳам фаол иштирок этиши керак ва бу фаолият давлат
томонидани қўллаб

-

қувватланиши муҳим аҳамиятга эга. Ривожланган давлатларда

корхоналар

ўзлари

учун

мутахассисларни

тайёрласа,

давлат

томонидан

рағбатлантирилади.

4-

босқичда

11-

синфни битирган ва профессионал таълим тизимини

битирганларнинг билимлилари олий таълим муассасаларига имтиҳон топшириб

киради (бакалавриат).

Бакалавриатни битирганлар иқтисодиёт ва бошқа соҳаларнинг ўрта бўғин

бошқарувчилари ва мутахассислари бўлиб ишлаш кўникмаларига эга бўлади.

Ишлаб чиқариш корхонасини мисол сифатида қарайдиган бўлсак, бакалаврлар

ишлаб чиқариш, бухгалтерия, таъминот, маркетинг ва бошқа бўлимларни бошқаради ва

мутахассис бўлиб ишлайди. Бакалаврлар кўникмалари қуйидагича: “Мен харажатларни

биламан, харажатларни ҳисоблай оламан, корхонанинг харажатларини ҳисоблаб, уни

таҳли қилиб хулосалар чиқара оламан; фойдани биламан, фойдани ҳисоблашни
биламан, корхонанинг фойдасини ҳисоблаб, уни ошириш бўйича хулосалар қила

оламан; рентабелликни биламан, рентабелликни ҳисоблай оламан ва корхонанинг

рентабеллигини ҳисоб

-

китоб қилиб, уни ошириш бўйича хулосалар қила оламан ва

ҳоказо”.

Бакалаврлар, асосан, корхонанинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича

иқтисодий, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кўникмасига эга

бўладилар.

5-

босқичда

бакалаврларнинг билимлилари, ўзининг билимини юқори

баҳолаганлар магистратурага киради.

Магистратурани битирганлар иқтисодиёт ва бошқа соҳаларнинг юқори бўғинида

ишлаш бўйича кўникмаларга эга деб қаралади.

Магистатурани битирганларнинг кўникмаларини ишлаб чиқариш корхонаси

бўйича келтирамиз:

“Мен корхонанинг стратегик ривожланиш мақсадларини биламан,

белгилай оламан, самарадорлигини баҳолай оламан, стратегик мақсадни амалга

оширишни таъминлайдиган стратегик вазифаларни аниқлай оламан, стратегик режани

ишлаб чиқишни биламан, стратегик режани ишлаб чиқа оламан ва уни амалга ошира

оламан”.

Магистрлар бакалаврларга нисбатан юқори билим кўникмаларига эга бўлади,

корхона ва бошқа соҳаларнинг юқори бўғинида ишлайди, стратегик ривожланиш

бўйича қарорлар қабул қилади ва уларни амалга оширади.

6-

босқич.

Бу босқичда магистратурани битирганлар ичидан энг зеҳнлилари,

билимлари, илмий тадқиқот билан шуғулланишни хоҳловчилар докторантурага (PhD ва

DSc) киради. Докторантурани битирганлар юқори инсон капиталига эга бўлиб, олий

таълим муассаларида (ОТМ) ва илмий

-

тадқиқот ташкилотларида ишлайди, соҳалар


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

72

бўйича инновацияларни яратади: янги хомашё, янги такомиллашган ускуна,
технология, янги бошқарув тизими.

Энди таълим босқичларини бир

-

бири билан боғлаб, ягона тизим эканлигини кўриб

чиқамиз. Мактабгача таълим болаларни мактабга тайёрлайди; умумий ўрта таълим

мактаби болаларни профессионал таълимга тайёрлайди; профессионал таълим соҳалар
бўйича малакали ишчилар, техник ходимларни тайёрлайди ва улар соҳаларда асосий

ишни бажаради; лицей, 11

-

синф ва профессионал таълимни битирганлар ичидан

билимлилари бакалавриатга имтиҳон топшириб киради ва битирганлар соҳаларнинг

ўрта бўғинларида ишлайди ва бошқаради; бакалаврни битирганлар орасидан
билимлилари магистратурага киради ва магистратурани битириб, соҳаларнинг юқори

бўғинида ишлайди, корхоналарнинг стратегик ривожланишини белгилайди ва

бошқаради.

Магистрлар

корхоналарнинг юқори бошқарув буғинида ишлаб,

корхоналарнинг стратегик ривожланиш режаларини ишлаб чиқишда ОТМларида
ва

илмий

-

тадқиқот

ташкилотларида

илмий

-

тадқиқот

ишлари

билан

шуғилланувчи фан докторлари томонидан яратилган инновациялардан

фойдаланади ва инновацияларни ишлаб чиқаришга жорий қилади, натижада

корхоналар ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланади, бу иқтисодий
ривожланишга олиб келади, иқтисодий ривожланиш ижтимоий соҳани

ривожланишига олиб келади.

Бундан кўриниб турибдики, таълим тизими

жамиятнинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишини таъминлайди. Қуйи, ўрта ва юқори

бошқарув буғинларга мос билимга эга бўлган кадрлар тайёрланади. Юқори буғинларни

юқори билимга эга бўлган кадрлар бошқарса, ўрта буғинларни ўрта билимга эга бўлган
кадрлар бошқаради, малакали мутахассислар тўғридан тўғри малакасига мос ишларни

бажаради, юқори инсон капиталига эга, яни юқори интеллектуал салоҳиятга эга

кадрлар янгиликларни яратади, янгиликлар инновацион фаолият билан шуғулланувчи

тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқаришга жорий қилинади, натижада иқтисодий
ривожланишга эришилади ва буни ривожланиш деса бўлади. Албатта бу жараён узоқ

муддатли такрорланадиган жараён бўлиб, у такомиллашиб боради.

Демак, айтиш мумкинки, таълим тизимининг ўзи иқтисодий нуқтаи назардан

қараганда жуда яхши ишлайди, бунга ҳеч қандай эътироз бўлиши мумкин эмас.

Таълим

тизими инсон капиталини шакллантиради ва ривожлантиради, яни инсоннинг

интеллектуал салоҳиятини шакллантириади.

Инсон капитали иқтисодий

ривожланишни таъминлайди, иқтисодий ривожланиш ижтимоий ривожланишни

таъминлайди ва пировардида бутун жамият ривожланади. Бу, ўз навбатида,
ривожланиш занжирини ташкил қилади ва занжир бошида таълим тизими –

инсон

капитали, униг интеллектуал салоҳияти туришини билдиради. Жамият нуқтаи

назардан қараганда, яни кенг маънода

инсон капиталини инсонга сарфланган

капитал маблағ ҳисобидан унда шаклланган ва ривожланган билим, қобилият ва
кўникмалар, маънавият, соғ

-

саломатлик, миллий қадриятлар ва Ватанга

садоқатлик деб қараш мумкин.

Демак инсон капитали ва инсон капитали томонидан

яратилган инновациялар жамиятни ривожланиш драйвери деб қараш мумкин. Қайси

давлатда бу тизим яхши йўлга қўйилган бўлса, у давлат ривожланади деб айтишимиз

мумкин. Қайси давлат яхши ривожланаётган бўлса, шу давлатда таълим тизими яхши
йўлга қўйилган деб айтсак бўлади. Бунга мисол: АҚШ, Германия, Франция, Японияни

келтириш мумкин.

Савол қўйиш мумкин, Ўзбекистонда таълим тизими қандай, яхши ишлаяптими?

Оммавий ахборот воситалари ва мутахассисларнинг фикрига кўра, таълим тизими
сифатини ошириш бугунги кунда энг долзарб масала эканлиги таъкидланмоқда.

Тизимнинг бирорта таркибий қисми яхши ишламаса, бутун тизимга таъсир қилади ва

тизим яхши ишламайди. Боғчаларда болалар мактабга яхши тайёрланмаса, мактабда

болаларнинг ўзлаштириши яхши бўлмайди, мактабларда таълим сифати паст бўлса,


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

73

олий таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш қийин ва ҳоказо. Демак,
таълимнинг ҳамма босқичлари яхши ишлаши лозим, шундагина самарали

ривожланишга эришиш мумкин.

Биз ривожланиш учун бозор иқтисодиётига ўтдик. Қайси соҳа бозор механизми

асосида ишласа, у соҳа ривожланади деб айтсак тўғри бўлади. Маълумки, бозор
иқтисодиёти аҳоли даромадларини табақаланишувига олиб келади, бу эса ҳусусий

таълим муассаларига талабни оширади.

Ота

-

оналар ўз фарзандини мактабга юборишдан олдин қайси мактаб яхши,

мактабда қайси ўқитувчи болаларга яхши билим беради деб суриштиради

ва боласини

шу яхши ўқитувчига беришга ҳаракат қилади. Ҳамма ота

-

она ҳам фарзандини билимли,

ақлли бўлиши учун ҳаракат қилади. Бу жуда яхши, фарзандларимиз яхши билимли

мутахассис бўлиб етишса бундан жамият ҳам фойда кўради, бу иқтисодиётда “ташқи

ижобий

самара” дейилади.

Кўп ҳолларда давлат таълим ташкилотларида раҳбарлик лавозмларини етарли

компетенцияга эга бўлмаган шахслар эгаллаши мумкин. Олий таълимда ҳам таълим

сифатини ошириш масаласи долзарб масалалардан бири деб қараш мумкин. Бошқа

томондан, олий таълимда таълим сифатини ошириш, мактабларда таълим сифатини
ошириш билан бевосита боғлиқ. Албатта, айрим иқтидорли ва ҳаракатчан ўқувчилар ва

талабалар бундан мустасно. Ҳусусий таълим муассасаларида кадрларни танлашда

уларнинг фақат билим даражасига, қобилиятига ва малаковий кўникмаларига эътибор

беради. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар

вазирлиги статистик маълумотларига кўра 2025 йил 11 январ ҳолатига кўра
республикамизда жами ОТМлар сони 208 та бўлиб, улардан 108та

давлат, 30 та хорижий

ва 70та нодавлат ОТМлари фаолият юритади. Жами ОТМларда 995 минг 551 та,

нодавлат ОТМларида 515 минг 634 нафар талаба ўқимоқда. Нодавлат ОТМларида

ўқийдиган талабалар сони жами талабаларнинг 52%ни ташкил этади. Ҳусусий ОТМлар
ўртасида кучли рақобат мавжуд. Рақобат таълим бозорида рақобатбардош бўлмаган

ОТМларни бозордан сиқиб чиқаради ва таълим бозори муккаммалашиб боради,

оқибатда, бозорда юқори ва сифатли таълим берадиган ОТМлар фаолият юритади.

Хулоса ва таклифлар

.

Ўзбекистонда ҳам бозор шароитида аҳоли даромадларининг табақаланишуви

хусусий боғча, мактаб ва ОТМларига талабни кучайтирмоқда. Хусусий таълим

ташкилотлари бир томондан давлат бюджетини тежайди, иккинчи томондан таълим
сифатини оширади, натижада юқори билимли ва юқори малакали мутахассис кадрлар

тайёрланишига эришиладиди, улар келажакда жамиятнинг ривожланишига ўзининг

катта ҳиссасини қўшиши мумкин;

ҳусусий боғча, мактаб ва хусусий ОТМлар таълим сифатини ошириш бўйича катта

имкониятга эга деб қараш мумкин, чунки ҳусусий ОТМларда профессор

-

ўқитувчиларни,

фақат уларнинг малакавий билим даражасига, қобилиятига ва тажрибасига кўра ишга

олада. Бу дегани уларнинг ҳаммасини хусусийлаштириш керак дегани эмас. Лекин,

ҳусусий боғча, мактаб ва ОТМларига талаб бўлса у бозор қонуниятига кўра қондирилса

оптимал бўлади.

Ҳусусий ОТМлари ўртасида рақобат мавжуд. Рақобат таълим бозорида

рақобатбардош бўлмаган ОТМларни бозордан сиқиб чиқаради ва таълим бозори

муккаммалашиб боради, оқибатда, бозорда юқори ва сифатли таълим берадиган

ОТМлар фаолият юритади.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

74

Адабиётлар/Литература/

Reference:

Аленкова А.В., Горностаева А.В., Болгаров Н.И.,

Мурашова Н.А.

(2007)

Стратегия

инновационного развития профессиональной подготовки

специалистов –

Текст:

непосредственный // Информационные

технологии в учебном процессе: материалы

Всероссийской научнометодической конференции / Нижегородский государственный

технический университет. –

Н. Новгород, –

С. 331

-335.

Барковская, В.Е.

(2020)

Методологические аспекты оценки инновационной

деятельности малых предприятий в наукоградах / В.Е. Барковская // Вестник

Астраханского государственного технического университета. Серия: Экономика. –

№ 3. –

С. 27

-34.

Қонун (2020) Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, 2020 йил,

7 август.

https://lex.uz/docs/5013007

.

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикасининг “2022

-

2026 йилларга мўлжалланган

янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”, 2022 йил 28 январдаги ПФ

-60-

сонли фармони.

https://lex.uz/ru/docs/-6600413.

Фармон (2023) “Ўзбекистон –

2030” стратегияси, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2023

-

йил 11 –

сентябрдаги ПФ –

158

сон Фармони.

Библиографические ссылки

Аленкова А.В., Горностаева А.В., Болгаров Н.И., Мурашова Н.А. (2007) Стратегия инновационного развития профессиональной подготовки специалистов – Текст: непосредственный // Информационные технологии в учебном процессе: материалы Всероссийской научнометодической конференции / Нижегородский государственный технический университет. – Н. Новгород, – С. 331-335.

Барковская, В.Е. (2020) Методологические аспекты оценки инновационной деятельности малых предприятий в наукоградах / В.Е. Барковская // Вестник Астраханского государственного технического университета. Серия: Экономика. – № 3. – С. 27-34.

Қонун (2020) Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, 2020 йил, 7 август. https://lex.uz/docs/5013007.

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикасининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”, 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли фармони. https://lex.uz/ru/docs/-6600413.

Фармон (2023) “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11 – сентябрдаги ПФ – 158 – сон Фармони.